Курсни тугатиш ишининг мақсади:Мактабгача ёшдаги болаларда билиш жараёнлприни ривожлантиришни шакллантириш.
Курсни тугатиш ишининг вазифалари:
Шахснинг ривожланишида билиш жараёнлари, уларнинг турлари ва уларга таъсир этувчи омиллар билан танишиш.
2.Билиш жараёнларининг психологик фукцияларини кенгроқ ёритиб бериш.
3.Мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишида билиш жараёнларининг бола рухиятига таъсирини психологик усуллари ёрдамида ўрганиш
IБОБ Билиш жараёнларинг инсон рухиятига таъсирининг психологик асослари
1.1Шахснинг ривожланишида билиш жараёнлари, уларнинг турлари ва уларга таъсир этувчи омиллар.
Шахснинг ривожланишида билиш жараёнлари ва турлари қуйидагилар ҳисобланади. Психологларнинг фикрича, инсон ниманики идрок қилса, уни фигура ва фонда идрок қилади. Фигура - шундай нарсаки, уни аниқ англаш, ажратиш, кўриш, эшитиш мумкин. Фон эса аксинча, ноаниқроқ, умумийроқ нарса бўлиб, аниқ объектни ажратишга ёрдам беради. Масалан, гавжум бозорда кетаётган тақдирда ҳам ўз исмимизни биров айтиб чақирса, дарров ўша тарафга қараймиз. Исм - фигура бўлса, бозордаги шовқин - фон ролини ўйнайди. Бошқача қилиб айтганда, биз бирор нарсани идрок қилаётган пайтимизда уни албатта бирор фондан ажратиб оламиз. Масалан, гул бозорида айнан қип-қизил атиргул сизга ёқиб қолиб, ўшани ҳарид қиласиз, қолган гуллар фондай онгингиз активига ўтмайди.
Шундай қилиб, идрок - бу билишимизнинг шундай шаклики, у борлиқдаги кўплаб, хилма-хил предмет ва ҳодисалар орасида бизга айни пайтда керак бўлган объектни хосса ва хусусиятлари билан яхлит тарзда акс этишимизни таъминлайди. Яъни, идрокнинг асосида нарса ва ҳодисанинг яхлитлашган образи ётадики, бу образ бошқаларидан фарқ қилади. Идрок ўзига нисбатан соддароқ бўлган сезги жараёнларидан ташкил топади. Масалан, олманинг шаклини, хидини, мазасини, рангини сезамиз, яъни алоҳида-алоҳида хоссалар онгимизда акс этади. Бу - сезгиларимиздир. Сезгилар яхлит тарзда идрок жараёнини таъминлайди. Лекин олимлар идрокни сезгиларнинг оддийгина, механик тарздаги бирлашуви, деган фикрга мутлоқ қаршилар. Чунки идрок онгли, мақсадга қаратилган мураккаб жараён бўлиб, унда шахснинг у ёки бу объектга шахсий муносабати ва идрокдаги фаоллиги асосий роль ўйнайди.
Одам кўрган, ҳис қилган ва эшитган нарсаларининг жуда оз миқдоринигина эслаб қола олади. Маълум бўлишича, бир вақтнинг ўзида одам онгида 7 тадан ортиқ белгига эга бўлган маълумотнинг қолиши қийин экан экан. Бу еттита сўз, сон, белги, нарсанинг шакли бўлиши мумкин. Агар телефон рақамлари 8 та белгили бўлганда, уни ёдда сақлаш анча қийин бўларкан. Демак, онгнинг танловчанлиги ва маълумотларни саралаб, териб ишлатиши яна бир психик жараённи - хотирани билишимиз лозимлигини билдиради.
Одатда биз бирор бир материални ўқийдиган бўлсак, уни ҳеч бир ўзгаришсиз эслаб қолишга ҳаракат қиламиз. Лекин ажабланарлиси шундаки, борган сари материал маълум ўзгаришларга юз тўтиб, хотирада дастлабки пайтдагисидан бошқачароқ бўлиб сақланади. Баъзи бир материал ёки маълумот хохласак ҳам хотирадан ўчмайди, бошқаси эса жуда қаттиқ хохласак ҳам керак пайтда ёдимизга туширолмаймиз Бу каби саволлар, инсон билиш жараёнларидаги энг муҳим саволлар бўлиб, баъзан ўз тараққиётимиз ва камолатимизни ҳам ана шундай омилларга боғлагимиз келади.
Маълум бўлишича, инсон мияси ҳар қандай маълумотни сақлаб қолади. Агар шу маълумот бирор сабаб билан одамга керак бўлмаса, ёки ўзгармаса, у онгдан табиий тарзда йўқолади. Лекин ҳар доим ҳам бизнинг профессионал фаолиятимиз манфаатларига мос маълумотларни эсда сақлаш жуда зарур ва шунинг учун ҳам кўпчилик атайлаб хотира тарбияси билан шуғулланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |