Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети термиз филиали


Фермер хўжалигида иш юртиш тизимини яхшилашнинг назарий асослари



Download 366,96 Kb.
bet6/19
Sana24.02.2022
Hajmi366,96 Kb.
#229675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1.Атхам

1.3. Фермер хўжалигида иш юртиш тизимини яхшилашнинг назарий асослари.


Республикамизнинг мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида ўтказилган ислоҳотлар жараёни ундаги устувор вазифалар, йўналишлар, амалга оширилган иқтисодий тадбирлар билан белгиланади. Қишлоқ хўжалигида кейинги йилларда ўзининг ҳар томонлама, жумладан, мулкчилик муносабатлари, манфаатдорликнинг юқорилиги, жаҳон қишлоқ хўжалик тажрибасида синалган ва ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатлар қишлоқ хўжалигида самарали хўжалик юритиш шакли сифатида ўзини оқлаган фермер хўжаликларини бошқаришни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Бозор иктисодиётига асосланган республика иктисодиётини хар тамонлама ривожлантиришга алохида эътибор берилмокда. Айникса, фермер хщжаликларида иш юритишни тугри йулга куйиш оркали ижро интизомини самарали таъминлаган булади. Вазирлар Маҳкамаси тамонидан тузилган Республика комиссияси тамонидан утказилган маниторинг натижалари буйича мулк шаклидан катъий назар, уларнинг ижро интизоми пастлиги ва кўп ҳолларда ташкилотчилик ва назорат фаолиятида жиддий камчиликлар мавжудлиги аникланди. Бунда, корхоналар ишларини мунтазам ва қаттиқ назорат қилиш, фаолиятини суст мувофиқлаштириш, берилган вазифаларни амалга оширишга расмиятчилик билан ёндашиш ҳоллари булганлиги учун хужжатлаштириш ишларини юритишда узига хос булган камчилликлар учраб турмокда. Корхоналарда ишни ташкил килишда, юкоридаги камчилликларни бартараф этиш бўйича амалий ишларни уз ўрнига куйиб, мажлислар, турли йигилишлар, хар хил маълумотлар, ахборотлар ва статистик маълумот таёрлаш буйича куплаб мехнат ва харажатлар килинмокда. Шу максадда корхона рахбарлари мавжуд камчиликларни бартараф этиш хужжатлаштириш ишларига асосий эътиборни каратмокда. Корхона тамонидан турли корхоналарга ойига, кварталларда хисобот топширишни ихчамлаштирилмокда. Хисобот топширишлар сони кискартирилди. Хисобот шакли ва тегишли корхоналарга тулов усуллари онлайн тизимига утказилди.Хужжатлаштириш ишлари тулик ихчамлаштирилмокда. Корхона раҳбарлари ва мутахассисларнинг ижро интизомини мустаҳкамлашни амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш буйича бўйича аник дастурлар ишлаб чикилмокда. Бунда, Президенти фармонлари, Ҳукумат қарорлари ва топшириқларининг сўзсиз, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши юзасидан юқори даражада шахсий жавобгарлигини таъминлайдиган таъсирчан тизимини яратилмокда. Ҳукуматнинг айрим қарорларини бажаришга расмий муносабатда бўлишининг ҳар бир ҳолати кўриб чиқилиб, камчиликларни бартараф этиш ва ечилмаган муаммоларни ҳал қилиш учун таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чикилган.
Ижтимоий-иктисодиётни ривожланитиришда собиқ совет тузимида ҳам корхоналарда иш юритиш ишлари олиб борилган. Айниқса, аграр соҳага иҳтисослашган ҳудудларда умумдавлат иш юритиш тизими асосида фаолият юритилган. Барча юридик хўжалик юритувчи корхоналарда ишни ташкил этишни илмий асосда ташкил этилган. Корхонада ҳужжатлаштириш ишлари асосан давлат тили узбек тилида олиб борилмокда. Кўпчилик раҳбар ва мутахассислар, иш юритувчилар ҳужжат ишлари моҳиятини тўла ўрганиб етмаганлиги сабабли, турли салбий оқибатларга учраб турган. Ҳужжатларни ягона шаклга келтиришда ҳам ўзига хос ютуқ ва камчиликлари мавжуд бўлганлиги учун ҳужжат билан ишлаш ишларини такомиллаштириб борилган.
Иш юритиш бу корхона ва ташкилотлардаги юз берадиган жараёнларни тегишли ҳужжатларда акс эттириб, уларни тартиб билан сақлаб қўйиш жараёнларига айтилади.
Иш юритишнинг бевосита асосини ҳужжатлар ташкил этади. Ҳар қандай корхона, ташкилот ёки фирма бўлишидан қатъий назар хўжалик фаолиятини ҳужжатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳар бир корхона ўзининг ҳужжатларига эгадир.
Ҳужжатлар кишилик жамиятини узлуксиз фаолиятини тартибга солиб туради. Ҳужжатлар кечагина вужудга келган эмас балки, кишилик жамияти шаклланиши биланоқ бу жамият аъзолари ўзаро муносабатларидаги муайян муҳим ҳолатларни мунтазам ва қатъий қайд этиб боришга эҳтиёж сезганлар.
Ҳужжатлаштириш ва иш юритишнинг аҳамияти икки омил билан баҳоланади. Биринчидан, бошқарув меҳнатининг умумий ҳажмида иш юритиш жараёнларининг салмоғи катта бўлиб, 30-60 фоизга етади. Корхоналарни бошқариш жараёнида минглаб хилма-хил ҳужжатлардан фойдаланилади. Ишлаб чиқаришга оид жараёнларнинг аксарияти ҳужжатлаштириш ёрдамида бошланади, амалга оширилади, назорат қилинади, ҳисобга олинади, тартибга солинади ва ниҳоясига етказилади.

Download 366,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish