Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим ташкилотлари диреcтор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти


Мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишида билиш жараёнларининг бола рухиятига таъсирини психологик усуллари ёрдамида ўрганиш



Download 49,52 Kb.
bet6/7
Sana18.07.2022
Hajmi49,52 Kb.
#819457
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
CОБИРОВА ШОХИДАХОН билиш жараён КТИ

2.2.Мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишида билиш жараёнларининг бола рухиятига таъсирини психологик усуллари ёрдамида ўрганиш.
Ташқи кузатиш. Бу усул тиббий психологияда кенг қўлланилади. Шифокорлар ва тиббиёт ходимлари беморларнинг руҳий ҳолатларини ташқаридан кузатиб борадилар. Кузатишнинг асосий хусусияти шундаки, бу метод ёрдами билан психик ҳаётнинг сезги аъзоларимиз бевосита сеза оладиган, ўзимиз бевосита идрок қила оладиган далиллар аниқланади ва тасвирланади. Кузатиш методи психик ҳодисаларни фақат тасвир этиш билан чекланиб қолмай, балки шу ҳодисаларни тушунтириш, яъни уларнинг теварак-атрофдаги муҳитга, тарбияга, одамнинг фаолият турига, организмнинг умумий аҳволига ва нерв системасининг ҳолатига боғлиқ эканлигини исботлаш имконини ҳам беради. Экспериментал метод. Психологияда экспериментнинг икки тури: лаборатория эксперименти ва табиий эксперимент тафовут қилинади. Лаборатория эксперименти. Унинг моҳияти шундаки, текширувчи киши текшириладиган руҳий ҳодисани қачон керак бўлса, ўша вақтда атайлаб вужудга келтиради. Бунда текширилаётган руҳий ҳодиса табиий шароитда биргаликда содир бўладиган бошқа психик ҳодисалар эксперимент мобайнида ўзгартирилиши, бошқа психик ҳодисалар билан муайян бир тарзда боғланиши, кучи, тезлиги, ҳажми ва бошқа шу каби жиҳатлари ўлчаб кўрилиши мумкин. Бу методнинг ютуғи‘шундаки, бунда психик ҳодисаларнинг қонуниятлари яхшироқ очилади. Экспериментал тадқиқотлар ўтказишда махсус методик материаллар нарса, расм ва сўзлар, махсус асбоблар қўлланилади. Табиий эксперимент. Бу метод оддий обектив суратда кузатиш методи билан лаборатория эксперименти методи ўртасида туради. Табиий эксперимент методининг моҳияти шундаки, бу ерда текширувчи кишининг ўзи текшириладиган кишида (ёки кишиларда) психик жараён (масалан, хотира, диққат, тасаввур) ҳосил қилиш ёки текшириладиганларда индивидуал хусусиятларни намоён этиш учун махсус шароит туғдирилади. Сўраш ва суҳбат усули. Тиббиётда энг кенг қўлланиладиган усул бўлиб, амалий аҳамияти каттадир. Сўраш ва суҳбат методи психик ҳодиса- 19 ларнинг асосан ички, субектив томонини текшириш учун қўлланилади. Бу методда тадқиқотчи суҳбат вақтида текширилувчи шахсга бериладиган саволларни олдиндан белгилаб олади. Саволлар шундай тартиб билан танлаб олинадики, текширилувчи одамда қайси кечинмалар ва онг жараёнларини ўрганиш керак бўлса, ўз жавобларида худди ‘ўша кечинмаларни ва ўша онг жараёнларини ойдинлаштириб беради. Текширишнинг қандай боришига ва текширилувчи кишининг индивидуал хусусиятларига қараб, суҳбат вақтида саволларни ўзгартириш, тўлдириш, бошқача ҳолатда бериш мумкин. Айни вақтда тадқиқотчи текширилувчи кишини кузатиб, масалан, нутқининг хусусиятларини, имо-ишорасини ва шунга ‘ўхшаш хусусиятларни қайд қилиб туради. Иложи бўлса, текширилувчи одамнинг жавоблари магнитофон тасмасига ёзиб олинади. Шу тариқа тўпланган дастлабки материал системага солинади, статистик жиҳатдан ишлаб чиқилади, таҳлил қилинади, таснифга солиниб хулоса чиқарилади. Тиббий психологияда юқорида келтирилган асосий текшириш усулларидан ташқари, тест тизимлари ҳам қўлланилади. Бу тест тизимлари шахснинг икки асосий хусусияти, интеллекти ва характеридаги хусусиятларни фарқ қилишга имкон яратади.
Катта ёшдагилар ва болалар учун Векслер тестлари тизими. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу услуб шахснинг интеллекти ва шахсий сифатларини аниқлашга имкон беради. Ўзизим икки хил тестлардан: биринчиси сўз билан ифодаланадиган 6 та тестдан, иккинчиси амалий ҳаракатлар билан ифодаланадиган 5 та тестдан таркиб топган. Сўз билан ифодаланадиган 6 та тест қуйидагиларни ўз ичига олади: 1. Хабардорлик. 2. Умумий зийраклик. 3. Сонларни тескари сондан санаш қобилияти (10, 9, 8,7,6...). 4. Арифметика масалаларини ечиш. 5. Ўхшашликни аниқлаш. 6. 42 та сўзнинг маъносини аниқлашни текшириш. Ҳаракат билан ифодаланадиган 5 та тест тизимига қуйидагилар киради: 1. Обектларни ва уларнинг етишмовчи қисмларини аниқлаш. 2. Суратларнинг кетма-кет қўйилиш тартибини аниқлаш. 3. Суратнинг етишмовчи қисмларини топиб тузиб чиқиш. 4. Намунага қараб 9 тадан 16 тагача бўлган геометрик қисмлардан шакллар ясаш. 5. Берилган сонлар кодига қараб 90 секунд ичида рақамлар ечимини топиш. Тест‘ўтказиб бўлингандан сўнг жадвал тузилади ва интеллект коеффициенти, деб аталадиган коеффициент тузилади. Аммо бу коеффитсиентни текширилаётган кишининг умумий зийраклигини, маданиятини ҳамда унинг тадқиқотга нисбатан муносабатини ҳисобга олмасдан туриб етарли даражада тўғри, деб бўлмайди. Бу методнинг ютуғи шундаки, тадқиқот давомида текширилувчининг нутқи, тафаккур тезлиги, реаксияси, диққати тўлиқ назоратга олинади ва ҳисобга олиб борилади. Баъзан булутларга қараб хаёл сурамиз, уларни пахмоқ айиққа, туяга ва бошқа жонзотларга ‘ўхшатамиз. Бу методнинг моҳияти карточкада ўзига хос жойлашган рангли сиёҳ ва қора доғларнинг маъносини топишдан иборат. Кейин жавоблар махсус қоидалар асосида ишловдан ‘ўтказилади. Бу метод ёрдамида текширилувчининг руҳий ривожланиши, диққати, хотираси аниқланади. Миннесоткоп омилли шахс сўроқлагичидан муаллифларимизни модификатсиялашда кенг фойдаланилади
Маълумки, боланинг ёши улгайиб, мустақил ҳаракат қилиш имконияти ошган сари, унинг атрофидаги нарса ва ҳодисалар бўйича дунёқараши кенгайиб боради. Боғча ёшидаги бола атрофидаги нарсалар дунёсини билиш жараёнида шу нарсалар билан бевосита амалий мунособатда бўлишга интилади. Бу ўринда шу нарса характерлики, бола билишга ташналигидан атрофдаги ўзининг хадди сиғадиган нарсалари билангина эмас, балки катталар учун мансуб бўлган, ўзининг кучи ҳам етмайдиган, хадди сиғмайдиган нарсалар билан ҳам амалий муносабатда бўлишга интилади. Масалан: бола автомашинани ёки трамвайни ўзи ҳайдагиси, ростакам отга миниб юргиси, учувчи бўлиб, самолётда учгиси ва ростакам милиционер бўлгиси келади. Табиийки бола ўзидаги бундай эҳтиёжларнинг биронтасини ҳам хақиқий йўл билан қондира олмайди. Бу ўринда савол туғилади. Болаларнинг тобора ортиб бораётган турли эҳтиёжлари билан уларнинг тор имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршилик қандай йўл билан хал қилинади? Бу қарама-қаршилик фақатгина биргина фаолият орқали, 62 яъни, боланинг ўйин фаолияти орқалигина ҳал қилиниши мумкин. Буни қуйидагича изохлаб бериш мумкин: - биринчидан, болаларнинг ўйин фаолияти қандайдир моддий махсулот ишлаб чиқаришга қаратилган фаолият эмас. Шунинг учун болаларни ўйинга ундовчи сабаб (мотив) келиб чиқадиган натижа билан эмас, балки шу ўйин жараёнидаги турли ҳаракатларнинг мазмунига боғлиқдир; - иккинчидан эса, болалар ўйин жараёнида ўз ихтиёрларидаги нарсаларни, ўзларини қизиқтирган, аммо катталаргагина мансуб бўлган нарсаларга айлантириб, хоҳлаганларича эркин фаолиятда бўладилар. Болаларнинг ўйин фаолиятлари уларнинг жисмоний ва психик жиҳатдан гармоник равишда ривожланиши учун бирдан-бир воситадир. Ўйин болалар ҳаётида шундай кўп қиррали фаолиятки, унда катталарга мансуб бўлган меҳнат ҳам, турли нарсалар ҳақида тафаккур қилиш, хом-ҳаёл суриш, дам олиш ва хушчақчақлик жараёнларининг барчаси ўйин фаолиятида аниқ бўлади. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, ўйин фақат ташқи муҳитдаги нарса ҳодисаларни билиш воситасигина эмас, балки қудратли тарбия воситаси ҳамдир. Ижодий ва сюжетли ўйинларда болаларнинг барча психик жараёнлари билан биргаликда уларнинг индивидуал ҳислатлари ҳам шаклланади. Демак, боғчадаги таълимтарбия ишларининг муваффақияти кўп жиҳатдан болаларнинг ўйин фаолиятларини мақсадга мувофиқ ташкил қила билишга боғлиқдир. Шундай қилиб, ўйин болалар ҳаёли томонидан яратилган нарса эмас, аксинча, болалар ҳаёлининг ўзи, ўйин жараёнида юзага келиб, ривожланадиган нарсадир.

Хулоса.
Мактабгача ёш даврда болаларда аввало билиш соҳалари, сўнгра эса эмоционал мотивацион йўналиш бўйича ички шахсий ҳаёт бошланади. У ёки бу йўналишдаги ривожланиш образлиликдан рамзликкача бўлган босқичларни ўтайди. Образлилик дейилганда болаларнинг турли образларни яратиши, уларни ўзгартириши ва эркин ҳаракатга келтириши, рамзлилик дейилганда эса белгилар тизими (математик, лингвистиқ, мантиқий ва бошқалар) билан ишлаш малакаси тушунилади. Ўқув масканигача ёш даврда ижодкорлик жараёни бошланади. Ижодкорлик лаёқати, асосан, болаларнинг конструкторлик ўйинларида, техник ва бадиий ижодларида намоён бўлади. Бу даврда махсус лаёқатлар куртакларининг бирламчи ривожланиши кўзга ташлана бошлайди. Билиш жараёнларида ички ва ташқи ҳаракатларнинг синтези юзага келади. Бирон бир нарсани идрок қилиш жараёнида бу синтез перцептив ҳаракатларда, диққатда ички ва ташқи ҳаракатлар ва ҳолатлар режасини бошқариш ва назорат этишда, хотирада эса материални эсда сақлаб қолиш ва эсга туширишнинг ички ва ташқи тузилмасини боғлай олишда кўринади. Тафаккурда эса амалий масалалар ишининг усулларини битта умумий жараёнга бирлаштириш сифатида яққол намоён бўлади. Шунинг асосида инсоний интеллект шаклланади ва ривожланади. Мактабгача даврда тасаввур, тафаккур ва нутқ умумлашади. Бу эса бу ёшдаги болаларда тафаккур қилиш омили сифатида ички нутқ юзага келаётганлигидан далолат беради. Билиш жараёнларининг синтези боланинг ўз она тилини тўлиқ эгаллаши асосида ётади. Бу даврда нутқнинг шаклланиш жараёни якунлана бошлайди. Нутқ асосидаги тарбия жараёнида болада содда аҳлоқ меъёрлари ва қоидалар эгалланилади. Бу меъёр ва қоидалар бола аҳлоқини бошқаради. Боланинг унинг атрофидаги кишилар билан хилма-хил муносабатлари юзага келиб, бу муносабатлар асосида турли хил мотивлар ётади. Буларнинг ҳаммаси боланинг индивидуаллигини ташкил этиб, унинг бошқа болалардан1 нафақат интеллекти, балки аҳлоқий мотивацион жиҳатдан фарқланадиган шахсга айлантиради. Мактабгача ёшдаги болалар шахси ривожланишининг асосий ўзгаришлари, уларнинг ўз шахсий сифатлари, лаёқатлари, муваффақият ва муваффақиятсизликларини англаш, ўзини-ўзи англаши каби ҳисларнинг юзага келиши ҳисобланади. Боғча ёшидаги болаларнинг ҳаёли асосан, уларнинг турли-туман ўйин фаолиятларида ўсади. Бироқ, шу нарса диққатга сазоворки, агар боғча ёшидаги болаларда ҳаёл қилиш қобилияти бўлмаганда эди, уларнинг ҳаёли ҳам хилмахил бўлмас эди. Боғча ёшидаги болаларнинг ҳаёллари турли хил машғулотларда ҳам ўсади. Масалан, боғча ёшидаги болалар лойдан турли нарсалар ясашни, кумдан турли нарсалар кóриб уйнашни ва расм солишни яхши курадилар. Ана шундай машғулотлар болалар ҳаёлининг ўсишига фаол таъсир қилади. Боғча ёшидаги болалар ҳаёлининг ўсишига фаол таъсир қилувчи омиллардан яна бири - эртақлардир. Болалар ҳайвонлар ҳақидаги турли эртақларни эшитганларида шу эртақлардаги образларга нисбатан маълум муносабатлари юзага келади. Боғча ёшидаги болалар ҳиссиёти ва унинг ўсиши. Боғча ёшидаги болаларда ёкимли ва ёкимсиз ҳис-туйғулар ғоят кучли ва жуда тез намоён бўлади. Бу ёшдаги болаларнинг ҳис-туйғулари кўп жиҳатдан уларнинг органик эҳтиёжларининг қондирилиши ва қондирилмаслиги билан боғлиқдир. Бу эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги сабабли болада нохушлик (ёкимсиз), норозилик, изтиробланиш туйғуларини қўзғайди.


Download 49,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish