1.2. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқаришнинг назарий ва ташкилий асослари.
Давлатимизнинг мустақилликни қўлга киритган йилларидан бошлаб қишлоқ хўжалигида ўтказилган ислоҳотлар жараёни ундаги устувор вазифалар, йўналишлар, амалга оширилган иқтисодий тадбирлар билан белгиланади. Қишлоқ хўжалигида кейинги йилларда ўзининг ҳар томонлама, жумладан, мулкчилик муносабатлари, манфаатдорликнинг юқорилиги, жаҳон қишлоқ хўжалик тажрибасида синалган ва ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатлар қишлоқ хўжалигида самарали хўжалик юритиш шакли сифатида ўзини оқлаган фермер хўжаликларини бошқаришни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад- умумхалқ мулки бўлган ернинг чинакам эгасини топиш, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини янада тўкинроқ қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш ва айрим маҳсулот турларини четдан келтиришдаги қарамликни камайтириш учун зарур шароитлар яратишдан иборатдир.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида қишлоқ хўжалигида бозор иқтисодиётини шакллантириш ва ишлаб чиқариш жараёнларига бозор механизмини жорий қилишда оилавий пудратни ривожлантириш орқали эришиб бўлмаслиги, жамоа ва давлат хўжаликларида барча масалаларни ҳал қилиш, жумладан, экинларни жойлаштириш, ерларнинг ҳосилдорлиги ва чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш ва оилавий пудратчининг моддий манфаатдорлиги фақат ўзининг меҳнат натижасига эмас, балки муайян даражада хўжалик раҳбарининг иш юритиш тартибига ҳам боғлиқ бўлганлиги натижасида ўзини оқламаган жамоа ва давлат хўжаликлари ўрнига самарали хўжалик юритиш шакли фермер хўжалигини ривожлантиришгава уни самарали бошқаришга асасий эътибор қаратилмоқд
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг туб негизларидан бири бошқарув тизимини такомиллаштириш масаласидир. Ўзбекистонда рахбар ходимлар тайёрлаш ва улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Рахбар ходимларнинг бошқарув меҳнати, товар ишлаб чиқарувчиларнинг меҳнатини ажралмас қисми, бошқарувнинг функциялари оператив бажарилишини туғри ташкил қилинишига боғлиқ бўлади ва ишлаб чиқариш натижасига таъсир кўрсатади. Бошқарув меҳнати ақлий, ижодий тавсифларни ўзида мужассам этади. Бошқарув меҳнатининг предмети ишлаб чиқаришнинг моддий элементи эмас, балки ахборот, ҳар-хил хужжатлар, бошқарув ечимлари ҳисобланади. Бошқарув меҳнатида ва техник бажарувчиларнинг улуши - бу меҳнат харажатларини олиш учун ахборотни қайта ишлаш, таъминлаш ва сақлаш асосий ўринни эгаллайди.
Бошқариш самарадорлиги асосан раҳбар ўз вазифасини қанчалик муваффақиятли бажариши билан боғлиқ. Хозирги давр бошқаруви меҳнат ва бошқарувни ташкил этишнинг янги илмий ва техникавий ечимлари, усулларини қўллаши, ишлаб чиқариш имкониятларини иқтисодий равишда кенгайтириши лозим. Бошқарувчи ҳам ташкилотчи, тарбиячи, изланувчи сифатларига эга бўлиши керак.
Бошқарувчилар томонидан қабул қилинадиган қарорлар мураккаблиги ва жавобгарлик ортиши бажариладиган ишлар турли - туманлиги улардан вақтни унумли тақсимланиши талаб қилади. Ўз фаолиятини режалаштиришни билмайдиган, фақат жорий масалалар билан шуғулланувчи бошқарувчилар фақат бошқарув жараёнида вужудга келувчи у ёки бу вазият натижаларини тахли л қилиш билан чегараланиб, келажакда қилиниши лозим бўлган ишларни ҳал этиш учун вақт тополмай қоладилар.
Бошқарув фаолияти мақсадини белгилашда аввало ундан юқорироқ бошқарув тизими олдида турган вазифалардан келиб чиқиши лозим, акс
ҳолда бутун тизим фаолиятига тўғри келмайдиган иш кўриши мумкин.
Мамлакатимизда бозор муносабатларини амалга ошириш ўзига хос хусусиятларда, яъни ижтимоий йўналтирилган ҳимоя йўли билан амалга оширилаётган бўлса-да, бизга қолдирилган иқтисодий мерос мустақиллик даврининг бошлангич даврида маълум даражада ижтимоий кескинлик яратди. Ижтимоий кескинлик эса хаёт «қуришнинг, аввало, меҳнат қилиш билан боғлиқ хаёт сифатини ўстиришга бўлган эҳтиёжлар оқибатида келиб чиқди. Бундай пайтда меҳнат қилиш билан боғлиқ хаётнинг сифат даражаси инсонга муносиб бўлган меҳнат шароитини яратиб беришда ва ҳар бир ходимнинг ташкилот ишларини бошқаришда иштирок этиши мумкинлигида ўз ифодасини топди.
Ходимлар сиёсатининг келажакка қаратилган ва барча жиҳатларни ҳисобга оладиган концепцияни ходимларни режалаштириш ёрдами билан самарали амалга ошириш мумкин. Ходимларни бошқаришнинг бу усули иш берувчилар билан иш олувчилар манфаатларини келиштириш ва мувозанатлаштиришга қодирдир. Ходимларни режалаштириш шундан иборатки, у одамларга зарур вақтда ва керакли миқдордагн иш ўринларини уларнинг қобилиятлари, хохишлари ва ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ таъминлашни вазифа қилиб кўяди. Иш ўринлари унумдорлик ва асослаш нуқтаи назаридан ишловчиларга ўз қобилиятларини ривожлантириш, меҳнат самарадорлигини ошириш имконини бериши, инсонга хос меҳнат шарт-шароитларини яратиш ва меҳнат билан бандликни таъминлаш талабларига жавоб бериши лозим.
Туманнинг фермер хўжалиги ташкилотларида ходимларни режалаштириш ташкилот манфаатлари нуктаи назаридан ҳам, унинг ходимлари манфаатларини кўзлаб зарур миқдорда ҳамда тегишли малакага эга бўлган шундай ходимларга эга бўлиш муҳимки, улар ишлаб чиқариш вазифаларини хал қилиш, унинг ўз мақсадларига эришиши учун зарур бўлади. Ходимларни режалаштириш юқори меҳнат унумдорлигини кўлга киритиш ва ишдан қониқиш ҳосил қилиш учун шарт-шароитлар яратиб бериши лозим. Одамларни биринчи навбатда, ўз қобилиятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиб берилган, юқори ҳамда доимий иш хақи олиб туриш кафолатланган иш ўринлари жалб килади.Ташкилотдаги барча ходимларнинг манфаатларини ҳисобга олиш ходимларни режалаштириш вазифаларидан бири ҳисобланади. Ходимларни режалаштириш ташкилотдаги умумий режалаштириш жараёни билан узвий алокадорликда олиб борилгандагина самарали бўлади.
Раҳбар-ходимларни режалаштириш ходимлар билан ишлашнинг тезкор режасида бирлаштирилган ва ўзаро бир-бири билан боғланган бутун бир тадбирлар мажмуини амалга ошириш орқали рўёбга чиқарилади.
Бугунги кунда, бозор иқтисодиёти шароитида сув хўжалиги ташкилотларида бошқарув кадрларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Бу биринчи навбатда бошқарувни демократизациялаш билан боғлиқ бўлса, бошқа томондан турли ташкилий - хуқуқий бошқарув шаклига ўтиш, замонавий рахбар мутахассисларни тайёрлашнинг аҳамиятини ошиши ва нихоят ходимларни ижтимоий талабини тушуниб етиш ва уни қондириш билан боғлиқдир.
Мутахасис кадрлар ишининг тактикаси деб кадрлар билан бўладиган ишга айтилади. Бу ерда хозирги аниқ шароитда кадрлар сиёсатини маълум тартибда амалга ошириш қоидалари кўзда тутилади. Бу кадрларни тўғри танлаш, жой-жойига қўйиш ўқитиш, таълим бериш, бошқарув кадрларни ишлатиш ва қайта тайёрлаш демакдир.
Кадрлар билан бўладиган ишни самарадорлиги мақсадида тизимли ёвдашувга асосланмоғи керак Кадрлар иши тизимини бошқарув ходимлари билан ташкил қилади. Кадрлар билан боглиқ ишлар, жумладан, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, бир жойдан иккинчисига ўтказиш ва уларни юқрри лавозимларга кўтариш, ишларини режалаштиришни ташкил қилиш ва рахбарлик қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Кадрлар ишининг асосий масаласи - унинг таркибини такомиллаштиришдир. Бозор иқтисодиёти шароитида фермер хўжалиги ташкилотларида рахбар ходимлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йуналишлари қуйидагилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |