Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


биринчидан, ҳудуддаги корхоналар ишлаб чиқариш унумдорлигини оширади; иккинчидан



Download 1,07 Mb.
bet10/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

биринчидан, ҳудуддаги корхоналар ишлаб чиқариш унумдорлигини оширади;
иккинчидан, келажакда ишлаб чиқариш унумдорлигини ўсишига асос бўладиган инновацияларни йўналиши ва суръатини ҳаракатга келтиради;
учинчидан, кластерни мустаҳкамлайдиган ва кенгайтиришга асос бўладиган янги бизнес соҳаларини вужудга келтиради”1
Ушбу тушунчаларнинг барчасини агрокластерга ҳам татбиқ қилиш мумкин. Кластер ва агрокластер тушунчалари бўйича ҳамма вақт амал қиладиган ягона модель йўқ. Чунки, бу тушунчаларнинг моҳияти ва амал қилиши иқтисодиёт ривожи даврларида ўзгариши мумкин. Кластер мураккаб очиқ иқтисодий тизим ҳисобланади. Унинг мураккаблашуви иқтисодиётнинг ўзгаришлари билан бир қаторда атроф-муҳитдаги ўзгаришлар билан ҳам давом этади. Юқоридаги олимлар ва тадқиқотчиларнинг фикрлари ва тушунчалари турлича бўлиши билан биргаликда, уларни бирлаштирадиган ҳолат мавжуд. Уларнинг барчаси яратилаётган маҳсулотлар ва хизматларни якуний тайёр маҳсулот бўлгунга қадар давом этадиган корхона ва ташкилотлар гуруҳини ташкил қилишни назарда тутмоқда. Ҳар бир давр ва ҳар бир ҳолатда бу гуруҳда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Кластерларни бошқаришни ташкил этиш ва самарали фаолиятини йўлга қўйилишида бу каби ўзгаришларни олдиндан аниқлашга, истиқболдаги фаолиятни стратегик режалаштиришга эътибор қаратиш керак бўлади. Бунинг учун ҳозирги давр чуқур кластерлар фаолияти таҳлил қилинади, агрокластерга бириккан корхоналарнинг ривожланиш даражаси ва ўзгаришлари аниқланади. Уларнинг кучли ва заиф томонлари ўрганилади. Фойданилмаётган имкониятлар аниқланади ва уларни ҳаракатга келтириш бўйича йўл харитаси тузилади. Сўнгра истиқбол учун режа тузилиб агрокластер фаолиятидаги иштирокчиларга етказилади. Стратегик режа асосида агрокластер таркибига кирган ташкилотлар ўз фаолиятларининг йўналишларини белгилаб оладилар. Бу йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳар йили қайтадан мувофиқлаштирилади ва қайта лойиҳаланади.
Юқоридаги таъриф ва тушунчаларни умумлаштирган ҳолда кластер тушунчасининг моҳиятига таъриф беришга ҳаракат қиламиз:

  • кластер – ҳудудий-географик жиҳатдан тармоқ ҳолига келтирилган бирлик;

  • рақобатга киришиш бўйича ўзига хос бўлган устуворлик ва имкониятлар;

  • ўз-ўзини ташкил этиш бўйича алоҳида қобилият;

  • тизимли равишда бирлашган ягона мақсад йўлидаги, бир бутун мажмуа;

  • илмий ва инновацион жиҳатдан устунликка эга бўлган ҳамкорлик;

  • якуний натижа бўйича фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар тўплами;

  • бир-бирининг самарасини тўлдирувчи ва ёрдам берувчи ташкилотлар гуруҳи;

  • ишлаб чиқариш қувватларидан тўла фойдаланишни ва универсал фаолият турига эга бўлган ташкилотлар бирлашмаси;

  • йил давомида узлуксиз равишда фаолият юритувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва уларни сақлаб, қайта ишловчи корхоналар бирлашмаси.

Агрокластерлар умумий хусусиятларга эга бўлиши билан биргаликда ўзига хос бўлган хусусиятларга ҳам эга. Уларнинг умумий бўлган хусусиятларини тизимлаштиришнинг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Агрокластерларнинг умумий хусусиятларини тизимлаштириш орқали уларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти ва натижалари бўйича кенг имкониятларга эга бўлиш мумкин.
Мева-сабзавотчилик кластерлари таркиби мураккаб тузилмадан ташкил топган бўлиб, уларни ташкил этиш ва бошқаришни йўлга қўйиш бирмунча қийинлик билан амалга ошади. Шу сабабли, кластерларни ташкил этиш, бошқариш, мансаб вазифаларини ташкиллаштириш ва уларни қўллаб-қувватлашда давлат бевосита иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Яна бир олим С.А.Эрнст фикрича, агросаноат кластери – бу ҳудудий жиҳатдан чекланган, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришларининг инновацион йўналтирилган интеграциялашган структурасидир.1 Унинг фикрича ушбу структуранинг асосий мақсади ҳудуднинг озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасида унумдорлигини ошириш ва рақобатбардошлик афзалликларини янада ошириш учун асосни яратишдир.
Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш ва уларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича МДҲ давлат олимлари бир қатор илмий изланишларни олиб борганлар.
С.В. Келейникова ўз тадқиқот ишида сабзавотчилик кластерларини бошқаришда ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, соноат инфратузулмаси, илмий тадқиқот инстутлари ва истеъмолчилар ўзаро бир бирига боғлиқлигини кўрсатиб берган.2
Бизнинг фикримизча, мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришда давлат, хусусий секторлар, фермер хўжаликлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари шу билан бирга асосий ресурларга узвий боғлиқ ҳолда фаолият олиб борса кластерларни ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш имкони яратилар эди. Кластерни бошқариш муаммолари ўрганилганда албатта кластер менежменти нима эканлиги бўйича унга қисқача таъриф бериб ўтишимиз лозим.

Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish