Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Педагогик таъсиротнинг мунтазамлиги тамойили



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/62
Sana12.07.2022
Hajmi1,08 Mb.
#782080
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62
Bog'liq
Goncharova O V 2005 Yosh sportchilarni jismoniy qobilyatlarini rivojlantirish

1.Педагогик таъсиротнинг мунтазамлиги тамойили.
Мазкур тамойил инсоннинг жисмоний қобилиятларини ри-
вожлантириш учун жисмоний машқлар билан мунтазам шуғул-
ланиши заруриятини кўзда тутади. Чунки қобилиятлар, аввало, ўз-
лари намоён бўладиган фаолият жараёнида ривожланадилар ва 
такомиллашадилар. Мазкур тамойил асосида шундай қонуниятлар 
ётадики, улар инсон организмида ҳаракат ҳамда фаолиятларнинг 
такрорий таъсири, ишчанлик қобилияти тикланишининг ҳар бир 
босқичида иш ва дам олишнинг турлича навбатлашуви қандай акс 
этишини, шунингдек, машғулотлар орасида ўзини оқламайдиган 
даражадаги узоқ муддатли танаффуслар юз берганда, қобилиятлар 
ривожининг қайтарилувчанлигини тавсифлайди.
Жисмоний қобилиятларни ривожлантиришда таъсиротлар-нинг 
мустақиллиги алоҳида дарс доирасида у ёки бу машқларни зарур 
тартибда бажариш, шунингдек, маълум вақт мобайнида (ҳафта, ой, 
чорак, йил ва ҳ.к.) дарс ва улар орасидаги дам олиш оралиқларини 
тўғри навбатлаш орқали таъминланади. Алоҳида дарсда ҳаракат 
фаолиятини кўп маротабалаб бажариш ҳамда дарсларнинг ўзини 
такрорлаш натижасида инсон организмида функционал силжиш юз 
бериб, улар тегишли таъсирни тавсифлайди. Ҳар бир машқни 
бажаргандан сўнг ёки дарс якунида организмда содир бўладиган 
ўзгаришларни тез муддатли 
(яқин) таъсир
сифатида белгилайдилар. 
Бу таъсир дарҳол йўқ бўлмайди, у маълум муддат сақланиб туради. 
Аввалги дарс тугаганидан кейинги дарс бошлангунига қадар 
организмнинг ҳолатида кузатиладиган барча ўзгаришлар четга 


40 
сурилган ёки 
шакли ўзгартирилган таъсир
деб аталади. Агар дарслар 
орасида ҳаддан ташқари узоқ танаффус бўлса, бу таъсир умуман 
йўқолиб кетиши мумкин, бу эса жисмоний қобилиятлар ривожида 
жиддий тарзда акс этмайди. Шунинг учун жисмоний қобилиятлар 
кўрсаткичларида ижобий ўзгаришлар бўлиши ёки уларнинг 
эришилган даражасини сақлаб қолиш учун танаффусларга йўл 
қўймаслик керак, улар дарсларнинг ижобий таъсирини йўққа 
чиқаради. Бошқача айтганда, педагог педагогик жараённи шундай 
қуриши керакки, ҳар бир аввалги дарснинг “излари” кейинги дарс-
нинг таъсири устига “қопланиши” (унга қўшилиши) зарур. Бундай 
иш олиб бориш натижасида 
жамғарилувчи (тўпланувчи) таъсир
юзага келади, организмда мослашиш билан боғлиқ чуқур қайта 
қуришлар амалга ошиб, улар тана аъзолари ва тузилмаларнинг сифат 
жиҳатидан янги функционал даражага ўтишига эришиш имконини 
беради. 
Демак, мунтазамлик тамойилини амалга жорий этишда 
жисмоний қобилиятлар ривожланишининг асосини ташкил этувчи 
функционал ҳамда тузилишга оид мослашув жараёнларининг узлук-
сизлиги, яъни доимийлигини таъминлаш лозим. Бунга, энг аввало, 
ҳар бир қобилиятни такомиллаштириш учун энг мақбул саналган 
ҳаракат фаоллиги режимига риоя қилиш орқали эришилади, унинг 
асосида эса, маълумки, иш ва дам олишни у ёки бу тарзда навбат-
лаш тартиблари ётади. 

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish