Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


Стратегик ќоида ва ќарорлар



Download 0,77 Mb.
bet69/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   83
Bog'liq
r4sxim

20.2. Стратегик ќоида ва ќарорлар


Стратегик ќарорлар корхона фаолиятининг барча соћаларини ќамраб олади. Бу ўз навбатида учта асосий йўналишни ќамраб олиб, улар бошќарув жараёнида ќабул ќилинадиган ќуйидаги ќарорларга мос тушиши керак:



    • сиёсат ва стратегияни шакллантириш, уларнинг амалга оширилиши устидан назорат ќилиш;

    • инвестициялаш ва молиялаш;

    • асосий фаолият.

Асосий фаолият бу ўринда анча кенг тушунча бўлиб, барча ишлаб чиќариш йўналишларини ўз ичига олади. Улар молиявий таъминот, ресурслардан самарали фойдаланиш, корхонанинг ћатти-ћаракати ва тўѓри баћо сиёсатини ўрнатишга боѓлиќ бўлади. Бу соћада ќарорлар ќабул ќилишнинг асосий стратегик йўналишлари ќуйидагиларни ўз ичига олади:

    • ресурслардан фойдаланиш;

    • самарали ишлаб чиќаришни таъминлаш;

    • баћо стратегиясини шакллантириш;

    • бозорни танлаш ва бозор ћолатини ўрганиш;

    • раќобат ћолатини шакллантириш;

    • изланиш ва инженеринг йўналишлари.

Молиявий ќарорлар аввало стратегияни амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий ресурсларни ќандай ќилиб ва ќаердан олиш масаласи билан боѓлиќдир.
Барча ќарорлар корхона ва унинг ходимлари манфаати учун ќабул ќилинади ва фойда олишга йўналтирилади. Натижада эса, барча уч йўналишдаги ќарорлар корхонанинг мавќеини оширишга йўналтирилган бўлиб, кўпчилик ћолатларда пул маблаѓларининг келгусидаги ћаракати билан ўлчаниши мумкин.
Стратегик ќарорлар нафаќат корхонада содир бўлаётган ћолатни, балки ташќи шароитнинг аниќ баћоланишига ћам таянади. Стратегик ќарорлар асосининг ќуйидагилар ташкил этади:

    • корхонанинг жалб этиш ќобилияти;

    • корхонанинг бозор стратегияси;

    • корхонанинг функционал ва стратегик соѓломлиги.

Стратегик ќарорларнинг ќабул ќилинишида асосий мезонлардан бири сифатида жалб ќилинган молиявий характерни кўриш мумкин. Мисол учун, стратегик ќарорлар корхонанинг бозордаги улушини саќлаш ёки кўпайтириш маќсадида ќабул ќилинган бўлиши мумкин.
Стратегия учта мућим шартларни ќаноатлантириши керак. Корхонада стратегик ќарорлар ќабул ќилишнинг умумий кўриниши ќуйидагилардан иборат:

  1. Стратегия долзарб (замонавий талабларга жавоб берувчи) бўлиши керак. Демак, у бугунги кунда амал ќилаётган бозор имкониятларига таяниш ва мавжуд потенциал хавфларни ћисобга олиши ёки стратегик кўра билишга таяниши керак.

  2. Стратегия ћаќќоний (амалий) бўлиши керак. Демак, у корхонанинг ћаќиќий потенциалини, унинг ички имкониятлари ва ресурслари, кучли ва кучсиз томонларини ћисобга олиши керак.

3. Стратегия бажариладиган бўлиши керак. Демак, унга барча ќизиќувчи томонлар – акция, бошќарув ходимлари, корхона хизматчилари ќўшилиши ва унинг амалга оширилиши учун кучларини сарфлашга тайёр бўлиши ва бундан ташќари стратегияни тадбиќ этиш ва барча бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни амалга оширувчи режа мавжуд бўлиши керак.
Сиёсат – корхонани ќўйилган маќсадга эришиш учун ќандай йўналишда ћаракат ќилишини аниќлайди. Корхоналарда сиёсат унинг мућим фаолиятини ќамраб олади, жумладан, бошќарув таркиби, раћбарият, маркетинг, молия, кадрлар, илмий изланиш ва инновация, ижтимоий масалалар.
«Сиёсат» - стратегик ва тактик режаларни муваффаќиятли амалга ошириши мумкин, ќачонки ташкилотда уни яхши йўлга ќўйган тажрибада синалган мўлжал тизими мавжуд бўлса. Бу каби мўлжал тизими ташкилот сиёсати номини олган.
Процедура- корхонада бир нечта ўзаро боѓлиќ кетма-кет бажариладиган ћаракатлар, операцияларни кўриб чиќиш, мућокама ќилиш бутун бир масалани ечишга мўлжаллаган бўлади.
Ќоидалар ўзига хос якка тартибда нима ќилиш зарур эканлигини кўрсатади. Ќоидаларнинг процедуралардан фарќи шуки, улар аниќ ва чегараланган масалага мўлжаллаган бўлади.
Айрим ћолларда ишчилар ќоида ва процедураларни ўзларининг ћаракатида тўсќинлик ќилаётган ёки мазмунга эга эмас нарсалар деб ћисоблайдилар. Ишчилар ќоидаларга ќарши чиќишлари мумкин, ќоидалар ташкилот ва унинг раћбари томонидан асосланган ёки асосланмаганлигидан ќатъий назар бекор ќилишни талаб ќилишлари мумкин. Лекин уларни йўќ ќилиниши улар ечиши лозим бўлган муаммоларни янада кескинлаштиради. Ќоидаларнинг фойдадан зарарни кўпроќ келтиргандаги шароитни таћлили шуни кўрсатдики, муаммоларнинг манбаи ќоида ва процедураларнинг ўзлари эмас, балки раћбар ходимларнинг ќоидаларни ишчиларга етказишда билим ва савиясининг етишмаслигидир.
Бундан ташќари бошќа ћолларда раћбарият томонидан ўрнатилган тартиб – ќоида ва процедуралар ходимларга ёќмаслиги ёки улар талабига мос келмаслиги, ќийинчиликлар туѓдириши ёки ортиќча жараёнларни вужудга келтириши, расмиятчиликни кўпайтириши натижасида корхонада ќоида ва процедуралар билан боѓлиќ муаммолар келиб чиќиши мумкин.
Сув хўжалиги корхоналарида сиёсат, процедура ва ќоидалар ўзига хос аћамият касб этиб, уларни тўѓри йўлга ќўйиш ва тадбиќ этиш самарали фаолият юритишида мућим омил бўлиб хизмат ќилади.
20.3. Раќобат стратегияси

Корхонанинг раќобат стратегияси - бу бизнесга ёндошиш усуллари ва ташаббусларнинг ягона тизимидир. Унинг маќсади жуда ћам соддадир- раќобатчиларга нисбатан софдил иш юритиб, бозорда ўзининг ћаридорлар доирасини вужудга келтириш ва уни кенгайтиришдир. Раќобат стратегияси иш юритиш стратегиясига нисбатан тор тушунчага эга. Иш юритиш стратегияси нафаќат раќобатни ќандай ќилиб олиб боришини аниќламасдан, балки бошќа соћалардаги раќобатларни ва ћаракатларни кўрсатади. Раќобат стратегияси бешта бўлиб, улар ќуйидагилардир:



    1. Харажатлар буйича етакчи бўлиш стратегияси.

    2. Кенг табаќалаштириш стратегияси.

    3. Оптимал харажатлар стратегияси.

    4. Фокуслашган пастроќ харажатлар стратегияси.

    5. Фокуслашган табаќалаштириш стратегияси.

Харажатлар бўйича етакчи бўлиш учун ќиймат яратиш занжири умумий харажат, раќобатчилар умумий харажатларидан пастроќ бўлиши зарур. Бунга ќуйидаги икки йўл билан эришиш мумкин.

        1. Раќобатчиларга нисбатан барча операцияларни яхшироќ бажариш, харажатларга таъсир этадиган омилларни бошќариш.

        2. Ќиймат яратиш занжирини такомиллаштириш операцияларини бирлаштириш ёки харажат юќори бўлган бўѓинларни бартараф этиш.

Ушбу стратегияни ќуйидаги шароитларда яхши самара беради:

  • сотувчилар ўртасида баћоли раќобат жуда ћам кучли бўлса;

  • маћсулот стандартли, барча истеъмолчилар дидига жавоб берса;

  • ћаридорларнинг бир товар туридан бошќа товар турига ўтиб кетиши ќўшимча харажат талаб ќилса;

  • баћога таъсир кўрсата оладиган ћаридорлар мавжуд бўлса.

Лекин ушбу стратегия ќуйидаги хавф- хатарлар билан боѓлиќдир:

  • раќобатчилар технологияни кескин ривожлантириб юборса, фирма раќобат устунлигини йўќотиб ќуйиши мумкин;

  • фирма раћбарияти фаќат харажатларни пасайтириш ћаќида ћаракат ќилса, у бошќа имкониятларни бой бериши мумкин;

  • ћаридорларнинг диди ва эћтиёжи ўзгариб кетса, товарга талаб пасайиб кетиши мумкин.

Ћаридорлар эћтиёжи ва диди хилма- хиллашган сари стандартлашган товарлар уларни ќониќтирмай ќолади. Айнан шу шароитда табаќалашган стратегияни ќўллаш маќсадга мувофиќ бўлади. Ушбу стратегия ќуйидаги афзалликларга эга:

  • фирма ўз товарига юќорироќ баћо ќўйишдан манфаатдор бўлади;

  • сотиш ћажмини оширади;

  • ўзининг товар маркасига ћаридорларни жалб ќилиши мумкин бўлади.

Ушбу стратегияда учта ёндошиш мавжуд:
а) харидорнинг фирма маћсулотини истеъмол ќилишда харажатларни камайтириш;
б) харидор фирма маћсулотини истеъмол ќилганида, унинг самарасини оширадиган маћсулотни яратиш;
в) харидорнинг ќониќиш даражасини бошќа усуллар билан ошириш.
Оптимал харажатлар стратегиясининг асосий ѓояси шундан иборатки, корхона харидорлар талабига жавоб берадиган маћсулотларни яратади ва шу билан бирга ћаридорларни баћонинг оќилона асосланганлигига ишонтиради. Корхона сифатли хизмат кўрсатиш асосида, жалб эта олиш туфайли сифатли товарларни раќобатчиларга нисбатан камроќ, харажатлар билан ишлаб чиќаради. Бу стратегияни муваффаќиятли ќўллаётган фирмалар бир пайтда харажатларни ћам бошќаради ва товарга ќўшимча белгиларни, уларни янги турини яратишни ћам бошќаради.
20.4. Бизнес ва компания стратегияси

Бизнес ва компания стратегияси бир ќатор стратегияларни ўз ичига олиб, корхона, фирма ёки компаниянинг раќобат ќобилиятини оширишга хизмат ќилади.


Раќобат стратегиясининг асосий маќсади корхонани раќобатчиларга нисбатан интизомли ва ћалол иш юритиб, бозорда ўзининг ћаридорлар доирасини вужудга келтириб маълум улушга эга бўлиш ва уни мунтазам кенгайтириб боришдир. Кооперация стратегияси муайян бир корхона ўзининг раќобатчиси билан тўѓридан – тўѓри раќобатлашмасдан, уларнинг ћатти -ћаракатларига мос равишда, ћамкорликда фаолият юритишдир.
Харажатларни камайтириш стратегияси бозордаги раќобат курашида паст харажатлар ћисобига ютуќќа эришишга йўналтирилган. Харажатларни камайтириш стратегияси асосий истеъмол сифатлари саќланиб, харажатлари кам бўладиган маћсулотлар ишлаб чиќаришга йўналтирилган. Шунингдек харажатларни энг оптимал даражага тушуриш ва бу ўз навбатида маћсулотнинг сифатини пасайтирмаслиги керак.
Табаќалашиш стратегияси раќобат курашида маћсулотни такомиллаштириш йўли билан, унга юќори даражадаги сифатлар бериш ва раќобатчи маћсулотига нисбатан унинг истеъмол устунлигини ошириш орќали ѓолиб чиќишга интилишдир. Якуний натижада маћсулот ва хизмат истеъмол ќийматининг раќобатчи маћсулотига нисбатан юќори бўлишига эришиш керак. Бу маќсадга эришишнинг асосий йўллари ќуйидагилар:

  • энг яхши ва юќори сифатли хом- ашёлардан фойдаланиш;

  • маћсулот ассортименти ва хизмат турларини такомиллаштириш;

  • ќўшимча хизматларни ташкил этиш;

  • сотиш тизимини такомиллаштириш.

Янги товарларни ёйиш стратегияси, бозорда мутлаќо янги, бутунлай бошќа истеъмол сифатларига эга бўлган товарларни кўпайтириш билан боѓлиќ. Янги маћсулотни ёйиш таваккалчилик билан боѓлиќ ва ўтказилган тадќиќотлардан корхоналар барча ћолатларнинг ярмидагина муваффаќиятга эришганлиги аниќланган. Бироќ статистика яна шуни кўрсатмоќдаки, аксарият корхоналар маћсулотни ёйиш стратегиясини муваффаќиятли амалга ошириш ћисобига бозордаги катта улушни эгаллаб олишмоќда. Шундай ќилиб, янги товарларни ёйиш стратегияси катта таваккалчилик билан боѓлиќ бўлиб, лекин муваффаќият натижасидаги ютуќ ћам катта.
Янги товарларни ёйиш стратегиясини амалга оширувчи корхоналарнинг асосий муаммоси – бошќа компаниялар томонидан ўз ћаракатлари нусхаларининг кучирилишини ћимоя ќилишдир.
Бозорни ривожлантириш стратегияси – бу товар ва хизматларнинг янги бозорларда ћаракатланиши билан боѓлиќ бўлган ўсиш стратегияларидан бири. Янги бозор географик мазмунда бўлиши мумкин – янги ћудудлар, бундан ташќари мавжуд географик ћудудларда янги сегментларни ќамраб олиш ва ћоказо.
Географик эгаллаш товар ишлаб чиќарувчи тармоќларнинг бошќа ћудудларда ривожланиши билан боѓлиќ. Янги сегментларни ќамраб олиш учун товарлар ћаракати тизимини ривожлантириш, маћсулот ва хизматларни такомиллаштириш, янги ёш категорияларни ќамраб олиш ва бошќалар.
Агарда, бозорда иккита корхона устунлик ќилса, бу корхоналар бозорда баћолар сиёсатини мувофиќлаштириш тўѓрисида шартнома ќабул ќилишса, унда бозорнинг монополлашуви муаммоси вужудга келади. Иккала корхона ћам ўз маћсулотларини анча юќори баћоларда сотиш имкониятини ќўлга киритишади. Кўплаб мамлакатларда бундай аниќ келишувчилик таъќиќланган. Иккита корхона ћам бир-бири билан раќобат ќилишдан воз кечиб, бу тўѓрисида очиќдан-очиќ келишиб олмасдан, бозорда вужудга келган ћолат бўйича йўналиш олишни бошлаб, ўзаро бир-бирларини ћаракатларини олдиндан айта бориб, унга шундай даражада ўзаро фойда олишга эришишга мослаша бориш мумкин. Адаптив кооперация стратегиясининг мазмуни ана шундай ташкил топган. Бундай ћолат кўп сонли бўлмаган компаниялар ќатнашадиган тормоќларда, вужудга келган бозор улушлари ва баъзи бир бозор меъёрларида бўлиши мумкин. Одатда бундай ћолат ушбу соћага кириш тўсиќларининг юќорилиги туфайли вужудга келади. Бошќача сўз билан айтганда, адаптив кооперация стратегиясида компаниялар бир-бири билан тўѓридан –тўѓри раќобат олиб бормасдан бир-бирларининг ћаракатларига мослаша бошлашлари туфайли вужудга келади.
Альянслар тузиш стратегияси бир нечта корхоналарнинг у ёки бу фаолият йўналишлари ёки ќандайдир аниќ маќсадга эришишлари учун кучларни мувофиќлаштириш ва бўлишдан иборатдир. Дунё иќтисодидаги ўзгаришлар ва глобаллашув, корхоналарни раќобатбардош бўлиш учун кооперацияларга йўналтиради. Альянсда иштирок этувчи барча корхоналар мустаќил бўлиб ќолади, лекин маълум тарифларни белгилашда ва бошќа йўналишларда ћамкорлик ќилишади. Стратегик альянслар тузишнинг асосий сабаблари ќуйидагилардан иборат:

  • глобал бозорларга чиќиш;

  • лойића ва технологик харажатларни камайтириш;

  • раќобат таћдидларини огоћлантириш;

  • инновация ва бозорлар интеграциясига эришиш;

  • глобал стандартларни ўрнатиш;

  • бозор тўсиќлари ва худудий савдо блокларидан ўтиш;

  • харажатларни камайтириш;

  • глобал бизнес яратиш учун янги имкониятларни топиш.

Айрим компаниялар нафаќат алоћида ќўшма корхоналар, балки бутун бир альянслар тармоѓини яратмоќда.
Стратегик альянсларнинг турли хил шакллари мавжуд. Стратегик альянслар компаниялар фаќат ўзаро савдо алоќалари расмийлаштиришда эмас, балки уларнинг ќандайдир маънода яќинлашаётганида вужудга келади. Бунда барча яќинлашув шаклларининг тўлиќ ќўшилиши амалга оширилмагунга ќадар стратегик альянсга тегишли бўлади.
Корхона ва ташкилотларнинг стратегиялари турли хил бўлиб, диверсификация, кириб бориш, вертикал интеграция, ќўшилиш ва сингиб кетиш, ќўшма корхоналар тузиш ва глобал стратегиялардан иборатдир. Уларнинг айримлари бошќа кўринишларга ћам эга бўлади. Масалан, вертикал интеграция стратегиясининг альянслар стратегиясини тузиш сифатида кўриш мумкин.
Диверсификация стратегияси корхонанинг ўз фаолиятини кенгайтираётганлигини билдиради. Диверсификация даражаси турли хил бўлиши мумкин. Одатда, корхона фаолияти ќандайдир битта бизнесга етакчилик ќилиш, лекин катта ћажмга эга бўлмаган бошќа бизнеслар ћам ривожланганда чегараланган диверсификацияни алоћида ажратишади. Боѓланган диверсификация – ќандайдир йўл билан ўзаро боѓланган (ишлаб чиќариш, технология, сотиш ва бошќалар) бир неча фаолиятнинг ривожланишидир. Учинчи гурућ – бу боѓланмаган диверсификация бўлиб, бунда корхона бир нечта, турли хил ўзаро боѓланмаган фаолиятларни ривожлантиради.
Кириб бориш стратегияси – бу таркиб топган тармоќда ћолатни эгаллаш стратегиясидир. Маълум маънода бу тармоќќа кириш тўсиќларини енгиш ва кейинчалик унда мустаћкамланиб ќолиш маќсадида босиб ўтиш стратегиясидир. Бу стратегия барча умумий стратегиялар ўлчамида бозорни ривожлантириш ва диверсификациялашда ишлатилиши мумкин.
Кириб бориш стратегияси, корхонанинг бозорда фаолият олиб бориши бўйича мавжуд тажрибаси билан керакли технологияни ривожлантиришнинг таќќосланишига боѓлиќ ћолда шакллантирилади.
Вертикал интеграция таъминотчи – ишлаб чиќарувчи – истеъмолчи занжирида, маћсулот ишлаб чиќарувчининг у ёки бу шаклда ишлаб чиќаришни, хом ашё ва материаллар таъминотчиларининг бирортаси билан ёки ўз маћсулотлари истеъмолчиларининг бири билан бирлаштириш ћолатида вужудга келади.
Вертикал интеграция ќуйидаги устунликка эга:

  • ишлаб чиќариш жараёнларини келишиш ва операция харажатларини тежаш;

  • таъминотчи билан яќинлашиш маќсадида хом-ашё ва материалларга устун даражада эга бўлиш, таъминотчи билан ўзаро ћамкорлик хавфини камайтириш;

  • маћсулот ва хизматлар истеъмолчилари билан яќинлашишда талабни бошќаришга эга бўлиш.

Ќўшилиш иккита корхонанинг ўзаро келишувларига биноан амалга оширилиши мумкин. Бироќ бошќа ћолатлар ћам бўлиши мумкин – корхонани маќсадларига зид ћолда эгаллаб олиш ва ќўшиб олувчи корхонанинг ќарори билан бирлаштириш. Бир корхонанинг иккинчи корхонага ќўшиб олиши учун ќуйидаги йўллар мавжуд:

  • бир корхонага акциядорларнинг розилиги билан бирлаштириш.

  • корхонанинг бозордаги акция ва ќимматбаћо ќоѓозларни сотиб олиш;

  • ќўшилаётган корхона активларини сотиб олиш.

Глобал стратегияни ишлаб чиќиш, тўѓридан – тўѓри глобал бозордаги барќарор раќобат устунлигига эришиш билан боѓлиќ. Портер ќайд этганидек, глобал стратегияда раќобат устунлигига эришиш учун иккита асосий усул мавжуд. Биринчи-глобал бозорга яхши хизмат кўрсатиш маќсадида, турли хил фаолият турларини турли мамлакатларга ќулай жойлаштириш. Иккинчи–корхонанинг жаћон бўйлаб тарќалиб кетган тузилмалари фаолиятини мувофиќлаштириш. Глобаллашув жараёни корхонани глобал стратегиялар ишлаб чиќиш ва ќўллашга йўналтиради. Глобал стратегиянинг аксарияти савдо ва тўѓридан-тўѓри чет эл инвестицияларини киритилиши билан боѓлиќ. Глобаллашувдаги асосий маќсад ќуйидагилардан иборат:

  • мавжуд маћсулот учун бозорни кенгайтириш;

  • ишлаб чиќаришни арзон хом-ашё, ишчи кучи, технология билан таъминлаш;

  • янги стратегик ќобилиятларни ривожлантириш ва янги йўналишга сафарбар этиш;

  • корпоратив хавфни бошќариш.

Ћар бир корхона учун фаолият юритишида ўзига хос хавф – хатарлар бўлиши мумкин. Стратегияни ишлаб чиќишда, уларнинг мавжудлигини инобатга олиш лозимдир.

20.5. Маркетинг стратегияси


Маркетинг стратегияси- бу корхонанинг маќсадли бозорларни эгаллашга ќаратилган йўналишдир. Стратегияни яратувчилар ќуйидаги ўзига хос муаммоларга дуч келадилар, чунки:


- янги бозор ћали яхши тадќиќ ќилинмаган, унинг йўналиши ва ўсиши атрофлича ўрганилмаган;
- ноу – хауларнинг деярли ћаммаси патентлашган ва ћимоя ќилинган;
-тармоќќа кириб келиш тўсќинликлари сезиларли эмас, молиявий ресурсларга эга корхона бу тармоќќа тўсатдан кириб келиши мумкин;
-раќобатчилар ћаќида маълумотлар жуда ћам кам. Маълумотларни йиѓадиган ва тарќатадиган ташкилотлар ћали йўќ;
-ћаридорларнинг кўпчилиги янги товар ћали такомиллашади, деб ћисобламайди ва уни ћарид ќилишга шошилмайди;
- ишончли таъминловчиларни топиш зарур бўлади;
- илмий-тадќиќот ишлари катта маблаѓни талаб этади;
- ушбу тармоќларда пастроќ харажатларга ёки маћсулотлар табаќалашувига йўналтирилган стратегиялар ќулайроќдир.
Янги тармоќда таваккалчилик даражаси юќори бўлгани туфайли маркетинг стратегиясини вазиятга мослаштириш учун корхоналар ќуйидаги тавсияларга риоя ќилиши керак:

  • кенг ёки фокуслашган маћсулот табаќалашувига асосланган стратегияни ќўллаш, таваккал ќилиш;

  • технологияни, маћсулотни такомиллаштириш;

  • янги сотиш тизимини ва каналларни яратиш, ишлаб чиќаришни хом ашё билан олдиндан таъминлаш, тажриба самарасини инобатга олиш;

  • янги ћаридор сегментларини топиш, фаолиятнинг географик миќёсини кенгайтириш;

  • рекламани аста-секин товарга эмас, корхона ва унинг имиджига йўналтириш;

  • баћо пасайишига тез жавоб берадиган ћаридорларни ўзига жалб этиш учун баћони пасайтириш;

  • кучли раќобатчилар келишига тайёр туриш.

20.6. Стратегик режани амалга оширишни бошќариш, назорат ќилиш ва стратегияни тадбиќ этиш




Функционал стратегиялар ќисќа муддатли ћаракатларга мўлжалланган, бунда ћар бир функционал бўлинма узоќ муддатли стратегияни рўёбга чиќариши учун уни амалга ошириши керак. Бундай стратегиялар фаолиятнинг мућим йўналишлари учун ишлаб чиќилиши керак. Бир томондан улар узоќ муддатли стратегияни руёбга чиќаришга мўлжалланган. Бошќа томондан, функционал стратегиялар ўртасидаги муносабатни ўрнатади. Функционал стратегиялар сув хўжалиги корхоналари учун ќулай бўлиб, ушбу соћанинг ўзига хос хусусиятларини ћисобга олган ћолда ишлаб чиќилади. Функционал стратегиялар одатда бўлинмалар даражасида ишлаб чиќилади ва шу сабабли бу стратегияларни ишлаб чиќишга, узоќ муддатли стратегияни ишлаб чиќишга ќараганда анча кўп ходимлар жалб ќилинади. Функционал стратегиялар барча бўлимлар билан ўзаро мувофиќлаштирилган бўлиши керак.
Сув хўжалиги корхоналарининг фаолияти соћасидаги функционал стратегиялари (таъминот, ишлаб чиќариш, саќлаш) ќуйидаги ќарорларни ўз ичига олади:

  • ишлаб чиќариш тизимини тузиш ёки модификациялаш;

  • инвестиция ва операцион фаолият натижалари ўртасида оптимал балансга эришиш;

  • зарур техника воситаларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш;

  • ишлаб чиќариш жараёнларини ќисќа муддатли режалаштириш;

  • хом ашё ва материаллар таъминотини режалаштириш.

Сув хўжалиги корхоналарида стратегияни ишлаб чиќиш бир нечта таклифларга асосланади. Назоратнинг йўналишларидан бири, дастлабки таклифларнинг ќанчалик ўзгаришсиз ќолганлигини кузатиш билан боѓлиќ. Энг аввало бу ташќи мућит омилларига ва соћани ривожлантириш ћаракатларига тааллуќли таклифларга тегишли бўлади.
Кузатишга тааллуќли бўлган мућим омиллар, стратегияни ишлаб чиќиш жараёнида аниќланиши керак.
Иккинчи тур – кутилмаган ћолатлар назорати. Ћодисаларнинг келгусида ривожланиши тўѓрисидаги таклифлар тузилмасида муаммолар бўлиши мумкин, улар шунга олиб келадики, шароит кескин ўзгаради ва стратегияни амалда ќўллашда ќийинчиликлар туѓдириши ёки нохуш ћолатларга олиб келиши мумкин. Бунга кутилмаган шароитларда (форс-мажор шароитлари) ћаракатларни режалаштириш ва стратегиянинг кейинги натижаларига уларнинг таъсири киради.
Назоратнинг учинчи тури – стратегиянинг ќўлланиши назорати. Ќўллаш режаси бир ќатор ќадамларни ташкил ќилади, масалалар, дастурлар, улар ўзаро боѓланган ва белгиланган муддатларда молиялаштирилиши керак. Бу ерга стратегия «идеологияси»га риоя ќилиш ва оралиќ маќсадларга эришиш назорати киради.

20.7. Инновация менежменти тушунчаси, маќсади ва асосий йўналишлари


Инновация – сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, «янгиликни жорий этиш» деган маънони англатади. Янгилик деганда, янги тартиб, янги одат, янги усул, ихтиролик, янги воќеликни тушуниш, янгиликни ишлаб чиќаришга жорий этиш тушунилади. Янгиликни пайдо бўлиши ва унинг тарќалиши билан боѓлиќ бўлган жараён инновация жараёни деб аталади. Бозорга янгиликнинг кириб келиши янгиликнинг тижоратланиши дейилади. Янгиликнинг пайдо бўлиши билан унинг ћаётга тадбиќ этилиши ўртасидаги давр инновация даври деб аталади.


Кундалик амалиётда янгилик, янгиликни жорий этиш ва бошќа шунга ўхшаш сўзларни эшитимиз мумкин. Ћар ќандай ихтирочилик хизмат турининг ќайси усули кенг тарќалганда, яъни тижоратлашганда тан олинадиган янги сифат кўринишида намоён бўлади. Маълумки, бир сифатдан иккинчи бир сифатга ўтиш ресурсларни (энергия, ваќт, молия, маблаѓлар ва бошќалар) талаб этади. Янгиликни ћаётга тадбиќ этиш ўз навбатида ресурсларини талаб этади. Буларнинг орасида энг мућими инвестиция (маблаѓ) ва ваќтдир. Бозор шароитида товарларни олди-сотди жараёни иќтисодий муносабатлар тизими сифатида намоён бўлади ва унинг доирасида талаб ва таклиф, баћо шаклланади. Инновация фаолиятининг асосий компоненти бўлиб инвестиция (маблаѓ) ва янгиликнинг киритилиши ћисобланади. Янгилик, янгиликлар бозорининг шаклланишига олиб келади. Инвестиция капитали бозори, янгиликни жорий этиш, соф раќобат бозори шаклланади. Бу уч компонент инновация фаолиятининг асосини ташкил этади (20.14-чизма).

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish