Спортча юриш ва югуриш техникасинг негизи
Қадамлар юриш ва югуришнинг асосий элементи бўлиб, ҳисобланади (2-расм). Улар қўл ва гавда ҳаракатлари билан боғлиқ бўлиб, бир хил ҳолда кўп марта такрорланади (циклик ҳаракатлар). Ҳаракат цикли иккиланган қадамдан ўнг ва сўл оёқлар ҳаракати вақтида, ҳар бири таянч ва силтаниш вазифасини бажаради. Таянч даври, оёқни ерга қўйиш вақтида бошланиб, ундан узилиши билан тугалланади. Силтаниш даври, оёқни ердан кўтариш вақтидан бошланиб, қўйиш вақти билан якунланади.
Ҳар бир давр (таянч ва силташ) икки фазага бўлинади, буларнинг чегараси бўлиб вертикал даври ҳисобланади, ёки гавданинг оғирлик маркази таянч майдонининг ўртасида бўлади.
Юриш ва югуришда спортчининг ҳаракатланувчи кучи бўлиб, мушакларни кучланиши ҳисобланади. Юриш ва югуришда, энг аҳамиятли фазаси депсинишдир, чунки шу орқали кишини гавдаси олдинга юради.
Юриш ва югуриш техникаси самарадорлиги умумий оғирлик марказини бир чизиқда ва текис кўчишига боғлиқдир.
Юриш ва югуришнинг тезлиги қадамларни узунлигига ва частотасига боғлиқ.
Югурувчининг масофадаги фаолияти қуйидагилар билан характерланади:
1. Стартдаги ҳолат.
2. Стартдан чиқиш ва югуришнинг бошланиши.
3. Масофадаги югуриш.
4. Югуришнинг тугаши ёки маррага келиш.
5. Финиш чизиғидан ўтиб тўхташ.
Сакраш техникасининг негизлари: енгил атлетикада югуриб келиб баландликка сакраш, югуриб келиб узунликка сакраш, уч хатлаб сакраш ва лангар чўп билан сакрашлар кенг тарқалган.
Сакраш машғулотларнинг мақсади - спорчини иложи борича баландга ва юқорига сакрашга ўргатишдир.
Сакраш - бу горизонтал ёки вертикал тўсиқлардан ўтиш усулидир.
Сакраш ациклик машқ бўлиб, тезкор-кучлилик йўналишни талаб қилади.
Сакровчи спортчининг учиши давомийлиги ва гавдасининг баландликда бўлиши учишнинг бошланғич тезлигига ҳамда учиш бурчагига боғлиқ (2-расм).
Сакрашларда тўртта кетма-кет босқич ажратилади - югуриб келиш, депсиниш, учиш, ерга тушиш.
Югуриб келиш - тезланиш билан бажарилиб, охирги қадамларда катта тезликка эришиш билан бажарилади.
Депсиниш - кучли депсинадиган оёқ билан бажарилади. Депсиниш самарадорлиги қўлларни тез кўтариш ва оёқларни силтаниш орқали кучайтирилади. Сакрашда депсиниш бурчаги ҳар хил бўла-ди (3-расм).
Сакровчининг гавдаси учиш вақтида траектория бўйича, берилган югуриб келиш тезлигига ва депсиниш кучига қараб ҳаракат қилади. Сакровчи траекторияни ўзгартира олмайди.
Югуриб келиб узунликка сакрашда гавдани олди ва депсиниш оёғи томонга айланиш ҳаракати ҳосил бўлади. Сакровчи айланишни камайтириш учун ҳар хил ҳаракатларни бажарадики, бу унинг мувозанатини узоқ вақт сақлашга ва оёғини янада олдинга ташлаб ерга тушишига ёрдамлашади (4-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |