Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/62
Sana12.07.2022
Hajmi1,08 Mb.
#782080
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62
Bog'liq
Goncharova O V 2005 Yosh sportchilarni jismoniy qobilyatlarini rivojlantirish

Чидамлилик.
Умумий чидамлилик кенг мушак гуруҳларининг 
иштироки билан кечадиган аэроб хусусиятли мушак фаолиятини 
узоқ муддат давомида бажариш қобилиятидир (масалан, югуриш, 
чанғида ҳаракатланиш, сузиш кабилар). Умумий чидамлиликнинг 
ривожланиш даражаси асаб ва эндокрин тизимларининг функционал 
имкониятлари, юрак унумдорлиги, ҳаракат ҳамда вегетатив 
аппаратлар ишининг созланганлиги билан белгиланади. 
Мактабгача ёшдаёқ болалар чидамлиликни ривожлантиришга 
йўналтирилган аэроб хусусиятли нисбатан узоқ муддатли ишларни 
бажариш қобилиятига эга бўладилар. 5-6 ёшли болалар бир дарс 
давомида 1,5 
км
масофани, бир йил мунтазам шуғулланганда эса 2,5 
км гача масофани югуриб босиб ўта оладилар. 
Кичик мактаб ёшида аэроб йўналишдаги юкламалар афзалроқ 
саналади. Улар юрак қон томир ва нафас тизимларининг мақбул 
тарзда ишлаши учун шароит яратади. Бундай машқларнинг самара-
дорлиги машғулотларнинг дастлабки йилларида юқори шиддатли 


48 
махсус юкламалар бериладиган вақтдагидан паст бўлмайди. Демак, 
паст шиддатли аэроб юкламаларни қўллаш билан физиологик 
фаолиятларнинг ҳаддан зиёд зўриқишига олиб келадиган ўта шид-
датли юкламалар ёрдамида эришиладиган натижаларга организм 
учун мақбул воситалар ёрдамида ҳам эришиш мумкин. Чидам-
лиликни ривожлантирадиган суст шиддатли машқлар таъсирига, 
айниқса, 8-10 ёшли болалар сезгир бўлади. 12 дан 15 ёшгача бу 
машқларнинг самадорлиги камайиб, чидамлилик барқарорлашади 
ёки бирмунча пасаяди. 
Болалар ва ўсмирлар чидамлилигини ривожлантирувчи фи-
зиологик жиҳатдан асосланган воситалар сирасига организмнинг 
аэроб унумдорлигини оширувчи циклик машқларнинг ҳар хил тур-
лари киради. Бу жиҳатдан давомийлиги аста-секин ошириб бори-
ладиган мўътадил қувватли (максималнинг тахминан 60% и 
чегарасида) бир меъёрли югуришнинг бошқа машқларга нисбатан 
афзал эканлиги маълум бўлди. Шу мақсадда машғулотларга ҳара-
катли ўйинлар ва ўйин машқларини киритиш тавсия этилади.
Максималнинг 75% даражасидаги тезлик билан юриш даво-
мийлиги бўйича тестлар ўтказилганда, ўғил болаларда 13-14 ёшда, 
қизларда эса 10-13 ёшда чидамлиликнинг энг катта ўсиши кузати-
лади. Ўсмирлик даврида паст шиддатли югуриш билан бир қаторда 
тезлиги ўзгарувчан югуриш, 400-500 
м
га (ўғил болалар учун) ва 200-
300 
м
га (қиз болалар учун ) тез суръатли югуриш қўлланилади. 
Югуришнинг ҳафталик ҳажми 35-45 
км
гача оширилади. 
Болалик ва ўсмирлик ёшларида умумий чидамлиликни ривож-
лантиришга йўналтирилган жисмоний машқларга қўйиладиган 
асосий талаб – юқори ҳиссий кўтаринкилик заминида машғулот-
ларнинг юмшоқ, эҳтиётловчи режимини яратишдир. Бу талабнинг 
бажарилиши ёш спортчиларда машғулотларга бўлган қизиқишни 
қўллаб-қувватлаш ҳамда кейинги ихтисослашув учун шароитни 
юзага келтиришнинг зарур шарти ҳисобланади. Ўсмирлик давригача 
мактаб спорт тўгараклари шароитида махсус чидамлиликни тарбия-
лаш учун физиологик пойдевор пайдо бўлади. 
Чидамлиликни ўстиришга қаратилган жисмоний юкламаларга 
ўртача жисмоний ривожланиш даражасига эга бўлган болалар ва 
ўсмирлар тезроқ мослашадилар. Жисмоний ривожланиш даражаси 
юқори бўлган мактаб ўқувчиларида тезлик ва тезкорлик-куч машқ-
ларини бажариш чоғидаги ишчанлик уларнинг жисмоний ривож-
ланиш даражаси ўртача ёки паст бўлган тенгдошларидагига нисбатан 


49 
юқорироқ бўлади. Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари паст 
бўлган болалар ва ўсмирлар умумий чидамлиликда бўлганидек, 
махсус чидамлилик жиҳатидан ҳам тенгдошларидан анча орқада 
бўладилар. Жисмоний ишчанлик қобилиятининг энг мақбул 
кўрсаткичлари нуқтаи назаридан жисмоний ривожи ўртача бўлган 
болалар ажралиб турадилар. Жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари 
паст ёки ўта юқори бўлганларда юрак-қон томир тизими, таянч-
ҳаракат аппаратига хос функционал носозликлар кўпроқ учрайди. 
Спорт билан мунтазам шуғулланишнинг алоҳида жисмоний ривож-
ланиш кўрсаткичларига таъсири доим ҳам бир хил эмас. Лекин, 
шубҳасиз, жисмоний машқлар организмнинг шакллари ва фаолия-
тини такомиллаштиришга ёрдам беради.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish