1.2.Билиш жараёнларининг психологик фукциялари.
Билиш жараёнларининг психологик фукциялари ҳақида фикр юритганимизда кўз олдимизга сезги, идрок, хотира ва диққат, , тасаввур, тафаккур, нутқ, хаёл, ҳиссиёт ва ирода нинг психологик функциялари кўз олдимизга келади. Жаҳон психологияси фанида тўпланган маълумотларнинг кўрсатишича, сезиш оддий психик билиш жараёни ҳисобланиб, моддий қўзғатувчиларнинг муайян рецепторларга бевосита таъсир этиши орқали реал оламдаги нарса ва ходисаларнинг айрим хусусиятларини ва шунинг билан бирга, инсон организмининг (унинг аъзоларининг) ички ҳолатларини акс эттиришдан иборат билишнинг дастлабки босқичидир. Сезги биосфера ва неосферада ҳаракатланувчи жамики нарсаларнинг, хоҳ микро, хоҳ макро тузилишидан қатъи назар, ссзги органларига таъсир қилиш маҳсуласининг содда образлар, тимсолла-рнинг айрим таркибий хусусиятлар тариқасида акс этишидир. Инсон атроф-муҳитдаги моддалар шаклини, ҳаракатлар кўринишини, уларнинг хоссаларини ўзига хос хусусиятларини сезги органлари ёрдамида, сезгилар орқали билади, холос. Сезгилар моддий (объектив) борлиқнинг, вокеликнинг ҳаққоний тасвирини инъикос қилади, бинобарин, моддий олам қандай кўринишга, шаклга, хусусиятга эга бўлса, улар худди шундайлигича ҳеч ўзгаришсиз, айнан акс эттириш имкониятига эгадир. Психологияда сезгиларнинг физиологик асосини ва механизмларини қўзғатувчининг ўшга мутлақ мос бўлган анализаторлар таъсири натижасида юзага келувчи нерв жараёни, унинг тизими, тузилиши ташкил қилади. Физиологлар ва психологларнинг таълимотларига кўра, анализатор уч ўзаро узвий уйғунликка эга бўлган таркибий қисмлардан иборатдир. Содда қилиб талқин қилинганда мазкур таркиблар қуйидаги кетма-кетликдаги тузилишдир: 1) ташқи куч-қувватни нерв жараёнига айлантириб берувчи периферия қисмдан, яъни рецептордан;
2) анализаторларнинг периферия қисмини марказий қисм билан бо¨ловчи афферент яьни марказга интилувчи асаб толаси. 3) периферия қисмларидан кслувчи нерв импульслари қайта ишланувчи анализаторларнинг мия пўстидаги қисмларидан иборатдир. Бошқача сўз билан айтганда, периферик нервларнинг учлари (кўз, кулоқ, тери, бурун кабилар), таъсиротни элтувчи (афферент), жавоб қайтарувчи (эфферент) нерв толалари, анализаторларнинг орқа ва бош мия марказлари анализаторини ташкил қилади. Жаҳон психологияси фанининг сўнгги ютуқлари ҳамда атамаларига биноан сезгилар қуйидагича классификация қилинади: 1) ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятларини акс эттиришга мослашган ҳамда рецеторларга тананинг сиртқи қисмига жойлашган сезгилар, яъни экстериорецептив сезгилар;
2) ички тана аъзолари ҳолатларини инъикос этувчи ҳамда рецепторлари ички тана аъзоларида, тўқималарида жойлашган сезгилар, яьни интерорсцсптив ссзгилар;
3) танамиз ва гавдамизнинг ҳолати ҳамда ҳаракатлари ҳақида маьлумот берувчи, мускулларда, боғловчи пайларда, мушакларда жойлашган сезгилар, яьни проприорецептив сезгилар.
Биринчи туркум сезгиларни кўриш, эшитиш, ҳидлаш, тери-туюш, таъм-маза, каби турлар ташкил қилади. Кўриш сезгилари бош мия пўстининг орқа бўлагига жойлашган бўлади. Эшитиш сезгилари мия пўстини тепа бурмасининг қисмдан жой эгаллагандир. Тери-туюш, ҳаракат сезгилари мия пўстини марказий бурмасининг орқа қисмидан ўрин олгандир. Ихтиёрсиз сезгилар инсонда жуда эрта уйғонади, шунинг билан бирга уларнииг ифодаланиши ўзига хос шаклларга эгадир. Чунончи, улар "олдиндан ҳис қилиш" тариқасида пайдо бўлиб, ҳатго инсон уларни таърифлаб бериш имкониятига қодир эмас, кўпинча ушбу кечинмалар туш кўришда қайсидир касаллик ҳуруж қилаётганлигидан дарак берувчанлик вазифасини ўтайди, холос.
Улар инсоннинг кайфиятида, эмоционал реакциялари ўзгари-шида кўзга ташлапади, болада эса хатти-ҳаракатнинг кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Чунки, бола ўз тана аъзоларидаги ички ҳолатларнинг ўзгаришини англаш, сезиш, ҳис қилиш укувига эга эмас, худди шу туфайли ундаги хатти-ҳаракатнинг умумий ўзгариши белгиларидан буни сезиш мумкин.
Интерорецептив сезгиларнинг объектив аҳамияти жуда юқори, чунки улар ички жараёнларни ўзаро ўрин алмаштириш балансини таъминлаб туришнинг асоси ҳисобланади. Бошқача сўз бштан айтганда, улар организмлардаги жараёнларни ўзаро ўрин алмашиб туришидир. Ичдан пайдо бўладиган сигналлар хатти-ҳаракатни вужудга келтиради, стресс, зўриқиш, аффект ҳолатларини йўкотиш, туғилиб келаётган майлларни эса қониқтиришга йўналтирилган бўлади.
Проприорецептив сезгилар тана ва гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. Улар инсон ҳаракатииинг регуляторини ва афферент асосини ташкил қиладилар. Периферик рецепторлар мускулларда, пайларда ва бўгимларда жойлашган бўлиб, махсус таначаяари шаклига эгадирлар. Психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати сезгирлик статик сезгиларда ўз ифодасини топади. Унинг маркази ички қулоқ каналларида жойлашган бўлиб, ўзаро бир-бирига перпен-дикуляр бўшлиқда туташ ҳолатда ётади. Ташқи олам хусусиятлари тўғрисидаги ва шахснинг ўз гавдасини тута билиш юзасидан билимлар, маълумотлар, хабарлар ва таъсиротлар манбаи - бу сезгилар бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун сезгилар инсон организмига, яъни унинг тана аъзоларига тушадиган ахборотларнинг асосий канали саналиб, улар ташқи дунё ҳамда ички тана аъзолари тўғрисидаги хабарни бош мия катта ярим шарлари ва бош миянинг таркибларига етказиб туради, худди шу боисдан инсон ўзини қуршаб турган макро муҳитни ориентирлаш имкониятига эгадир. Агарда мазкур каналлар берк бўлиб қолган тақдирда сезги органлари
Психология фанида шундай илмий далиллар мавжудки, мабодо инсон ахборотларнинг шахобчасидаи маҳрум бўлса, у ҳолда у уйқу ҳолатига шўнғийди. Масалан, тасодифан тери-туюш сезгилари патоио1 ияга учраса, унда одам (кўпинча вақтинча, муваққат) кўриш, эшитиш, ҳид сезишдан маҳрум бўлиши мумкин Мабодо ахборотлар тузатиш шахобчаси илк болшгак ёши даврида бузилса, кар ёки кўр бўлиб" қолса, у такдирда унинг ақлий ривожлапишида кескин тўхталиш (вақтинча орқада қолиш) юзага келади. Агарда бола махсус усул ёки услубга ўргатилса табиий равипгда мавжуд камчиликларнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Сезгини бундай тарзда тушунтирилишига нисбатан ҳар хил муносабатлар психология тарихида мавжуд бўлиб уларнинг ҳсч қайсиси асосий манба эканлтига шубҳа билан қарашга мойилдирлар. Ҳозир уларнинг айримларига қисқача тўхталиб ўтамиз ва ҳақиқий моҳиятини очиб беришга интиламиз. Сезгилар ўзларига адекват бўлган қўзғатувчиларни акс эттириш шаклларидан бири ҳисобланмиш билиш жараёнларидир. Кўриш сезгисининг адекват кўзғагувчиси ҳаво тўлқинм узунлиги 380 дан миллимикрон диапазондаги электромагнит нурланишидан, иборатдир. Бу электромагнит нурланишлар кўриш анализаторларида кўриш сезгисини вужудга келтирувчи нерв жараёнига айланади. Тактил сезгилари мсханик қўзғатувчиларнинг тери юзасида таъсири натижасида ҳосил бўлади. Бошқа турдаги сезгилар ҳам ўзларининг махсус қўзғатувчиларига эгадирлар. Лекин сезгиларнинг турли кўринишлари фақат ўзларининг махсуслиги билангина эмас, балки улар учун умумин хусусиятлари билан ҳам тавсифланадилар. Сезгиларнинг ана шу хусусиятларига - сифатлари, жадаллиги, давомийлиги ва фазовий локализацияси киради.
Сифат мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, уни бошқа сезги турларидан фарқлайди ва айни шу сезги тури чегарасини ўзгартиради. Масалан, эшитиш сезгилари товушнинг баландлиги, тсмнти, қаттийлиги билан тафовутланади, кўриш сезгилари эса рангларнинг қуюқлиги, жилоси, товланиши, тони ва бошқа шу кабилар билан фарқланади. Сезгиларнииг сифат жиҳатидан кўп турлилиги материя ҳаракати шаклларининг турли-туманлилиги акс эттиришидир. Сезгиларнинг жадаллиги уларнинг микдорий тавсифидан иборат бўлиб, таъсир қилаётган қўзғатувчининг кучи ва рецепторнинг функционал ҳолати билан белгиланади. Сезгиларнинг давомийлиги уларнинг вақтинчалик тасвифланишидан иборатдир. Сезгиларнинг давомийлиги ҳам сезги аъзоларининг функционал ҳолати билан, шунингдек, қўзғатувчининг таъсир қилиш вақти ҳамда жадаллиги билан ўлчанади.
Қўзғатувчи сезги асосида таъсир қилиши билаи дарҳол сезги ҳосил бўлмайди, балки у бир қанча дақиқадан кейин вужудга келади. Диа шу қисқа вақт сезгининг латент (яширин) даври деб аталади Латент даори сезги турлари учун ҳар хил фурсатда кечади.
Психологияда кўзнинг тўр пардасида рангни сезадиган уч хил хусусиятли элемент бор деб тахмин қилинади. Қўзғалиш жараёни ҳосил бўлганда, улар толиқадилар ва сезгирликлари анча камаяди. Қизил рангга қараб турганимизда кўз тўр пардасидаги қизил рангни қабул қилувчи элемент бошқаларга нисбатан ортиқроқ толиқади, шунинг учун кўз тўр пардасининг худди шу жойига қизил рангдан сўнг оқ ранг таъсир этадитан бўлса, қолган иккита қабул қилувчи элсмент ортиқроқ сезгирликка эга бўлади ва биз кўз каршимизда кўкиш яшил рангни кўрамиз.
Эшитиш сезгилари ҳам кетма-кет образларга эга бўлиши мумкин. Чунки қулоқни битирадиган қаттиқ овоз ёки товуш билан бирга юзага келадиган нохуш сезги, яъни бу "қулоқ"нинг шанғиллашидир. Эшитиш анализаторига бир неча секунд давомида таъсир этадиган бир қатор қисқа товуш импульсларидан сўнг улар туташ ҳолда ёки бир оз пасайтирилган тарзда идрок килина бошлайди. Агар бу товушларнинг таъсирини моделлашгтириш мумкин бўлганда эди, ана шундай ҳодисани кузатиш имкони ларзага келарди. Бу ҳодиса товуш им-пульсининг таьсири тўхтаганидан кейин учрайди ҳамда товушнинг импульси жадаллиги ва давомийлигига боғлиқ равишда бир неча секунд мобайнида давом этиши мумкин.
Идрок ва хотира жараёнларининг самарадорлиги ва уларни бошқариш яна бир психик жараён диққатга боғлиқдир. Диққат – шундай психик жараёнки, у шахс онгининг нарса ва ходисаларга йўналганлигини акс эттиради. Ҳосил бўлиш ва амал қилиш хусусиятига кўра диққат икки турли: ихтиёрсиз ва ихтиёрий бўлади. Ихтиёрсиз диққат кишининг англашилган ниятлари ва мақсадларидан мустасно тарзда ҳосил бўлади. Ихтиёрий диққат онгли равишда бошқарилаётган ва тартибга солинган бўлади. Ихтиёрсиз диққатнинг пайдо бўлиши психофизиологик ва психик омиллар билан белгиланади. Ихтиёрий диққат шахс фаолиятида намоён бўлади. Шу диққат тури борлиги туфайли киши хотирадан ўзи учун зарур маълумотларни фаол тарзда, танлаб ажратиб олишга, тўғри қарорларни танлашга, фаолият жараёнида пайдо бўладиган вазифаларни амалга оширишга лаёқатли бўлади. Диққатнинг хусусиятларига: кўчиши, барқарорлиги, тақсимланиши ва кўлами киради. Диққатнинг салбий жиҳати ҳам мавжуд. Бу паришонхотирликдир. Паришонхотирлик диққатни узоқ вақт давомида жадал бир нарсага қаратишга лаёқатсизликда, диққатнинг тез-тез ва осон бўлиниб туришида намоён бўлади. Бу эса ўқиш ва ишда сусайишга олиб келади. Шунинг учун ҳар бир талаба ўз таълим фаолиятини самарадорлигини ошириши учун диққат хусусиятларини билиши билан бирга, уни бошқариш ва ривожлантириш омилларини топа олиши керакдир.
Боғча ёшидаги болалар шахсининг шаклланишига кўра, бу даврни уч босқичга ажратиш мумкин: - биринчи давр - бу 3-4 ёш оралигида бўлиб, бола эмоционал жиҳатдан ўз– ўзини бошқаришнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир; - иккинчи давр - бу 4-5 ёшни ташкил қилиб аҳлоқий ўз–ўзини бошқариш; - учинчи давр эса шахсий ишчанлик ва тадбиркорлик хусусиятининг шаклланиши билан характерланади. Мактабгача даврда аҳлоқий тушунчалар борган сари қатъийлаша боради. Аҳлоқий тушунчалар манбаи сифатида, уларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланаётган катталар, шунингдек, тенгдошлари ҳам бўлиши мумкин. Аҳлоқий тажрибалар асосан мулоқот, кузатиш, тақлид қилиш жараёнида, шунингдек, катталарнинг айниқса, оналарнинг мақтови ва танқидлари таъсирида ўтади ва мустаҳкамланади. Бола доимо баҳо, айниқса мақтов олишга ҳаракат қилади. Бу баҳо ва мақтовлар боланинг муваффақиятга эришишга 67 бўлган ҳаракатларининг ривожланишида, шунингдек, унинг шахсий ҳаёти ҳамда унинг касб танлашида аҳамияти жуда каттадир. Боғча ёшидаги даврда болаларда мулоқотнинг янги мотивлари юзага келади. У шахсий ва ишбилармонлик мотивларидир. Шахсий мулоқот мотивлари - бу боланинг ташвишга солаётган ички муаммолари билан боғлиқ, ишбилармонлик мотивлари эса у ёки бу ишни бажариш билан боғлиқ бўлган мотивлардир. Бу мотивларга аста-секинлик билан билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш билан боғлиқ бўлган ўқиш мотивлари қўйилади. Бу мотивлар илк болалик давридан бошланиб, юзага келадиган болаларнинг табиий қизиқувчанлиги ўрнида пайдо бўлади. Ўзини намоён қилиш мотивлари ҳам бу ёшда яққол намоён бўлади. Бу мотив, асосан, болаларнинг сюжетлиролли ўйинларда асосий ролни эгаллашга, бошқалар устидан раҳбарлик қилишга, мусобақага киришишга куркмаслигида, нима бўлганида ҳам ютишга ҳаракат қилишларида кўринади. Ўқув масканигача ёш даври болалари учун катталар берадиган баҳолари жуда муҳим. Болалар биринчи навбатда маънавий аҳлоқ меъёр ва қоидаларини, ўз мажбуриятларига муносабат, кун тартибига риоя этиш, ҳайвон ва нарсалар билан муомала қилиш меъёрини эгаллайдилар. Бундай меъёрларни эгаллаш бу ёшдаги болалар учун қийин ҳисобланиб, уларни яхши ўзлаштириши учун сюжетли-ролли ўйинлар ёрдам бериши мумкин. Боғча ёшининг охирларига келиб, кўпчилик болаларда аниқ бир аҳлоқий қарашлар таркиб топади, шунингдек, одамларга муносабат билан боғлиқ бўлган шахсий сифатлар ҳам шаклланади. Кишиларга нисбатан диққат-эътибор, мехрибон бўлиши хусусиятидир. Катта ёшдаги болалар кўп холларда ўз ҳаттиҳаракатлари сабабларини тушунтириб бера оладилар. 3-3,5ёшлар оралигида ўзларининг муваффақият ва муваффақиятсизликларига ўз муносабатларини билдирадилар ва бу муносабат, асосан, уларнинг ўзларига берадиган баҳолари асосида шаклланади. 4 ёшли болалар эса ўз имкониятларини реал баҳолай оладилар. Лекин, 4-5 ёшли болалар хали шахсий хусусиятларини идрок этишга ва баҳолашга кодир эмаслар, шунингдек ўзлари ҳақида маълум бир хулосани бера олмайдилар. Ўзўзини англаш лаёқати катта Боғча ёшидан ривожланиб, аввал у қандай бўлганини ва келажакда қандай бўлишини фикрлаб кўришга ҳаракат қилади. Бу эса болалар берадиган «Мен кичкина пайтимда қандай бўлган эдим?», «Мен катта бўлганимда қандай бўламан?» сингари саволларида кўринади. Келажак ҳақида фикр юритиб, болалар келгусида кучли, жасур, ақлли ва бошқа қимматли инсоний фазилатлари эга бўлишига ҳаракат қиладилар. Кичик ва ўрта боғча ёшида бола характерининг шаклланиши давом этади. У асосан, болаларнинг катталар характерини кузатишлари асосида таркиб топади. Шу йиллардан бошлаб, болада аҳамиятли ҳисобланган - ирода, мустақиллик ва ташаббускорлик каби аҳамиятли шахсий хусусиятлар ривожлана бошлайди. Катта боғча ёшида бола атрофидаги одамлар билан турли фаолиятларда мулоқот ва муносабатларга киришишга ўргана бошлайди. Бу эса унга келажакда одамлар билан мулоқотга кириша олишида, иш бўйича ва шахсий муносабатларини самарали урната олишида фойда келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |