Ithaca hour
)
–
АҚШнинг Итака шаҳрида қўлланилаётган маҳаллий валюта бўлиб, АҚШнинг
энг қадимий ва йирик маҳаллий валюта тизимидир. Бир Итака соати бир одамнинг бир соат иш ҳақига
тенглаштирилган. Ҳозирги кунда 1 Итака соатининг курси 10 АҚШ долларига тенг. Бироқ, эмитент бу курсда
амашинув бўйича мажбурият олмаган. Шундай бўлсада, АҚШда Итака соати маҳаллий валютаси кенг тарқалган.
Манба: https://ru.wikipedia.org/wiki/Итакский_час
3
Бристоль фунти
(£B)
–
ҳудудий валюта бўлиб, Бристоль шаҳри (БуюкБритания) томонидан 2012 йил 19
сентябрда муомалага киритилган. У маҳаллий иқтисодиётни қўллаш учун жорий этилган бўлиб, асосан маҳаллий
компаниялар (муомалага киритилаётганда 300 дан ортиқ маҳаллий компаниялар томонидан фойдаланилиши
кўзда тутилган) томонидан фойдаланилади. Бристоль фунтининг қиймати БуюкБритания фунт стерлинги билан
тенгдир ва улар ўртасида эркин конвертация йўлга қўйилган. Манба:
https:/
/ru.wikipedia.org/wiki/Бристольский
-
_
фунт
;
Валюта городского масштаба: бристольский фунт помогает сохранить деньги в регионе. RT
-online.
Манба:
https://russian.rt.com/article/110728
4
WIR-
банк –
бу Швейцария банки бўлиб, мустақил маҳаллий валютаси эмитенти ҳисобланади. “WIR” номли
электрон валютадан Швейцария франки билан уйғунлашган ҳолда фойдаланишади. “WIR” электрон валютаси
фақатгина нақдсиз ҳисоб
-
китобларда қўлланилади. “WIR”дан асосан меҳмонхона хўжалиги, қурилиш, чакана
савдо ва профессионал хизматларда фойдаланишади. Манба:
https://en.wikipedia.org/wiki/WIR_Bank
211
Марказлашмаган рақамли тўлов тизимини ташкил этилишида рақамли
тўлов воситасидан фойдаланишда икки ёқлама харажат муаммоси пайдо бўлади.
Аниқроқ изоҳлайдиган бўлсак, рақамли пул бирлигини бир мартадан кўп
тасодифий ёки қасддан зарар кўрсатиш мақсадида фойдаланиш, яъни бир
вақтнинг ўзида рақамли пуллар икки турли хилдаги маҳсулотларни харид
қилишда ишлатилиши мумкин.
Шу каби муаммоларни ечиш учун 2008 йилнинг октябрь ойида Сатоши
Накамото
1
томонидан математик алгоритм таклиф этилди. Ушбу математик
алгоритм Blockchain технологиясининг асосини ташкил этди, сўнгра эса, Bitcoin
криптовалютасини яратилишига асос бўлиб хизмат қилди.
Экспертларнинг фикрича, 2018 йилдан бошлаб йирик банкларнинг қарийб
15% дан ортиғи ўзларининг иш фаолиятида Blockchain технологиясидан
фойдаланишни бошлаб юборишди. Бунга сабаб қилиб, Blockchain
технологиясининг нисбатан эндигина яратилганига қарамасдан, унинг мавжуд
бизнес жараёнлардаги инқилобий ўзгаришларни қамраб олгани молия бозорлари
иштирокчилари орасида улкан қизиқиш уйғотганини кўрсатиш мумкин.
Блокчейн (Blockchain) технологияси деганда, транзакцияларни оммавий
рўйхатга олишни тақсимлаш тушунилади. Бу иккита асосий элемент базасида,
яъни пиринг
2
Р2Р тармоғи ва марказлашмаган тақсимланган маълумотлар
базасида қурилган бўлади.
Р2Р тармоғи деганда, компьютерлар ва фойдаланувчилар ўртасида тенг
ҳуқуқ асосида жараёнларни, ишларни ва файлларни тақсимлайдиган
копмпьютер тармоғи архитектурасидир. Р2Р тармоғига уланган барча тармоғлар
тенг ҳуқуқлидир ва унга тушган ҳар қандай маълумот ёки ахборот барча тармоқ
иштирокчиларига бир хилда тақсимланади. Бу ўз навбатида, пиринг тармоғига
уланган барча компьютерларни бир хил маълумотлар сақлашига олиб келади. Бу
эса, ахборотларни асимметрик шифрлаш ёки очиқ калитга асосланган
криптотизим усули орқали ҳимоя қилинишига асос бўлади. Тармоқ тизими
марказлашмаганлиги туфайли бирорта тармоқ аъзосида бузилиш рўй берса, бу
бутун тизимнинг иш фаолиятига таъсир ўтказа олмайди. Bloc
kchain
технологиясининг яна бир ютуғи бўлиб, транзакциялар блоклари занжири
сифатида
фойдаланиладиган
маълумотлар
базасини
тақсимланишини
марказлаштирилмаганлигидир. Аниқлаштириб тавсифланганда блоклаш
қуйидаги уч хил турда амалга оширилади:
1
Сатоси Накамото (ингл. Satoshi Nakamoto) –
Биткойн криптовалютасини ишлаб чиққан бир гуруҳ одамлар ёки
бир одамнинг лақаби. Унга мувофиқ, 2008 йилда Сатоши Накамото номи остида машҳур бўлган аноним ишлаб
чиқувчи интернет
-
форумда Bitcoin: A Peer
-to-
Peer Electronic Cash System номи остида мақола эълон қилди. 2009
йилда эса, Bitcoin деб номланган янги криптовалютани амал қилиши учун дастурий таъминот таклиф этди.
Сатоши Накамота номи остида иқтисодий назария ва амалиётини ўзига хос хусусиятларини тушунадиган,
инвестицион тажрибага, турли доираларда кенг алоқаларга ва катта молиявий имкониятларга эга бир гуруҳ
юқори малакали ва ташкилий жиҳатдан қуролланган дастурчилар, амалий математиклар ва криптографлар
яширингандир. Манба:
https://ru.wikipedia.org/wiki/Сатоси_Накамото
2
Пиринг (ингл. peering; рус. пиринг) –
интернет операторларининг ўз тармоқлари орасида трафик алмашишидир.
Пиринг тармоқлар орасида пакетларни узатиш маршрутларини қисқартириш ва траффик харажатларини
камайтиришга имконият яратади. Траффик алмашишнинг шаҳар ёки миллий нуқталарини яратиш битта шаҳар
ёки мамлакат провайдерлари орасида маълумотларни узатганда шаҳарлараро ва халқаро алоқа каналларидан
фойдаланмасликка имкон беради. Манба: Ахборот
-
Коммуникация Технологиялари. Изоҳли луғат. Т.: 2010 й.. –
190-
бет.
212
1. блокнинг барча транзациялари маълумотларини тузиб чиқилганлиги;
2. блок транзакциясининг ҳақиқийлигини шакллантириш ва текшириш
тўғрисидаги ишларни далилий алгоритмлар санаси ва вақтинчалик ёрлиғи
(белгиси)нинг мавжудлиги;
3. криптографик алгоритмлар асосида ҳисобланадиган ва унинг хеши
1
аввалги ота
-
она блоки
2
ёрдамида ҳисоб
-
китоб қилинадиган алоқасини
мавжудлиги.
Хешларни ҳисоблаш ва блокларни шакллантириш жараёни майнинг
3
номи
билан атала бошланди, шу тармоқ қатнашчиларини эса майнерлар деб
номлашди.
Майнерлар ўзларининг блокларни шакллантириш ва транзакцияларни
ҳақиқийлигини текшириш бўйича ижтимоий фойдали фаолиятлари учун Bitcoin
криптовалютаси кўринишида рағбатлантириладилар. 2017 йилнинг 1 чорагида
Bitcoin криптовалютаси майнинг ҳисоблаш жараёнини бажариш секундига 4
квинтиллион операцияга етди.
Маълумотларни ҳимояси учун криптотизим очиқ калитлар ёки асимметрик
шифрлаш ёрдамида фойдаланади. Транзакциялар блокининг занжирли қатор
ҳолида
жойлаширилганлиги
шакллантирилган
блокларда
ёзилган
маълумотларни ўзгартирилишига йўл қўймайди. Бюу технология қайсидир
маънода китобга ўхшаб кетади. Транзакциялардаги қайдлар иловага ўхшайди.
Блоклар эса, иловалар қайд этилган китобнинг варақларига ўхшайди.
Блокларнинг занжирли қаторлари номерланган варақли китобни ифодалайди.
Blockchain технологиясида тармоқ жамиятларининг барча аъзоларида китобнинг
аниқ нусхалари сақланишини, шу билан бирга, янги блок ёки варақ пайдо
бўлиши билан ўша заҳотиёқ
барча мавжуд китобларда акс этишини кўзда тутади.
Blockchain технологияси молия бозорининг кўпгина тармоқларини
рақобатбардошлигини ва юқори салоҳиятини ошириш имкониятини намойиш
этади. Келажакда молия бозорида Blockchain технологиясини жорий қилишга
энг жозибадор тармоқ бўлиб инвестицион банкинг ва молиявий транзакцияларни
бошқариш ҳисобланади. Blockchain технологиясини кенг қўллаш мумкин бўлган
тармоқларга банкларнинг чакана операцияларини, суғурта, кўчмас мулкка
инвестициялар ва факторингни мисол қилиб келтириш мумкин. Шу билан бирга,
Blockchain технологиясини молия бозорларини ривожлантиришдаги мавжуд
барча муаммоларнинг ечими сифатида қараш нотўғридир. Ҳозирги вақтда
1
Хеш (ингл.
hash
; рус. хеш
)
–
1. “#” белгиси, ASCII коди 35; 2. Муайян калит бўйича фарқ қиладиган маълумотлар
элементларидан фойдаланиш: ҳар бир маълумотлар элементи муайян калитга (сон ёки сўз) боғлиқ. Хешни икки
устунли жадвал сифатида тасаввур қилиш мумкин: биринчи устунда муайян калит сақлданади, иккинчисида эса
–
маълумотлар пакети манзили (ёки баъзан маълумотларнинг ўзи). Масалан, кутубхонадаги каталог –
хеш: ундаги
муаллифлар фамилиялари (калитлар) уларнинг китоблари ҳақидаги тўлиқ ахборот билан бирга жойни эгаллаши
тушунилади. Манба: Ахборот
-
Коммуникация Технологиялари. Изоҳли луғат. Т.: 2010 й.. –
267-
бет.
2
В чем разница между “Commit Hash”, “Parent Hash” и “Tree Hash” в GIT? Манба:
https://fliplinux.com/commit-
hash-parent-hash-tree-hash-git.html
3
Майнинг (ингл. mine; рус. майнинг) –
инглизчадан таржима қилганда кончилик ёки қазиб олиш маъносини
беради. Одатда, Bitcoin ёки бошқа криптовалюталарни қўлга киритиш учун тармоқни ёпилишини таъминлаш ва
Blockchain блокларини яратиш орқали рақамли имзо (хеш)дан фойдаланиб ҳисоблашлар орқали янги блоклар
яратишга айтилади. Ушбу ишни амалга оширга дастурчига 1 дона криптовалюта ҳадя этилади. Сабаби, ушбу
яратилган янги блоклар криптовалюталарни қўшимча эмиссияси учун асос бўлади. Манба:
https://prostocoin.com/blog/what-is-mining
213
Blockchain технологиясидан молия бозорларида фойдаланишни тартибга
солишнинг ҳуқуқий асослари охиригача тўлиқ ишлаб чиқилмаган ва бу борада
ниҳоясига етмаган, ўзини ечимини кутаётган кўплаб масалалар турибди.
Blockchain технологиясини кенг тарқашига тўсқинлик қилиб турган
кейинги муаммолардан бири унинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаб
қўйилмаганлигидир. Айниқса, бу ҳолатни молия бозорларида фойдаланишда
кўришимиз мумкин. Барча мавжуд миллий валюта тизимлари миллий
ҳукуматлар томонидан яратилган ва тартибга солинган. Blockchain
технологиясидан эса, ҳам миллий, ҳам халқаро даражада фойдаланилишини
ҳисобга олсак, уни технологиясини қонунийлигини таъминлашда қатор долзарб
ва ечилиши муҳим бўлган муаммоларга дуч келинади. Blockchain
технологиясини ривожланишига тўсқинлик қилаётган яна бир муаммо сифатида
транзакциялар блокини шакллантириш учун улкан ҳажмдаги ҳисоблаш
операцияларини амалга ошириш ҳисобланади. Шунингдек, Blockchai
n
технологиясининг кенг ривожланишига тўсқинлик қилаётган сабаблардан бири
сифатида кўп энергия сарф этиши ва унинг юқори капитал қийматига эгалигини
ҳам келтириб ўтиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, жаҳонда рўй бераётган сўнгги трендларни ўрганиш
фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки, дунёда бухгалтерия балансидаги моддий ва
номоддий активлар ўз ўринларини жадал алмаштириш даврида биз ҳам асосий
эътиборни фақат маҳсулотлар экспортига қаратмасдан, балки ноу
-
хау, блокчейн
технологияларини фаолиятини замонга ҳамоҳанг ўрганиб, шу билан бирга,
рақамли иқтисодиётдан фойдаланишни янги босқичга олиб чиқишимиз мақсадга
мувофиқ бўлади, деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |