Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


V. Қобилиятлар ривожланиш кўрсаткичларининг қайта-



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/62
Sana12.07.2022
Hajmi1,08 Mb.
#782080
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62
Bog'liq
Goncharova O V 2005 Yosh sportchilarni jismoniy qobilyatlarini rivojlantirish

V. Қобилиятлар ривожланиш кўрсаткичларининг қайта-
рилувчанлиги.
Жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш 
натижасида эришиладиган функционал ва тузилишга хос ўзгариш-
лар қайтарилувчан бўлиб, улар тескари ривожланиши ҳам мумкин. 
Шуғулланишда нисбатан қисқагина узилиш бўлса кифоя, шу заҳоти 
функционал имкониятлар даражаси пасая бошлайди, тузилишга хос 
белгилар тескари томонга ривожлана боради ва оқибатда жисмоний 
қобилиятларнинг кўрсаткичлари ҳам пасаяди. Биринчи навбатда, 
тезлик қобилиятлари, кейинроқ куч ва охирида узоқ муддатли фао-
лиятга чидамлилик қобилиятлари сусаяди. Спортчиларни кузатиш 
шуни кўрсатадики, 5 ой давом этган машғулотларни тўхтатиш ҳара-
катлар максимал суръатининг дастлабки даражасига 4-6 ойдан сўнг, 
мушак кучи максимал суръатининг дастлабки даражасига 18 ойдан 
сўнг, чидамлиликнинг худди шундай кўрсаткичига эса 2-3 йилдан 
сўнг олиб келади. 
VI. Жисмоний қобилиятларнинг кўчиши. 
Турли жисмоний 
қобилиятлар бир-бирлари билан чамбарчас алоқада ривожланади. 
Бир қобилиятнинг ривожланиш даражасидаги йўналтирилган ўзга-
риш бошқасининг ривожланиш даражасида ўзгаришлар содир бўли-
шига олиб келади. Бу ҳодиса “
жисмоний қобилиятларнинг кўчиши
” 
деб аталади.
Кўчиш ижобий ва салбий бўлиши мумкин
. Ижобий кўчишда бир 
қобилиятнинг ривожланиши бошқасининг такомиллашувига таъсир 
кўрсатади. Масалан, “портловчи” кучнинг ортиши – ҳаракатлар 
тезлигига. Салбий кўчишнинг хусусияти шуки, бир қобилиятнинг 
ривожланиши иккинчисининг ўсишини секинлаштиради ёки унинг 
ривожланиш даражасини пасайтиради. 
Кўчиш бир таркибли ва ҳар хил таркибли бўлади
. Бир таркибли 
кўчишда бир хил қобилият даражасининг қўлланилаётган ва 
қўлланилмаётган машқлар орқали ортиши кузатилади. Масалан, 
осилиб турган ҳолда қўлларни букиб-ёзиш орқали куч чидамлилиги 


37 
ортади; худди шу қобилият қўлга таянган ҳолда уларни букиб-ёзиш 
чоғида ҳам ривожланади. Ҳар хил таркибли кўчишда бир қобилият-
нинг ривожланишига олиб келадиган машғулот худди шу қатори 
бошқа жисмоний қобилиятлар даражасининг ҳам ўзгаришига олиб 
келади. Масалан, блокли қурилмада шуғулланганда қўл бу-
кувчиларининг изометрик кучи ортар экан, бу куч чидамлилигининг 
ҳам ошишини таъминлайди.
Кўчиш яна икки томонлама
(масалан, агар куч қобилиятлари 
ривожлантирилганда, тезлик қобилиятлари ҳам такомиллашса, тез-
лик қобилиятлари такомиллаштирилганда эса куч қобилиятлари ҳам 
ривожланиб боради) ва 
бир томонлама
(масалан, ҳаракат тезкор-
лиги ривожлантирилганда, реакция вақти ҳам такомиллашади, лекин 
реакция вақтини яхшилашга йўналтирилган машқлар ҳаракат 
тезкорлиги ривожига мутлақо таъсир кўрсатмайди) бўлади. 
Ниҳоят 
тўғридан тўғри ва билвосита
кўчиш турлари ажрати-
лади. Тўғридан – тўғри кўчишда бир қобилиятнинг ривожланиш да-
ражаси кўтарилса, бу бошқа қобилиятнинг ривожида бевосита акс 
этади. Масалан, қисқа масофаларга югурувчилар оёқ мушаклари-
нинг тезлик – куч тайёргарлиги даражаси ортса, югуриш тезлиги ҳам 
кучаяди. Билвосита кўчишда қобилиятнинг такомиллашуви учун 
фақат шароит яратилади. Масалан, спринтер оёқларининг максимал 
кучи тезкор югуриш натижаси билан ҳеч қандай тўғридан-тўғри 
алоқага эга эмас. 
Лекин унинг сакраш машқлари билан боғлиқлиги борки, 
уларнинг натижалари, ўз навбатида, тезкор югуриш билан анча 
мустаҳкам алоқада ҳисобланади. Шунинг учун оёқларнинг мак-
симал кучини ривожлантиришга йўналтирилган дарслар тезлик-куч 
қобилиятлари учун функционал база яратишга ёрдам беради, улар 
эса пировард натижада югуриш тезлигини белгилайди. Кўчиш 
турларининг таъсири кўпгина спорт турларида махсус ва умумий 
жисмоний ривожлантириш вазифаларини ҳал этишда қўлланилади. 
Бир хил қобилиятларнинг бошқаларига кўрсатадиган таъсир 
кучи ва хусусиятлари кўп жиҳатдан қуйидаги омилларга боғлиқ: 
1. Педагогик таъсиротнинг устун йўналишлари ва уларни ри-
вожлантириб навбатлашга (масалан, тезлик ва куч, чидамлилик 
қобилиятларини баробар талаб қилувчи машқлардан иборат дарс 
улардан фақат биттасини ҳатто икки баробар оширилган юклама 
билан ривожлантиришга қаратилган машғулотдан кўра яхшироқ 
натижа беради). 


38 
2. Шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёрлик даражасига 
(жисмоний тайёрлик даражаси паст бўлганда, бир қобилиятнинг 
ривожланиши одатда бошқаларининг ҳам ривожланиш даражаси 
ортишига олиб келади, бироқ кейинчалик қобилиятларнинг бундай 
мувозий тарзда ўсиши тўхтаб қолади). 
Жисмоний қобилиятларнинг “кўчиши” жиддий педагогик аҳа-
миятга эга. Шу ҳодиса туфайли жисмоний машқларнинг нисбатан 
тор доираси билан шуғулланган ҳолда ҳаракат фаолиятининг ҳар 
қандай турини муваффақиятли ўзлаштириб олиш мумкин. Бу имко-
ният жисмоний тарбия амалиётида кишиларни меҳнат, спорт фао-
лиятига, ҳарбий ишга тайёрлашда қўлланилади.
 VII. Ҳаракат малакалари ва жисмоний қобилиятларнинг 

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish