Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


-§. Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари



Download 1,07 Mb.
bet14/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

1.2-§. Мева-сабзавотчилик кластерларини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари

Мамлакатимизда мева-сабзавотчилик соҳасини ислоҳ қилиш, диверсификациялаш, таркибий ўзгартириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, замонавий юқори самарали интенсив ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда мева-сабзавотчилик кластерларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар орқали мева-сабзавот етиштириш ҳажмини яъни ялпи маҳсулотнинг ўсиши таъминланади.


Мева-сабзавотчилик кластерлари бўйича жадал иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш аҳолини мева-сабзавотга бўлган талабини қондириш, соҳани ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Хўжаликлар ҳуқуқий асосларининг тубдан ўзгартирилиши, эски усулда фаолият юритаётган давлат корхоналарини хусусийлаштириш натижасида бозор муносабатлари талабларига жавоб берадиган рақобатбардош мева-сабзавот кластерларининг ташкил этилишига замин яратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил
29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимиз иқтисодиёти ривожининг устувор йўналишлари белгилаб берилди. Бу йўналишлар ичида муҳимларидан бири ҳисобланган қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши иқтисодиёт ривожига катта импульс бериши табиийдир. Бу йўналишни самарали тарзда амалга оширилиши мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшади. Ҳозирги кунда жаҳонда амалга ошаётган иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида ҳар бир мамлакат ташқи иқтисодий сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири бу – мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш ҳамда унинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлашдан иборатдир. Чунки, экспорт салоҳиятини юксалтириш нафақат муайян бир мамлакатнинг, балки ҳар бир ташқи иқтисодий фаолият субъектининг ҳам туб манфаатларини кўзда тутади.1
Мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришда соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Бунда асосий вазифаларни белгилаш илмий томонлама ёндашишни талаб этади. Ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан вазифаларни ҳал этишда асосий кўрсаткичларни белгилаб олиш зарур. Қуйидаги кўрсаткичлар мева-сабзавотчилик кластерларини асосий вазифаларини ҳал қилиш учун алоҳида ёндошилган тизим ҳисобланади:
1) Мева-сабзавотчиликда мақсадни белгилаш:
мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантиришда аниқ мақсадларни белгилаш;
келажакда соҳани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
соҳада амалга оширилиши режалаштирилган асосий вазифаларнинг таъсирини башорат қилиш.
2) Мева-сабзавотчиликни бошқариш:
бошқарувда соҳани ривожлантиришнинг аниқ мақсадга эришишни мониторинг қилиш;
эришилган ютуқларни баҳолаш;
олдинги ва кейинги бошқарув самарадорлигини баҳолаш;
раҳбар томонидан қарор қабул қилиш ва режалаштиришнинг аниқлиги;
томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқарув қарорларини қабул қилиш.
3) Минтақанинг давлат ва дунёдаги мавқеини баҳолаш:
минтақани ҳудудлар кесимида таққослаш;
минтақанинг ташқи ва ички ишлаб чиқариш корхоналари билан алоқаси;
минтақага хорижий инвестицияларни жалб этиш;
ахборот коммуникацион технологиялар, кадрлар малакаси, хорижий мамлакатлар билан ўзаро муносабати.
Юқорида келтириб ўтилган кўрсаткичларни ишлаб чиқишда соҳа учун давлат томонидан қабул қилинган қонун ва қонун ости хужжатларининг ўрни алоҳида ажралиб туради.
Мева-сабзавотчилик кластерини ривожлантириш ва бошқарув тизимини такомиллаштиришда, авваламбор, унинг ҳуқуқий асосларига эътибор қаратишимиз лозим. Мева-сабзавотчилик кластери бўйича қабул қилинган қонун, қарор ва фармонлар, асосан, бу соҳани ривожлантириш, аҳолини сифатли соф табиий мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, саноатни хом ашё билан таъминлаш, экспорт ҳажмини оширишга йўналтирилади.




Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish