3.2.3-расм. Бухоро вилоятида мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчи қишлоқ хўжалик корхоналари, кластерлар раҳбарлари ва ходимлари ўртасида олиб борилган сўровнома натижалари1
Респондентланинг асосий қисми мева-сабзавотчилик хўжаликлари, кластер раҳбарлари ва ходимлари ўртасида ўтказилган сўровнома ўрганилганда бошқарувдаги, молиявий, шартномавий муносабатлардаги, инновацион технологияларни тадбиқ этишдаги муаммолар бўйича юқоридаги диаграммадан кўриб турганимиздек, энг юқори бошқарувдаги муаммолар
153 та (37%), молиявий муаммолар 136 та (33%), шартномавий муносабатлардаги муаммолар 67 та (16%), инновацион технологияларни тадбиқ этишдаги муаммолар 56 та (14%) ташкил этган.
Мева-сабзавотчиликда асосий муаммо бошқарув тизими эканлиги сўровнома бўйича бошқарувдаги муаммолар ўрганилганда хўжалик раҳбарлари, соҳада кадрларнинг етишмаслиги, хўжаликда доимий иш ўрнининг йўқлиги, аниқ бошқарув тузилмасининг мавжуд эмаслиги ҳамда малака ошириш курсларининг доимий равишда бўлмаслиги билан асослаб берилди. Кластерларда эса асосан кадрлар бўйича муаммонинг юзага келиши бошқарувдаги муаммо билан боғлиқлиги бўйича тўхталиб ўтилган.
Молиявий муаммоларнинг вужудга келишида банк, инвестиция тизимининг ташкил этилиш, қўшимча молиявий ресурсларнинг йўқлиги, замонавий технологияларнинг қимматлиги билан изоҳланган. Шартномавий муносабатлардаги муаммоларда асосан аниқ ташкилий тизим йўқлиги ва уларни бажаришда маъсулиятсизликнинг юқорилиги асос қилинган бўлса, инновацион технологияларни тадбиқ этишдаги муаммоларда ҳақиқатдан ҳам технологияларнинг қиммат эканлиги, уларни хўжаликларнинг ўзи сотиб олишда ҳамда турли минтақалардан етказиб бериш қийин эканлиги, божхона тизими билан алоқанинг йўқлиги боис, сўровномада кўпчилик шу муаммони келтириб ўтган. Сўровнома натижалари қиёсий таҳлил қилинганда, кластерларда технология бўйича муаммо кузатилмаган.
Бундан кўринадики, юқоридаги тўртта омил нафақат уларнинг даромадига, балки хўжалик фаолиятига ҳам салбий таъсир этмоқда. Истиқболда ушбу хўжаликлар ва кластерлар ўз ишлаб чиқаришини янада кенгайтириш маҳсулот турини кўпайтириш учун ресурсларни кенгайтириш зарур эканлигини билдиришган.
Фикримизча, мева-сабзавотчиликни истиқболдаги ривожланиши ва даромадларини оширишнинг қуйидаги концептуал йўналишларини тадбиқ этиш мақсадга мувофиқ:
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига минимал нархлар белгилаш амалиётидан воз кечиш;
- “омборхона гувоҳномалари” ва ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқидан гаров таъминоти сифатида фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш;
- замонавий технологияларнинг бир қисмини қоплаб бериш (25% гача);
- сертификатлаш бўйича (bci, organic, global gap, halal, brc) харажатларини тўлиқ қоплаб бериш;
- замонавий унумли қишлоқ хўжалиги техникалар бир қисмини қоплаб бериш (25% гача) ҳамда субсидиялаш турларини чегараламаслик;
- замонавий рақамли технология жорий қилган кластерга, имтиёзлар бериш;
- бир тадбиркорга, бир марта компенсация бериш тизимидан воз кечиш.
- ажратиладиган кредитларни қайтариш муддатини 2 йилга узайтириш;
- сабзавот, полиз, картошка етиштириш харажатларни молиялаштиришга ўтиш;
- республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникаларини лизинг шартлари ва фоиз тўловларисиз тўғридан-тўғри 2 йил муддатга бўлиб тўлашга бериш тизимини жорий этиш.
Бу омилларни ҳисобга олмаслик, мева-сабзавотлар етиштириш ва қайта ишлашда харажатларни ортиб кетиши эса бозор муносабатларидаги рақобат курашида енгиб чиқишда ва фаолиятни давом эттиришда қийинчиликлар туғдиради.
Тадқиқот ишимизда кластерлар фаолиятини таҳлил қилганимизда ҳамкорлик алоқаларида узилишлар мавжудлиги ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми кераклиги, кластерлар манфаатли томонлар билан алоқаларни кучайтириш лозимлиги белгилаб берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |