Валюта операцияларини тартибга солишнинг назарий ва ҳУҚУҚий асослари режа



Download 17,75 Kb.
Sana07.12.2022
Hajmi17,75 Kb.
#880655
Bog'liq
Hujjat (7)


ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
РЕЖА:
1. Валюта операцияларининг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари
2. Ўзбекистон миллий валютасини муомалага киритилиши ва миллий валюта тизимини қарор топиш босқичлари
3. Валюта рисклари ва уларни бошқариш механизми

1. Валюта операцияларининг иқтисодий ва ҳуқуқий асослари
Маълумки, валюта операцияларни ва уларни тартибга солиш масалаларини хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар томонидан илмий жиҳатдан ўрганилган ва тадқиқ этилган. Аммо, уларнинг кўпчилиги (ғарб иқтисодчи-олимлари) ушбу тушунчанинг иқтисодий моҳиятига алоҳида эътибор қаратишмаган. Хусусан, валюта муносабатларини шакллантириш ва ривожлантириш масалалари бир қатор ғарб классик иқтисодчи намоёндалари Ж.М.Кейнс, М.Фридмен ва бошқаларнинг асарларида, кейинчалик эса ушбу мактаб вакиллари ҳисобланган Кемпбелл Р.Макконнелл, Стенли Л.Брю, С.Фишер ва бошқа таниқли иқтисодчи-олимларнинг тадқиқотларида ўз ифодасини топган.
Айнан ушбу тушунчанинг иқтисодий моҳиятини ўрганишга қаратилган илмий ишланмалар, кўплаб рус иқтисодчи олимларининг, жумладан, Л.Н.Красавина, Н.Ф.Самсонова, А.В.Антонов ва бошқаларнинг тадқиқотларида ўз ифодасини топган. Мана шу жиҳатни инобатга олиб, биз рус иқтисодчи олимларининг 10 га яқин валюта муносабатлари тушунчасига берган илмий таърифларини қиёсий жиҳатдан ўрганишга ҳаракат қилдик. Хусусан, проф. Л.Н.Красавина валюта муносабатлари тушунчаси ва унинг иқтисодий моҳияти бўйича қуйидаги фикрни билдиради: «Халқаро валюта муносабатлари – жаҳон хўжалигида валютанинг амал қилишидан ва миллий хўжаликларнинг фаолият натижасидан келиб чиқадиган ўзаро айирбошлашда хизмат кўрсатадиган валюта бўйича келиб чиқадиган ижтимоий муносабатларнинг йиғиндиси тушунилади»1. Ушбу мулоҳазани таҳлил қилиш натижасида олиманинг валюта муносабатларидаги фикрида иқтисодий манфаатдорлик ҳиссига бўлган алоҳида эътиборнинг четда қолдирилганлигини англаш мумкин.
Проф. Н.Ф.Самсонова эса ушбу иқтисодий категорияга бироз бошқачароқ ёндашиб, унга қуйидагича таъриф беради: «Халқаро валюта муносабатлари – бу жаҳон иқтисодиётининг муҳим элементи бўлиб, ижтимоий муносабатлар йиғиндиси ҳисобланади ва бу муносабатларда турли давлатлар ўртасида барча ҳисоб-китоблар, кредит ва пуллик битимлар амалга оширилади»2. Н.Ф.Самсонованинг таърифида ҳам ушбу масала бўйича умумийлик тамойили эътироф этилади. Бу ерда ҳам иқтисодий манфаатдорлик ҳиссига алоҳида урғу берилмайди. Ваҳоланки, ҳозирги замонавий бозор муносабатлари шароитида фаолият юритаётган ҳар бир мустақил давлат ўзининг ташқи сиёсатида ва ташқи иқтисодий алоқаларида муайян иқтисодий манфаатдорлик нуқтаи назаридан иш кўради.
Ва ҳакозо, ушбу қарашларга ниҳоятда яқин бўлган бошқа бир қатор назарий қарашларни ҳам ўрганиш натижасида шундай хулосага келинди. Бизнинг фикримизча, валюта муносабатлари - бу ташқи иқтисодий алоқаларда муайян даромад манбаига эга бўлишга йўналтирилган иқтисодий чора-тадбирлар тизимидир3. Бошқача айтганда, валюта муносабатларининг субъектлари нафақат ўз шериклари олдида тўлов мажбуриятларини бажаришлари, балки, ҳеч қандай тўлов мажбуриятларисиз ҳам валюта қимматликларини сотиш ёки сотиб олиш билан боғлиқ операцияларни амалга оширишлари мумкинки, бу уларнинг муайян даромад манбаига эга бўлишга қаратилган хатти-ҳаракатларини тавсифлайди.
Бунга асосан валюта муносабатларида қўлланилган бир қатор валютавий чеклов турларининг таъсири сезиларли рол ўйнади. Жумладан, хўжалик субъектларининг валюта айирбошлаш операциялари бўйича бир хилда ҳуқуққа эга бўлмаганлиги, экспорт-импорт шартномаларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан боғлиқ жараёнлар, импорт тўлови юзасидан сўмда депозит сақлашнинг мажбурийлиги, импорт тўловлари бўйича муддатларнинг белгиланиши, ташқи банк кафолатининг талаб қилиниши, валюта тушумлари бўйича мажбурий сотув тўловларининг бозор курсларидан паст курсларда амалга оширилиши, нақд хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ расмий ва миқдорий чеклов турлари шулар жумласидандир.
Маълумки, тижорат банклари, валюта муносабатларининг асосий иштирокчилари бўлиб, бозор муносабатларида дилер вазифасини бажаради. Бунда улар икки ёки ундан ортиқ валюталарнинг «позициясини тутиб турадилар», яъни шу валюталарда акс эттирилган қўйилмаларга эга бўладилар. Банклар валюта битимларининг 85-95 фоизини ўзаро банклараро бозорда ва савдо-саноат соҳасидаги мижозлар билан амалга оширадилар. Миллий банк ёки валюта қонунчилигига кўра, банкларнинг халқаро операциялари ва валюта битимларини бажариш ҳуқуқи инқирозлар даврида чекланади ёки махсус лицензия талаб қилади. Бу эса бажарилаётган барча валюта операцияларига ёки уларнинг бир қисмига тегишли бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири 2003 йилнинг 11 декабрида 556-II-сон билан қабул қилинган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валюта операцияларини амалга оширишда муносабатларни тартибга солиб туриш ва қонуний ҳужжатларга риоя қилган ҳолда жорий халқаро операцияларни амалга оширишдан иборат. Ушбу қонун 23 моддадан иборат бўлиб, валюта соҳасидаги барча муносабатларни қамраб олган.
Валюта операцияларини амалга ошириш учун объектив асос бўлиб, ташқи савдо, капиталлар ва кредитларнинг ҳаракати хизмат қилади. Халқаро меҳнат тақсимотининг юзага келиши ва ривожланиши экспорт-импорт операцияларининг юзага келишига ва такомиллашишига асосий сабаб бўлади.1
Валюта операцияларининг кенг кўламда ривожланиши марказий банкларга ушбу бозорда эркин ҳаракат қилишга ва айни вақтда уларни тартибга солишга имкон яратди.4
Марказий банкнинг валюта операцияларини амалга оширишга ва тартибга солишга имкон берувчи бир қатор асослар мавжуд бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Марказий банкнинг етарли миқдорда олтин-валюта захираларига ёки халқаро ликвидлилик даражасига эга бўлиши.
Бизга маълумки, кўпчилик ривожланган давлатларда, хусусан, АҚШ, Германия, Австрия, Буюк Британияда давлатга тегишли барча олтин-валюта захиралари Марказий (Федерал, Резерв) банкнинг балансига ўтказилган. Марказий банкнинг валюта резервларини бошқаришдаги асосий вазифаси ушбу резервлардан оқилона ва самарали фойдаланиш билан биргаликда уларнинг ҳажмини ошириб бориш ҳисобланади. Демак, у ўз балансида чет эл валюта захираларига суянган ҳолда, ҳукумат томонидан белгиланган валюта сиёсати доирасидаги барча операцияларни амалга оширади. Масалан, Марказий банк валюта интервенциясини амалга ошириш учун валюта курсининг кескин тебранишларига барҳам бера оладиган миқдорда ликвидли маблағларга эга бўлиши лозим (Англия Марказий банки ана шу мақсадга хизмат қилувчи 40 млрд. АҚШ долларидаги захирага эга).
Бизнинг қонунчилигимизда ҳам бу ҳақда қатъий белгилаб қўйилган. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 40-моддасининг охирги хат бошида «Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг халқаро резервларини тасарруф этади ва бошқаради» дейилган.5
Шунингдек, ушбу Қонуннинг 42-моддасида ҳалқаро резервлар тўғрисида қуйидагича қайд этиб ўтилган:
“Марказий банк ўзининг баланс ҳисобларида Ўзбекистон Республикасининг халқаро резервларини шакллантиради…
… Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг монетар ҳамда валюта сиёсатини амалга ошириш учун, шунингдек, халқаро операциялар бўйича ҳисоб-китобларни таъминлаш учун етарли бўлган даражада халқаро резервлар сақлаб турилишига ёрдам беради.
2. Марказий банкнинг хорижий мамлакатларнинг банклари билан кенг тармоқли корреспондент (вакиллик) муносабатларининг мавжудлиги.
Марказий банкнинг халқаро валюта бозорларидаги барча операциялари унинг ўз миллий ва хорижий валюталардаги корреспондент ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. Ҳар бир валюта турига биттадан корреспондент ҳисобварағи очилади ва Марказий банклар бошқа мамлакатларнинг Марказий банкларида ўз ҳуқуқий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда эркин тарзда корреспондент ҳисобварақларини юритишга ҳақлидирлар.
Ҳозирги кунда марказий банклар халқаро валюта бозорларида тижорат банклари билан рақобат қила олмайдилар. Тижорат банклари ҳар йили улкан миқдордаги маблағларни валюта курсларининг ўзгаришини чамалаш, валюта таваккалчилигини бошқариш ва шу каби мақсадларга сарфлайдилар. Бунинг устига Марказий банклар бевосита тижорат тизимлари билан кредит, ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш операцияларини ривожлантириш имкониятини чеклайди. Бунга сабаб, улар тижорат структураларига хизмат кўрсатмайдилар.
3. Марказий банкка валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатларнинг мавжудлиги.
Республикамизда «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Марказий банкнинг валюта операцияларини амалга ошириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг VI бобида валютани тартибга солиш ва халқаро резервларни бошқариш масалалари белгилаб берилган. Ушбу меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, Марказий банк расмий валюта муносабатларини тартибга солувчи давлат органи сифатида фаолият кўрсатади. У ўз балансидаги расмий олтин-валюта резервларини мустақил тарзда бошқариш ҳуқуқига эга ва, айни вақтда, уларни самарали тарзда бошқариш юзасидан ҳам жавобгардир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта операциялари, ҳозирги кунда, Республика Олий Мажлиси ва Ҳукуматимиз томонидан аниқланган монетар сиёсатнинг асосий йўналишларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, валюта савдосида мақсадлилик ва устуворлилик принципига кўпроқ эътибор берилмоқда. Ушбу мақсадларга қуйидагилар киради:

  • экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқариш билан машғул бўлган корхоналар;

  • чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олган фойдалари ва дивидентлари;

  • Республикамиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларидаги устувор лойиҳаларда қатнашаётган корхоналарнинг сўм маблағлари;

  • халқаро туризм хизмати, халқаро алоқалар бўйича хизмат, хизмат сафари ва хорижда таълим олиш билан боғлиқ харажатлар.

Юқорида қайд этилган мақсадлар учун валюта савдосини амалга ошириш тартиби фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган барча асосларга эга.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакат олтин-валюта захираларининг Марказий банк балансида туриши, мамлакат Марказий банкининг молиявий жиҳатдан барқарорлигини намоён қилади. Чунки, одатда, Марказий банк давлатнинг ташқи қарзини тўлаш билан боғлиқ барча операцияларга ўз вақтида хизмат кўрсатиш, шунингдек, халқаро операциялар бўйича ҳисоб-китобларни таъминлаш учун маъсул.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта сиёсати доирасида амалга оширадиган асосий вазифалардан бири мамлакатда тижорат характеридаги валюта операцияларини ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш ҳисобланади. Ҳозирги кунда муддатли операцияларни ривожлантириш жуда долзарб ва мураккаб масала бўлиб қолмоқда. Бунинг учун эса валюта бозорини ривожлантириш зарур. Чунки, ҳар қандай турдаги валюта операцияси - своп, форвард, валютавий опционлар ва фьючерслар билан боғлиқ операциялар пировард натижада спот бозорининг ликвидлилигига боғлиқ. Агар, валюта биржасида ва биржадан ташқари валюта бозорида эркин айирбошланадиган валюталар бўйича тўлиқ ликвидлилик таъминланса, яъни барча талаблар мувофиқ равишда ўз вақтида қондирилса, бу миллий валюта - сўмнинг қадрини оширишга хизмат қилади. Бунда, шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Республикамизда ички валюта бозорини ривожлантириш учун Ҳукуматимиз томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, қабул қилинган қарорларга мувофиқ, 1997 йил 1 январдан бошлаб, корхона ва ташкилотларнинг марказлашмаган экспортдан тушган валюта тушумининг муайян қисмини мажбурий сотуви ваколатли банкларга сотила бошланди. Биржадан ташқари валюта бозорида операциялар амалга ошириш учун асосий манба бўлиб, мажбурий сотувдан тушган маблағлардан ташқари ваколатли банкларнинг эркин айирбошланадиган валютадаги ўз маблағлари, шу жумладан, тақсимланмаган фойда, мижозларнинг депозитлари ва бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 1 июлдаги «Биржадан ташқари валюта бозорини либераллаштириш ва янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг чиқиши биржадан ташқари валюта бозорида операцияларнинг янада жадал суръатларда ривожланишига сабаб бўлди.

1 Красавина Л.Н. Международные валютно-кредитные и финансовые отношения. М: "Финансы и статистика" -2000, стр. 31.

2 Самсонова Н.Ф. Финансы, денежное обращение и кредит. Учебник. М. «ИНФРА-М» - 2001, стр.152.

1 Қаранг: Жумаев Н.Х. “Марказий банкларнинг валюта операциялари тизими”, “Бозор, пул ва кредит” журнали, 1999 йил, 3-сон, 6-бет.

4 Шу ерда. 7-бет.

5 “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонун, 40-модда, Тошкент, 1995 йил 21 декабрь.

Download 17,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish