Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Боксчиларнинг мусобақадаги махсус намунавий операциялари



Download 1,12 Mb.
bet5/22
Sana25.06.2022
Hajmi1,12 Mb.
#703190
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
МЎМИНОВ ФАРХОД МАГИСТРСКАЯ

1.2. Боксчиларнинг мусобақадаги махсус намунавий операциялари
Бокс спорт фаолиятининг энг мураккаб тури ҳисобланади [17, 29]. Спортчи бокс билан шуғулланаётиб, ҳаракатлар (усуллар) ва тактик вазифалар (мақсадлар) бирлаштирилган махсус намунавий операцияларни ўзлаштириб борад. Бунда боксчиларнинг бокс олишувидаги ҳаракатлари турли-туманлиги, мураккаб ҳаракат координацияси ва кутилмаганда юзага келадиган ҳамда тез ўзгарувчан тактик вазиятлар шароитларида уларнинг тез ва аниқ бажарилишига қўйиладиган юқори талаблар билан тавсифланади [23].
Кўпгина мутахассисларнинг фикрича, боксчиларнинг олишувдаги ҳаракатлари турли-туман шартли рефлексли алоқаларнинг ҳамма хусусиятларини ўз ичига оладиган мураккаб ҳаракат актлари ҳисобланади [12, 17, 19]. Ҳақиқатан, улар оддий, танлаб бажариладиган, табақалашган, антиципацияли ҳаракат реакцияларининг мураккаблаштирилган модели сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Шундай ҳаракат вариантлари борки, уларда латент даври оддий реакция қилишга киради, мотор таркиби эса (яъни усулнинг ўзи) кўп суръатли мураккаб ҳаракат акти тузилиши бўйича бажарилади. Ушбу схема кўп сонли ҳужум ҳаракатлари – финтлар (алдашлар) билан бажариладиган ҳужумларга ёки комбинациялашган ҳужумларга хос.
Ўз навбатида, шундай вазиятлар юзага келадики, спортчи бу пайтда мотор таркиби оддий реакция қилиш схемасига мос бўлган ҳаракат билан реакция қилиши керак бўлади, яширин давр эса кўпинча табақалашган хусусиятга эга реакцияларга яқин, жумладан, қарши ҳужумлар, тайёрланишга нисбатан қарши ҳужумлар [23].
Бунда олишувдаги ҳар қандай ҳаракат нафақат рақибнинг, балки ўз ҳаракатларининг масофавий ҳамда лаҳзали тавсифларини олдиндан идрок этиш шароитларида бажарилади.
Олишувда ҳаракатларни амалга ошириш пайтида вақт ва маконда мўлжал олиш намунавий ҳолатлар ҳамда ҳаракатларни жанговар тик туришлар, бурилишлар ва силжиб юришлар, сакрашларни (уларни бузмаган ҳолда) сақлаб қолиш зарурияти билан уйғунлашади. Чунки хатоликларнинг пайдо бўлиши оҳир-оқибат олишувлар натижаларига салбий таъсир кўрсатади.
Боксчилар олишувида мусобақа фаолияти турнир, алоҳида жангдаги ёки беллашувдаги умумий яккама-якка олишувларни акс эттирувчи қатор фарқли белгиларга эга [7]. Уларга қуйидагилар киради:

  • курашнинг кўп босқичлилиги, у курашнинг миқдорий параметрлари ҳамда зўриқиш даражасининг ўзгарувчанлигида [1], кутилмаган танаффусларда, энг юқори даража атрофидаги зўриқишлар билан кечадиган вазиятларнинг (улардаги ҳаракатлар муваффақияти бевосита олишувдаги ғалабани ёки мағлубиятни белгилаб беради) мунтазам юзага келишида;

  • натижага эришиш мақсадида рақибга бевосита таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган қатнашчиларнинг олишув давридаги кескин шахсий қарама-қаршиликларида акс этади [16].

Шу билан бирга боксчилар мусобақа фаолиятининг техник-тактик таркибларини таҳлил қилиш учун жанговар ҳаракатларнинг танланиши, тайёрланиши ва қўлланилишини белгилаб берувчи муайян ҳолатларни ҳисобга олиш зарур [18]. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар:

  • ҳаракатлар, жанг олиб бориш вазиятларининг тактик моҳиятини белгилаб берувчи омилларнинг ҳар хил даражадаги аҳамияти [40];

  • турли–туман вазиятларда ва ҳужум ҳамда ҳимояланишлар турлари орасидаги ўзаро алмашинув имкониятлари кенг бўлганда уларни эркин танлаш;

  • ҳужум қилиш ва тактик ечимларни олдиндан кўзлаб қабул қилиш шароитларида рақиб ҳужумига қаршилик кўрсатиш турларини танлашда тактик изланишларнинг муқобиллиги;

  • кўп сонли вазиятларнинг тасодифийлиги, улардаги ҳаракатларнинг муваффақияти спортчи махсус хусусиятларининг намоён бўлишига асосланади;

  • олишувда мақсад ёки ҳаракат реакцияси даражасида қабул қилинадиган тактик қарорлардан фойдаланишнинг миқдори ва вазият жиҳатидан ноаниқлиги;

  • дастлабки масофалар ва уларни беллашув давомида ўзгариши параметрларининг ноаниқлиги;

  • намунавий дастлабки фазавий ҳамда якуний ҳолатларда ҳужум ва ҳимояланиш параметрларининг вариантлилиги.

Мусобақа фаолиятининг ушбу тавсифлари усулларнинг намунавий таркибининг шаклланишини, ҳар хил турдаги ҳаракатлар ва уларни тайёрлаш ҳамда қўллашнинг тактик таркиблари аҳамиятини, мусобақаларда ҳаракат ва психик сифатларнинг намоён бўлишини белгилаб беради.
Спортчиларнинг мусобақа фаолияти ва эришилган тайёргарлигининг объектив тавсифларини таққослаш педагогик таъсирларнинг мувофиқлик даражасини назорат қилишга имкон яратади, қўлланиладиган машғулот воситалари, услублари ҳамда шароитлари таркиби ва нисбатларини оптималлаштириш, унинг ихтисослашуви даражасини ошириш истиқболларини очиб беради [81].
Боксчиларнинг ҳаракатларни вазиятга қараб қўллашга бўлган тайёргарлик даражаси бўйича боксчилар ҳатти-ҳаракатларини баҳолаётиб, олдиндан кўзланган ҳаракатларни ажратиш зарур. Бундай ҳаракатларни кўп жиҳатдан оддий реакция тезлигига асосланган ҳаракатлар қаторига киритиш мумкин.
Уларни жангларда амалга ошириш механизми рақибнинг маълум бир ҳаракатларини кутиш эҳтимоллиги билан белгиланади.
Экспромтли ҳаракатлар кўпинча танлаш реакцияларига асосланади. Улар боксчининг олишувдаги ўзгарувчан вазиятларда доимий мўлжал олиш жараёнида амалга оширилади.
Бунда ҳаракатларнинг экспромт тарзда танланиши уларни олишувда амалга ошириш учун масофа танланиши билан бирга олиб борилади. Ўз навбатида, олдиндан кўзланган-экспромтли ҳаракатлар олишувнинг олдиндан кўзланиб бошланишини ўз ичига олади, бунда олишувнинг экспромт тарзда якунланиши назарда тутилади.
Қўллар билан ҳаракат қилиш ва силжиб юришларни бажариш техникаси танлаб олинадиган тактик мақсадлар билан уйғунлаштирилиши лозим. Улар ўртасидаги мувофиқлик даражаси уларнинг қўлланилиши рақибда реакция қилиш вақтининг қанчагача узайишини келтириб чиқаришига ҳамда унинг номувофиқ реакцияларининг тезлашишига қараб баҳоланади. Шу сабабли яккакураш воситалари (уларни муваффақиятли амалга ошириш рақибнинг мумкин бўлган кенг қамровли реакция қилишларига боғлиқ) рақибларга олдиндан ишора бўлиб хизмат қиладиган ортиқча ҳаракатларсиз бажарилиши керак.
Ўз навбатида, тез яқинлашишлар ва масофадан ҳужумлар қилиш, катта тезликдаги кескин ва юзаки алдашлар (финтлар) рақибнинг жавоб ҳаракат реакцияларини тезлаштиради, унинг реакция қилишларини янада шиддатли қилади.
Бокс тактикаси таҳлили унинг бир қатор таркибларини ажратишга имкон беради, уларни ҳисобга олиш жуда муҳим, жумладан:

  • мақсадлар ва ҳаракатларни танлашда турли-туманлик;

  • жанг эпизодлари олдидан ва умуман олишувда вақт танқислиги;

  • силжиб юришлар учун худуднинг (жойнинг) чекланганлиги;

  • рақибнинг ниятлари тўғрисидаги ахборотнинг етарли эмаслиги;

  • мақсад ва ҳаракатларни яшириш ёки ниқоблаш мажбурийлиги.

Боксчилар тактик курашининг асоси – бу унинг бошидан тўқнашувли эканлигидир. Тўқнашувчанлик курашнинг мураккаб моделини назарда тутадики, унда ҳар бир рақиб ўз рақибига муваффақиятли зарба бериш учун зарур вазиятни яратишга интилади.
Яккакурашнинг тўқнашувчанлиги ҳаракат ва сенсор моҳиятига кўра фарқланиши туфайли вақт ва макон танқислигини ҳосил қилади, бу тактик схемалар ҳамда мақсадлар мазмунига катта таъсир кўрсатади. Ўз навбатида, жангдаги тактик фикрлаш рақибига нисбатан тезроқ ҳаракат қилиб, ундан ўзиш хусусиятига эга бўлади ҳамда бир зумда ва аниқ ечимларни, ҳаракат операцияларининг аниқлиги ҳамда тезлигини, юзага келган вазиятларда намоён бўладиган шартли рефлексли алоқаларнинг мустаҳкамлигини тақозо этади [107]. Бундай мусобақа шароитлари, шубҳасиз, боксчиларнинг ақлий соҳасига таъсир кўрсатади, унинг чегараларини кенгайтириб, фаолиятнинг мантиқий тузилишини ҳамда фикрлаш жараёнларининг тез кечишини такомиллаштиради.
Боксчилар олишувига хос бўлган анъанавий тактик категорияларга қуйидагилар киради [11]:

  • ҳужум қилиш ва ҳужумга қаршилик кўрсатиш учун пайт танлаш ва тайёрлаш;

  • тўсатдан юзага келадиган вазиятларда мўлжал олиш тезлиги;

  • қарорлар қабул қилиш ва уларни олишувда амалга ошириш;

  • ҳужум олдидан оптимал масофани танлаш ва уни силжиб юриш пайтида сақлаб қолиш.

Ушбу ҳолатлар махсус ахборот таҳлилини тўлдиради, жумладан[11]:

  • ҳаракатларнинг натижалилиги мезонларини ҳисобга олиш;

  • намунавий ҳаракатлар ва олишув вазиятларининг тактик моҳиятини билиш;

  • маълум бир услубда жанг олиб борувчи спортчиларга қарши яккама-якка олишишнинг самарали усуллари тўғрисида маълумотлар;

  • мусобақаларда қатнашиш тажрибасидан олинган далилларни таққослаш.

Олишувда алоҳида ҳаракатнинг танланиши шахсий ҳужумни ва рақибнинг мумкин бўлган ҳужумларига қаршилик кўрсатувчи воситаларни тайёрлаш ўртасидаги изланишларнинг иккига ажралиши билан кузатилади. Ундан ташқари, жанг олиб бориш тактикасининг муқобил турларини, шунингдек, ҳаракат турлари – оддий ҳужум ёки алдамчи ҳужумлар, ҳимоя ёки қарши ҳужумни танлаш ҳар доим яккакурашларга хосдир. Шу сабабли тўқнашувли ва шахсий қарама-қаршилик боксчиларнинг техник-тактик, иродавий ва ақлий хусусиятлари билан биргаликда олишувга юқори эмоционал кескинлик беради. Бунинг устига, муқобил ҳаракатлар орасидан танлаб олишнинг зудлик билан амалга оширилиши (у шахсий ҳужумни бошлаш учун пайт пойлаш шароитларида рақиб ҳаракатларини кутиш билан кузатилади), илгарироқ ҳаракат қилишга бўлган ўзаро интилиш ҳар бир олишувга экстремал кескинлик беради [15].
Боксчилар жангининг ўзига хос хусусияти ҳужум ва ҳимоя техникасида, тактик репертуарни танлашда, реакция аниқлиги ва тезлигини намоён қилиш шартларининг ўзига хослигида, техник-тактик тайёргарликнинг айрим услубларини қўллашга қаратилган юқори талабларда ёрқин ифодаланган.
Бироқ боксчиларнинг олишувлари, одатда, тез ўтади, ҳужум қилиш ёки ҳимояланиш давомида кутилмаганда масофани ўзгартириш пайтида техникани сақлаб қолиш қийинчилиги янада ортади. Шунинг учун турли хил ҳаракатларни такомиллаштириб борган сайин олдиндан шартлашилган, шунингдек, мураббий ёки рақиб томонидан тўсатдан ҳосил қилинадиган кўп суръатли машқларда уларни машқлантиришга кўп вақт ажратиш лозим.
Шунингдек, боксчилар билан машғулот ишида шунингдек, шундай ҳолатни ҳисобга олиш керакки, жангда ғалабага эришиш учун турли хилдаги ҳужум ва ҳимояланиш воситаларининг аҳамияти бир хил эмас. Шундай услубий усуллар ва педагогик вазиятлар устун бўлиши лозимки, улар техника ва тактикани такомиллаштириш жараёнини энг натижали жанговар ҳаракатларни (уларнинг асосий турлари ўртасидаги миқдорий нисбатлар оптималлаштирилганда) эгаллашга қаратишга ёрдам бериши зарур.
Жангчиларнинг яхши манёвр олиб бориши, кутилмаганда ҳужум уюштиришга бўлган интилиши, кутилмаганда бажарилган ҳужумларга қаршилик кўрсатиш ишончлилигини таъминловчи кўриш ҳамда тактил реакция тезлиги ва аниқлиги юқори спорт натижаларига эришиш учун шарт-шароитлар яратади [12].



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish