Ўзбекистон республикаси маъданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти андрис э. Р., ҚУдратов р. Қ


Спортча юриш ва югуриш техникасининг асослари



Download 0,81 Mb.
bet8/34
Sana26.05.2022
Hajmi0,81 Mb.
#609501
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
7-мавзу

Спортча юриш ва югуриш техникасининг асослари.
Спортча юриш ва югуриш ҳақида.

Юриш – инсоннинг жойдан–жойга кўчишидаги оддий усул бўлиб, турли ёшдаги кишилар учун яхши машқ ҳисобланади. Узоқ ва бир текис юрганда организмдаги ҳамма мускуллар ишлайди, юрак – қон томир, нафас олиш ва бошқа системалар фаолияти кучаяди, натижада модда алмашинуви ортади.


Оддий юришдан ташқари, юришнинг бошқача хиллари ҳам бўлади; походда юриш, содда юриш ва спортча юриш. Спортча юриш техника жиҳатдан кейин, лекин файдалидир. Тезлиги оддий юришга нисбатан икки-уч марта ортиқдир. Спортча юриш интевсив иш бажаришни талаб қилади. Шунинг учун спортча юрувчидан иш қобилияти мустаҳкам, кучли, чидамли ва иродали бўлишни талаб қилади.
Югуриш жойдан-жойга кўчишнинг табиий усулидир. Енгил атлетиканинг энг кўп тарқалган туридир. Югуриш футбол, баскетбол, қўл тўпи, теннис ва бошқа бир қанча спорт турларини асосий таркибини ташкил этади.
Юриш пайтида организмнинг ишлашига катта талаб қўйилади, бадандаги мускулларни ҳаммаси ишга тушади, юрак-қон томир, нафас олиш ва бошқа системалар фаолияти кучаяди, модда алмашиниш анча ошади.
Югуриш ҳар томонлама ривожланишнинг асосий воситасидир. Ҳамма спорт турларида шуғулланиш жараёнида югуриш машқларига кўпроқ эьтибор берадилар. Бундан ташқари фаол дам олишда, иш фаолиятини яхши сақлаб қолишда ҳам кенг восита сифатида қўлланилади.


Юриш ва югуриш техникасини боғлиқлиги

Юриш ва югуриш – ҳаракатнинг, йуналишларнинг, амплитудаларнинг, айрим звенолар тезлигининг, суръат-нинг, ритмнинг ва яхлит фаолиятидаги бир вақтда ва кетма-кет ижро этилган ҳаракатлар муайян мослигининг кинематик тузулиши билан боғлиқдир. Юриш ва югуришда ҳаракат малакасининг тузилишини, бошқари-лиши ва кўпгина бошқа томонларини белгилаб берадиган иродавий уч кўрсатиш ва нерв процесслари система билан, мускуллар кучланиши ва қисқариши билан, тезликни, кучни, чидамлиликни оптимал даража кўрсатиш билан характерланади.




Спортча юриш ва югуриш техникасини асосий звеноси

Юриш ва югуриш машқларини ортиқча қийналиб бажариш жуда катта аҳамиятга эга. Максимал кучланиш керак бўлганда ҳам бирон дақиқа ишламай туриши керак, мускулларни ўша дақиқа бўшаштира билиш керак. Юриш ва югуриш тезкор, чидамли, кучли бўлиш юқори натижалар кўрсатишда аҳамияти катта. Мускуллар ортиқча куччланишдан ҳоли бўлиши ҳаракатларни тежамли бажариш имконини беради. Бу ўрта, узоқ, ўта узоқ масофаларга, югурувчилар ва тез юрувчилар учун айниқса муҳимдир. Ҳаракатларни тежамли бажариш – юқори иш қобилиятини узоқ вақт сақлаб қолишдир. Шунинг билан бирга, максимал кучланиш вақтида ҳаракатларини рационал бажариш, спортчига машқларни бажариш имконини беради.





Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish