Маълумотлар r=0,50дан бошлаб ишончли. Машғулот жангларида ва мусобақа олишувларида қаршиловчи зарбаларнинг қўлланилиш ҳажмлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ўртача даражада (r=0,72). Бунда қарши ҳужумларга келсак, корреляция таҳлили уларнинг қўлланилиш ҳажмлари ўртасида боғлиқлик йўқлигини кўрсатади (r=0,48). Демак, машғулот жангларида қарши ҳужумларни қўллашга берилган кўрсатмалар расмий мусобақаларда уларни тайёрлаш ҳамда қўллаш шароитларидан муҳим даражада фарқ қилади. Фарқлар қаршиловчи ҳужумларни амалга ошириш учун қўлланиладиган вазиятларнинг турли-туманлиги ва жангларнинг юқори эмоционал шиддати таъсирида натижага қаратилган зарбаларни бериш имкониятининг торайиб бориши билан тушунтирилади.
Қарши ҳимояланишларнинг қўлланилиш кўрсаткичлари бир-бири билан юқори зичликда боғлиқ (r=0,80), бу жавоб қайтариш билан ҳимояланишларнинг қўлланилиши тўғрисидаги маълумотларга мос келмайди. Бироқ бу корреляция коэффициенти, афтидан, нафақат жанговар воситалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар даражасини, балки қарши ҳимояланишларнинг жавобларга қаршилик кўрсатиш воситаси сифатида қўлланилишининг паст даражадаги ҳажмларини акс эттиради.
Бундай фарқлар бу жангларда мавжуд бўлган шароитларнинг бир-бирига ўхшамаслиги билан боғлиқ. Яқиндан ва ўртача ўзаро боғлиқликларнинг аниқланган жуда кам миқдори машғулот жараёни шароитларида асосий ҳаракат турларини техник-тактик такомиллаштириш методикасининг шаклланмаганлигини, уларни ишлаб чиқиш зарурлигини ва педагогик тажрибада синаб кўришни, шунингдек, олишувлардаги ҳаракатлар таркибини таҳлил қилишнинг илмий методлари қўлланилишини ифодалайди.
Боб бўйича хулосалар
Боксчиларнинг машғулот ва мусобақа жангларини текшириш натижасида олинган маълумотлар қуйидагиларни аниқлаш имконини бердики, асосий ҳаракат турлари қўлланилишининг индивидуал кўрсаткичлари таҳлили, шунингдек, уларнинг машғулот жанглари ва мусобақадаги ҳажмлари ҳамда натижалилиги тўғрисидаги машғулотларни таққослаш, шуғулланувчиларнинг жанг олиб бориш воситалари билан қуролланганлик ҳусусиятларини ва техник-тактик такомиллаштириш учун воситалар танлашда индивидуаллаштириш жараёни йўналишини аниқлаш имконини яратади. Корреляцион таҳлил асосида олинган натижаларга кўра эътироф этиш лозимки, ахборотли ўзаро боғлиқликлар асосан айрим ҳаракат турларининг қўлланилиш натижалилиги ўртасида эмас, балки уларнинг ҳажмлари ўртасида аниқланди. Ушбу вазият шундан далолат берадики, ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларидан фойдаланиш олишувлар пайтида юзага келган тактик вазиятни мос равишда баҳолаш асосида уларни пухта тайёрлашни ўзлаштирилаётган яккакураш воситаларидан қўлланилиш асосида ётган психофизиологик функцияларнинг ихтисослаштирилишини тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |