Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги, ушбу йўналишда тадқиқотлар ўтказган иқтисодчи олимларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш ва ривожлантириш ҳамда мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш бўйича илмий-амалий қарашларини қиёсий ва танқидий таҳлил қилиш, тадқиқот жараёнида қўлланилган услубий ёндашув ва усулларнинг асосланганлиги, маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, шунингдек, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, мева-сабзавотчилик кластерларнинг салоҳиятини баҳолашга оид ёндашувларнинг ишлаб чиқилиши, рақобат стратегиясининг уларга хос бўлган асосий хусусиятларининг асослаб берилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашдаги ресурсларни бошқаришда сифатни таъминлаган ҳолда таннархни пасайтиришнинг энг оптимал ички имкониятларини математик моделлаштириш усули орқали асосланиши кучли рақобат муҳитида агрокластерларни ривожлантириш стратегияларини шакллантиришнинг илмий-назарий асосларини бойитишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти республикамизда мева-сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда бошқариш стратегияларини ишлаб чиқиш, соҳага оид истиқболли режа ва дастурларни тайёрлаш ҳамда “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”, “Қишлоқ хўжалиги менежменти”, “Микроиқтисодиёт”, “Корхона иқтисодиёти”, “Агромаркетинг” каби фанлардан дарслик, ўқув қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мева-сабзавотчилик кластерини ривожлантириш ва бошқариш соҳасига “мева-сабзавотчилик кластери”, “кластер менежменти” тушунчаларига иқтисодий такомиллаштирилган таклифидан мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш, бошқарув тузилмасини инновацион ривожлантиришни илмий, назарий ва услубий асосларини такомиллаштиришга оид масалалар 5410500 – Қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Мева-сабзавотларни сақлаш ва дастлабки ишлов беришнинг технологик ва илмий асолари” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-735 рўйхат рақами). Натижада мева-сабзавотчилик кластерларини ижтимоий-иқтисодий мазмунини кенгроқ тушуниш орқали уни инновацион ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича талабаларда назарий билим ва амалий кўникмалар ҳосил қилишга эришилган;
ҳамкорликдаги (давлат-бизнес-жамоавий) ва субъект сифатидаги функционал (корхона, институтлар, жараёнлар, лойиҳалар) хусусиятларини ўзида акс эттирувчи мева-сабзавотчилик кластерларни бошқаришнинг концептуал модели Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил ............даги ................-сон маълумотномаси). Натижада кластерлар фаолиятини мониторинг қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ва соҳанинг барқарорлашуви таъминланган;
мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш йўналишлари мева-сабзавотчилик кластерларини бошқариш компанияси (корхонаси)нинг таркиби, унинг асосий вазифалари ва функциялари истиқболдаги бошқарув тузилмасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил ............даги ................-сон маълумотномаси). Натижада мева-сабзавотчилик кластерларида бошқарувни тўғри ташкил этилиши негизида 1 га майдондан интенсив усулда анъанавий усулга нисбатан мева етиштиришдан ..........млн. сўм соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси .......... фоизга кўпайишига эришилган;
тармоқ ривожига ва бошқарув тизимига таъсир этувчи омиллар аниқланиб, Бухоро вилояти мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш ва бошқариш салоҳиятидан самарали фойдаланишга йўналтирилган истиқболдаги 2030 йилга мўлжалланган мақсадли прогноз параметрларидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил ............даги ................-сон маълумотномаси). Натижада республика бўйича мева етиштириш ҳажми
2030 йилда 2021 йилга нисбатан 1,2 баробарга ортиши башорат қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |