III боб бўйича хулосалар.......................................................................
|
170
|
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР.................................................................................
|
173
|
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............................................
|
179
|
ИЛОВАЛАР..............................................................................................................
|
187
|
КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатларида аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида кластер усулида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш кенг йўлга қўйилган. Аммо, турли объектив ва субъектив омиллар таъсирида, глобал табиий-иқлим ўзгариши, Covid-19 пандемиясининг дунё бўйича кенг тарқалиши мева-сабзавот етиштирувчи хўжаликларни бошқаришдаги муаммоли вазиятларнинг юзага келишига олиб келмоқда. Шу боис, ривожланган мамлакатларда мева-сабзавотчиликка ихтисослшган кластерлар усулидан фойдаланиш, тармоқни ривожлантириш, замонавий технологияларни қўллаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, замонавий бошқарув тизимини жорий этишга кенг эътибор қаратилмоқда.
Турли экологик инқирозлар ва турли техноген сабабларга кўра дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида мева-сабзавот ишлаб чиқариш улушининг кескин камайиб бориши кузатилмоқда. Дунё бўйича 2021 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш жаҳон бозорида 290 миллиард долларга баҳоланди. Осиёда 880 миллион тоннага яқин сабзавот етиштирилган бўлса, шундан помидор ишлаб чиқариш дунёда етакчи сабзавот тури ҳисобланди. 2021 йилда Хитой Халқ Республикасида 594,05 млн.тонна сабзавот маҳсулотлари етиштирилган бўлиб, кейинги ўринларда Ҳиндистон, АҚШ, Туркия, Ветнам, Миср каби мамлакатлар сабзавот етиштириш бўйича етакчилик қилиб келмоқдаФАО мутахассислари маълумотига кўра яқин келажакда: “хавфсиз истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш танқислиги кузатилиши” таъкидланган. Шу сабабли, мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экологик тоза, сифатли маҳсулотларини етиштириш, аҳолини мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш глобал кўламда долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳолини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини кафолатли таъминлаш энг муҳим устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Мамлакатимизда ушбу вазифаларни бажаришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширилишига замин яратилди. Шунингдек, Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида амалга оширилаётган жадал аграр-иқтисодий ислоҳотлар шароитида мамлакатимизни тараққий эттириш ва аҳоли озиқ-овқат муаммосини ҳал этишда мева-сабзавотчилик кластерларини ривожлантириш ва бошқариш устувор вазифага айланмоқда. Хусусан, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлардан мақсад – иқтисодий фойда кўриш билан бирга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишдан иборатдир. Буни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз зарур”1. Республика озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мева-сабзавот маҳсулотларининг ўрни ва аҳамияти юқори бўлиб, 2018 йилда Республикада 8,6 миллион тонна сабзавот, 2,4 миллион тонна картошка, 1,6 миллион тонна полиз, 2,1 миллион тонна мева ва 1,3 миллион тонна узум етиштирилди. Республикамизда мева ва сабзавот ишлаб чиқаришни ривожлантириш нафақат аҳолимизнинг шу маҳсулотлар билан кафолотли таъминлаш имконини беради балки мамлакат экспорт солоҳиятини кенгайтиради. Шу боис, бугунги кунда Республикамизда мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш соҳани янги ривожланиш босқичига олиб чиқувчи омил сифатида эътироф этишимиз ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш ва уларни самарали бошқариш йўналишида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш бугунги кундаги долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги ПҚ-3974-сон “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил
14 мартдаги ПҚ-4239-сон “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил
11 декабрдаги ПҚ-4549-сон “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги, 2019 йил
14 июндаги 500-сон “Бухоро вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 19 февралдаги 102-сон “Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ҳамда мева-сабзавот кластерларини қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2020 йил
17 декабрдаги 794-сон “Ўзбекистон республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда қишлоқ хўжалигида бошқарув тизимини янада такомиллаштиришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |