АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР
Ҳужум турларининг қўлланилиш ҳажмларининг оширилиши ҳужум комбинацияларини ўзлаштириш асосида амалга оширилади, жумладан:
тўғридан зарбалар билан ҳужумлар: ўнг-чап қўлда бошга;
зарбалар билан ҳужумлар: ўнг қўлда бошга, чап-ўнг қўлда гавдага;
чап қўлда бошга тўғридан зарбани чап қўлда ёндан бошга, ўнг қўлда бошга ёки гавдага тўғридан зарба билан қўшиб бажариб ҳужум қилиш;
чап қўлда бошга ёндан такрорий зарбалар билан, ўнг қўлда бошга тўғридан зарба билан ҳужумлар;
чап қўлда гавдага ёндан зарба, чап қўлда бошга тўғридан зарба, гавдага тўғридан қисқа зарба билан ҳужумлар;
чап қўлда гавдага пастдан зарба билан, чап қўлда бошга ёндан ва ўнг қўлда гавдага пастдан зарба билан, чап қўлда бошга пастдан зарба билан ҳужумлар;
чап қўлда бошга ёндан такрорий зарба билан, ўнг қўлда гавдага пастдан зарба билан ҳужумлар.
Ҳужумлар ва қарши ҳужумлар натижалилигининг оширилиши қуйидагилар асосида бажарилади:
катта тезлик билан турли йўналишлар бўйлаб силжиб ҳаракатланаётган, оғишлар, шўнғишлар, орқага оғишлар ва бошқа ҳимояланиш ҳаракатларини имитация қилаётган рақибнинг зарба бериш мумкин бўлган турли зоналарига битталик, қўшалоқ ёки серияли ҳужум қилиш. Бунда ҳаракат самарадорлигининг асосий мезони – бу нишонга уриш аниқлиги.
Маълум бир ҳаракатларнинг қўлланилиши ва тактик моделларини тузиш юзасидан кўрсатмалар:
а) жанговар амалиётда – қуйидагиларни муваффақиятли қўллаганлик учун берилган зарбалар сонини (очколарини) икки мартага кўпайтириш:
масалан:
тайёргарликка қарши ўнг кўлда бошга каршиловчи зарба билан
ҳаракатлар;
ўнг ва чап қўлда гавдага пастдан ва ўнг қўлда бошга ёндан такрорий
зарба билан ҳужумлар;
алдамчи жавоб зарбаси билан ҳимояланмаётган секторга ҳужумлар;
ракибнинг каршиловчи зарбасидан ва бошга ёндан (чап қўлда гавдага
пастдан берилган жавоб зарбасидан "оғиш" билан ҳимояланишлар;
рақибни қисиб бориш билан бир зумдаги тайёргарлик ва 5-10 сек.
давом этадиган олишувдаги ҳужум тактикаси.
б) жуфтлик машқларида бир хилдаги муқобил ҳаракатлар эркин ёки кетма-кет, навбатма-навбат бажарилганда, масалан:
икки зарбали комбинациялар - чап кўлда бошга тўғридан зарба ўнг
қўлда гавдага тўғридан зарба билан ва ўнг кафти ва„ чап тирсагини тўсиб
ҳимояланаётган ҳамда ўнг қўлда бошга тўғридан зарба билан қарши ҳужум
қилаётган рақибга қарши чап елкани тўсиб ҳимояланиш билан ҳужумларда;
чап ёки ўнг қўлда тўғридан, ёндан, пастдан зарба билан ҳужумларда;
тайёргарликка қарши бажарилаётган ҳужумларда - чап қўлда бошга
тўғридан, ўнг қўлда гавдаға тўғридан, чап қўлда бошга ёндан зарба билан
ҳужумлар;
тайёргарликка қарши бажарилган ҳужумларда - ўнг қўлда бошга
тўғридан, чап қўлда бошга ёндан, ўнг қўлда бошга тўғридан зарбалар билан
ҳужумлар;
оркага кадам ташлаб, ўнг билакни тўсиш, чап елкан ёки чап билакни
тўсиш билан ҳимояланишлар;
комбинациялашган ҳимояланишлар ва улар кетидан фаол ҳаракатлар
(ўнг қўлда пастдан зарба ва чап қўлни тўғрилаш билан, кетидан ҳужум ёки
қарши ҳужум билан);
чап қўлда бошга ёндан зарба билан ҳужумлар ва ҳужумлар - алдаш -
чап кўлда гавдага ҳамда бошга зарба.
4. Маълум бир ҳаракатни тайёрлашни турли-туман ўзгартириш асосида
уларнинг қўлланилиш ҳажмларини оширишга қаратилган машғулот
жангларини олиб бориш учун кўрсатмалар. Улар куйидагилар:
ҳар хил йўналишда манёвр олиб бориш;
танланган ҳужумни пайт пойлаб тайёрлаш, бу ҳужум ва узок
масофани сақлаган ҳолда жавоб қайтариш билан ҳимояланишлар орқали
рақибни чалғитади;
яқинлашиш, ёлғондан ҳужумлар, тайёргарлик ҳаракатлари
(чалгитувчи зарбалар, алдамчи зарбалар) билан тез кечадиган жангни
уюштириш;
манёвр олиб бориш вақтида ва олишув бошланишидан олдин
боксдаги тик туриш ҳолатларини ўзгартириш;
очилишлар, чорлашлар, чалғитувчи зарбалар, алдамчи зарбалар
ҳисобига олишувни уюштириш.
5. Узлаштирилган техник даражани ифодаловчи ҳаракатларнинг
маконда тўғри бажарилишига риоя қилишга қаратилган жанговар амалиёт
учун кўрсатмалар:
жарима очколари тизими;
фақат тезлик жиҳатдан тўгри бажарилган ҳаракатларни ҳисобга олиш;
ҳаракатларнинг техник жиҳатдан тўғри бажарилганлиги учун
рағбатлантируви баллар тўплами.
6. Олишувларни олиб боришда кўлланиладиган воситалар таркибини
оптималлаштириш ва кенгайтириш мақсадидаги кўрсатмалар, жумладан:
топширилган секторга бериладиган зарбаларни ҳисобга олиш;
аввал зарба берилган секторга йўналтирилган зарбаларни ҳисобга
олмаслик;
турли хил тактик вазиятларда танланган ҳаракатлар ёрдамида
берилган зарбаларни хисобга олиш.
7. Жанг олиб бориш хусусиятларини назарда тутувчи кўрсатмалар,
масалан:
рақиб мақсадини баҳолашда кузатувчанликни намоён қилиш;
3 дақиқа давомида максимал миқдорда натижали зарбаларни бериш;
фаол яқинлашиш, ҳимояланиш ва қарши ҳужум қилиш ҳисобига рақиб ташаббусини бостириш;
дам олиш танаффусларининг берилмаслиги;
ринг бурчагида ёки арқонлар ёнида жойлашиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |