Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар



Download 1,12 Mb.
bet4/22
Sana25.06.2022
Hajmi1,12 Mb.
#703190
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
МЎМИНОВ ФАРХОД МАГИСТРСКАЯ

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

  • машғулот жанглари ва расмий мусобақаларда фойдаланиладиган ҳаракатларнинг қўлланилиш ҳажмлари ҳамда натижалилигидаги индивидуал фарқларни объективлаштирувчи кўрсаткичлар;

  • машғулот жанглари ва мусобақаларда асосий ҳаракат турларининг қўлланилиш кўрсаткичларини оптималлаштиришга йўналтирилган ёш боксчиларнинг техник-тактик тайёргарлиги методикаси.

Натижаларнинг амалга ошганлиги. Машғулот жангларида қўлланиладиган ҳаракатларнинг ҳажмлари ва натижалилиги кўрсаткичларига тузатишлар киритувчи машқлар комплекси ва тактик кўрсатмалар тайёрланди ҳамда ёш боксчиларнинг машғулот жараёнига жорий қилинди. Тадқиқот материаллари ихтисослаштирилган бокс мактабларининг машғулот жараёнида, шунингдек, бокс мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим фаолияти жараёнида кенг қўлланиб келинмоқда. Тадқиқот натижаларидан амалиётда фойдаланиш жорий этиш далолатномалари билан тасдиқланади.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация 78 __саҳифадан иборат компьютер матнида баён қилинган ва кириш, тўртта боб, хотима, амалий тавсия, адабиётлар рўйхати, 12 та жадвалдан иборат
I БОБ. АДАБИЁТЛАР МАНБАИ МАЪЛУМОТЛАРИ БЎЙИЧА МАСАЛАНИНГ АҲВОЛИ.


1.1. Спортчиларнинг тайёргарлигида мусобақаларнинг ўрни.

Кўпгина спорт турларида, алоҳида мусобақа ҳаракатларига қараганда, мусобақа фаолиятининг энг йирик таркиби бўлиб уларнинг комбинатор субтузилмаларини бирлаштирган комбинациялар ҳисобланади. Бир хил спорт турларида улар қатъий ифодаланган комбинациялар (масалан, спорт гимнастикаси, конкида фигурали учиш), бошқаларида – мусобақа тактикасига боғлиқ бўлган нисбатан кенг ўзгариб турадиган ҳаракатлар комплекси кўринишида спорт ўйинлари, яккакурашларда ўз ифодасини топади [10, 13].


Спорт назарияси ва амалиётида спорт фаолияти деганда спортчининг машғулот ҳамда мусобақа фаолияти уйғунлиги (мажмуи) тушунилади [2,4].
Спортчининг мусобақа фаолияти таркибига мусобақа ҳаракатлари ва уларнинг комплекс шаклларини бирлаштирувчи спортчининг мусобақалар жараёнидаги ҳатти-ҳаракатлари киради [29].
Мусобақа ҳаракатлари мусобақа фаолиятининг бошланғич бир бутун (лекин ажратилмаган) таркиби бўлиб, унинг умумий мантиқига бўйсунади. Улар ўзининг операционал таркибига эга, яъни ҳаракатларга бирикувчи у ёки бу операциялардан иборат бўлади [5].
Мусобақа ҳаракатларини комбинацияларга, уларни эса спортчининг мусобақа жараёнида босқичма-босқич ҳосил бўладиган ҳатти-ҳаракатларини яхлит шаклларга бирлаштирувчи қонуний боғлиқликларнинг йиғиндиси унинг мусобақа фаолиятининг ҳатти-ҳаракатлар тузилмасини ташкил қилади [7, 10].
Мусобақа жараёнининг ўзида даставвал ҳосил қилинган мусобақага шайланиш ҳамда фаолият модели, табиийки, муайян ҳолга келтирилади, аниқлаштирилади ва мусобақада аниқ юзага келадиган вазиятларга қараб тузатишлар киритилади [6, 10, 14].
Мос равишда спортчининг функционал имкониятларининг амалга оширилиши юзага келади, у спортчининг мусобақа ҳаракатлари (техник ва тактик) комплексида намоён бўлади [29].
Мусобақа фаолияти хусусиятини тушуниш учун унинг тўқнашувли эканлигини, мусобақалашувчилар ўзаро ҳаракатларининг ўзаро рефлексивлигини ҳамда фаолият бошлаш эҳтимоли мавжудлигини назарда тутиш зарур [18, 33].
Ушбу ҳолда тўқнашувли деганда шундай фаолият тушуниладики, бунда иккита ёки бир нечта индивидлар бир хил мақсадга эришишга (масалан, ғалаба қозонишга, биринчи, энг яхши бўлишга) интиладилар, объектив тарзда берилган шароитлар эса уни фақат интилувчилардан биригина амалга оширишига имкон беради [33].
Спортдаги манфаатларнинг шундан келиб чиқадиган рақобатли тўқнашуви, кўрсатиб ўтилганидек, умуман олганда, зиддиятли ҳисобланмайди. Ушбу маънода спорт-мусобақа тўқнашуви шартлидир [30].
Шунга қарамасдан, у спортчиларнинг мусобақадаги ҳатти-ҳаракатларига алоҳида эмоционал кескинлик беришга қодир.
А.А. Новиков [24] ва Р.А. Пилояннинг [28] таъкидлашларича, спорт фанида тарихий шундай шаклланганки, спорт машғулоти назарияси билан боғлиқ бўлган масалалар биринчи ўринга чиққан, баъзан спортчининг мусобақа фаолияти ҳисобга олинмаган. Кўриниб турибдики, спортчини аниқ бир натижага эришиш учун тайёрлашдан аввал яккама-якка олишувнинг бориш шароитларини, организмнинг айрим функцияларига қўйиладиган талабларни, мусобақа шароитларида унинг энергия сарфлаши ва асаб-мушак аппаратининг ишлаш хусусиятларини билиш, кейин эса, шундан келиб чиқиб, машғулот жараёнини тузиш зарур.
Шундай муаллифлар ҳам борки, уларнинг фикрича, спортда машғулот жараёнини тадқиқ қилиш орқали ёндашишдан кўра спортчининг мусобақа фаолиятини ўрганиш, бу ҳаракатларнинг қонуниятларини билиш унинг юқори натижаларга эришишга бўлган тайёргарлигига катта ҳисса қўшишга ёрдам беради [1, 7, 9]. Бир вақтнинг ўзида спорт фаолиятини машғулот нуқтаи назаридан таҳлил қилиш олий маҳоратнинг алоҳида томонларга (жисмоний, техник ва ҳ.к.) бўлиниши тўғрисида тасаввур ҳосил қилади [3, 13, 32].
Мусобақаларда бу ҳамма таркиблар диалектик бирликда намоён бўлади ва интегратив хусусиятга эга.
Шу сабабли мусобақа жараёнининг ўзининг моҳиятини, яъни спортчининг мусобақалашиши нимага асосланиши, улар қандай таркибдан ташкил топишини очиб бериш жуда муҳим.
Яккакурашларда мусобақа фаолияти ностандарт муҳитда, вақт танқислиги шароитларида, кутилмаганда ўзгарувчан вазиятларга жавобан қарор қабул қилиш зарур бўлган ҳолатларда кечади [13]. Бу ерда рақиблар ўртасида бевосита кураш кетади, натижага эришиш эса муайян рақибнинг фаол қаршилигини енгиб ўтишда ифодаланади [31]. Бу ҳолларда спортчининг фаолияти ўз вақтида (тезкор) бажариладиган алоҳида усуллардан иборат бўлади, бу яккакурашлардаги ушбу фаолиятни тезкор фаолият намунаси сифатида кўриб чиқишга имкон беради [6, 10, 12].
Спортчининг мусобақа курашининг экстремал шароитларидаги ҳаракатларини инсон ҳатти-ҳаракатларининг психикавий ва физиологик билимларига таянадиган фаолият назариясидан фойдаланмай туриб тушуниб бўлмайди.
Фаолият назариясининг муҳим қонуниятлари қуйидагилардан иборат [22]:

  1. Инсонда тегишли мотивациянинг мавжудлиги фаолиятнинг асосий белгиси ҳисобланади.

  2. Фаолият муайян мақсадларга бўйсундирилган алоҳида ҳаракатлардан иборат.

  3. Ҳаракат автоматлаштирилган элементлар мажмуидан шаклланади, улар операциялар деб аталади.

Бу масала бир қатор нашрларда батафсил ёритилган [3], бу ерда эса шуни кўрсатиш муҳимки, мусобақалар давомида яккакурашчилар фаолиятининг ҳаракат таркибини спортчининг мақсадли кўрсатмалари нуқтаи назаридан қисмларга бўлаётиб, техника ва тактика масалаларини қандай ҳал эта олиш мумкин.
Ҳаттоки энг оддий зарба, санчиш, отиш ва бошқаларнинг ҳаракат тузилиши, агар уларни мусобақа шароитларида амалга оширишга ҳаракат қилинса, жуда мураккабдир [19].
Таъкидлаш муҳимки, алоҳида операциялар ва уларнинг мажмуи муайян яккакурашчининг техник тайёргарлигини акс эттиради. Одатда бундай операциялар ғалаба келитрмаслиги мумкин, лекин бунинг учун жиддий шарт-шароитлар яратиб беради. Бунинг устига, спортчи уларни автоматизм даражасида эгаллаб олган бўлади [29].
Ҳаракатлар тўплами ва уларнинг мажмуи яккакурашчининг техник-тактик тайёргарлигини акс эттиради. Улар ёрдамида у мусобақа олишувида юзага келадиган турли хил мақсадларга эришиши мумкин [23].
Автоматизм даражасигача мустаҳкамланган алоҳида операциялар ва уларнинг мажмуи техникани ташкил қилади, уларни рақиб хусусиятларини, ўзининг жорий ҳолати ва мусобақадаги олишувнинг боришини ҳисобга олган ҳолда турли ҳаракатларда уйғунлаштира олиш қобилияти эса тактикани ифодалайди.
Яккакурашчида бутун турнир давомида кучни тақсимлашга ҳамда белгиланган мақсадга эришишга ёрдам берувчи ҳатти-ҳаракатлар мажмуасининг етарли миқдорда мавжудлиги унинг шахсан тактик тайёргарлиги тўғрисида фикр юритишга асос бўлади [11, 20]. Бунда Р.А. Пилоян [28] ҳатти-ҳаракат мажмуи деганда турнир давомида юзага келадиган вазифалардан бирини ҳал этишга қаратилган ҳаракатлар тизимини тушунади.
Боксда мусобақа олишувларини таҳлил қилиш катта қийинчилик туғдиради. Яқин кунларда боксчиларнинг яккама-якка олишувлари тўғрисида кенг қамровли ахборот олишнинг имкони йўқ. Спортга хос бўлган масалалардан ташқари, шундай муаммолар ҳам борки, инсоннинг ўзи табиат ва жамият ҳодисаси сифатида фан учун вазифа ҳисобланади. Бу айниқса, инсоннинг экстремал, зиддиятли вазиятлардаги фаолиятида намоён бўлади.
Мусобақа фаолиятида, кўзгудаги каби, боксчилар маҳоратининг устунликлари ва камчиликлари, демак, замонавий бокснинг хусусиятлари ҳам акс этади. Бироқ уларни аниқлаш осон эмас. Бунинг сабаби жуда юқори суръатда бажариладиган кўп сонли турли-туман ҳаракатлардан иборат бўлган олишувнинг мураккаблигидир.
Шу билан бирга кўп йиллар мобайнида боксдаги мусобақа фаолияти мазмунини таҳлил қилиш борасида қатор уринишлар амалга оширилиб келинди [1, 3, 7, 9, 15].
Боксга оид адабиётларда боксчилар мусобақа фаолиятини ўрганишнинг турли хил усуллари таклиф қилинади [18].
Одатда, олишув алоҳида ҳаракатларга ёки уларнинг эпизодлардаги бирикмаларига бўлинади. Улар боксчиларнинг жисмоний ва техник-тактик тайёргарлигини акс эттирувчи махсус ҳаракат сифатлари ҳамда малакаларини ифода этади.
Замонавий спортда мусобақа фаолияти (МФ) турли жиҳатдан ўрганилиши мумкин: тушунтириш тамойили сифатида, тадқиқот предмети сифатида, баҳолаш предмети сифатида, ташкил этиш, бошқариш, башорат қилиш ва моделлаштириш предмети сифатида [25].
Ҳозирги пайтда МФни таҳлил қилиш кўпинча ўта эмпирик ва кўп миқдорда ҳам оддий, ҳам анча мураккаб сон ва сифат кўрсаткичларни аниқлашни кўзда тутувчи турли хил ёндашувлар асосида амалга оширилади.
М.А. Годик фикрича, бокс, кураш, қиличбозлик бўйича мусобақаларда қўлланиладиган назорат меъёрлари ва объектлари ҳужум ҳамда ҳимоя ҳаракатлари ҳажмини, турли-туманлиги ва самарадорлигини баҳолашни ўз ичига олади [8]. Уларнинг миқдори яккакурашчиларда кенг қамровда ўзгариб туради ва шунинг учун такрорий ўлчашларнинг ишончлилиги одатда юқори бўлмайди. Шунга қарамасдан, яккакурашларда МФни назорат қилиш натижаларидан қуйидаги йўналишларда фойдаланиш мумкин:

  • миқдорий мўлжал сифатида, унга асосланиб машғулот юкламаси меъёрланади.

  • спортчилар мусобақа ҳаракатлари самарадорлигини баҳолаш усули сифатида, МФни таҳлил қилиш учун турли хил рамзий белгилар ёрдамида ҳар хил стенография (нотацион ёзув) усуллари қўлланилади.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирги кунда МФнинг ягона унификациялашган мезонлари ва уларни баҳолаш усулияти ҳалигача ишлаб чиқилмаган. Уни тавсифлаш учун таққослаш қийин бўлган ва кўпинча турлича изоҳланадиган кўрсаткичлар қўлланилади. Бунда кураш бўйича тадқиқотларда кўлланиладиган кўпгина мезонлар махсус метрологик талабларга мос келмайди [24].
МФнинг юқорида айтиб ўтилган жорий қийматларини моделнинг энг каттага яқин қийматларига боғлиқ таҳлил қила туриб, ҳар бир спорт яккакураши тури бўйича йиллик тайёргарлик циклини стратегик режалаштириш элементлари ишлаб чиқилади.
Масалан, бокс, дзюдо ва қиличбозликда ишончли амалга ошириладиган ҳужум техник ҳаракатлари тўпламини кенгайтириш зарур. Қиличбозлик ва бокс ҳимоя ҳаракатларини кенг доирада такомиллаштириш имкониятига эга [3].
Мусобақа олишувларидаги техник ҳаракатларнинг зичлигини кўриб чиқаётиб, ҳамма яккакураш турлари бўйича жорий қийматларнинг паст даражада эканлигини таъкидлаш зарур. Буни ушбу вақт бўлагида такомиллаштиришнинг асосий заҳира омили сифатида баҳолаш мумкин.



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish