Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти



Download 1,12 Mb.
bet10/22
Sana25.06.2022
Hajmi1,12 Mb.
#703190
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
МЎМИНОВ ФАРХОД МАГИСТРСКАЯ

2.2.5. Педагогик тажриба

Педагогик тажриба ўн ой давомида олиб борилди.


Машғулот жанглари ва мусобақалардаги асосий ҳаракат турларининг қўлланилиш таркиби ва кўрсаткичларини оптималлаштиришга қаратилган ёш боксчиларни техник-тактик такомиллаштириш методикаси синовдан ўтказилди. Мусобақа фаолиятини тадқиқ қилиш ва кейинчалик кўрсаткичларни таҳлил этиш натижасида расмий мусобақалар вақтида ишончли ўзгаришларга учраган олишувларни олиб бориш воситаларининг ҳажмлари ва натижалилигини қўшиб ахборотли параметрлар аниқланди.
Уларга қуйидагилар киритилди: қарши ҳужумлар ҳажмлари, қарши ҳужумлар натижалилиги, ҳимояланишлар ва жавобларнинг ҳажмлари, қаршиловчи зарбаларнинг ҳажмлари, пастдан зарба билан бажариладиган ҳужумлар ҳажмлари, пастдан зарба билан бажариладиган ҳужумларнинг натижалилиги, “блок” ёрдамида ҳимояланишлар ҳажмлари, “оғиш” билан ҳимояланишлар ҳажмлари, ҳар хил тик туриш вариантларининг қўлланилиши.
Кейинчалик тажриба гуруҳи спортчилари билан педагогик ишлар олиб борилди. Бу ишлар машқлар комплекси ва жанговар амалиёт ҳамда мусобақаларда жангларни олиб боришда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, текширилувчиларнинг малакасини тавсифловчи асосий ҳаракатлар натижалилигини ошириш вазифаси қўйилган тактик кўрсатмалар асосида амалга оширилди.


2.2.6. Математик статистика методлари

Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш учун бокс назарияси ва методикаси соҳасидаги диссертация ишларида кўп марта текширилган ва аввалдан самарали қўлланиб келинадиган текширилувчиларнинг мусобақа фаолияти кўрсаткичларини ўлчаш шкаласи танлаб олинди [3, 9]. Ушбу ўлчов шкаласи тадқиқот натижаларини ҳисоблаб чиқариш ва ишлаб чиқишнинг математик аппаратини чекламайди.


Мазкур ишда қуйидаги параметрлар ҳисоблаб чиқарилди: ўртача арифметик қиймат (х), ҳаракатлар қўлланилишининг фоизларда ифодаланган (%) ҳажмлари ва натижалилиги; Стьюдент t-мезони бўйича ўртача арифметик сайланмаларнинг (р) фарқлар ишончлилиги; машғулот жангларида ва расмий мусобақаларда ҳаракатларнинг қўлланилиш параметрлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражаларини аниқлаш учун Браве-Пирсен жуфт коэффициенти [8, 21, 25].
Тажриба натижаларини таққослаш учун (ўртача арифметик, Х₁ ва Х₂, асосий ва назорат гуруҳлари учун, бир-бири билан корреляцион боғлиқ бўлмаган (мустақил сайланмалар) тахмин қилиб кўрдикки, улар ўртасидаги фарқ (Х₁-Х₂=d) тасодифан пайдо бўлмаган. Ушбу фаразни текшириш учун қиймат мезони сайланма статистикани қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқаришга (Стьюдент t-коэффициенти) асосланди:

t=

Х₁-Х₂

[(n₁s₁+n₂s₂)/(n₁+n₂)]х[1/n₁+1/n₂]

бу ерда: Х₁-Х₂ - текширилаётганларнинг ҳар бир гуруҳининг ўртача натижаси, S₁=(1/n₁), Е•( Х₁-Х₂); S₂=(1/n₂)•T( Х₁-Х₂)- асосий ва назорат гуруҳларида ўртача квадрат оғиши баҳоси.
Статистиканинг ҳисоблаб чиқарилган параметрлари улар ўртасидаги фарқлар ишончлилигини аниқлаш учун Стьюдент t-мезонидан фойдаланилган ҳолда бир-бири билан таққосланди [25]. Стьюдент t-мезони ҳисоб-китоби қиймат даражаси 95%га тенг ва Р=0,05 бўлганда, ва реакция эркинлиги даражалари сони V=n₁+n₂-2 бўлганида амалга оширилди.
Берилган “а” қиймат асосида (бизнинг вазиятда қиймат коэффициенти 0,05га тенг, эркинлик даражаси сони V=n₁+n₂-2=10 бўлганда) Стьюдентнинг тақсимланиш квантиллари жадвали бўйича 1,812 кўрсаткичга тенг бўлган критик нуқталарни (квантилларни) топамиз.
t коэффициентнинг ҳисоб-китоб катталиги жадвалдаги катталикдан каттароқ бўлса, бизнинг ҳолда -1,812, ҳисоблаш мумкинки, нолли фараз 5 фоизли қиймат даражасида (P<0,05) муқобил фараз фойдасига инкор қилинади. Бу шундан далолат берадики, асосий ва назорат гуруҳларининг ўртача катталиклари ўртасидаги фарқ етарли даражада ишончли бўлиб чиқди. Олиб борилган статистик таҳлил натижаларини баҳолашда ишончлилик мезони сифатида 5 фоизли қиймат даражаси қабул қилинган эди.
Асосий статистикаларни ҳисоб-китоби замонавий IBM-PC дан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish