Ўзбекистон республикаси маъданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти андрис э. Р., ҚУдратов р. Қ


Енгил атлетиканинг асосий турлари ва Олимпия турларига киритилган вариантлари ва масофаларининг таснифи



Download 0,81 Mb.
bet3/34
Sana26.05.2022
Hajmi0,81 Mb.
#609501
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
7-мавзу

Енгил атлетиканинг асосий турлари ва Олимпия турларига киритилган вариантлари ва масофаларининг таснифи.

Бўлимлар



Турлари



Ҳар хил турлари



Вариантлари ва масофалари



Олимпия вариантлари ва масофалари

Эркаклар

Аёллар

Юриш

Спортча юриш

Ўйингоҳ йўлкасида юриш

3-50 км
1 соат мобайнида

10 км

10 км

Шосседа.

20-30 км

20,
50 км

20 км

Вақти.

1 соат мобайнида

-

-



Югуриш

1. Текис югуриш

қисқа масофага югуриш

30-400 м

100,200,
400 м

100, 200,
400 м

Ўртача масофаларга югуриш

500-2000 м

800-1500 м

800-1500 м

Узоқ масофаларга югуриш

3000-
10000 м

5000-
10000 м

5000-10000 м

Ўта узоқ масофаларга югуриш

20000-
30000 м

-

-

Вақтбай югуриш

1, 2 соат
мобайнида

-

-

2. Табиий шароитда югуриш

Очиқ жойларда югуриш (кросс)

500 м дан
14 км гача

-

-

Катта йўлда югуриш

30 км гача.
Марофонча
югуриш

42 км
195 м

42 км
195 м

3. Тўсиқлар оша югуриш

Югуриш йўлкасида ғовлар оша югуриш.

80-400 м

110-400 м



110-400 м

Узоқ масофаларга тўсиқлар оша югуриш

1500-3000 м

3000 м

-

4. Эстафетали югуриш.

Қисқа масофаларга югуриш

4x50 м
4x100 м
4x200 м
4x400 м

4x100 м
4x400 м

4x100 м
4x400 м

Ўртача масофаларга югуриш

5x500 м
3x800 м
4x800 м
5x1000 м
10x1000 м
4x1500 м

-

-

Аралаш масофаларга югуриш

400Қ300Қ
200Қ100 м
800Қ400Қ
200Қ100 м
шаҳар бўйлаб исталган масофага, исталган вариантда.

-

-

Сакраш

1. Югуриб келиб сакраш



Баландликка

Ҳар хил усулларда

+

+

2. Вертикал тўсиқ оша



Баландликка



Лангар чўп билан.

+

+

3. Горизант
тўсиқ оша сакраш.

Узунликка

Ҳар хил усулларда

+

+

Уч хатлаб сакраш

Умумий қоида асосида.

+

+




4. Турган жойдан сараш.

Баландликка




-

-

Узунликка




-

-

Уч хатлаб сакраш




-

-

Улоқти
риш

1. Бош ортидан бошлаб улоқтириш

Граната

500 г (аёллар)

-



-

700 г (эркаклар)

-

-

Найза



600 г (аёллар)

-

+

800 г (эркаклар)

+

-

2. Айланиб улоқтириш



Диск



2 кг

+

-

1,5 кг



-

-

1кг



-

+

Босқон

7,257 кг



+

-

6 кг

-

-

5 кг

-

-

3. Итқитиш

Ядро

7,257 кг

+

-

6 кг

-

-

5 кг

-

-

4 кг



-

+

3 кг



-

-

Кўпкураш




Уч кураш




-

-

Тўрт кураш




-

-

Олти кураш




-

-

Етти кураш
(2 кун)

100 м, 100 м ғ/о, найза, баландлик, узунлик, ядро, 800 м.

-

+

Саккиз кураш




-

-

Ўн кураш
(2 кун)

100 м, узунлик, диск, баландлик, 400 м, 110 м ғ/о, ядро, лангарчўп, найза, 1500 м

+

-

Юқорида кўрсатилган жадвалдаги таснифда бизнинг ватанимизда ва хорижий мамлакатларда, фақат очиқ хавода ўтказиладиган мусобақаларга киритиладиган асасий турлар берилган, ёпиқ спорт саройларда эса қисқартирилган масофаларда мусобақалар ташкил қилинади.


Енгил атлетиканинг кўп турларидан Олимпия ўйинлари, жаҳон ва Оврупа биринчилигига фақат «классик» турлари (1938 й) киритилди.



  1. Спортча юриш ва унинг турлари.

Инсоннинг жойдан-жойга кучиши оддий усул бўлиб, турли ёшдаги кишилар учун ажойиб жисмоний машқ ҳисобланади.


Узоқ ва бир текис юрганда аъзойи баданидаги карийиб барча мушаклар ишлайди, организмдаги юрак кон томир, нафас олиш ва бошқа системалар фаолияти кучаяди. Натижада моддий алмашиниши ортади. Жисмоний машқ сифатида одатдаги юришнинг аввало соғломлаштириш аҳамиятибор.
Оддий юришдан ташқари бошқа ҳиллари ҳам бўлади: паходда юриш, сафда юриш ва спортча юриш. Мусобақаларда юришнинг техника жиҳатдан энг кейин лекин энг фойдали ҳили-спортча юриш қўланилади. Унинг тезлиги оддий юришга нисбатан икки марта ортиқ. Аммо бундай юкори тезликка эришиш учун спортча юриш техника асосларини урганиб олишнинг ўзигина кифоя қилиб қолмай балки оддий юришга Караганда анчагина интенсив шу бажариш талаб қилинади, яъни энергия сарфлаш ортади. Шу сабабдан спортча юриш, спортчи организмига ижобий таъсир кўрсатади.
Юриш мусобақасида қатнашувчилар қоидада белгиланган юриш техникаси ҳусусиятларига риоя қилишлари керак. Буларнинг энг асосийси бир лаҳза бўлса ҳам иккала оёқ бир вақтда ердан узилиб қолишган йўл қўймасликдан иборат. Оёқлардан биронтаси ерга тегмай турган фурсат содир бўлгудек бўлса, спортчи юришдан югуришга ўтган бўлади. Бу қоидани бузган спортчининг махсус ҳакамлар томонидан мусобақадан четлатадилар.
2. Югуриш ва унинг турлари.

Югуриш ва жойдан жойга кучишнинг табиий усулидир. Бу жисмоний машқнинг кўпроқ тарқалган тури бўлиб, жуда кўп спорт турлари (футбол, баскетбол, теннис ва бошқалар) таркибига киради. Югуришнинг жуда кўп ҳиллари енгил атлетика ҳар-хил турларининг органик қисми ҳисобланади.


Югурганда бадандаги мушак группаларининг деярли ҳаммаси ишга тушади, юрак қон томир нафас олиш ва бошқа тизимлар фаолияти кучаяди, мода алмашинуви анча ошади. Югуриш билан шуғулланиш жараёнида киши иродаси мутаҳкамланади. Ўз кучини тақсимлай олиш тўсиқлар ўта билиш очиқ жойда мўлжал ола билиш қобилияти ҳосил бўлади.
Югуриш-ҳар томонлама жисмоний ривожланишнинг асосий воситаларидан биридир.
Енгил атлетика югуришнинг текис югуриш, тўсиқлар оша югуриш, эстафетали югуриш ва табиий шароитда югуриш ҳиллари бўлади.
Текис югуриш маълум масофа ёки вақтбай тарзда югуриш йўлакчасида ўтказиладиган. 400 метрга ва ундан қисқа масоага югуриш ҳар бир югурувчи учун алоҳида йўлка ажратилади. Белгиланган масофани ўтиш учун сарфланган вақт секундлари билан ўлчанади.
Бир соатлик ва икки соатлик югуришда вақт чегараланган бўлиб натижада шу вақт ичида босиб ўтилган масофа тарзда метр ҳисобида аниқланади.
Тўсиқлар оша югуришнинг икки ҳили бор:
1) ғовлар орқали югуриш - бундай югуриш йўлкасидаги бир-биридан бир хил узоқлиқда масофадаги муайян жойларга қўйилган бир типдаги тўсиқлардан ошиб 60 дан 400 метргача масофага югурилади. Ҳар қайси спортчи алоҳида-алоҳида йўлакдан югуради.
2) 3000 метргача тўсиқлар оша югуриш (стиль-чез) бунда югуриш йулакчасида у ерга мустаҳкам ўрнатилган тўсиқлар оша стадион секторларидан бирида кавланган чуқурга тўлдирилган сувдан югурилади. эстафетали югуриш бунда команда булиб югурилади: командада югурувчилар қанча бўлса ҳам шунча этапларга бўлинган бўлади.
Эстафетали югуришдан мақсад - эстафета таёқчасини бир-бирига узатиб уни мумкин қадар тез стартдан маррагача етказиб боришдир.
Этаплар оралиғи бир ҳил бўлиши мумкин.
Эстафетали югуриш стадион йўлкаларидан баъзан эса шаҳар кўчаларида ўказилади.
Табиий шароитда югуриш - бунда паст-баланд очиқ жойлар (кросс) югурилса 15 км ва ундан ортиқ масофаларга эса йўлларда югурилади. Енгил атлетикадаги энг узоқ яъни марафони 42 км 195 м га тенг.

3. Сакраш ва унинг турлари.


Сакраш тўсиқлардан ўтишнинг табиий усули бўлиб қисқа вақт ичида асаб-мускул кучига максимал зур бериш билан ҳарактерлидир.


Енгил атлетика сакраш машғулотларида спортчи-ларнинг ўз таналарини ирода қила билиш кучларини билиш қобилиятлари такомиллаштиради, куч тезлик, чаққонлик, мардлик боради.
Енгил атлетика сакраш икки турга бўлинади.
1. Имкон борича баландроқ сакраш мақсадида вертикал тўсиқлардан ўтиш баландликка сакраш ва лангар чўп билан сакраш.
2. Имкони борича узоққа сакраш мақсадида горизантал тўсиқлардан ўтиш узунликка сакраш ва уч ҳатлаб сакраш.
Сакрашда эришилган натижалар метр ва сантиметр билан ўлчанади. Сакраш турган жойдан ва югуриб келиб ижро этилади. Уч ҳатлаб сакраш ва лангар чўп билан сакраш мусобақалар аёллар учун ўтказилмайди. Буларни бажариш вақтида ҳосил бўладиган қаттиқ зарблар аёллар ички органларини ҳолатини бузиб қўйиши мумкин.



Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish