Охирги кучланиш фазаси – учинчи бурилишнинг охирги ўнг оёқни ерга қуйишдан бошланади.
Бу пайт босқон улоқтирувчи гавдасининг ўнг томонида, елка бўғими баланд лигида ёки ундан юқорироқда бўлади; гавда чапга энгашади.
Олдинги бурилишлардагидек, улоқтирувчи елка камарини тос билан бир текисликка келгунча чапга буради. Бош эса улоқтириш давомида биринчи марта орқага эгилади, қўллар ёзилган бўлади.
Босқон қуйи нуқтага интилиб, тизза баландлигига етганда босқоннинг тортилиши ва гавда оғирлиги иккала оёққа тенг тақсимланади.
Охирги ҳаракатнинг қуйи нуқтасида босқон гавданинг ўрта чизиғидан ўнгда бўлиши керак.
Босқон қуйи нуқтадан тортилаётган пайтда улоқтирувчи чапга бурилиб, орқага эгилади. Бу ҳаракат билан у босқонга максимал тезлик беради.
Орқага эгилаётганда тосни олдинга силжитмаслик керак.
Улоқтирувчи оёқларини тўғрилашга интилади ваш у билан бирга гавдасини ҳам юқорироқ кўтаришга ҳаракат қилади. Лекин фақат чап оёқ тўла тўғриланади, ўнг оёқ эса сал букилган ҳолда, учи билан чапга бурилади.
Болғанинг тортилишини асосан чап оёқ тутиб туради ва улоқтиришнинг охирида бу оёқ тагининг олдинги қисми ерга таянади. Ҳаракат охирида улоқтирувчининг гавдаси тиззадан сал букилиб турган ўнг оёқ устига ўтади, бош эса охиргача орқага эгилади.
Босқон елка бўғини баландлигига етганда улоқтириб юбортлади. Босқоннинг тортилиши ва ҳаракат тезлиги максимал даражага етади.
Босқон қўлдан қўйиб юборилган заҳоти унинг улоқтирувчига таъсир этган тортиш кучи йўқолади, шу сабабли гавданинг айланиш тезлиги ошади, чунки энди у болғанинг қаршилигига учрамайди. Мувозанатни сақлаш ва доирадан чиқиб кетмаслик учун улоқтирувчи ўнг оёғининг учида айланишни давом эттира туриб, уни тўғрилайди, чап оёқни ердан узиб, ўнг оёқ орқасига чапдан орқага ўтказади. Ўнг оёқни эса тизза бўғимидан букади.
Босқон улоқтириш техникасини ўргатиш
Босқон улоқтиришни ўргана бошлаган янги шогирд биринчи машлуғулотдаёқ, босқонни унчалик тез бўлмаган ҳаракатлари натижасида вужудга келадиган 40-50 кг чамасидаги тортиш кучини енгиши керак. техникани ўзлаштириш жараёнида ҳаракат тезлиги ва куч нагрузкаси анча ошади. Демак, босқон улоқтириш техникаси муваффақиятли ўрганиш учун бу ишга киришган киши етарли даражада кучли ва илдам бўлиши керак.
Айрим машқларни ва улоқтиришни олдинга секин суръатда бажариш керак. кейин техника тўғри бўлишини сақлаб, суръатни аста-секин ошириб, максимал даражага етказишга ҳаракат қилинади. Айрим машқларни такрор-лаш ёки такрорламаслик уларнинг қанчалик ўзлаштирил-ганига боғлиқ. Бир дарсда кўпинча бир неча вазифани ҳал этадиган машқлар берилади. Масалан, бир дарсда дастлабки айланишни (кўникмани мутаҳкамлаш учун) машқ қилиш, снарядсиз айланишни (оёқлар ҳаракатини) ўргатиш ва ядро (тош, қадоқ тош, тўлдирма тўп ва ҳоказолар) улоқтириш машқ қилиш мумкин. Охирги куч беришни (бир айланиб улоқтиришни қўшиб) ўргатаёт-ганда, илгари ўтилган машқлар (улоқтирувчининг даст-лабки айланиши ва бурилишлари) техникасини такомил-лаштиришга ҳам эътибор берса бўлади.
Босқон улоқтиришни ўргатаётганда эҳтиёт чорала-рига риоя қилиш шарт. Босқон улоқтиришни ва у билан машқ бажаришни фақат мусобақа қоидаларига мувофиқ жиҳозланган жойларда ўтказиш керак.
Босқон улоқтириш техникасига ўргатиш вазифалари:
1-вазифа. Шуғулланувчиларни босқон улоқтириш техникаси билан таништириш. Уларга юқори малакали босқон улоқтирувчи ёки ўқитувчи томондан техникани кўрсатиб бериш.
Воситалари:
1. Босқоннинг тузилишини тушунтириш, улоқтириш жойи ва мусобақа қоидалари тўғрисида сўзлаб бериш.
2. Кўргазмали қуроллар (плакатлар, расмлар, кинограммалар) ёрдамида уч марта айланиб босқон улоқтириш техникасини ва техниканинг асосий момент-ларини кўрсатиш ва тушунтириш. Улоқтириш техникасини киноэкранда кўрсатиш.
2-вазифа. Босқон тўғри ушлаш дастлабки айлан-тиришга ўргатишни бошлаш тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш.
Воситалар: 1. Босқон дастасини тўғри ушлашни машқ қилиш. 2. Босқонни икки қўллаб ушлаб тезлантирмай айлантириш. 3. Нормал туриш ҳолатида босқонни тезлантириб айлантириш. Шуғулланувчилар фақат «босқон олинсин» деган команда берилгандан кейингина босқонни олиб келиш учун майдончага чиқишлари мумкин.
Методик кўрсатмалар. Дастлабки айлантиришни ярим ўтирган ҳолатда, гавда оғирлигини босқонга қарама-қарши йўналган оёқдан- оёққа ўтказиб туриб бажариш керак.
Дастлабки айлантириш вақтида босқоннинг тўғри айланиш юзасини аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга. Дастлабки айлантиришни аввал текис суръатда бажариш керак. уни бажаришни етарли даражада ўрганиб олгандан кейин, 3-4 айланишни тезлаштирилиб бажарилади ва босқонни ерга уриш билан бу ҳаракатни тўхтатилади ёки уни инерция бўйича чапга-орқага юқорига улоқтириш мумкин.
Барқарор мувозанатни тарбиялаш учун юқоридаги машқларни қўзни юмиб бажариш тавсия қилинади.
Босқон ва бошқа оғир буюмлар билан машқ қилиш: босқонни бир қўллаб (чап ва ўнг қўлда) ва ўтириб-туриб айлантириш; бошқа асбобларни (тасмали тўлдирма тўп, қадақ тош, қумли халта, оғирлаштирилган босқон ёки икки босқонни, енгиллаштирилган ва қисқартирилган босқонни) айлантириш дастлабки айлантириш техникасини эгаллаш учун муҳим аҳамиятга эга.
3-вазифа. Бурилиш техникасини ўргатишда мувозанатни сақлаб қолиш босқонни тортилиш кучига қарши туриш.
Воситалар: 1. Босқонсиз бурилиш: а) саноқ билан («бир» деганда – бурилишнинг биринчи ярми, «икки» деганда – иккинчи ярми;) б) саноқсиз бир хил тезликда. 2. қўлда таёқ билан олдинга-пастга бурилиш. 3. Босқоннигоризантал сатҳ бўйлаб тезланишсиз («тўлқин-латмай») айлантириб бурилиш. 4. Шунинг ўзини ҳар бир кейинги бурилишни тезлаштириб бажариш. 5. Босқонни қия юза бўйлаб, ҳаракатларни тезлаштирмай («тўоқин-латиб») айлантирган ҳолда бурилиш. 6. Шунинг ўзини, ҳар бир кейинги бурилишни тезлаштириб бажариш.
Методик кўрсатмалар. Бурилишни тўғри бажарганда босқон шари ҳар доим улоқтирувчининг гавдасидан кейин силжиши керак. Янги шогирдга улоқтириш техникасини ўргатаётганда шуни эсда сақлаш керакки, босқонни улоқтирувчи гавдасининг кетидан эргаштирган ҳолда бурилишни бажариш – энг қимматли машқдир.
Босқон улоқтириш техникасини эгаллашда турғун мувозанатни сақлаган ҳолда тезликни ошириш бури-лишлар асосий машқ ҳисобланади. Бу машқлар ёрдамида зарурий ҳаракат малакалари мустаҳкамланади. Ҳаракат-ларнинг тўғри ритмини ҳосил қилинади, мувозанат сақлаш яхшиланади, вестибуляр аппаратнинг иши такомиллашади.
Бурилишларни бажариш тезлиги оёқлар ҳаракати-нинг тезлигига боглиқ. Шунинг учун оёқ ҳаракатларининг тўғри бажарилишига кўпроқ эътибор бериш керак.
Бурилишлар вақтида оёқларни ярим букилган ҳолда тутиб, чап оёқ учи сал чапга бурилган бўлиши керак.
Шунингдек, бурилишларни кўзни юмиб бажариш ҳам керак. Бу «босқонни ҳис этиш»нинг яхши ривож-ланишига ёрдам беради.
Бурилиш машқларини бажаргандан сўнг босқонни ерга урибёки ҳаракатни секинлаштириб тўхтатиш керак.
Босқон билан айланишда кўпинча қуйидаги хатога йўл қўйилади: қўлларни гоҳ юқорига ва гоҳ пастга ҳаракатлантириб, снаряднинг айланиш текислигини ҳаддан ташқари қиялатиб юборилади. Бундай ҳаракатда улоқтирувчидан босқон илгарилаб кетиб, «снарядни ҳис этиш» йўқолади.
Якка таянч пайтида гавдани олдинга энгаштириб бўлмайди, чунки улоқирувчи босқонга фаол таъсир этолмай қолади. Бундай ҳолларда ҳар галги бурилишда кўпроқ масофага, кўпинча сапчиб силжилади-да, улоқтирувчи доирадан чиқиб кетади. Якка таянч ҳолатида ҳам улоқтирувчининг гавдаси босқондан олдинда бўлиб, айланаётганда снарядни тортиш бориши керак.
Бурилишлар техникаси ўргатиш ва уни мукаммал-лаштиришда махсус машқлардан кенг фойдаланиш керак. Буларга дастлабки айлантириш билан бурилишларнинг ўрин алмашишлари киради. Масалан: бир давра дастлабки айлантириш ва бурилиш, бир давра дастлабки айлантириш ва икки бурилиш, икки давра дастлабки айлантириш ва бурилиш, икки давра даслабки айлантириш ва икки марта бурилишлар ҳамда турли хил оғирликдаги босқонларни даслабки айлантириш ва улар билан бурилишлар ва ҳ.қ.
4-вазифа. Охирги зўр беришга ўргатиш.
Воситалар: 1. Босқон ва бошқа асбобларни бир бурилишдан улоқтириш (инерция бўйича қўйиб юбориш). 2. Босқон ва бошқа асбобларни бир бурилиб, охирги актив зўр бериш билан улоқтириш. 3. Босқон ва бошқа асбобларни уч бурилишдан улоқтириш. Икки бурилиш секин, учинчиси тезлаштирилиб ва охирги ҳаракат актив бажарилади.
Методик кўрсатмалар. Охирги зўр бериш техникасини ўргатиш учун энг яхши машқ – босқонни бир бурилишдан улоқтиришдир, чунки бунда босқон улоқтирувчининг гавдасидан олдинга ўтишга улгурмайди. Бундан ташқари улоқтиришни бир бурилиб бажарганда, охирги зўр бериш учун энг қулай ҳолатда туриш мумкин бўлади.
Булардан ташқари қуйидаги махсус машқлар тавсия қилинади: турли хил асбобларни бир бурилишдан улоқтириш, босқонни дастлабки айлантиришдан кейин жойдан туриб улоқтириш, турли буюмларни жойдан туриб икки қўллаб ва чап қўл билан улоқтириш, турли асбобларни (ядро,тўлдирма тўп, то шва ҳ.қ.) жойдан туриб олдинга, орқага, бошдан ошириб, икки қўллаб ва бир қўллаб улоқтириш ва ҳ.қ. Шунингдек, босқонни бурилиб улоқтиришда кўзни юмиб бажариш ҳам керак.
5-вазифа. Босқонни бурилиб туриб улоқтириш техникасига ўргатиш.
Воситалар: 1. Босқонни, доира ичида ва доирадан ташқарида тури буч бурилиб, охирги зўр беришсиз, инерция бўйича, қуйиб юбориб улоқтириш. 2. Босқон доирада ва доирадан ташқарида тури буч бурилиб, охирги актив зўр бериш билан улоқтириш.
Методик кўрсатмалар. Шундай ҳоллар ҳам бўладики, Янги шогирдлар ташқарида уч марта бурилишни яхши бажарадилар-у, аммо доирага кирганда ўзларини йўқотиб қўйиб, бурилишни нотўғри бажарадилар. Бундай ҳолларда бурилиш майдончасини аста-секин кичрайтира бориш керак. Бунинг учун ерга диаметри 2-5 метр келадиган доира чизиб, бир неча машғулот давомида уни аста-секин нормал доира (2,135 м) шаклига олиб келиш лозим. Янги келган шогирд ерга чизиғлиқ манна шу доира ичида ҳаракатларни тўғри бажаргандан сўнг, темир гардишли нормал цемент доирага ўтиши мумкин.
Енгил босқон, оғир (ёки иккита) босқонни қисқар-тирилган ёки узайтирилган босқонларни уч бурилиб улоқтириш энг кўп тарқалган махсус машқлардир. Шунингдек турли хил оғирликдаги асбоблар ва оғир буюмларни уч бурилиб икки қўл билан ва чап қўл билан улоқтириш ҳам шу жумлага киради.
6-вазифа. Босқон улоқтириш техникаси такомил-лаштириш.
Воситалар:
1. Улоқтириш техникасини такомиллаштириш учун дастлабки айлантириш, бурилишлар ва охирги зўр бериш машқлари. 2. Доира ичида туриб босқонни максимал тезликда айлантириб, уч бурилиб улоқтириш. 3. Машғулот вақтида мусобақа қоидаларига риоя қилган ҳолда синаш тариқасида босқон улоқтириш. 4. Босқон улоқтириш мусобақаларида қатнашиш.
Методик кўрсатмалар. Улоқтириш техникасини такомил-лаштираётганда, юқорида кўрсатиб ўтилган махсус машқларни машғулотларга киритиш керак. Босқон улоқтириш малакасини мустаҳкамлаш учун асбобни бир куч билан улоқтириш айниқса муҳим. Бу спортчини мусобақага яхши тайёрлайди. Кўпгина тренировка машғулотларига, ҳаттоки қиҳда ҳам, улоқтириш техни-касини такомиллаштирувчи машқларни киритиш лозим.
Техникани такомиллаштириш даврида, улоқтириш техникасининг кучли ва заиф томонларини аниқлаш учун ўз техникасини ва бошқа (етакчи) улоқтирувчиларнинг техникасини киноанализ қилиш айниқса муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |