Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети термиз филиали


II БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ ВА ИШ ЮРИТИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ



Download 366,96 Kb.
bet8/19
Sana24.02.2022
Hajmi366,96 Kb.
#229675
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
1.Атхам

II БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ ВА ИШ ЮРИТИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ

2.1. Фермер хўжалигининг иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари таҳлили


Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг деярли барчаси нодавлат сектор улушига тўғри келмоқда. Ерга бўлган давлат муклчилиги сақланиб қолганлиги сабабли бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш хусусий мулкчиликга асосланган. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқон хўжаликлари асосий тадбиркорлик фаолиятини юритувчи шаклларидан бири бўлиб фаолият юритмоқда. Фермер хўжаликларига ер майдонлари узоқ муддатли ижарага берилган бўлиб, уларнинг бошқа мол-мулклари хусусий мулк ҳисобланади. Республикада 2017 йилнинг 1 январ ҳолатига фермер хўжаликлари сони 101мингтани ташкил этмоқда. Деҳқон хўжаликлари сони 4,8 миллиондан ортиқ бўлиб, ўзларига мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш учун берилган майдонларда маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар. Улар ўз оилавий эҳтиёжларини қондириш билан бир қаторда бозорни асосий турдаги чорвачилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим ўринга эга бўлиб турибди. Мамлакатимизда 104 та қоракўлчиликка ихтисослашган ширкат хўжаликлари фаолият юритиб келмоқда. Қоракўлчиликнинг ўзига хос хусусиятлари, мавжуд яйловлар шарт-шароитлари, қоракўл қўйларнинг ноёб генофондини сақлаб қолиш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада ширкатларни сақлаб қолинган.
Қишлоқ хўжалик корхонасида ҳам мулкчилик мунособатлари шаклланишига асос солинди. Қишлоқ хўжалик корхонаси деб, давлатга қарашли бўлган ерни узоқ муддатли ижарага олиб, ўз жамоаси меҳнати ва ишлаб чиқариш воситалари ёрдамида, бизнес режа ва ички хўжалик ҳисобига таянган ҳолда, юридик ҳуқуқга зга бўлган товар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субектлар тушунилади.
Нодавлат мулкчилик шакллари орасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, реализация қилиш, сақлаш, сервис хизматлар кўрсатиш, таъминот, билан шуғулланадиган тизим яратилди.
1998 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонуни қабул қилинганидан сўнг фермер хужаликларнинг сони жадал суръатлар билан ортди. Яъни, 2000 йилда республикада 43,7 мингта фермер хўжалиги фаолияти юритган бўлса, 2017 йилга келиб уларнинг сони 101 мингтага етди, яъни ушбу даврда уларнинг сони 2 мартага ортди
Республика қишлоқ хўжалигининг ўз хусусиятларидан келиб чиқиб, келажакда фермерларни ташкил этишда айниқса, пахтачилик ва ғаллачилик фермер хўжаликларига 40-50 гектар ер ажратилиш лозим. Амалдаги қонунлардаги ер бўйича белгиланган ҳажмларга ҳозирча ўзгартириш киритилмади. Аммо фермер хўжаликларига ер ажратишда контурлар бўлинмаслиги асосий шартлардан бири бўлиб қолиши лозим.
Фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда Уюшма ва унинг жойлардаги вакилликларининг ролини ошириш, ахборот хизматлари кўрсатиш, маслаҳатлар бериш, юридик ва методологик ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни фаоллаштириш зарур.
Фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда Уюшма ва унинг жойлардаги вакилликларининг ролини ошириш, ахборот хизматлари кўрсатиш, маслаҳатлар бериш, юридик ва методологик ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни фаоллаштириш зарур.
Фермерлар сонининг камайиб бориши, уларга бириктирилган ер майдонлари ва маҳсулот хажмининг ортиб боришидир. Ҳукумат томонидан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни амалиётга кенг жорий қилиш орқали фермер хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш имконияти яратилади. Бандихон туманидаги фермер хўжалигида ер майдонларидан фойдаланишни тахлили билан танишиб чиқамиз.Бандихон тумани вилоятнинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, об-ҳавоси иссиқ контентал, тупроғи бўз тупроқ, иқлими ўзгарувчан, барча фаслларда ўзгариб туради. Бандихон туманинг жойланиши ва ихтисослашуви асосан пахтачилик, ғаллачилик ва сабзавотчилик,мева ва полизчилик билан муғулланади. Туманда асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини фермер хўжалиги тамонидан етиштирилади. Туманда 14 та худуд жойлашган бўлиб, ҳар бирининг таркибида ҳар хил экинлар экилади.Уларнинг ўлчамлари турлича бўлиб, туман ҳокимига, тумен прокурорига, туман ички ишларига. туман солиқ инспекциясига пахта ва ғалла майдорлари бириктирилиб, уларни парваришлаш ишларига бевосита ёрдам беришдан иборат. 2019 йилда 7470 гектар ерга пахта экилган бўлиб, уларнинг фаолияти бир-бирига тўғри келмайди ( 2.2.1-жадвал).



Download 366,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish