Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


САНОАТ 4.0 ИНҚИЛОБИГА ЎТИШ ШАРОИТИДА БИЗНЕС



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
САНОАТ 4.0 ИНҚИЛОБИГА ЎТИШ ШАРОИТИДА БИЗНЕС 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА РАҚАМЛИ 
ТРАНСФОРМАЦИЯНИНГ ЎРНИ
 
 
Хошимов Э.А. 

 
ОБМ Стратегик ва молиявий 
 
менежмент кафедраси мудири, и.ф.н., доц.
 
Алиқориев О.Ф.
 

 
ОБМ Илмий
-
педагогик кадрлар 
 
тайёрлаш бўлими бошлиғи, и.ф.н., доц.
 
 
Маълумки, рақамли технологиялар “остин
-
устун” қилувчи (disruptive) 
характерга эга, яъни бундай инновациялар ёрдамида янги бозорлар юзага келади 
ва анъанавий бозорлар таназзулга юз тутади. Мамлакатлар иқтисодий 
тараққиётида рақамли иқтисодиётнинг ўрни ва аҳамияти ортиб бораркан, 
ривожланган 
ва 
ривожланаётган 
мамлакатлар 
ўртасида 
рақамли 
трансформацияда ортда қолмаслик, юзага келадиган имкониятларнинг катта 
улушига эга чиқиш борасида кескин рақобат пайдо бўлиши муқаррардир.


214 
БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича комиссияси (ЮНКТАД) ҳисоботида 
рақамли иқтисодиёт “товар ва хизматларни ишлаб чиқариш учун Интернет 
асосида рақамли технологиялардан фойдаланиш” сифатида талқин этилган
1

Табиийки, ташкилий ўзгаришлар, технологик инновациялар ва бошқа 
номоддий рақамли активларни (рақамли маълумотлар) ривожлантириш учун 
катта миқдордаги инвестициялар зарур. Бироқ, рақамли технологиялар ва “улкан 
маълумотлар”га инвестиция киритиш иқтисодиётнинг барча иштирокчиларидан 
янги компетенцияларни
тақозо этмоқда. Шунга қарамай, рақамли иқтисодиётга 
инвестиция киритиш ваъда қилинган рақамли дивидендларни олишни 
кафолатламайди.
Бошқача айтганда, рақамли иқтисодиёт учун сафарбар 
қилинган
инвестициялар билан ҳамоҳанг тарзда бу соҳани ривожлантириш 
стратегиялари, янгича сиёсат, янги билим ва кўникмалар, янги институтлар ҳам 
шакллантирилиши керакки, пировардида бу жараёнда давлатнинг роли ҳам 
ўзгаради.
Айни пайтда, маълумотлар ҳажмининг ортишига монанд тарзда 
киберхавфсизлик масаласи ҳам кун тартибидаги долзарб масалалар қаторида 
турибди. Хусусан, корпоратив маҳфий маълумотлар базасини бузиб кириш 
ҳолатлари
ортмоқда. Бунга жавобан кибер маконни ҳимоялаш ва тартибга 
солишга нисбатан ёндашувлар ҳам пайдо бўлмоқда. Европа Иттифоқи ва АҚШ 
“буюмлар интернети”, “маълумотлар иқтисодиёти” каби туб ўзгаришлар учун 
сиёсат ва меъёрий асосларни белгилаш учун курашмоқда.
Одатда ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланишда самарадорликнинг 
пасайиб бориши қонуни (a law of diminishing returns) амал қилса, рақамли 
иқтисодиётда билимдан (knowledge) фойдаланиш кўламининг ортиб бориши 
билан самарадорликнинг ошиши (a law of increasing returns) кузатилади
2

Бошқача айтганда, билимдан қанчалик кўп фойдаланилса, рақамли иқтисодиёт 
самарадорлиги шунчалик юқори бўлади.
Саноат 4.0 инқилобига ўтиш учун ақлли ишлаб чиқариш ўзида асосан тўртта 
элементни, яъни киберфизик тизимлар (реал ва виртуал оламни бирлаштириш 
учун), буюмлар интернети, хизматлар интернети ва ақлли фабрикани 
бирлаштириши керак
3

Саноат 4.0 концепцияси асосида ақлли ишлаб чиқариш (Smart 
Manufacturing) ётади. Ақлли ишлаб чиқариш технологиялари жуда ранг
-
баранг 
бўлиб, корхона ресурсларини режалаштириш (Ent
erprise Resource Planning), 
кузатувчи назорати ва маълумотларни олиш (Supervisory Control and Data 
Acquisition (SCADA)), сенсорлар, актуаторлар ва дастурланадиган мантиқий 
назорат инструментлари (Sensors, actuators and Programmable Logic Controllers 
(PLC))
, ишлаб чиқаришни амалга ошириш тизими (Manufacturing Execution 
System (MES)), машиналар коммуникацияси (Machine
-to-machine communication 
(M2M)), жараёнлар симуляцияси (Simulation of processes), ишлаб чиқаришни 
1
UNCTAD. (2017). World Investment Report 2017. Investment and the Digital Economy. Geneva. 237 p. URL: 
http://unctad.org/en/PublicationsLibrary/wir2017_en.pdf 
2
Blueprint To The Digital Economy
: С
reating Wealth in the Era of Ebusiness / edited by Don Tapscott, Alex Lowy, and 
David Ticoll/ Copyright © 1998. P 20. 
3
Greengard, S. (2015), The Internet of Things, MIT Press, Cambridge and London. 


215 
режалаштиришга сунъий интеллектни қўллаш (Art
ificial Intelligence for planning 
of production), роботлар, мослашувчан ва автоном линиялар, энергия 
самарадорлигини мониторинг қилиш тизимлари, хом
-
ашё ва тайёр 
маҳсулотларни идентификация қилиш ва кузатиш тизими (Identification and 
traceability of raw ma
terials and final products) кабиларни қамраб олади.
Бундан ташқари, ақлли таъминот занжири (Smart Supply Chain) ва
ишни 
ақлли (Smart Working)ташкил этиш ҳам ўзига хос рақамли технологиялардан 
фойдаланишни талаб этади. Хусусан, бундай технологиялар қаторига
мол 
етказиб берувчилар, истеъмолчилар ва бошқа компаниялар билан ҳамкорлик 
учун платформалар яратилиши, ишлаб чиқаришни масофадан кузатиш (Remote 
monitoring of production), таъминот ва хизмат кўрсатиш учун кенгайтирилган 
реаллик (Augmented reality for maintenance), ишчиларни ўқитиш учун виртуал 
реаллик, маҳсулотларни ривожлантириш учун кенгайтирилган ва виртуал 
реаллик (Augmented and virtual reality for product development), ходимлар билан 
ҳамкорлик
қиладиган роботлар (Collaborative robots) кабиларни киритиш 
мумкин.
Бироқ юқоридаги ақлли технологияларни қўллаш учун, аввало, Саноат 4.0 
базавий технологиялари (Industry 4.0 base technologies), яъни булутли ҳисоблаш, 
буюмлар интернети, улкан маълумотлар ва ақлли аналитик тизимлар зарур. 
Тадқиқотчилар А.Франк ва
бошқалар Саноат 4.0 технологияларини амалга 
оширишнинг мураккаблиги даражасидан келиб чиқиб таснифлаш, босқичларга 
бўлиш ва тизимлаштиришга муваффақ бўлган
1

Рақамли трансформация рақамли технологияларни қўллаш орқали бизнес 
самарадорлигини оширишга, хусусан, янги бизнес моделларини яратиш ва 
мижоз тажрибасини яхшилашга хизмат қилади
2
. Бу ўринда рақамли 
трансформацияни муваффақиятли амалга ошириш унинг экотизимини самарали 
ташкил этишга узвий боғлиқ (1
-
расм).

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish