Кластер менежменти – бу аниқ мақсад йўлида бирлашувчи субъектлар ўртасидаги ташкилий, ижтимоий-иқтисодий муносабатларни замонавий бошқарув усуллари ва тамойиллари асосида бошқариш ҳамда иқтисодий самарадорликни юқори натижаларига эришишнинг асосий омилидир.1
Г.Азоевнинг фикрича, муаммони ўрганиш даражасининг таҳлили шуни кўрсатадики, у кўпроқ ўрганишга муҳтождир 2.
Бундан кўриниб турибдики, муаммони таҳлил қилишда уни янада чуқурроқ ўрганиш, камчиликлар бартараф этилмагунга қадар таҳлил қилиш лозим бўлади. Муаммони ўрганиш зарурати бизнинг тадқиқотимизнинг долзарблигини белгилаб беради.
Шу боис, мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришда табиий ресурсларнинг ўрни алоҳида белгиланади. Шу билан бир қаторда меҳнат, моддий техника, молиявий ресурлар бошқарув фаолиятининг асосий бўғини ҳисобланади. (1.1.1-расм)
1.1.1-расм. Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқариш ресурслари3
В.Н.Иванов эса ўз илмий тадқиқот ишида озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган, корхона фаолиятини яхшилаш бўйича тендинцияларни ишлаб чиққан.1
Давлатнинг мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда ўз стратегияси ҳамда ривожланиш тендинцияларига эга бўлиши кластерлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу билан бир қаторда В.В.Пальцев илмий тадқиқот ишида кластерларни ўз йўналишини танлаш методологиясини ишлаб чиқди. Бунда кластерлар фаолиятини йўлга қўйишда ўз йўналишини тўғри танлаши билан бир қаторда асосий устувор йўналишларини белгилаб олиши ва саноат миқёсида баҳоланиши лозимлигини кўрсатиб ўтган.2
Ушбу тадқиқотни таҳлил қиладиган бўлсак, унда кластерларни ташкил этишда мева-сабзавот, пахта, ғалла, кластерларини алоҳида ажратишимиз бу кластерларга саноат миқёсида имконият яратилиши зарурлигини кўрсатиб ўтишимиз ҳамда сақлаш, қайта ишлаш тизимини узвий боғлашимиз лозим.
З.Н.Буржалиеванинг илмий қарашларига кўра, аҳолини мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш бозор иқтисодиёти шароитида инновацион ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш воситалари ва механизмлари таклиф этилган бўлиб, натижада боғдорчиликда инновацион кластер бирлашмасининг модели ишлаб чиқилган. 3
Тадқиқотлар натижасида тавсия этилаётган модел ҳудудий боғдорчилик кластерларини шакллантириш ва агросаноат мажмуасининг кичик ишлаб чиқариш корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш имконини беради. Соҳада инновацион сиёсатни шакллантириш кластерлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш имконини беради.
Ш.Рахими илмий тадқоқот ишида кластерларнинг ҳудудий рақобадошлигини ошириш бўйича илмий изланишлар олиб борган ҳамда замонавий шароитда кластерларни ривожлантириш ва уларнинг салоҳияти, мавжуд муаммолари ва мева-сабзавотчилик кластерини шаклантириш консепциясини ишлаб чиқди.1
Бу эса мамлакат миқёсида мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш, ривожлантириш ва уларни келгусида банк-молия, суғурта, солиқ тизимидаги муаммоларини бартараф этишда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкинлигини белгилаб беради. Яратилган тизим мева-сабзавотчилик соҳасидаги муаммолари келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш ечимларини ишлаб чиқиш имкониятини яратиб беради.
Бизнинг фикримизча мева-сабзавотчилик кластерларини инновацион муҳитда ҳамкорлик қилиши, ҳар бир соҳа билан узвий боғланиши, замонавий кластерларнинг вужудга келиши кадрлар билан таъминланиши кафолатланиши зарур. (1.1.2-расм.)
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Илмий-тадқиқот институтлари, турли даражадаги таълим муассасалари, саноат корхоналари ва ташкилотлари, тадбиркорлик тузилмалари, ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари, бирлашмалар, чет эл жамғармалари ва грант берувчи ташкилотлар
Do'stlaringiz bilan baham: |