Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet72/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Назорат саволлари



  1. Бошќарув мећнати деганда нимани тушунасиз?

  2. Бошќарув мећнатининг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  3. Менежер мећнати ќандай масалаларни ћал ќилишга ќаратилган?

  4. Ходимларни раѓбатлантиришнинг ќандай усуллари мавжуд?

  5. Раћбар ходимларнинг бошќарув мећнатини баћолашда ќандай усуллардан фойдаланилади?

  6. Менежерларнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини баћолашда бошќарув амалиётида яна ќандай усуллардан ќўлланилади?

  7. Бошќарув ходимларининг умумижтимоий сифатлари деганда нимани тушунасиз?

  8. Бошќарув ходимларининг касбий сифатлари деганда нимани тушунасиз?

  9. Бошќарув ходимларининг табиий – генетик сифатлари нималарни ўз ичига олади?

  10. Бошќарув ходимларининг педагогик сифатлари деганда нимани тушунасиз?

  11. Бошќарув мећнатини оќилона ташкил этишнинг асосий йўналишлари нималардан иборат?

22- МАВЗУ: СУВ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ САМАРАДОРЛИГИ

22.1. Самарадорлик – иќтисодий категория сифатида


Самарадорлик ћар бир корхона фаолиятининг энг асосий вазифаси ћисобланади. У хўжалик юритишнинг сифат ва миќдор кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли мећнат харажатлари ћамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди.


Бозор шароитларида “самарадорлик” тушунчаси, гарчи, даромад олиш, харажатларни камайтириш, мећнат самарадорлигининг ўсиши, фонд ќайтими, рентабеллик ва ћоказолар самарадорлик табиатига мос келиб, бозор иќтисодиёти талабларига зид келмасада, баћо, фойда, даромад, харажат каби тушунчаларга ќараганда кам ќўлланилмоќда. Самарали ишлаш дегани ўз моћиятига кўра, мўлжалланган (режалаштирилган) фойдани олиш, ноишлаб чиќариш харажатлари ва йўќотишларни камайтириш, ишлаб чиќариш ќувватлари ва ишчи кучидан яхшироќ фойдаланиш, мећнат самарадорлигини ошириш, ишлаб чиќарилаётган маћсулотнинг сифатини яхшилашни англатади.
“Самара”, “самарадорлик”, “ижтимоий-иќтисодий самарадорлик” каби тушунчаларнинг орасидаги фарќни англаб олиш зарур.
Самара – бу, ишлаб чиќарилаётган маћсулот (иш, хизмат), фойда ва даромад ћажмини ошириш, маћсулот таннархини камайтириш, сифатсиз маћсулот ишлаб чиќаришни камайтириш ёки умуман йўќ ќилиш билан боѓлиќ бўлган корхона фаолиятининг ижобий натижаларидир. Бу ютуќлар натурал шаклда ишлаб чиќариш самарасини, пул шаклида эса иќтисодий самарани тавсифлайди.
Самарадорлик, аввало, корхона фаолиятининг сифат жићатларини тавсифловчи тушунчадир. У “самара” тоифасидан келиб чиќади ћамда унга ќараганда мураккаб ва комплекс тавсифга эга.
Самарадорлик чора сифатида кўплаб техник, иќтисодий, лойића ва хўжалик ќарорларини аввалдан белгилаб беради. Корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чиќади.
Самарадорлик ўз-ўзидан автоматик равишда келмайди. Фан-техника тараќќиёти, ишлаб чиќариш ќувватлари ва ресурслардан оќилона фойдаланиш, тежамкорликка риоя ќилиш, ишлаб чиќаришни интенсивлаштириш, бошќарув тизимини такомиллаштириш ва оќилона инвестицион сиёсат самарадорликни оширишнинг мућим омили ва йўналиши бўлиб хизмат ќилади.

22.2. Иќтисодий ва ижтимоий-иќтисодий самарадорлик тушунчалари




Самарадорликнинг асоси харажатларни минималлаштириш ва фойдани максималлаштиришдадир. Корхона хўжалик юритишининг самарадорлигини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар сифатида мећнат маћсулдорлиги, фонд ќайтими ва фонд сиѓими, материал сиѓими, мећнат сиѓими, рентабеллик ва ћоказоларни кўрсатиш мумкин.
Самарадорлик ўз навбатида иќтисодий ва ижтимоий-иќтисодий самарадорликка бўлинади.
Иќтисодий самарадорлик самарадорликка ќараганда бир мунча тор маънони англатади. У ќабул ќилинаётган ќарорларнинг хўжалик юритишда маќсадга мувофиќлигини тавсифлайди ћамда барча ћолларда самаранинг унга эришиш учун кетган харажатлар (ишлаб чиќариш ресурслари)га нисбати сифатида аниќланади. Харажатлар ќанчалик кам бўлса (маћсулот сифатига таъсир ќилмаган ћолда), самара шунчалик ортади, демак, иќтисодий самарадорлик ћам ортади.
Ижтимоий-иќтисодий самарадорлик ишлаб чиќариш самарадорлигини мећнат шароитларини, унинг ижодкорлик мазмунини бойитиш, аќлий ва жисмоний мећнат ўртасидаги фарќни йўќотишни инобатга олган ћолда тавсифлайди. Ижтимоий-иќтисодий самарадорлик бир ваќтнинг ўзида, ишлаб чиќариш самарадорлигини кучайтириш, корхонанинг муваффаќиятли фаолият юритиши, шахснинг ћар томонлама ривожланиши ва унинг барча ќобилиятларидан фойдаланишнинг сабаб ва натижаси ћисобланади. Бевосита ижтимоий самара, ходимларнинг билим ва малакаси, тажриба ва маданиятининг ўсиши, улар соѓлиѓининг яхшиланиши ва умр кўришининг узайишида акс эттирилади.
Ишлаб чиќариш самарадорлиги ижтимоий самарадорликка нисбатан бирламчи ћисобланади: иќтисодий ютуќлар корхонанинг ижтимоий муаммоларини ћал ќилишга ёрдамлашади. Масалан, фойданинг ўсиши, жамѓармаларнинг ортиши корхонага ижтимоий вазифалар доирасини кенгайтириш ва уларни ћал ќилиш имконини беради.
Бироќ самарадорлик ва унинг асосий кўрсаткичи - фойда (даромад) ўз-ўзидан юзага келмайди. Турли корхоналарда самарадорликка эришиш учун мавжуд ишлаб чиќариш ќувватлари ва бошќа хусусиятлардан келиб чиќќан ћолда, турли восита ва йўллардан фойдаланилади. Бунда ваќт омили, яъни самарадорликка ќисќа ёки узоќ муддатларда эришишни мўлжаллашда асосий вазифалардан бирини бажаради. Масалан, корхона олаётган фойдасини ќисќа ваќт мобайнида маћсулот сифатини яхшилашни маблаѓ билан таъминлаш, ишлаб чиќаришни ќайта ќуроллантириш ва модернизация ќилиш, ходимлар малакасини оширишга ажратилаётган маблаѓларни камайтириш йўли билан кўпайтириши мумкин. Узоќ муддатли режаларда эса бу, фойданинг камайишига ва ћаттоки корхонанинг бозордаги ўрнини йўќотиши натижасида инќирозга учрашига олиб келиши мумкин.
Юќорида айтилганлардан шундай хулоса келиб чиќадики, самара ва самарадорлик ќотиб ќолган категориялар ќаторига кирмайди ћамда фаќатгина пул кўринишида ўлчанмайди. Самарадорлик ва сифатли мећнат туфайли корхона биринчидан, ўзининг иќтисодий барќарорлиги ва бозордаги раќобатчиликка бардош беришини таъминлайди, иккинчидан, ўз имиджини яхшилайди ва ћамкорлар билан алоќаларини мустаћкамлайди, учинчидан, ходимларнинг иќтисодий ва ижтимоий аћволини яхшилайди. Демак, ишлаб чиќариш самарадорлигини ошириш йўлларини ќидириш, харажат ва натижаларни тўѓри солиштириш, мулкчилик шакли, ќайси тармоќќа тегишлилиги, ћудудий жойлашиши ва фаолият туридан ќатъий назар, ћар бир корхона учун мућим вазифа ћисобланади.

22.3. Сув хўжалигида менежментнинг самарадорлик мезонлари




Бошќарув тизими самарадорлигини таћлил ќилиш ва баћолаш ћозирги кунгача нафаќат сув хўжалиги корхоналари, балки барча тармоќдаги корхона ва ташкилотларда ћам тўлиѓича ўз ечимини топмаган ўта мураккаб муоммо бўлиб ћисобланади. Мазкур муаммони услубий ва амалий ечими бошќарув фаолиятини оќилона ташкил этиш йўналишларини белгилашга мућим замин яратади. Аксарият тадќиќотчилар ишлаб чиќаришнинг ривожланишини якуний натижаларига бевосита бошќарувнинг таъсирини аниќлаш лозим деган фикрни илгари сурадилар, чунки жамиятда кўплаб омиллар ўзаро алоќадорликда бўлади. Лекин у ёки бу маќсадга эришишда бошќарув самараси улушини ажратиб олиш ўта мураккаблигича ќолмоќда. Ушбу муаммони ечимини топишга олимлар турлича ёндошганлар. Айримлари, бошќарув самарадорлиги масаласи ечими мавжуд эмас, деган фикрни илгари сурса, бошќалари уни аниќлашда мавжуд услубиётлар (янги техника ёки капитал ќуйилмалар иќтисодий самарадорлигини аниќлаш)дан фойдаланиш мумкин деган ќарашларни таъкидламоќда. Учинчилари, фаќатгина бошќарувнинг ќуйи бўѓинидаги самарани аниќлаш билан чегараланмоќда. Тўртинчилари миќдорий баћолаш умуман мумкин эмас деган фикрни билдиришмоќда.
Бошќарув фаолияти корхона ва ташкилотларда маълум ишлаб чиќариш натижаларига эришишга ќаратилган, маќсадли йўналтирилган бўлиши лозим. Шу боис ћам бошќарув органлари ишининг сифати ва уни тўѓри баћолаш ва унга эришиш йўлларини аниќ белгилаб олишга боѓлиќдир. Туѓри ва аниќ ќуйилмаган маќсадлар кутилган ишлаб чиќариш самарасини бермайди.
Кенг маънода менежмент самарадорлиги деганда, фаолиятнинг якуний натижаси, корхона жамоасининг ћаракати, чоралар мажмуи яхлитлигини тушуниш мумкин.
Бошќарув ходимлари мећнати унумли бўлиб, бевосита ишчилар мећнатига тенг баћоланади, шу билан бирга сифат жићатидан улар мећнатидан фарќ ќилади, чунки, интеллектуал фаолият бўлиб бевосита тайёр маћсулот яратмайди. Бошќарув аппарати ходимлари фаолияти ахборотни йиѓиш, жамлаш, саќлаш, ќайта ишлаш ва таќдим этиш бўйича мећнат жараёни сифатида намоён бўлади. Шу тариќа, маќбул бошќарув ќарорларини ишлаб чиќиш ва уларни бажарилишини таъминлашга йўналтирилган ахборот жараёнлари бошќарув ходимлари мећнати предмети бўлиб ћисобланади.
Корхона ва ташкилотларда бошќарув фаолияти натижавийлиги, аввало, бошќарувнинг сифат жићатларини акс эттирувчи, самарадорлик мезонлари ёрдамида баћоланади. Буларга ќўйидагиларни киритиш мумкин:

  • бошќарувнинг тезкорлиги – ќарорларни ўз ваќтида тайёрлаш, ќабул ќилиш ва ижрочиларга етказиш, шунингдек тескари алоќадорлик механизмларини яхши йўлга ќўйиш;

  • бошќарув тизимининг ишончлилиги, ахборотни ћаќќонийлиги ва ўз ваќтида таќдим этилиши, иш услуби ва ќоидаларини илмий-техник тараќќиётнинг замонавий даражасига мувоффиќлиги, ходимларни тайёргарлик даражаси, иш стажи ва барќарорлиги;

  • бажарилаётган вазифалар сифати, техника воситалари билан таъминланганлиги;

  • бошќарув тизими маќбуллиги – ќарорларни ќабул ќилишда маќбул услубларни ќўллаш даражаси, поѓонавийликка (иерархия) асосланганлиги, шунингдек муайян шароитларда бошќарувни марказлашганлиги ва марказлашмаганлиги, бошќарув меъёрлари ва ћокозолардир.

Ќайд этилган мезонлар бошќарув тизими самарадорлигининг маълум жићатларини тавсифлаш билан бирга, ишлаб чиќариш самарадорлигини ошириш омиллари сифатида номоён бўлади. Шунинг учун уларни корхонани ишлаб чиќариш молиявий фаолиятининг якуний кўрсаткичлари билан ўзвий алоќадорликда кўриб ўтиш жоиз. Шу билан бир ќаторда, бошќарув самарадорлигини баћолаш ишлаб чиќариш самарадорлигини ћисобга олиш орќали ўзининг мустаќил йўналишига эга бўлиши лозим.
Ишлаб чиќаришни бошќариш тизими самарадорлигини хўжалик фоалиятининг якуний натижалари ёрдамида аниќлаш, бошќарув жараёни ишлаб чиќариш – хўжалик фаолиятининг ажралмас ќисми бўлганлиги боис мураккаблик келтириб чиќаради. Шунинг учун унинг натижалари бир ваќтнинг ўзида ишлаб чиќариш самарадорлигининг бир ќатор омилларини таъсири билан боѓланиб кетади. Шу боис, кўриб ўтилаётган мезон бўйича бошќарув самарадорлигини баћолаш, ишлаб чиќаришнинг муайян шароитларида тадќиќот объектини ќатор кўрсаткичлар бўйича таќќослаш имконини ћисобга олган ћолда амалга оширилиши лозим.
Бошќариш объектини таќќосланишини таъминлаш учун кўрсаткичлар орасидан ишлаб чиќаришни объектив иќтисодий шароитларини тавсифлаб берадиганини ажратиб олиш лозим. Мазкур шароитларни тенг таъсири шу билан бирга якуний кўрсаткичлар ўртасидаги фарќларни аниќлаш орќали, бошќариш тизимлари самарадорлигини баћолаш мумкин.
Корхона ва ташкилотларда бошќариш самарадорлигини баћолашни ишлаб чиќариш самарадорлиги ва бошќариш шароитларини тавсифлаб берувчи кўрсаткичлар алоќадорлигини маълум даражада акс эттирувчи, алоћида мезонлар бўйича ћам амалга ошириш лозим. Бошќариш самарадорлигининг асосий мезонларига бошќарув мећнати натижавийлиги ёки унумдорлиги ва бошќарув аппарати харажатлари тежамлилигини киритиш мумкин. Бошќарув ходимлари мећнат унумдорлигини аниќлашнинг ўзига хос томонлари, бевосита аниќлаш имкони бўлмаган бошќарув фаолиятининг ўзига хослиги билан боѓлиќ. Демак, мећнатни тўѓридан-тўѓри баћолаш мумкин бўлган бошќарув ходимларининг индивидуал унумдорлик кўрсаткичларини ћисоблаш мумкин. Бошќарув ходимлари учун ушбу усул билан айрим турдаги ишлар унумдорлигини ћисоблаш мумкин.
Раћбар ва мутахассислар мећнати натижаларини якуний баћолаш билвосита корхона ва унинг бўлинмалари фаолиятининг пировард натижалари орќали маълум кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Бошќарув тизими тежамлилиги уни амалга ошириш учун сарфланган харажат миќдори билан тавсифланади. Лекин бошќаришга кетган харажатлар тежамлийликни баћолашда асосий белгиловчи кўрсаткич бўла олмайди. Шунинг учун уларни ишлаб чиќаришга сарфлаган жами харажат ва бошќа кўрсаткичлар билан таќќослаш зарур. Маълум харажатларни талаб этувчи ишлаб чиќаришни бошќаришда техника воситаларини ќуллашнинг иќтисодий самарадорлигини алоћида ћисоблаш лозим.

22.4. Сув хўжалигида менежментнинг иќтисодий самарадорлигини ошириш




Бошќарув вазифаси ишлаб чиќаришда максимал самарага эриши бўлганлиги сабабли, бошќарув тизими самарадорлиги ћам нафаќат бошќарув жараёнининг ўзида балки бошќарув объектидаги ўзгаришларда ћам акс эттирилиши лозим. Бу ўринда ишлаб чиќаришни бошќариш самарадорлигининг умумий мезони, бошќарув объекти олдидаги маќсадга кам харажат эвазига эришишни таъминловчи, бошќарув тизими фаолиятининг натижаси деб эътироф этиш мумкин.
Муайян шароитларда бошќарув даражаси ер, мећнат ресурслари, ишлаб чиќариш фондларидан фойдаланишга таъсир кўрсатади ва шу тариќа, ишлаб чиќаришнинг якуний натижаларидаги жумладан мећнат унумдорлиги, фонд ќайтими, фойда миќдори, рентабелликни ўзгаришига олиб келади.
Иќтисодий самарадорлик ишлаб чиќариш натижаларини, уларга эришиш учун сарфланган ресурслар билан таќќослаш орќали тавсифланади. У натижавийлик ва иќтисодий кўрсаткичлари билан тавсифланади. Масалан, ишлаб чиќаришдаги юќори кўрсаткичлар, меъёридан ортиќ ресурсларни сарф ќилиш эвазига эришилиши мумкин, иќтисод ќилиш эса кам харажат ћисобига паст ишлаб чиќариш кўрсаткичларига эришилади. Шундай ќилиб, корхона ва ташкилотларнинг иќтисодий самарадорлигини баћолаш фаќатгина натижавийлик ва иќтисодий кўрсаткичлари ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Корхона ва ташкилотларни бошќаришнинг иќтисодий самарадорлигини асослаш кўп ћолларда ишлаб чиќаришнинг иќтисодий самарадорлигини аниќлаш масаласининг бир ќисми бўлиб ћисобланади ва уни аниќлаш умумуслубий тамойиллар асосида амалга оширилиши лозим. Бошќарув самарадорлигини аниќлашда, натижаларга эришишга сарфланган харажатлар ћисобга олинади. Шу билан бирга ишлаб чиќаришни бошќаришнинг иќтисодий самарадорлигини аниќлаш, бошќарув фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиќувчи ва ишлаб чиќаришни бошќариш тизими натижавийлигини баћолашга бевосита таъсир этувчи ўзига хос хусусиятларига эга.
Бошќаришни механизациялаш ва автоматлаштириш бошќарув мећнати харажатларини тежаш, ишлаб чиќаришда бошќарувнинг иќтисодий самарадорлигини ошишини таъминлайди. Шунинг учун, бошќаришда техника воситаларини ќўллашнинг иќтисодий самарадорлигини аниќлашнинг услубий тамойиллари бошќарув самарадорлигини аниќлашнинг умумий тамойилларига асосланиши лозим. Ўзгарувчан кўплаб омилларга боѓлиќ бўлган бошќарув самарадорлиги даражаси турли корхоналарда бир хил эмас, буни таќќослама таћлил ёрдамида аниќлаш мумкин. Шундай ќилиб, бошќарув ходимлари мећнати унумли бўлиб, бевосита ишчилар мећнатига тенг баћоланади.

22.5. Сув хўжалиги ташкилотларида раћбар ходимларнинг бошќариш самарадорлигини ошириш тадбирлари




Бозор иќтисодиёти муносабатларининг шаклланиб бориши билан давлат ва хўжалик бошќарувининг аћамияти янада ошиб бормоќда. Бозорни бошќариш дастлаб бевосита юќори пировард натижаларга эришиш, ќишлоќ хўжалиги ва сув хўжалиги тизимидаги корхоналар ўртасида мувозанатлашган мутаносибликни ўрнатишдир. Шу муносабат билан сув хўжалиги ташкилотларида бошќарув ходимларининг бошќариш жараёнидаги тутган ўрни ва аћамияти ошиб боради. Бозор муносабатларини тартибга солиш режали – таќсимот тизими шароитида ишлаб чиќаришни бошќаришга нисбатан мураккабдир. Шунинг учун бошќариш органлари давр талабига жавоб бера оладиган функция ва талабларга, ташкилий тузилмага ва мутахассислар таркибига эга бўлмоѓи лозим. Раћбар ходимлар ишчанлик ва малакавий ќобилиятлари туфайли иќтисодий субъектлар фаолиятини мувофиќлаштириш муаммоларини ечиш ќобилиятига эга бўлмоѓи лозим.
Корхоналарда бошќариш тизимини такомиллаштириш, бошќарув органлари ўртасидаги ўзаро таъсирини мувофиќлаштириш маќсадида дастлаб вертикал тузилма бўйича ижрочиларнинг иш фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштириш зарур.
Корхоналарда хўжалик механизмини тартибга солишдаги роли бевосита иќтисодий механизмлар ва моддий раѓбатлантириш орќали ўсиб бориши лозим.
Сув хўжалиги ташкилотларида раћбар ходимларнинг бошќариш самарадорлигини оширишда ќуйидаги тадбирларни амалга ошириш ва уларга амал ќилиш лозим:
-ташкилот раћбарларини замонавий билимлар асосида мунтазам малакасини ошириб бориш;
- хорижий мамлакатларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланиш;
-замонавий ахборот технологиялари ва коммуникация воситаларини бошќарув тизимига кенг жорий этиш;

  • чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш;

  • бошќарувнинг замонавий, илѓор технологияларини жорий этиш;

  • илмий-тадќиќот ва инновацияларни жорий этиш ишларини жадаллаштириш;

  • ходимларнинг ташаббусларини ќўллаб – ќувватлаш ва самарали мећнатини мунтазам раѓбатлантириб бориш;

  • корхона маќсадига эришиш, изланиш, ўз устида ишлаши учун ходимларга имкон борича эркинлик бериш ва зарур шарт-шароитларни яратиб бериш;

  • ходимлар фаолияти назоратини бир меъёрда олиб бориш;

  • корхонада соѓлом психологик мућитни яратишга ќаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиќиш;

  • ходимларнинг ваколатига мувофиќ вазифа ва топшириќларни тўѓри ва одилона таќсимлаш, ортиќча вазифалар ва юкламаларни ўз зиммасига олмаслик;

  • ўз имконияти ва бажара олиши мумкин бўлган доирасидаги ишларни бажариш;

  • бошќарув ќарорларини ишлаб чиќишда тизимли ёндашувдан кенг фойдаланиш;

  • корхона маќсадларини ходимларнинг шахсий маќсадлари билан мувофиќлаштириш;

  • бошќариш самарадорлигига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш;

- ўз мећнатининг сифати учун ћар бир ходимга маъсулиятни ва жавобгарликни тўлиќ юклаш.
Хулоса


Самарадорлик – бу корхонанинг пировард натижасини, фаолиятнинг ижобий натижасини тавсифловчи кўрсаткичдир. Унинг асоси харажатларни минималлаштириш ва фойдани максималлаштиришдадир. Корхона хўжалик юритишининг самарадорлигини тавсифловчи асосий кўрсаткичлари мећнат маћсулдорлиги, фонд ќайтими ва фонд сиѓими, рентабеллик ва ћоказолардир. Бошќарув тизимининг самарадорлигини тавсифловчи мезонлар бошќарувнинг тезкорлиги, ќарорларни ўз ваќтида тайёрлаш ва ќабул ќилиш, бошќарув тизимидаги ахборотларни ћаќќонийлиги ва ўз ваќтида таќдим этилиши, ходимларни тайёргарлик даражаси, бажарилаётган вазифалар сифати, техника воситалари билан таъминланганлиги ва бошќарув тизимининг маќбуллигидир.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish