Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/62
Sana12.07.2022
Hajmi1,08 Mb.
#782080
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62
Bog'liq
Goncharova O V 2005 Yosh sportchilarni jismoniy qobilyatlarini rivojlantirish

Мутлоқ куч
инсон кучи потенциалини тавсифлайди ва 
изометрик тартибда чекланмаган вақтда максимал эркин мушак 
ҳаракатининг катталиги билан ёки кўтарилган юкнинг энг юқори 
оғирлиги билан ўлчанади.
Нисбий куч
мутлоқ куч каттилигининг жисм массасига нис-
батан муносабати билан, яъни жисмнинг бир кило оғирлигига тўғри 
келадиган куч катталиги билан баҳоланади. Бу кўрсаткич ҳар хил 
вазндаги инсонларнинг тайёргарлигини таққослаш учун қулай.
огирлиги
жисм
куч
Максимал
Нисбийкуч
=
Лаппак, босқон улоқтирувчилар ядро итарувчилар, катта вазн-
даги штангачилар учун мутлоқ куч кўрсаткичлари катта аҳамиятга 
эга. Жисм оғирлиги ва куч ўртасида маълум бир боғлиқлик мавжуд: 
катта вазндаги инсонлар каттароқ оғирликни кўтаришлари мумкин ва 
кўпроқ куч кўрсатиш мумкин. Шунинг учун штангачилар,оғир вазн 
тоифаларидаги курашчилар ўз вазнини кўпайтириш орқали мутлоқ 
кучини оширишга интиладилар. 
Жисмоний машқларнинг кўп қисмига эса мутлоқ куч эмас, 
нисбий куч кўрсаткичлари муҳимроқдир. 
Куч қобилиятларининг ривожланиши ва намоён бўлиши кўп 
омилларга боғлиқ. Энг аввало, уларга мушаклар жисмоний кўн-
далангининг катталиги таъсир этади. У қанча қалин бўлса, шунча 


65 
бошқа тенг шароитларда мушаклар ҳаракатини ривожлантириш 
мумкин. Мушакларнинг ишчи гипертрофиясида мушак толалари 
миофибриллари сони ва ҳажми кўпаяди, шунингдек, саркоплазма-тик 
оқсиллар концентрацияси ошади. Бунда мушакларнинг ташқи ҳажми 
кам миқдорда катталашиши мумкин, чунки биринчида, зичлиги 
катталашади, иккинчидан, машқ қилинаётган мушаклар устидаги 
тери ёғининг қатлами камаяди.
Инсон кучи 
мушак толаларининг
таркибига боғлиқ. «Суст» ва 
«тез» мушак толалари бир-бири билан фарқланади. «Суст» мушак 
кучайиши тез толаларга нисбатан уч баробар камроқ тезлик билан 
кучни ривожлантиради. «Тез» мушак кучайиши асосан, тез ва кучли 
қисқаришларни амалга оширади. Катта оғирлик ва кам такрорлашлар 
сони билан бажариладиган қувват машқлари «тез» мушак толаларини 
сафарбар қилади. Кам оғирлик ва кўп сонли такрорлашлар билан 
бажариладиган машғулотлар эса ҳам «тез», ҳам «суст» толаларни 
фаоллаштиради. Жисмнинг турли толаларида «суст» ва «тез» 
толаларнинг фоизи бир хил эмас ва ҳар хил инсонларда кескин фарқ 
қилади. Демак, ирсий нуқтаи назардан уларнинг қувват ишига 
нисбатан ҳар хил имкониятлари мавжуд. 
Мушак қисқаришларига уларнинг эгилувчанлик хусусиятлари, 
ёпишқоқлиги, анатомик тузилиши, мушак толаларининг тузилиши ва 
кимёвий таркиби таъсир этади. 
Санаб ўтилган омиллар мушак ичидаги мувофиқлашни 
тавсифлайди. Шу билан бирга куч қобилиятларини намойиш этишда 
мушаклар ишида қарама-қарши йўналишлардаги ҳаракатни амалга 
оширадиган синегист ва антогонистларнинг мувофиқлашуви ҳам 
таъсир этади. 
Куч қобилиятларининг намоён бўлиши мушак ишини қувват 
билан таъминлаш самарадорлигига боғлиқ. 
Бунда анаэроб ресинтез АТФ тезлиги ва кучлилиги, креа-
тинфосфат миқдори даражаси, мушак ичидаги ферментлар фаоллиги 
ҳамда, қондаги гемоглобин миқдори ва мушак тўқимасининг 
имкониятларида муҳим рол ўйнайди. 
Куч дастлабки бадан қиздириш ва МАТ нинг қўзғалишини 
оптимал даражада кўтариш таъсирида кўпаяди ва аксинча, меъёрдан 
ортиқ қўзғалиш ва чарчаш мушаклар максимал кучини камайтириш 
мумкин. 


66 
Куч имкониятлари шуғулланаётганларнинг ёши ва жинси 
шунингдек, яшаш тартиби, ҳаракат фаоллигининг хусусияти, ташқи 
муҳит шароитларига боғлиқ. 
Куч кўрсаткичларининг энг юқори табиий ўсиши ўсмирларда 
13-14 ва 16-18 ёшда, қиз болаларда 10-11 ва 16-17 ёшларда 
кузатилади. 
Энг юқори суръат тана ва оёқларни эгувчи йирик мушак-
ларнинг куч кўрсаткичлари кўтарилади. Кучнинг нисбий кўр-
саткичлари эса 9-11 ва 16-17 ёшдаги болаларда бир маромда кўта-
рилиб боради. Ўғил болаларда куч кўрсаткичлари барча ёш 
гуруҳларида қиз болаларга нисбатан юқори. Куч ривожланишининг 
индивидуал суръатлари балоғатга етиш муддатига боғлиқ. Буларнинг 
ҳаммасини тайёргарлик усулятида инобатга олиш зарур 

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish