Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


-расм. Мева-сабзавотчилик кластерларидаги мавжуд муаммолар, ечими бўйича қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатлар асосида эришилган натижалар



Download 1,07 Mb.
bet16/77
Sana08.04.2022
Hajmi1,07 Mb.
#537705
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77
Bog'liq
Дисс. Ж.Розиқов 14.03.2022 кафедрага (2)

1.2.1-расм. Мева-сабзавотчилик кластерларидаги мавжуд муаммолар, ечими бўйича қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатлар асосида эришилган натижалар1
Қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларнинг сифати, бир томондан, уларнинг тури ва навига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан ҳосилни йиғиштириш муддатлари ҳамда уларни саралаш, товар ҳолатига келтириш, жойлаш, ташиш, сақлаш усулларига тўлиқ риоя қилиб боришга ҳам боғлиқдир. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, саралаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш каби вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажарилгандан сўнг маҳсулотнинг сифати яхшиланади ва рақобатбардошлиги юксалади. Шунингдек, инсон организми учун жуда зарур бўлган қанд, витаминлар, биологик фаол ва минерал моддаларнинг кўплиги ноз-неъматларининг озуқалиги, тўйимлиги ва шифобахшлик аҳамиятини янада оширади. Шу сабабли, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан бир қаторда, уларни сақлаш ва қайта ишлаш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан амалга ошириладиган бу каби ишлар бир неча корхоналар томонидан алоҳида-алоҳида амалга оширилади. Ҳар бир ташкилот ва хўжалик ўз вазифасинигина бажариш билан шуғулланади. Бу ўз ўрнида соҳада ислоҳотларни самарали амалга оширилишида ва маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини янада юқори суръатлар билан ортишига тўсқинлик қилмоқда. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартидаги ПФ-5388-сонли Ўзбекистон Республикасида “Мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони мева-сабзавотчиликни ривожлантириш мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинди. Фармонда логистика марказлари (мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича қувватлар, қишлоқ хўжалиги техникаси), шунингдек, ички ва ташқи бозорда мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш;
замонавий иссиқхона хўжаликлари ва интенсив боғлар яратиш ва улардан фойдаланиш;1
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, жумладан экспорт қилишни ташкил қилиш, замонавий ресурс ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш вазифаларини ўз зиммасига оладиган хўжалик юритувчи субъектларига (ўзаро боғлиқ корхоналар гуруҳига) биринчи навбатда ердан узоқ муддатли ижара шартларида фойдаланиш имкониятини берилиши соҳага туб ислоҳатлар яратиш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
23 февралдаги 163-сон “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги1 Қарорининг қабул қилиниши орқали мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш аниқ белгилаб берилди ҳамда хўжалик юритувчи субъектларининг даромадини ошириш имконияти янада кенгайтирилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи кластерлар томонидан хомашёни қайта ишлаш натижасида тайёрланган маҳсулотларни жаҳон бозорларига етказиб бериш даражаси ошиб бормоқда. Масалан 2020 йилда
1,5 миллион тонна ёки қиймати 1,1 миллиард долларга тенг бўлган 60 турдан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 65 та мамлакатига экспорт қилинди.
Аммо, бу етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш жараёнини янада чуқурлаштириш ва истеъмол учун тайёр бўлган маҳсулот кўринишига келтириш ҳамда уни йил давомида сақлаб, исталган муддатда сотишни йўлга қўйиш, яъни экспорт қилиш салмоғининг ошишига эришилар эди. Экспорт кўламини ошириш, етиштирилаётган маҳсулотларнинг сифати истеъмолчи ва буюртмачи талабига мос бўлишини таъминлаш учун Ўзбекистонда жаҳон стандатларига мос маҳсулотларни етиштириш, қадоқлаш ҳамда қайта ишлашни йўлга қўйиш лозимдир. Чунки, қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотни бир бирлигидан қайта ишлаб истеъмол учун тайёр ҳолга келтириб сотилганда олинадиган даромад, шу маҳсулотни қайта ишламасдан мавсумда сотишда олинадиган даромаддан 20 мартагача юқори бўлиши мумкин.
Бундан ташқари етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва тайёр маҳсулотга қадар жараёнларда кўплаб янги иш ўринлари яратилади ва аҳолининг бандлиги таъминланади.
Ҳозирги қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган изчил иқтисодий ислоҳотларнинг туб моҳиятида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолини харид имкониятларини мустаҳкамлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, экспорт салоҳиятини янада юксалтириш, соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш масаласи энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда истеъмолчиларга йил давомида узлуксиз етказиб бериш ҳозирги замон қишлоқ хўжалик олимлари ва мутахассислари олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифатини аниқлаш, стандартлаш тизими билан танишиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологиясининг ўзлаштирилиши маҳсулот сифатини оширади ва йўқотишларни имкони борича камайтиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
14 июндаги 500-сон “Бухоро вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги1 Қарори қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан чуқур қайта ишлаш асосида уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида қабул қилингани вилоятда пахта ҳосилини етиштириш билан бир қаторда мева-сабзавотчиликка алоҳида эътибор берилиши кластерларни ташкил этилишига кенг имконият берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги
ПҚ-4239-сон “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги2 Қарорининг қабул қилиниши кластерлар билан кооперацияларни ҳамкорликда фаолият олиб борилиши асосий мақсад қилиб олинган.
Шу билан бирга мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш соҳасидаги илғор тажриба таҳлили ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг кооперациясини ривожлантиришни самарали рағбатлантириш зарурати мавжудлиги кўрсатиб берилган.
Мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни рағбатлантириш, сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва унинг экспорти барқарорлигини таъминлаш, мазкур маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг молиявий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини ошириш асосий мақсад қилиб олинган.
Йиллар давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ривожланиб ва ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш саноат асосида амалга ошириладиган бўлди. Йирик ишлаб чиқаришлар барпо этилди, катта ҳажмдаги сақлаш омборлари қурилди ва фойдаланиб келинмоқда. Айниқса, мустақилликнинг кейинги йилларида бу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 102-сон “Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги1 Қарорининг қабул қилиниши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш, мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини тубдан ислоҳ қилиш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш ҳамда республикада боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини, мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан кенг имтиёзлар яратиб берилиши кўзланган.
Бу қарорнинг қабул қилиниши замирида мева-сабзавотчилик кластерларини молиявий қўллаб-қувватлаш уларни етиштирган маҳсулотларини экспортга йўналтириш, аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш соҳага замонавий инновацион техника-технологияларни жорий қилиш асосий мақсад қилиб олинган.
Шу билан бирга замонавий мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришдаги ўрнини белгилаб олиш, рақамли технологияларни киритиш ҳамда соҳани ривожланиш тендинцияларини ишлаб чиқишида асосан давлатнинг қонун устуворлиги алоҳида ўрин эгаллайди. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон “Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги1 Қарорининг қабул қилиниши 2021 йилда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини республика ҳудудларига киритилиши мева-сабзавотчилик кластерларини рақамлаштиришда асосий пойдевор бўлиб ҳизмат қилиши келтириб ўтилган.
Бизнинг фикримизча, глобаллашув жараёнида кластерларда рақамли технологияларни жорий этилиши ташкилий жиҳатдан бошқарувнинг замонавийлашишига ҳамда иқтисодий эркинликка эришишига имкон яратилади.
Мамлакатимизда кластерларга бўлган эътибор тобора кучайиб бормоқда, биринчидан, вужудга келган шароитда кластерлар учун ўз маҳсулотини очиқ бозорда сотиш анча фойдали; иккинчидан, етиштирилган маҳсулотнинг сифати қисқа вақт ичида тез ўзгариши кластерларда сақлаш имкониятининг мавжудлиги. Аммо, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотлар бузилмасдан сақланиши учун етарлича шарт-шароит зарур. Афсуски бизда фаолият юритаётган фермер хўжаликларида бундай имкониятлар жуда кам. Шу боис, улар маҳсулотларини ҳосил йиғим-терими мавсумида юзага келган паст нархларда сотишга мажбур. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланадиган кластерлар эса, бундан фарқли ўлароқ, бу борада ҳам муайян имкониятга эга: улар томонидан тайёрланган маҳсулотларни маълум муддат давомида сақлашнинг имконияти мавжуд. Бу маҳсулотларни бозор талабидан келиб, чиқиб исталган вақтда ва миқдорда сотиш имконияти мавжуд бўлади. Энди шу икки хўжалик ягона мақсад йўлида бирлашса, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати янада ортиб, рақобатбардошлилигини юксалтиришга имконият яратилиши мумкин. Яъни, мева-сабзавотчилик кластерлари маҳсулотларни етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари ва улар томонидан етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлайдиган ва сақлаш ишларини амалга оширадиган корхоналарни вертикал интеграция шаклида бирлашуви катта самарадорлик ошишига сабаб бўлади. Вертикал интеграциялашган корхонанинг устунлиги ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришдан эмас, балки трансакциз харажатларини пасайтириш ҳамда ресурсларни харид қилиш ва маҳсулотнинг янада қулай шароитларда сотиш имкониятига эга бўлишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январ ПҚ-4575-сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 - 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорида қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинган:

  • озиқ-овқат ва маҳсулот хавфсизлиги тизимини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш;

  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ижтимоий объектлар билан интеграциялаш;

  • халқаро даражада тан олинган методологиялар ва илғор тажрибалар асосида озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш;

  • қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни, фермер хўжаликларининг даромадини оширишга қаратилган шаффоф бозор механизмлари асосида кластерлар ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро муносабатларни такомиллаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни аниқлаш мақсадида мева-сабзавотчилик кластерлари фаолиятини баҳолаш;

  • экспорт бозорлари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш, экспортга тайёргарлик, савдо режими ва савдони молиялаштириш бўйича маслаҳат марказлари хизматларини ривожлантириш.

Давлатнинг соҳага алоҳида эътибори кам даромад келтирадиган хўжаликлар негизида янги хўжалик фаолиятини юритувчи субъектининг яратилиши юқорида келтириб ўтилган асосий вазифаларни ечиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги
ПҚ-52-сон “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорининг қабул қилиниши мева-сабзавотчилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш ва сотиш (экспорт қилиш) жараёнларини ўзаро интеграция қилиш, кластерлар (кооперация) фаолиятини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмини оширишга асосий қонун ости ҳужжат этиб белгиланди.
Кластерлар фаолиятини хўжаликлар билан узвий боғлаш ҳамкорликни кенгайтириш негизида интеграциянинг шаклланишига асос бўлади. Кластер интеграциясининг яна бир усули, бу усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер-деҳқон хўжаликлари томонидан ер ижарага олинади. Бундай ерлар ер эгасига ёки кластерларга тегишли бўлиши мумкин. Улар бу ҳолатда икки хил йўл тутишлари мумкин: маҳсулотни қайта ишловчи кластерларга етказиб бериш бўйича шартнома тузишлари ёки улар билан бирлашиб, биргаликдаги корхоналарни ташкил қилишлари мумкин. Бу ҳолатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун маҳсулотларни сақлаш ва сотиш билан боғлиқ бўлган хавф-хатарлар бирмунча камайиши мумкин. Улар экиш учун мева-сабзавотлар селекцион навларини танлашда, ҳосилни етиштиришда, парваришлашда, йиғиб-териб олишда, ташиш жараёнларини ташкил этишда, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларида ҳамкорлик қиладилар. Яъни барча жараёнларни биргаликда амалга оширадилар. Бу жараёнларда қатнашувчиларнинг асосий мақсади – рақобатбардош бўлган маҳсулотларни тайёрлаш ва истеъмолчиларга етказишдан иборат бўлади.


Download 1,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish