Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти



Download 1,12 Mb.
bet20/22
Sana25.06.2022
Hajmi1,12 Mb.
#703190
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
МЎМИНОВ ФАРХОД МАГИСТРСКАЯ

Боб бўйича хулосалар
Олиб борилган тадқиқотлар асосида педагогик тажриба ўтказиш схемаси тузиб чиқилди. Унинг вазифалари қуйидагилардан иборат эди:

  1. Олишувларда ҳаракатлар қўлланилишининг ахборотли кўрсаткичларини аниқлаш.

  2. Машғулот жангларини олиб бориш воситаларидан фойдаланишнинг миқдорий кўрсаткичларидаги бир хил хатоларни аниқлаш ҳамда кейинчалик уларнинг мусобақалардаги таркибини оптималлаштириш.

  3. Мусобақалардаги асосий ҳаракат турларининг қўлланилиш методикасини ишлаб чиқиш ва тажрибада синаш.

Педагогик вазифаларни амалга ошириш ва мусобақаларда фойдаланиладиган ҳимояланишлар ҳажмини ошириш учун “берилган вазиятларда ўзаро алмашувчан ҳаракатларни эркин алмашлаш” методикасига асосланган машқлар қўлланилди.
Мусобақа олишувларидаги қаршиловчи зарбалар ҳажмининг оширилиши “реакция қилишларни ихтисослаштиришда муқобил ҳаракатларнинг уйғунлашуви” методикаси ва “ҳаракатларни қўллашда мустақил танлаш ва спортчига сўз орқали кўрсатма бериш” методикаси асосида машқлардан фойдаланиш кўзда тутилганди.
Пастдан ҳужум зарбаларининг берилишини машқ қилиш “ҳаракатларни танлашда ва қўллашда идеомотор тасаввурларнинг қийинлаштирилиши” методикасидан фойдаланишга асосланди.
“Олишувдаги мумкин бўлган ҳаракатлар таркиби ва кетма-кетлиги билан тактик сюжетларнинг моделлаштирилиши” методикаси ҳисобига зарба беришга таҳдид солиш орқали ёлғондан ҳужумлардан кейин бажариладиган пастдан зарба билан такрорий ҳужумларнинг қўлланилиши учун шарт-шароитлар яратилди.
Педагогик тажриба тугагандан кейин олинган тадқиқот натижалари таҳлили тажриба гуруҳида назорат гуруҳига нисбатан асосий текширилган параметрлар бўйича ишончли ижобий ўзгаришлар бўлганлигини кўрсатди.
Тадқиқотлар натижасида олинган ишончли кўрсаткичлар шунга асос бўла оладики, ёш боксчиларда мусобақаларда жанг олиб бориш воситалари таркибини оптималлаштиришга йўналтирилган педагогик саъй-ҳаракатлар тегишли техник-тактик такомиллаштириш методикалари қўлланилганда ёш боксчиларнинг махсус тайёргарлик даражасини ошириш жараёнини тезлаштириш имконини беради.


ХОТИМА

1. Асосий ҳаракат турлари қўлланилишининг индивидуал кўрсаткичларида текширилган ёш боксчилар орасида маълум бир фарқлар қайд қилинди. Машғулот жангларида ёндан зарба билан ҳужумлар ва пастдан зарба билан ҳужумлар, жавоб қайтариш билан ҳимояланишлар, қаршиловчи зарбаларнинг ҳажмлари ва натижалилиги ўртасида жиддий тарқоқлик мавжудлиги аниқланди. Ўз навбатида, ҳужумлар, айниқса, тўғридан зарба билан бажариладиган ҳужумлар қўлланилишининг умумий ҳажмлари ҳамда натижалилигида, қаршиловчи зарбаларнинг натижалилигида фарқлар катта эмас. Шу билан бирга, мусобақаларда ўтказилган олишувларда ҳужумларнинг натижалилиги, қарши ҳужумларнинг ҳажмлари ҳамда натижалилигидаги тарқоқлик камаяди.


Асосий ҳаракат турлари қўлланилишининг индивидуал кўрсаткичларини таҳлил қилиш, шунингдек, уларнинг машғулот жанглари ва мусобақалардаги ҳажмлари ҳамда натижалилиги тўғрисидаги маълумотларни таққослаш шуғулланувчиларнинг жанг олиб бориш воситалари билан қуролланганлик хусусиятларини ҳамда уларни техник-тактик жиҳатдан такомиллаштириш учун воситаларни танлашда индивидуаллаштириш жараёни йўналишини аниқлашга имкон беради.
2. Боксчиларнинг жанг олиб бориш воситалари билан қуролланишини индивидуаллаштириш жараёнини тезлаштириш учун ҳужумлар қўлланилишининг умумий ҳажмлари ўртасидаги аниқланган яқиндан боғлиқликлар (r=0,91) ва машғулот жанглари ва мусобақалардаги қаршиловчи зарбалар ҳажмлари ўртасидаги ўртача боғлиқликлар (r=0,72) объектив шарт-шароитлар ҳисобланади. Бу ҳужумлар ва қаршиловчи зарбаларнинг бошқа турдаги ҳужумлардан устуворроқ эканлигини тасдиқлайди. Шу билан бирга, ахборотли ўзаро боғлиқликлар асосан айрим ҳаракат турларининг қўлланилиш натижалилиги ўртасида эмас, балки улар қўлланилишининг ҳажмлари ўртасида мавжудлиги аниқланди. Фақат ҳужум ва қарши ҳужумларда улар бир-бири билан юқори даражада ўзаро ижобий боғлиқ (мос равишда r=0,82 ва r=0,88). Ушбу вазият шундан далолат берадики, ҳужум ва ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиш уларни олишувлар вақтида юзага келган тактик вазиятларни муносиб баҳолаш асосида пухта тайёрлашни, ўзлаштирилаётган яккакураш воситаларининг қўлланилиши асосида ётган психофизиологик функцияларнинг керакли даражада ихтисослаштирилишини тақозо этади.
Кам миқдорда аниқланган яқиндан ва ўртача ўзаро боғлиқликлар жанговар амалиёт шароитида техник-тактик такомиллаштириш методикаларининг тўлиқ шаклланмаганликларини, уларни тизимлаштириш ҳамда педагогик тажрибадан ўтказиш, шунингдек, олишувлардаги ҳаракатлар таркибини илмий таҳлил қилиш методларини қўллаш заруриятини белгилаб беради.
3. Ёш боксчилар учун ишлаб чиқилган техник-тактик тайёргарлик методикасининг синовдан ўтганлиги уларнинг машғулот жанглари ва мусобақаларда жанг олиб бориш воситалари билан қуролланганлигида мавжуд бўлган камчиликларни аниқлаш жараёнини объективлаштириш самара беришини эътироф этишга имкон яратади.
Тадқиқотлар натижасида ишончли кўрсаткичлар олиндики, улар техник-тактик такомиллаштиришнинг муносиб методикаларидан фойдаланилганда ёш боксчиларнинг мусобақаларда жанг олиб бориш воситалари таркибини оптималлаштиришга қаратилган педагогик саъй-ҳаракатлар уларнинг махсус тайёргарлиги даражасини ошириш жараёнини тезлаштириш имконини беради, деб эътироф этиш учун асос бўла олади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish