Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети термиз филиали



Download 366,96 Kb.
bet7/19
Sana24.02.2022
Hajmi366,96 Kb.
#229675
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
1.Атхам

Иккинчидан, иш юритишнинг аҳамияти корхонанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларига, оперативлиликка, бошқарув ходимининг меҳнатига, маданиятига, тежамкорлигига ва ҳоказоларга унинг бевосита таъсир ўтказиши билан белгиланади.
Ҳужжат тузиш – белгиланган шаклга биноан ҳужжатлар тузиш жараёни.
Ҳужжатлар бир-биридан мазмуни, шакли, ҳажми, хилма-хиллиги, мақсади, йўналиши, сифати билан фарқ қилади.
Бошқарув ҳамда иш юритиш соҳасидаги раҳбар ходимлар етарли даражада ҳужжатлаштириш ишларини йўлга қўйишда қийинчиликларга дуч келган. Бундан ташқари корхонани бошқариш соҳасидаги асосий камчиликлар шу соҳа бўйича ходимларнинг кўпчилик қисми назарий ва амалий тайёргарликнинг етарли эмаслиги, корхона, ташкилотларда қабул қилинган ҳужжатлар билан ишлаш йўл-йўриқлари, усулларини талаб даражада билмасликлари сабабли, хўжалик субъектлари раҳбар ходимлари иш қўнимсизлиги қисқа ва жиноий жавобгарликлар мавжуд бўлиб келган.
Давлатимиз мустақил бўлгандан бошлаб давлат тили ўзбек тили бўлиб, барча иш юритиш, ҳужжатлаштириш ишлари мустақил давлатнинг қонун, қоида ва меъёрий ҳужжатлари асосида бошқарилади. Муҳтарам Президентимиз томонидан ишбилармон, тадбиркор ва хўжалик иш юритувчилари томонидан кўплаб юритиладиган ҳужжатларни қисқартириш ва оддий шаклда тушунарли қилиб юритиш бўйича кўрсатма берилди. Ҳозиргача баъзи хўжалик субъекти юритувчи корхоналарда ҳужжатларга жиддий муносабатда бўлмайди. Ҳужжатлаштириш ишларига шунчаки бир қоғозбозлик, ортиқча иш сифатида қарайди. Бу ўз ўрнида нотўғри бўлиб, ҳар бир иш юритувчи, ҳужжат ишлари билан шуғулланувчи ходим бугунги бозор шароитини ва замонавий инновацион техника ва технологияларни ҳисобга олиб, ҳукумат томонидан қабул қилинган меъёрий шакллар асоссида ҳужжатчилик ишларини олиб бориш керак. Агар корхонада ҳужжатлаштириш тўғри йўлга қўйилса, корхонада аввал тартиб ўрнатилади. Харажатлар ва бухгалтерия ҳисоби яхши юритилади. Корхонада соғлом муҳит яратилиб, кўплаб сифатли маҳсулот етиштирилади. Мазкур ўқув қўлланма ҳам корхоналарда иш юритиш, ҳужжатлаштириш ишларига ташкил қилишда ўз ҳиссасини қўшади.
Иш юритишнинг бевосита асосини ҳужжатлар ташкил қилади. Бирон-бир корхона, муассаса ёки ташкилотнинг фаолиятини бугунги кунда ана шу ҳужжатларсиз мутлақо тасаввур қилиш мумкин эмас. Мазмунан, ҳажман ва шаклан хилма-хил бўлган ҳужжатлар каттаю кичик меҳнат жамоаларининг, умуман кишилик жамиятининг узлуксиз фаолиятини тартибга солиб туради. Зеро, ҳужжатлар кечагина пайдо бўлган нарса эмас, кишилик жамияти шаклланиши биланоқ бу жамият аъзолари ўзаро муносабатларидаги муайян муҳит ҳолатларни мунтазам ва қатъий қайд этиб боришга эҳтиёж сезганлар. Ана шу эҳтиёжга жавоб сифатида, табиийки, ҳужжатлар юзага келган.
Жамиятнинг тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий тузумларнинг алмашина бориши, аниқроғи, кишилар ўртасидаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муносабатларнинг такомиллаша бориши жараёнида ҳужжатлар ҳам такомил топиб борган.
Шарқда X-XIX асрларда ёрлиқ, фармон, нома, битимлар, арзнома, қарзномалар, тилхат ёки мазмунан шунга яқин ҳужжатлар нисбатан кенг тарқалган. Ёрлиқлар мазмунан хилма-хил бўлган: хабар, тавсиф, фармойиш, билдириш, тасдиқлаш ва ҳ.к. бу ўринда Тўхтамишхоннинг 1393 йилда поляк кироли Ягайлога йўллаган ёрлиғи, Темур Қутлуғнинг 1397 йилдаги ёрлиғи, Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзонинг марғилонлик Мир Сайид Аҳмад исмдаги шахсга 1469 йилда берилган ёрлиғи ва бошқаларни эслаб ўтиш мумкин.
Шарқда Х-ХIХ асрларда ёрлиқ, фармон, нома, битимлар, арзнома, қарзномалар, тилхат ёки мазмунан шунга яқин ҳужжар нисбатан кенг тарқалган. Ёрлиқлар мазмунан хилма -хил бўлган хабар, тавсиф, фармойиш, билдириш, тасдиқлаш ва ҳоказолар.
Республикамизда ҳам ана шу соҳани йўлга қўйиш учун илк ҳаракатлар қилинди. Ўзбекистон жумҳуриятининг инқилобий комитети 1924 йилнинг 31 декабрида 48-рақамли “Ишларни ўзбек тилида юргизиш ҳам Ўзбекистон жумҳуриятининг инқилобий комитети ҳузурида марказий ерлаштириш ҳайъати ва маҳалларда музофот ерлаштириш ҳайъатлари тузилиш (и) тўғрисида” қарор қабул қилди. Унда таъкидланишича, шўро идораларининг ишларини ерли халққа яқинлаштириш ва ишчи деҳқонларни шўро тузулиш ишига аралаштириш мақсади билан қабул қилинган. Ўша мураккаб тарихий жараён, халқларнинг миллий ўзликларини англашларидан ҳокимиятнинг даҳшатли даражадаги қўрқуви, бу қўрқув ҳукмрон бўлган қатағон даврининг аччиқ самараси бугун ҳеч кимга сир эмас.
Яқин ўтмишимизда бармоқ билан санарли миқдордаги ҳужжатлар ўзбек тилида ёзилган. Аммо бу ҳужжатларнинг тилини соф ўзбекча деб айтиш қийин. Яқин-яқинларгача “Берилди ушбу справкани фалончиевга шул ҳақдаким, ҳақиқатан ҳам бу ўртоқ шул жойда яшаб туради” қабилидаги 20-йилларда рус тилидан андоза олиш туфайли тамойил топган маълумотномалар ёзиб келинди. Умуман, ўзбек ҳужжатчилигининг бой ва узоқ тарихида, Октябрь инқилобидан кейин республикамизда ҳужжатчилик бевосита ўзбек тили негизида ривожлантирилмади.
Ташкилий ишлар, аниқ чора-тадбирлар оқибатида эришилган бўлса, ана шу ташкилий-тадорикий ишларни бизда ҳам тезлик билан бошлаб юборилди. Иш юритиш ҳақида рус тилида жуда кўп адабиётлар, қўлланма, йўриқномалар мавжуд. Республикада ўзбек тилига Давлат мақоми берилган кунда ўзбек тилида мукаммал ҳужжатчиликни яратиш энг долзарб вазифадир. Муассаса, ташкилот, корхона ва фирмалардаги ишни ишлаб чиқариш тараққиётига мувофиқ ташкил этиш, бошқаруви соҳасида ҳужжатларнинг ўрни ва аҳамияти катта бўлиб, ҳар қандай ҳужжат муайян ахборотни ҳар томонлама ифодалаш учун хизмат қилади. Шу сабабли ҳар қандай ҳужжатдаги асосий сўз бойлиги бу тилдир.
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 7-моддасида “Ўзбекистон Республикасида муассаса, корхона, ташкилот ва бирлашмаларда иш республика давлат тилида юритилади” деб ёзилган ва 22-моддасида иш қоғозларининг матнлари ўзбек тилида бўлиш талаби қўйилган. Бу вазифаларни амалга ошириш қандайдир ўзбошимчалик ва ўзибилармончилик тарзда олиб борилиши керак эмас. Бу ҳужжатлар иш юритишда идоралараро тушунмовчиликларга олиб келади.
Иш юритиш корхона раҳбарининг ёки иш юритувчининг вазифалари ичида муҳим ўрин эгаллайди.
Иш юритувчи иш услубини белгилаш ва шаклга асосан риоя қилиб юритишни тақазо этади. Иш юритишнинг вазифаси, ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштиришдир. Корхонада иш юритиш қуйидаги йўллар билан олиб борилади:

  • корхона ёки уларнинг бошлиқлари томонидан жўнатиладиган ҳужжатларни алоҳида китобга рўйхатга олиш, ҳужжатлар жўнатилаётганда уларнинг рақамини ёзиб қўйиш, Жўнатилган ҳужжат ва унинг рақамига асосан кетма-кетлик асосида расмийлаштирилади;

  • хар бир келган хатга жавоб қисқа вақт ичида, юборган ташкилот манзилига юборилиши ёки бир ҳужжатнинг мазмуни ва баъзи бир саволларини аниқлашда тезкорлик билан зарур маълумотни алоқа телефони орқали, ҳужжатни жўнатилган ва тузилган санасини қўйилиши кераклиги;

Агар ҳужжатда илова келтирилган бўлса, у ҳолда ҳужжат охирида белги бўлиши керак. Агар хатда махсус маълумот бўлса, у ҳолда хат бошида, бошлиқ бутун ҳужжатнинг моҳиятига берилмасдан, хатни ечими учун бирор бир мутахассисга юбориши мумкинлиги ҳақида қисқа маълумот берилади. Ҳар бир ҳужжатни тармоқ йўналишидан марказий бошқарувга қадар бўлган ҳолатдаги фаолияти тўлиқ такомиллаштирилиб борилмоқда. Фермер хўжалиги фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиб, улар: фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ер учаскаси тўғрисидаги низомга асосан ташкил этиш; етиштирилаётган маҳсулотга мустақил баҳо белгилаш; етиштирган маҳсулотини истеъмолчиларга ўз хоҳиши бўйича реализация қилиш; харид этилган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фючерс битимлари тузиш; тадбиркорликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритиш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш, сотиш ва эркин савдога мўлжалланган акцияларни сотиб олиш; кредитлар олиш, суғурта ва бошқа ҳолларни таъминлаган ҳолда, имтиёзли кредитлашга жалб этиш; ижарага берилган ер участкасини кредит олиш учун гаровга қўйиш; ўрта ва кичик корхоналар учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш; ходимларни ишга ёллаш ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ҳуқуқларига эга.
Қонун ҳужжатларида фермер хўжалигининг бошқа ҳуқуқлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги кооперативи умумий мажлисининг қарори билан белгиланган иҳтисослашувга мувофиқ, ўз фаолияти йўналишларини, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг қонунларда тақиқланмаган ҳар қандай турли қишлоқ хўжалик маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш билан ҳам шуғулланади. Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотини сифатли, меъёрий стандартларга мос, экология, санитария қоидалари асосида ишлаб чиқишдан иборат. Фермер хўжалиги фаолиятининг ҳуқуқий асослари унинг низомида белгилаб қўйилади.
Фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида фермер хўжалиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқа қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ер билан боғлиқ бўлган барча муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг «Ер кодекси»дан фойдаланилади. «Ер кодекси»нинг асосий принциплари қуйидагилар: энг муҳим табиий ресурс, қишлоқ хўжалигининг асоси тариқасида ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш; ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш; қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало, суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб боришнинг ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш; қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишни давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш; ерга ва табиий муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш; ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш шаклларининг хилма-хиллиги, ер муносабатлари иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш; ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш; ерларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотнинг тўлиқ бўлишини ҳамда ундан эркин фойдаланишга йўл қўйилишини таъминлашдан иборат.



Download 366,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish