Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


КУЧ => ТЕЗЛИК => ЧИДАМЛИЛИК



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/62
Sana12.07.2022
Hajmi1,08 Mb.
#782080
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62
Bog'liq
Goncharova O V 2005 Yosh sportchilarni jismoniy qobilyatlarini rivojlantirish

 КУЧ => ТЕЗЛИК => ЧИДАМЛИЛИК 
ёки 
ТЕЗЛИК => КУЧ => ЧИДАМЛИЛИК 
Бу тартиб алоҳида машғулот ичидаги машқлар кетма-кетлиги 
учун ҳам, ҳафталик ёки унга давомийлиги жиҳатидан яқин 
цикллардаги машғулотлар кетма-кетлиги учун ҳам тўғри ҳисоб-
ланади. Албатта, кўрсатилган тартиб жисмоний тарбия ва спорт 
амалиётида ягона эмас. Бир қатор омилларга (шуғулланувчиларнинг 
тайёрлиги, қўлланилаётган юкламаларнинг катталиги ва ўсиб-ўз-
гаришлари, машғулотларнинг умумий йўналиши ва ҳ.к.) боғлиқ 
равишда уйғунлаштиришнинг бошқача тартиблари ҳам учраши 
мумкин. 
Ҳар бир муайян ҳолатда юкламаларнинг ҳажми ва шиддати 
тўғрисидаги масала уларнинг хусусиятлари, йўналиши ва қўллани-
шидаги изчиллигини, шуғулланувчиларнинг функционал ҳолати, 
ўзига хос алоҳида жиҳатларини эътиборга олиб ҳал этилади. 
Юкламаларни мажмуали – мувозий тарзда ташкил этишга хос хусу-
сиятлардан бири тайёргарликнинг қандайдир босқичида бир 
вақтнинг ўзида асосан ҳар хил йўналишдаги юкламалар таъси-


44 
ротидан фойдаланишдир. Бундай ташкил этиш тизими, иш ҳажми 
ёки шиддати ортишига қарамай, организмга бир меъёрли, ялпи 
таъсир кўрсатади. Бунда юкламанинг махсус таркибий қисмларига 
организмнинг табақалаштирилган мослашув реакциялари суст 
ифодаланади, чунки ундаги мослашиш жараёнлари умумлашти-
рувчи хусусиятга эга. Натижада юкламанинг ривожлантирувчи 
таъсири тезгина йўқолиб, мослашув жараёни секинлашади, жис-
моний қобилиятнинг ривожланиш даражаси барқарорлашади ёки 
ҳатто пасаяди. 
4. Таъсиротларнинг мақсадга йўналтирилганлиги ва мослашув 
адекватлиги тамойили. 
Жисмоний қобилиятларнинг шаклланиши ва такомиллашуви 
асосида инсон организдақинг ҳаракат фаолияти шароитларига узоқ 
муддатли мослашуви механизмлари ётади. Қобилиятларнинг изчил 
кучайиб боришига жавобгар бўлган орган ва тизимлардаги мос-
лашув ўзгаришларининг фойдалилиги улар жисмоний юкламага 
қанчалик адекват бўлса, шунчалик юқори бўлади. Юклама туфайли 
организмда биокимёвий, морфологик, физиологик ва руҳий ўзга-
ришлар юз беради, улар муайян ривожлантирувчи таъсир кўрсатади. 
Жисмоний тарбия жараёнида юзага келадиган кўпгина таъсир-
ларнинг организм томонидан изчил тарзда тўпланиши оқибатида 
қобилиятларнинг тадрижий, узлуксиз ўсиши таъминланади. 
Бироқ фаолиятлар ривожланиш даражасининг бундай ўсиб 
бориши машғулот таъсирининг мақсадга йўналтирилганлиги ҳамда 
(қўйилган мақсадга мувофиқ) адекватлиги таъдақлангандагина юз 
беради. Шунга кўра жисмоний қобилиятларни ривожлантиришда 
жисмоний фаолликнинг энг мақбул режими танланар экан, аввало, 
жисмоний юкламанинг йўналиши ва катталигини, унинг ҳажми 
ҳамда шиддатини тўғри белгилаб олиш; бир машғулот доирасида 
ҳам, машғулотлар тизимида ҳам куч, тезлик, мувофиқлаш билан боғ-
лиқ юкламаларни дам олиш билан оқилона навбатлаш учун шароит 
яратиш; муайян вақт давомида юкламаларни оширишнинг тегишли 
шаклларини ҳамда уларни алмашлаб қўллаш тартибини кўзда тутиш 
зарур.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish