3.2.1-жадвал
Кластерларни бошқаришда ҳамкорлик матрицаси1
Кластер матрицаси
|
Кластер
|
Агробанк
|
Фермер хўжаликлари
|
Деҳқон хўжаликлари
|
ОТМ
|
ИТИ
|
Суғурта компаниялари
|
Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар линиялари
|
Логистика марказлари
|
Ёқилғи мойлаш шаҳобчалари
|
Лизинг компаниялари
|
Жами:
|
Кластер
|
Х
|
5
|
4
|
4
|
4
|
3
|
4
|
4
|
5
|
4
|
5
|
42
|
Агробанк
|
5
|
Х
|
4
|
5
|
1
|
2
|
4
|
4
|
3
|
4
|
5
|
37
|
Фермер хўжаликлари
|
4
|
4
|
Х
|
1
|
0
|
1
|
1
|
1
|
0
|
3
|
1
|
16
|
Деҳқон хўжаликлари
|
4
|
5
|
1
|
Х
|
5
|
0
|
0
|
3
|
3
|
1
|
1
|
23
|
ОТМ
|
4
|
1
|
0
|
5
|
Х
|
0
|
2
|
1
|
3
|
2
|
0
|
18
|
ИТИ
|
3
|
2
|
1
|
0
|
0
|
Х
|
1
|
3
|
0
|
0
|
0
|
10
|
Суғурта компаниялари
|
4
|
4
|
1
|
0
|
2
|
1
|
Х
|
2
|
1
|
1
|
0
|
16
|
Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар линиялари
|
4
|
4
|
1
|
3
|
1
|
3
|
2
|
Х
|
2
|
3
|
1
|
24
|
Логистика марказлари
|
5
|
3
|
0
|
3
|
3
|
0
|
1
|
2
|
Х
|
4
|
1
|
22
|
Ёқилғи мойлаш шаҳобчалари
|
4
|
4
|
3
|
1
|
2
|
0
|
1
|
3
|
4
|
Х
|
0
|
22
|
Лизинг компаниялари
|
5
|
5
|
1
|
1
|
0
|
0
|
0
|
1
|
1
|
0
|
Х
|
14
|
Жами:
|
42
|
37
|
16
|
23
|
18
|
10
|
16
|
24
|
22
|
22
|
14
|
Х
|
Кластер матрицасида манфаатдор томонларни белгилаб олиниб уларнинг ҳамкорлиги балл тизимида сўровнома асосида ҳисоблаб чиқилди. 2
Бунда:
КМ = К+Аг+Фх+Дх+От+Ит+Ск+Мл+Лм+Ёш+Лк ≤50 (1);
0 ≤ 5 (2);
5≤50 (3);
Кластер матрицаси асосий ҳамкорлик ташкилотлари ва институтлар ўртасидаги алоқанинг ҳозирги ҳолатини белгилайди. Матрица бўйича
0 ҳамкорликни англатмайди, 5 эса кучли ҳамкорликни англатади. Сўровнома натижалари бўйича кластерларнинг кучли боғланадиган ташкилотлар билан алоқаси ва уларнинг бошқа ташкилотлар билан алоқаси жудаям пастлиги фақатгина кластерларнинг ҳамкорлиги кучли эканлиги бошқа ташкилотларнинг ҳамкорлиги жуда пастлиги кузатилди. Кластерлар 50 баллик тизимда 42 балл тўплагани кучли боғланиш Агробанк, логистика марказлари ҳамда лизинг компаниялари билан боғлиқлиги бошқа ташкилотлар ўртасида нисбатан тафовут борлигини кўриш мумкин.
Ҳамкорлик бўйича энг паст кўрсаткични ИТИ (10 балл), лизинг компаниялари (14 балл), фермер хўжаликлари (16 балл), суғурта компаниялари (16 балл), ОТМ (18 балл) ни олиб ҳамкорликнинг деярли йўқлиги соҳалар ўртасида боғлиқликни вужудга келишида давлатнинг ташаббуси алоҳида эканлиги кўриш мумкин бўлади.
Истиқболда мева-сабзавотчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мева-сабзавот маҳсулотлари билан аҳолини тўлиқ таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш орқали кластер ва хўжаликлар даромадини кўпайтириш, қишлоқдаги меҳнат даромадлилигини шаҳардаги даражага яқинлаштириш имконияти туғилади. Бунинг учун давлатнинг кўмак бериши, қўллаб-қувватлаш дастурларининг амалга оширилиши кластерлар учун жуда зарурдир. Давлат кластерлар ривожини таъминловчи ҳуқуқий-меъёрий базани янада такомиллаштириш, ресурслар ва техника воситалари билан таъминлаш, маҳсулотни қайта ишлаш ва сотиш бўйича молиявий ёрдам кўрсатиш, маҳаллий ҳокимият органларининг кластерлар ривожига кўмаклашувини рағбатлантириш каби асосий ишларни амалга ошириши лозим бўлади.
3.3. Мева-сабзавотчилик кластерларининг бошқариш механизмини ривожлантириш истиқболлари
Мева-сабзавотчилик соҳасидаги кластерларни самарали ташкил этиш ва фаолиятини узоқ вақт давом эттириш учун улар фаолиятида инновацион технологияларни жорий этиб бориш талаб этилади. Кластернинг барча бўғинларида янгиликлар яратилиши ва жорий этиб борилишига эътибор қаратилиши муҳим ҳисобланади. Ҳозирги вақтда кластерлар асосан кўпроқ хориждан қидириб топилаётган технологияларга суянилмоқда. Ўтказилган тадқиқотлар бу усулнинг самарасиз эканлигини кўрсатмоқда. Мева-сабзавотчилик кластерлари ўзимизнинг худудларга ва иқлимимизга мос бўлган янгиликларни излаб топиш ва жорий этиш юқори самарали ҳисобланади. Жаҳоннинг бирон-бир мамлакатида ўхшаши бўлмаган усулларни ва йўналишларни топиш ҳамда уларни самарали усулларда жорий этиш рақобат курашида устунлигимизни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги
ПФ-5853-сонли Фармонига асосан 2030 йилга бориб, қишлоқ хўжалигида қўшилган қийматнинг йиллик ўсиши 5 % га, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти ҳажмининг ошиши 20 млрд АҚШ долларга ва қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини ошириш бир нафар ишчига ҳисобига бир йилда ҳозирга 3960 АҚШ доллардан 6500 АҚШ долларга еткзалиши кўзда тутилган.1
Бундай шароитда эса, ишлаб чиқаришни модернизация килиш жараёни таъсирида, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш тизимини олдиндан прогноз қилиш, келгусида ҳосилдорликни ошириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ўсиб бориш ҳолатини прогнозлаш каби вазифалар долзарблик касб этиб бораверади. Таъкидлаш лозимки, мева-сабзавотчилик соҳасининг ривожланиши кўп омилларга боғлиқдир. Шунинг учун, иқтисодий тахлил қилишнинг бир қатор усуллар қаторида математик моделлаштириш усулларни кўллаш унга таъсир қилувчи омилларни камраб олган холда ривожланиш динамикасини ҳаққоний баҳолаш имконини яратади.
Мева-сабзавотчилик соҳасини бошқариш, жойлаштириш, меҳнатнинг ижтимоий бўлиниши, географик (ҳудудий) бўлиниши, мавжуд ресурслардан фойдалана олиш ҳар бир шаклини тўлиқ ўрганиш асосида ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари юзага келади. Умумий кўринишда мева-сабзавотчилик соҳаси ишлаб чиқаришни ҳудудлар бўйича маълум принциплар асосида ва қатор омиллар таъсирида шаклланган табиат, ижтимоий, демографик, сиёсий шароитларга кўра тақсимланишини кўрсатади.
Бундай шароитда эса, мева-сабзавот етиштириш тизимини олдиндан башоратлаш, келгусида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва бозор талабини қондириш ҳолатини прогнозлаш каби вазифалар долзарблик касб этиб бораверади.
Башоратлаштириш масштабига кўра макроиқтисодий ва микроиқтисодий башоратларга ажратилади. Башоратлаш йўналишларига кўра икки хил ёндашув мавжуд булар изланишли ҳамда норматив бўлиши мумкин. Илмий адабиётларда маҳсулотларини етиштириш хажмини прогнозлашнинг турли вариантлари ва усулларидан фойдаланиш мумкин. Р.Ф.Джуманова1 ўз тадқиқотиларида истиқболни аниқлашни 130 хил методлари мавжудлиги таъкидлаб ўтган, шунга кўра уларни прогнозлашда шартли равишда 3 хил муҳим гуруҳларга бўлиш мумкин. Улар экстраполяция методи, прогнозлашнинг эксперт баҳолаш методи ҳамда моделлаштириш методларидан иборат.
Тадқиқотимизнинг юқоридаги бобларида кўриб чиқдикки, полизчилик ва боғдорчиликдаги ҳосилдорлик даражасининг ўсиши ҳам микроиқтисодий, ҳам макроиқтисодий нуқтаи назардан ғоят муҳим аҳамият касб этади. Ҳосилдорлик даражасини ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, ресурсларни самарали йўналтириш орқали ошириш масаласи долзарб масаладир. Шунинг учун ҳосилдорлик даражасини оширишда омиллар таъсирини баҳолаш, статистик кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида экономерик моделлаштиришни амалга ошириш талаб қилинади.
Шуни инобатга олган ҳолда, тадқиқотимизда сабзавот маҳсулотлари ва мева маҳсулотларининг ҳосилдорлик даражасига омиллар таъсирининг эконометрик таҳлилини амалга оширишни маъқул деб билдик. Дастлаб, сабзавот маҳсулотларининг ҳосилдорлик даражасига омиллар таъсирини таҳлил қиламиз. Сабзавот маҳсулотларининг ҳосилдорлик даражасига назарий жиҳатдан экин майдони, уруғ сарфи, меҳнат сарфи, ишлатиладиган техникалар сони, сарфланадиган ёқилғи мойлаш материаллари, сарфланадиган минерал ўғитлар миқдори кабилар таъсир қилади деган назарий гипотезани қўямиз. Таҳлилимизда Ўзбекистондаги сабзавотчилик маҳсулотларининг ҳосилдорлик даражаси ва сабзавотчилик маҳсулотлар етиштиришга сарфланувчи ресурсларнинг 2007-2021 йиллардаги статистик кўрсаткичларидан фойдаланамиз (3-илова). Мазкур 3-иловада келтирилган ҳосилдорлик кўрсаткичи 1 гектар майдондан олинадиган меваларнинг центнердаги ифодаси кўринишида олинган, ҳосилдорлик даражасига таъсир этувчи омил сифатида олинган экин майдони минг гектар бирлигида, техникалар сони донада, қолган омиллар кўчат сарфи, меҳнат сарфи, сарфланадиган ёқилғи мойлаш материаллари, сарфланадиган минерал ўғитларга оид кўрсаткичлар номинал миқдорларда (жорий баҳоларда) берилган. Жорий баҳоларни солиштирма миқдорларга ўтказиб оламиз (4-илова).
Тадқиқотимизда фойдаланилаётган кўрсаткичларнинг тасвирий статистикасини қуйидаги 1-жадвалда акс эттирамиз. Жадвалда кўрсаткичлар қуйидаги белгилар билан келтирилган: H – ҳосилдорлик, EM –экин майдони, TS –техникалар сони, US - уруғ сарфи, MS – меҳнат сарфи, YMM –ёқилғи мойлаш материаллари сарфи, MO –минерал ўғитлар сарфи.
Маълумотларнинг тасвирий статитикасидан кўринадики, мазкур тадқиқотимизда ҳосилдорликнинг энг паст миқдори 213,3 ц.гани, энг юқори миқдори 254,8 ц.гани ташкил этгани ҳолда, меҳнат сарфининг минимуми 3036,9 минг.сўмни, максимум миқдори 4086,8 минг.сўмни, ёқилғи мойлаш материаллари сарфининг минимуми 533,3 минг.сўмни, максимум миқдори 1456,7 минг.сўмни ташкил этган.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |