Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти



Download 1,12 Mb.
bet9/22
Sana25.06.2022
Hajmi1,12 Mb.
#703190
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
МЎМИНОВ ФАРХОД МАГИСТРСКАЯ

2.2.3. Тажрибани умумлаштириш

Бокс мутахассислари билан олиб борилган суҳбатларда спортчиларнинг мусобақа жангларидаги фаолиятининг энг муҳим таркиблари аниқланди. Уларни баҳолаш орқали шуғулланувчилар малакасининг даражаси тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Олишувларда ҳаракатлар қўлланилишининг ахборотли кўрсаткичлари орасидан қуйидагилар ажратиб олинди:



  • қарши ҳужумлар ҳажмлари;

  • қарши ҳужумлар натижалилиги;

  • қаршиловчи зарбалар ҳажмлари;

  • ҳимояланишлар ҳажмлари;

  • пастдан зарба билан ҳужумларнинг ҳажмлари;

  • пастдан зарба билан ҳужумларнинг натижалилиги;

  • “блок” ёрдамида ҳимояланишларнинг ҳажмлари;

  • “шўнғиш” билан ҳимояланиш ҳажмлари;

  • ҳар хил тик туриш вариантларининг қўлланилиш ҳажмлари.

Тажрибани умумлаштириш мусобақалар давомида етакчи мураббийлар ва педагоглар билан олиб борилган суҳбатлар асосида 2009 йил феврал ойидан 2009 йил май ойига қадар олиб борилди. Ҳаммаси бўлиб 25 нафар мутахассис сўровдан ўтди, улар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббийлар Б.С. Ш. Худойбердиев, А. Қодиров, Т.К. Гулямов, педагогика фанлари номзодлари, доцентлар ва профессорлар В.Н. Шин, Р.Д. Халмухамедов, Ф.К. Турдиев ва бошқалар бор.
2.2.4. Педагогик кузатувлар
Педагогик кузатувлар деганда текширилаётган объектларнинг аввалдан режалаштириладиган доимий идрок қилиниши, педагогик ҳодисаларнинг таҳлил этилиши тушунилади. Ушбу метод спортчилар томонидан мусобақа фаолияти шароитларида ёки машғулот жараёнида қўлланиладиган ҳаракат операциялари таркибини ўрганиш зарур бўлган ҳолларда самарали ҳисобланади [2, 8].
Яккакурашда ва спорт ўйинларида фаолиятни тадқиқ қилишда спортчилар ҳаракатларининг мазмуний томонларини таҳлил қилиш мақсадида педагогик кузатувлар методи беқиёс аҳамиятга эга. У ҳозирги пайтда такомиллашиб бормоқда, видеотехнологиялар қўлланилмоқда, бироқ аввал ишлаб чиқилган мезонлар асосида ҳам қайд қилинган ҳаракатларга баҳо бериш мумкин бўлади.
Бокс назарияси ва методикаси соҳасидаги мутахассислар бир неча ўн йиллар давомида мусобақа жангларини ёзиб бориш усулларини қўллаб келадилар ҳамда уни такомиллаштириб бормоқдалар. Жангларни ёзиб бориш усули педагогик кузатув шаклларидан бири ҳисобланади [3].
Педагогик кузатувлар ёрдамида ёш боксчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги хусусиятларини ўрганиш мақсадида боксчилар томонидан машғулот жанглари ва расмий мусобақаларда қўлланиладиган ҳаракатлар турлари аниқлаб олинди. Бунда спортчилар томонидан қўлланиладиган ҳаракатларни нотацион-график қайд қилиш методикасидан фойдаланилди. Ушбу методика бокс назарияси ва методикаси соҳасидаги кўпгина илмий ишларда, тажрибада синовдан ўтган [1, 9].
Мазкур тадқиқотларда спортчилар машғулот ва мусобақа фаолиятининг қуйидаги объектлари қайд қилинди:

  • ҳужумлар бажарилишининг сифат, миқдорий ва мақсадли тавсифларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг турлари (тўғридан зарба билан, пастдан зарба билан, ёндан зарба билан);

  • жанг вазиятларида қўлланилишининг лаҳзали тавсифлари билан фарқланувчи ҳужумларнинг турлари (асосий тайёргарликка қарши, жавоб, такрорий);

  • жавоб қайтариш билан ҳимояланишлар турлари: блок, оғиш, тайёргарликлар, чекинишлар, қайтаришлар, шўнғишлар;

  • ҳужумлар ва жавобларга қаршилик кўрсатиладиган қаршиловчи ҳужумлар (қарши ҳужумлар ва қаршиловчи зарбалар);

  • тайёргарлик ҳаракатларининг турлари (алдамчи зарбалар (финтлар), оёқлар ва гавданинг алдамчи ҳаракатлари, зарбалар имитацияси, манёвр олиб бориш, ҳар хил тик туриш вариантларини топиш);

  • ҳаракатларни танлаш ва қўллашнинг турли тактик тавсифлари билан уларнинг қўлланилиш кўрсаткичлари (ҳужумкорлик тарзида, ҳимояланиш тарзида, манёвр олиб бориш тарзида, позицион тарзда, тез тарзда, пойлаш тарзида);

  • шиддат даражаси ҳар хил бўлган вазиятларда жанг олиб бориш кўрсаткичлари;

  • турли хил тактик тавсифларга эга ҳаракатларни бажаришга бўлган тайёргарлик даражасини ва реакция қилишлар хусусиятларини акс эттирувчи шундай ҳаракатларнинг қўлланилиш кўрсаткичлари (мақсадли, экспромт тарзда, мақсадли-экспромт, шартланган, танлаш билан, бир ҳаракатдан иккинчисига ўтиш билан).

Олишувларда ҳаракатларнинг қўлланилиш кўрсаткичлрини таҳлил қилишда қуйидаги метрологик парамерлар ҳисоблаб чиқарилди:

  • ҳужум турларининг ҳажмлари ва натижалилиги;

  • ҳужумларга қаршилик кўрсатувчи воситалар турларининг ҳажмлари ва натижалилиги (жавоб билан ҳимояланишлар ва қарши ҳужумлар);

  • жавоб қайтаришларга қаршилик кўрсатувчи воситалар ҳажмлари ва натижалилиги (қарши жавоблар билан қарши ҳимояланишлар ва қаршиловчи зарбалар).

Педагогик кузатувлар учун махсус баённомалар кўзда тутилган эди. Мусобақа фаолиятининг ҳар бир ҳаракат операцияси ва таркиби ҳарфли ёки рақамли белги ёрдамида белгилаб борилди. Аввал ҳар бир боксчи учун ҳамма параметрлар бўйича қийматлар ҳисоблаб чиқарилди, кейин эса ҳамма учун ўртача қийматлар топилди. Олишувларни кузатиш ва ёзиб олиш 3 нафар тадқиқотчидан иборат гуруҳ томонидан амалга оширилди. Тадқиқотлар давомида (педагогик тажрибани қўшиб) машғулотлар ва мусобақалар вақтида 748 та жанг ёзиб олинди ва таҳлил қилинди.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish