ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЪДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ
АНДРИС Э.Р., ҚУДРАТОВ Р. Қ.
ЕНГИЛ АТЛЕТИКА
ТОШКЕНТ - 2005
Муаллифлар -Қудратов Ропижон Қудратович, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтинингг ректори, педагогика фанлари номзоди, доцент,
Андрис ЭгондРобертович, енгил атлетика кафедра мудири,спорт устаси
Тақризчилар:
Ушбу дарслик жисмоний тарбия институти ва университет ва иниситутларнинг «Енгил атлетика» фани асосий ҳисобланган жисмоний тарбия факултетлари талабалари учун мўлжалланган.
Дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий юртлариаро илмий-услубий Кенгаши томонидан нашр этишга тавсия этилган.
ЎзДЖТИ нашриёт-матбаа
бўлими, 2005 й.
КИРИШ
XX аср охирида саноати ривожланган билан интектуал давлатлар ўртасидаги иқтисодий мусобақа фан-техника ва технологиялар соҳасига, ва пировард таълим сохасига кўчди. Чунки рақобатбардош кадрларни етиштирмай туриб рақобатга қодир таълим муассасалари бўлиши мумкин эмас.
Бу борада Ўзбекистон Республикасида Касбий таълим Миллий дастур асасида шундай даражага етишиш керакки, бунда таълим мамлакатимизда ва ҳорижда Фан-техника, техналогия ҳамда иқтисодиёт соҳаларида (шу жумладан жисмоний тарбия ва спортда) бўлажак тараққиётни ҳисобга олган ҳолда рақобатбардош кадрларни тайёрлашни таминлай оладиган бўлмоғи даркор.
Ушбу дарсликда жисмоний тарбия институтларининг В. 810200 (спорт турлари), «Жисмоний маданият», «касбий таълим» мутахассислиги учун асосий фанлар сифатида, енгил атлетика дастури асосида тайёрланган.
Дарсликнинг мақсади енгил атлетика бўйича таълим олувчи талабаларни мустақил равишда педагогик ва ташкилий ишларга тайёрлаш, жисмоний тарбия ўқувчиларига методик ёрдам кўрсатишдир.
Ҳар бир талаба енгил атлетикани асосий фан сифатида ўрганиши вақтида ва жисмоний тарбия ўқувчиларини ўз устида мустақил ишлаш билан қуйидагиларни билиши шарт:
1. Енгил атлетикани назарий асосларини ўрганиш;
2. Спортча юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш ва бошқа асосий машқларни нормативлар даражасида ўзлаштириш;
3. Енгил атлетикани ўргатиш учун керак бўладиган, амалий-педагогик кўникма ва малакаларни эгаллаш, шунингдек, мусобақаларни ташкил қилиш ва ҳакамлик қилиш.
Ҳаракатга инсон фаолиятининг маълум усуллари сифатида қараш керак. Масалан, талабанинг жисмоний тарбия машғулотларидаги ўқув фаолияти, таълим муассасалари дастурида назарда тутилган харакатлар тизимини ўзлаштиришдан таркиб топади.
Ҳозирги вақтда ўзбек халқини ўз-ўзини англаш туйғуси авж олганлиги, миллий ва маданий қадрядлар тикланаётганлиги, аҳолининг кўп табақаси томонидан урф-одатлар ва маросимлар амалга оширилиши мунособати билан жисмоний тарбияга хусусан енгил атлетикага замон талаби ва миллий ананалар рухида билим бериш ва тарбиялашга асосланиб ёндашиш зарур. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Призиденти Ислом Каримов-нинг «Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги фармон, жисмоний ва маънавий соғлом ёш авлодни вояга етказиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортга интилишни кучайтиришни, бу ишларнинг ғоят мухим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни кўзда тутди. Бунда енгил атлетиканинг улуши жуда улкандир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг таркибий қисми- уч босқичли «Умид нихоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» спорт мусобақалари шаклланди ва мунтазам ўткизилмоқда. Бундай саир-ҳаракатлар натижаси улароқ, спортчиларимиз мамлакат миқёсидаги ва ҳолқаро спорт майдонларидаги нуфузли мусобақаларда юксак натижаларга эришмоқда.
Дарсликни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг енгил атлетика кафедрасининг кўп йиллик ишини таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш, ватанимиз хамда хорижий тренерларнинг иш тажрибаси, спорт теренировкасининг энг муҳим муаммолари буйича маълумотларини ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ёзилган.
Мазкур дарсликда фақатгина енгил атлетика турларини техник-тактик тайёргарлигини эмас, балки унинг миллий хусусиятлари билан ва шунингдек, талаба ёшларда мустақил ўқишга ва соғлом турмуш тарзига эҳтиёжини шакллантириш билан боғлиқ масалалар билан уйғунлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |