Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


биринчидан географик: иқтисодий фаол кластерларни тузиш (масалан, Нидерландиядаги боғдорчилик); иккинчидан



Download 1,07 Mb.
bet9/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

биринчидан географик: иқтисодий фаол кластерларни тузиш (масалан, Нидерландиядаги боғдорчилик);
иккинчидан горизонтал: йирик кластерларга бир неча тармоқлар кириши мумкин (масалан, мамлакат иқтисодиётидаги мегакластерлар);
учинчидан вертикал: кластерларда ишлаб чиқариш жараёнининг ўзаро боғлиқ босқичлари бўлиши мумкин;
тўртинчидан латерал: кластерларда кўлами самараси ҳисобига тежамкорликни таъминловчи бир неча тармоқлар бирлашиши мумкин (масалан, мултимедиа кластери);
бешинчидан технологик: бир хил технология бўйича фаолият юритувчи тармоқлар (масалан, биотехнологик кластер);
олтинчидан фокус: корхона, ИТИ ёки олий ўқув юрти сингари бир марказ атрофида тўпланган корхоналар кластери;
еттинчидан сифат: бир-бири билан ҳамкорлик қиладиган корхоналар кластери.
Юқорида келтириб ўтилган тавсифларни кетма кетлиги ва нималарга эътибор қаратилши алоҳида тушунтирилиб, соҳа учун энг самарали ечимлар бўдиб ҳисобланади.
О.А.Аничкина ўз қарашида кластерларни қатнашчилар ўртасида ишонч тамойилига асосланган ассоциация деб тавсифлайди ва турли низоли масалалар суд толмонидан ҳал этилади деб ҳисоблайди.1
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасидаги кичик ва ўрта корхоналар бўйича агрокластерларни ташкил қилишнинг муҳим вазифаларидан бири – уларни мунтазам равишда ўзгариб турадиган рақобат мухитига ва бозор талабига мослашишларини амалга оширишдир. Европа мамлакатларида ҳудудий саноат ривожланишида кластер йўналишининг шаклланиши 90 йилларга тўғри келади. Франция иқтисодиётида кластерларни ташкил этиш бўйича назарий ва амалий тадқиқотларнинг шаклланиши бўйича ишлар 1997 йилдан ташкил этила бошланган. Фаолият натижасида 2001 йилда ишлаб чиқариш тизимлари (кластерлар) бўйича халқаро конгресс ўтказилган.
Кейинчалик иқтисодиётда кластерлаш ғояси Европанинг бошқа мамлакатларига тадбиқ этилди. Германия, Австрия, Финляндия, Швеция, Буюк Британия, Швейцария ва Нидерландия сингари мамлакатларда кластер йўналиши асосида иқтисодиётни инновацион ривожланишининг давлат тизими турлича бўлган моделлари шакллантирилди.
Г.Б.Клейнернинг илмий тадқиқотларида кластер тушунчаси ва унинг ривожланиши қуйидагича ёритилади: “...кластерлар – бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш соҳасида ёки ресурслардан фойдаланиш соҳасида ҳудудий яқинлик ва функционал боғлиқлик муносабатлари билан боғланган ташкилотлар (инфраструктура, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари ва шу сингарилар) гуруҳидир.”1
В.В.Митенев ва О.Б.Кириклар кластерлар бўйича қуйидагиларни таъкидлайдилар: “Кластерлар икки хил шароитда ташкил топади. Биринчидан, маҳаллий ва ҳудудий раҳбарлар ўзларининг ҳудудларининг қизиқишларини ва ривожланишларини ҳисобга олиб ҳудуддаги холатга таъсир кўрсатиш учун етарлича бўлган воситаларга (ҳуқуқий, молиявий, маъмурий) эга бўлишга интиладилар. Иккинчидан, ҳудуддаги кластерларни ташкил этиш масаласига кенг жамоатчиликни, корхона вакилларини, аҳолини ва жамоат ташкилотларини жалб қилишга ҳаракат қиладилар ”2
Кластерларга бирлаштирилган турли корхона ва ташкилотлар ўзларининг шунчаки йиғиндисидан ҳам кўпроқ натижа бериши мумкин. Буни кўплаб олимлар ўз тадқиқотларида аниқлаб берганлар. Улар қаторида Н.Балашова кластерларга қуйидагича таъриф беради: “...Кластер – биргаликдаги йиғиндиси уларнинг ҳар бирининг ҳажмини қўшилишидан ҳам юқорироқ натижа берувчи, яъни синергетик эффект берувчи бир-бири билан боғлиқ бўлган тармоқлар, ишлаб чиқаришлар, ташкилотлар ва фирмаларнинг тизимидир”3. Ҳақиқатан ҳам кластерга бирлашган корхона ва ташкилотлар ҳар бири эриша олдадиган самарадан ҳам кўпроқ натижага эришиши мумкин
Агрокластерлар борасида илмий тадқиқотлар олиб борган мамлакатимиз иқтисодчи олимлари Ч.Муродов, Ш.Ҳасанов ва И.Ғаниевлар ўз илмий тадқиқотлари асосида кластернинг аҳамияти ва ҳудудий ривожланишга қўшадиган ҳиссаси ҳақидаги қуйидагича хулосасини келтирганлар: “Кластер рақобатга уч йўл билан таъсир кўрсатади:

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish