Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги



Download 0,77 Mb.
bet68/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   83
Bog'liq
r4sxim

Назорат саволлари



  1. Ихтилофлар деганда нимани тушунасиз?

  2. Ихтилофларнинг келиб чиќиш сабаблари нималар?

  3. Ихтилофнинг ќандай турлари мавжуд?

  4. Ихтилофли вазиятни бошќариш деганда нимани тушунасиз?

  5. Ихтилофларни ћал этиш ќандай йўллари мавжуд?

  6. Ихтилофларни бартараф этишнинг ќандай усуллари мавжуд?

  7. Корхонанинг фаолият самарадорлигига ихтилофларнинг таъсири ќандай?

  8. Стресс нима ва унинг ќандай фазалари мавжуд?

  9. Стресс ћолатларини бошќариш деганда нимани тушунасиз?

X МАВЗУ: СТРАТЕГИК ВА ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТ


20.1. Стратегик менежментнинг мазмуни, маќсад ва вазифалари, стратегик режалаштириш


«Стратегия» сўзи юнонча «strategos» сўзидан келиб чиќќан бўлиб, «генералнинг санъати» маъносини билдиради. Ћарбий соћада, ћарбий бошлиќ, ћарбий операцияларни режалаштириш санъати сифатида кенг ќўлланиб келинмоќда.


Умумий маънода стратегик менежмент – бу корхонанинг тутган йўлини мустаћкамлашга, истеъмолчиларнинг талабини ќондиришга ва ўз олдига ќўйилган маќсадларга эришишга ќаратилган, истиќболга йўналтирилган бошќаришдир. Менежерлар корхона ќайси йўналишда ривожланишини аниќлаш ва ћаракат усулини танлашда асосли ќарорлар ќабул ќилиши учун стратегияни ишлаб чиќадилар. Стратегияли бошќариш корхонани барча асосий хизматлар ва бўлинмаларни, яъни таъминот, ишлаб чиќариш, молия, маркетинг, ходимлар фаолияти, илмий тажрибалар ва ишлаб чиќаришни бошќа бўѓинларини ќамраб олади. Бундай стратегияда ћар бир ходимга алоћида вазифа белгиланган бўлади. Яхши бошќарувни менежерлар стратегияни ќанчалик юќори савияда ишлаб чиќќанлиги ва бажараётганлиги билан боѓлашга жиддий асослар бор. Айрим менежерлар кучли стратегияни ишлаб чиќадилар, аммо уни ћаётга тадбиќ эта олмайдилар. Бошќалари эса, ўртамиёна стратегия тузадилар ва уни муваффаќиятли амалга оширадилар.
Стратегик менежментнинг маќсади корхона ва ташкилотларнинг стратегик йўналишларини ва истиќболини аниќлаш, унга эришиш йўлларини белгилаб беришдан иборат.
Стратегик менежментнинг асосий вазифалари ќуйидагилардан иборат:

  • корхона ва ташкилотларнинг фаолият соћасини аниќлаш ва стратегик дастурини яратиш;

  • самарали натижаларга эришиш учун маќсадни ва вазифаларни аниќлаш;

  • белгиланган маќсадлар ва ишлаб чиќариш фаолиятини натижаларга эришиш учун стратегияни ишлаб чиќиш;

  • стратегик режани амалга ошириш;

  • фаолият натижаларига баћо бериш ва стратегик режа ёки уни амалга ошириш усулларини ўзгартириш.

Ћозирги замон ишбилармонлари дунёсида ћар ќандай корхона, айниќса, корпорация жорий режалар билан чекланиб ќолмасдан, услубий ќийин мураккаб бўлишига ќарамасдан, ўзининг менежмент стратегик режаларини ишлаб чиќиши лозим. Стратегик режалаштириш ќуйидаги сабабларга кўра ўта мућимдир:
-у ташкилотнинг маќсадини аниќлашга ва шаклланишига, яъни, корпоратив топшириќлар, ташкилотнинг аниќ маќсадларни баћолаш ва уларга эришиш масалаларини ечишга кўмаклашади;

  • стратегик режалаштириш корхонани ташќи шароитга мослашишини таъминлайди, чунки у ўзига мућим элемент сифатида ташќи мућит таћлилини ва унинг салбий таъсирига мослашиш усулларини ўрганади;

  • ташкилот ресурсларини - мећнат, молия, хом ашёни самарали таќсимлаш, ташкилот фаолиятини таћлил ќилиш, капитал маблаѓлардан маќсадга мувофиќ фойдаланиш имконини беради.

Стратегик режа фирманинг олий раћбарияти томонидан ишлаб чиќилади. Шу билан бирга уларни амалга оширишда бошќарувнинг барча бўѓинлари ќатнашади.
Ћозирги замон менежментининг хусусияти нафаќат стратегик режалар ишлаб чиќиш, унинг самардорлиги ва даромадлилигини аниќлашни, балки хизматчилар мећнати учун зарурий шарт-шароитларини яратиб беришни ћам кўзда тутади. Стратегик режалаштириш ўз ичига корпоратив маданият элементларини ћам олмоѓи керак. У фирманинг ўзига хос ташкилий ва таркибий хусусиятларини, унинг обрўсини, бошќа ташкилотлар орасидаги ўрнини ћам акс эттиради. Фирма раћбарлари томонидан ишлаб чиќилган стратегик режанинг яна бир эътиборли томони шундаки, улар ўз хизматчиларининг ихтисослик бўйича усталиги ва чиќарилаётган маћсулотга истеъмолчилар талабини ошиши ћаќида ћар доим ѓамхўрлик ќилиб борадилар.
«Стратегик режа» сўзининг маъноси у жорий режалардан фарќли равишда узоќ муддатга мўлжалланган ишлаб чиќариш ћаќида тушунча беради. Уларнинг давомийлик муддати бир ќатор омилларга боѓлиќдир: ташкилот маќсади ва унинг технологияси, ички ва ташќи мућитни ўзгарувчанлиги, ресурсларни таќсимлаш ва ћоказолар. Стратегик режалаштиришнинг оддий муддати 5 йил. Аммо баъзи бир ћолларда муддат 2-3 йил бўлиши ћам мумкин. Шу билан бир ќаторда йирик корпорациялар фаолиятини стратегик режалаштириш 10 йилга ва ундан ортиќ муддатга белгиланган бўлиши мумкин.
Ћозирги пайтда ташкилотнинг келажак муаммолари ва имкониятлари ћаќида олдиндан тасаввур этиш ва зарур маълумотларни ишлаб чиќиш давр талаби бўлиб ќолмоќда. Стратегик режалаштириш раћбарлар томонидан ташкилотнинг имкониятлари ёки ташќи мућит ћаќида таъсири тўѓри ахборотлар бериш, ќарорлар ќабул ќилишдаги таваккалчиликни камайтиради.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish