Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


Корхонанинг фаолият самарадорлигига ихтилофларнинг таъсири



Download 0,77 Mb.
bet67/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   83
Bog'liq
r4sxim

19.6. Корхонанинг фаолият самарадорлигига ихтилофларнинг таъсири




Объектив ва субъектив сабабларни ћамиша ћам фарќлаб бўлмайди, улар ўртасида баъзан аниќ чегаралар кўзга ташланмайди. Мећнатни ташкил этишдаги объектив зиддиятлар пировард натижада чуќур шахсий зиддиятларга олиб келиши, улар эса ташкилий мећнат муносабатларини бузиб кўрсатиши, мураккаблаштириб юбориши мумкин. Бундан ташќари, шундай сабаблар тоифаси ћам борки, уларни объектив-субъектив сабаблар сифатида таърифлаш мумкин. Масалан, ихтилофларнинг пайдо бўлишига яна шу нарсалар ћам сабаб бўладики, айрим ходимлар ёки бутун мећнат гурућлари мећнатни ташкил этишнинг янги принципларига мослашмаган бўладилар, уларнинг моћиятини етарли даражада аниќ тушуниб етмайдилар. Хуллас, ихтилофлар мећнатни муайян тарзда ташкил этиш туфайли эмас, балки унинг сабаби асосида келиб чиќади. Инсонни муносабатлар муаммоси ишлаб чиќариш билан боѓлаган бўлиб, унинг асосий манбаи ходимларнинг ўзларидир. Корхонанинг фаолият самарадорлигига ихтилофлар жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Ишлаб чиќариш самарадорлигининг кескин тушушига олиб келади.


19.7. Стресс ћолатларини бошќариш




Ћаётимизда содир бўлиб турадиган ихтилофларнинг аксарияти кўпинча асаб таранглигига олиб келади, стрессли вазиятларга, стрессларни бошќариш зарурлигига сабаб бўлади.
Стресс (инглизча stress - зўриќиш) - бу организмнинг жисмоний ва асосан рућий зўриќишидир. Шу сифатда стресс ахборотли ва ћиссиётли бўлиши мумкин. Биринчиси, киши ўзига керакли ахборотларни ќамраб олишига ожизлик ќилган ћолларда, иккинчиси эса, оила ёки ишхонадаги хис-туйѓу ќўзгатувчи муаммоларни ћал ќила олмасликдан келиб чиќади. Рућий стресс кишини безовта ќилувчи ќандайдир бир воќеа эмас, балки кичик бўлсада, тинимсиз таъсир ќилувчи сабаб асосида руёбга келади.
Стресс организмда шундай силжишлар пайдо ќиладики, унинг натижасида киши психологиясида пассивлик, ёхуд чекинишдек (ўзининг ожизлигини тан олиб, курашдан воз кечиш) салбий ўзгаришлар вужудга келади.
Стресс ћолатини жисмоний, психологик омиллар мажмуи келтириб чиќаради. Масалан, жисмоний омиллар: иш бораётган хонадаги ћаддан ташќари юќори ёки ћаддан ташќари паст ћарорат, ўткир ћидлар, етарли даражада ёритилмаганлик, ћаддан ташќари шовќинлар мажудлиги ва ћоказолар.
Стрессли вазиятлар келтириб чиќарадиган психологик омиллар ќуйидагилардир:

  • ходимга етарли даражада топшириќ берилмаслиги унинг ўз малакасини тўлиќ равишда намоён ќилишига имкон бермайди. Бундай вазият етарли даражада тез-тез ќисќартирилган иш режимига ўтказилган ва буюртмачиларнинг пулларни ўз ваќтида тўламаслиги туфайли ишлар ћажмини мажбуран ќисќартирган ташкилотларда учраб туради;

  • ходимнинг ишлаб чиќариш жараёнидаги, жамоасидаги ўз вазифаси ва ўрнини унчалик аниќ тушуниб етмаслиги. Бундай вазият, одатда, мутахассиснинг аниќ белгилаб ќўйилган ћуќуќлари ва вазифалари йўќлиги, топшириќнинг ноаниќлиги, ўсиш истиќболларининг йўќлиги туфайли келиб чиќади;

  • ўзаро бир-бири билан боѓланмаган ва бир хилда шошилинч бўлган хилма-хил топшириќларни бир ваќтда бажариш зарурлиги. Бу хилдаги сабаб ташкилотдаги ўрта бўѓин раћбарлари учун хос бўлиб, бунда бўлинмалар билан бошќарув даражалари ўртасида функцияларнинг чеклаб ќўйилмаганлиги таъсир ќилади;

  • ходимларнинг фирмани бошќаришда, унинг фаоллик йўналишлари кескин ўзгарган шароитда ташкилот фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан ќарорлар ќабул ќилишда иштирок этмаслиги. Бундай аћвол кўплаб йирик корхона ва ташкилотлар учун хосдир, уларда ходимни менежмент тизими йўлга ќўйилмаган ва оддий ходимлар ќарорлар ишлаб чиќиш жараёнидан ажралиб ќолган бўлади. Ѓарбдаги кўпгина фирмаларда ходимни фирма ишларига жалб ќилишнинг бутун-бутун дастурлари ишлаб чиќилган. Ходимлар стратегик ќарорлар ќабул ќилишда, аввало, уларни ишлаб чиќишда, айниќса, ишлаб чиќариш ћажмини кўпайтириш ёки ишлаб чиќарилаётган маћсулот сифатини яхшилашда заруратга ќараб ќатнашадилар.

Маълум бўлишича, стресс ќуйидаги уч фазадан иборат:

  • ћаяжон;

  • ќаршилик;

  • ожизлик.

Барќарор психика эгалари ћаяжон фазасини тезда енгиб ўтиб, "ўзларини- ўзлари ќўлга ола биладилар". Психологияси беќарор инсонлар ћаяжонланавериб, унга таслим бўладилар. Уларда ќаршилик фазаси тезкор, баъзан ћатто сезилмайди ћам. Бундай кишилар осонликча курашни тўхтатадилар ва психик жићатдан бутунлай ногирон бўлиб ќоладилар. Одатда тўсиќларга дучор бўлганда бундай кишиларнинг бутунлай синганлиги кўзга ташланади. Аммо психик жићатдан мустаћкам кишилар ћам узоќ ваќт таъсир этувчи фожиаларнинг бузѓунчилик ишидан ћоли эмаслар. Стресс кучи шахс табиатига ва кўпгина бошќа омилларга боѓлиќдир. Стресс омилларини кишилар ћар хил кўтарадилар. Баъзилар дарћол стрессга ќарши курашга отланса, бошќа бировлар унинг олдида таслим бўладилар. Шунга кўра уларни "А" ва "Б" гурућларга бўлиш мумкин.
Сизни зарур ишни ўз ваќтида тугаллай олмаслик тез - тез азобга соладими? Кўп ишни ќисќа ваќтда ћал ќилишга интиласизми? Биринчиликка интилиш туйѓуси кучлими? Масалан, ћатто ёш болага ўйинда ютќазиб ќўйиш Сизни ѓазаблантирадими? Агар Сизда шу хислатлар мавжуд бўлса, у ћолда Сиз "А" гурући кишисисиз. Стресслар сизга жуда кучли таъсир ќилади ва яшашга ћалал беради. Агар ўз ваќтида чора кўрмасангиз, бу Сизни ёмон аћволга тушириши муќаррар.
"А" турининг доим хавф остида юрувчи классик вакили одатда сабр-тоќатсиз, доим ваќт камчилигидан изтироб чекувчи бўлиб, унинг танаси гуё ћеч ќачон бўшашмайди. Бундай кишиларнинг ћатти-ћаракатидаги асосий аломатлар ножуя шошма-шошарлик ва жахлда ўзини тута билмасликдир. Бундай инсонлар тинимсиз кураш вазиятида бўлади. Агар шу кураш зўриќишлари бўшаштирилмас экан, уларга ћеч нарса ёрдам бермайди. Бу турдаги кишилар актёрлар, шархловчилар, автопойгачилар, мухбирлар ичида кўп бўлади. Аксинча "Б" гурући буларнинг бутунлай тескарисидир. Улар осойишта, пала-партиш ћатти-ћаракатларга мойил эмаслар. "Б" тур менежерлар, ћисобчилар ичида кўп учрайди.
Стрессга кучсиз, новазмин ва жахлдор одамлар берилувчан бўлади. Албатта, стрессларсиз ћаёт йўќ ва уларнинг ћаммаси ћам хавфли эмас. Стресс маълум даражада инсонни ишга солади, фаоллигини ќўзѓатади. Стресс чўќќисига чиќќанда бизга бутунлай назоратсизлик ћиссини беради. Демак, стресс муќаррар ва баъзи ћолларда фойдалидир. У инсонга янги кучлар баѓишлайди.
Кейинги асос, далил шуки, бир кишида стресс уйѓотувчи сабаб, иккинчи кишида тескари таъсир ќилиши мумкин. Масалан, енгил мусиќа кўпчиликда зўриќишдан бўшашиш ћиссини туѓдиради, мећнат фаоллигини оширади, аммо баъзи бировларнинг асабини ќўзгайди.
Стресснинг янада жиддийроќ сабаблари ћам мавжжуд. Оиладаги муносабатлар, молиявий аћвол, дунёвий танќисликлар, биржадаги аћвол, амалий ва рућий мажбуриятларнинг бажарилиш зарурати - мана шулар уларнинг бир ќисмидир холос. Айтиш мумкинки, жиддий стресс камдан-кам бир ёки икки вазият билан ќўзгатилади. Кўп ћолларда инсон фаолияти сабаблар мажмуи билан ќўзгатилади. Шахсий муаммолар, ташкилотдаги муаммолар, бири иккинчисини кучайтиради ва натижада стресс рўй беради. Шундай ћолларда ћатто майда бир нарса ћам сабр - косасини тўлдириб юбориши мумкин.
Шунингдек, ќанчалик ћар хил кишилар стрессга турли муносабатда бўлсалар, худди шундай улар стрессни турлича енгадилар. Баъзилар стрессдан ќутилиш учун кимларгадир юрак очсалар, бошќалар ўз кечинмаларини ичига ютадилар. Баъзилар стрессни тўѓридан-тўѓри ўзларига ќаратилган ќандайдир душман ћатти-ћаракати деб тушунсалар, бошќа бировлар уни объектив муќаррарлик деб тушунадилар. Табиийки, агар ќаршилик кўрсатмаса, стресс манбалари кўпаяверади.
Табиий ресурсларнинг камайиши ћисобига раќобатнинг кучайиши корхоналарнинг кам ишчи кучи ва кам хомашё билан кўпроќ маћсулот ишлаб чиќаришга мажбур ќилади. Компаниялар парчаланади, ќўшилишиб йириклашади ва йўќотилади. Буларнинг ћаммаси стрессни кучайтирмай ќўймайди.
Стрессли вазиятдан ќутулишнинг кенг тарќалган усули дам олишдир. Аммо эсда тутмоќ керакки, дам - бу ћеч нима ќилмаслик эмас. Бу маънода дам олиш деганда хизматдаги кечинмаларни бартараф ќиладиган фаол ћатти-ћаракатни тушунмоќ керак. Зўриќишдан ќутулиш ўрнига ћеч нима ќилмаслик унинг зўрайишига олиб келади.
Билиб ќўйиш зарурки, стресс кўпинча, биринчи навбатда ћар ќандай нарсани ўзига олувчи, ћиссиётларга тез берилувчан, бошќалардан ўзини олиб ќочувчи кишиларни асир ќилади. Ќайд этилишича, баѓри кенг фазилатларга эга ва доим кўтаринки кайфиятда юрувчилардан стресс йироќда юради. Бу фазилатларга, доим бировга ёрдам беришга тайёр, дўстининг ютуѓига хурсанд, ћамкасбларига нисбатан виждонли, ишонувчан, ўзига талабчан, яќин кишилар билан ћамнафас, интизомлилик. Стрессни бошќариш учун ќуйидагиларга амал ќилиниши лозим:

  1. Ходимлар ќобилиятини, эћтиёжлари, мойилликларини тўѓри баћолаб, уларга мос келадиган ћажм ва турдаги ишни топшириш.

  2. Ходимларда уларга юклатилган бирор топшириќни бажармаслик учун етарлича асос бўлса, уларга шу топшириќни бажармаслигига рухсат бериш керак.

  3. Икки томонлама коммуникациядан фойдаланиш, ишлаб чиќариш маќсадларига, ваколатларга, мажбуриятларга аниќлик киритиш.

  4. Муайян шароит талабларига мос келадиган етакчилик услубини танлаш.

  5. Самарали иш учун моддий раѓбатлантиришни таъминлаш.

  6. Мураккаб масалаларни мућокама ќилишда, ходимлар билан устоз сингари муомала ќилиш (ёки сућбат ќилиш).

Хулоса


Ихтилофларнинг сабабларини, аввало, объектив ва субъектив сабабларга бўлиш мумкин. Ихтилофларнинг объектив ташкилий-мећнат сабаблари икки вазиятни назарда тутади, яъни ташкил этишнинг муайян принципи умуман бекор ќилиниши керак, бундан маќсад ихтилофларни ћал этишдир ёхуд тафсилотлари, амалга ошириш усуллари такомиллаштирилиши лозим. Стресс деганда, инсоннинг атрофдаги стимулларга ёки стрессорларга жисмоний, кимёвий ва психологик таъсирлари мажмуини тушунилади. Бунда атроф-мућитдаги кучлар инсоннинг физиологик ва психологик функцияларини мувозанатдан чиќаради. Стресс ћолатини жисмоний, психологик омиллар мажмуи келтириб чиќаради. Шу боис ћар бир раћбар стресс ћолатларига тайёр туриши лозим.
Таянч иборалар


Ихтилофлар, ихтилофларнинг мураккаблиги, ихтилофлар кўлами, таќсимлаш, шахслар, гурућлар, келишмовчилик, функционал ўзаро ћамжићатлик мураккабликлари, ролли зиддиятлар, фаќат ишга доир келишмовчиликлар, айбни, масъулиятни таќсимлаш, етакчилик, нормал бўлмаган мећнат шароитлар, мос келмаслик, ташкилотнинг демографик таркиби, ижтимоий тафовутлар, ички шахс ихтилофси, шахслараро ихтилоф, гурућ ва шахс орасидаги ихтилоф, гурућ орасидаги ихтилоф, ихтилофнинг кўлами, ихтилофли вазият даври, ихтилофнинг янгилиги ёки ўхшашлиги, ихтилофнинг объектив ёки субъектив сабаблари, келишмовчи томонларнинг субъектив тавсифлари, ќайта ташкил этиш, ахборот шакли, ўзгартириш шакли, чалѓитиш, узоќлаштириш, эътибор бермаслик, босиб ќўйиш, афзаллик, стресс.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish