2-мавзу. “Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг зарурияти, тамойиллари ва дастаклари



Download 39,24 Kb.
bet1/6
Sana11.04.2022
Hajmi39,24 Kb.
#542283
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Яшил иқтисодиётга ўтиш зарурияти


2-МАВЗУ. “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ”ГА ЎТИШНИНГ ЗАРУРИЯТИ, ТАМОЙИЛЛАРИ ВА ДАСТАКЛАРИ
Режа:
1. Ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти
2. “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш тамойиллари
3. “Яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш йўналишлари


1. Ресурсларнинг чекланганлиги ва “яшил иқтисодиёт”га ўтиш зарурияти

ХХ асрда дунёнинг ташқи қиёфаси сезиларли даражада ўзгариб кетди. 1900 йилда дунё аҳолиси 1,6 млрд. кишини ташкил этган бўлса, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 6 млрд. кишидан ошди, 2017 йилга келиб эса ер юзидаги аҳоли сони 7,6 млрд. кишини ташкил этмоқда. Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги жаҳон бўйича деярли икки марта ошиб, камбағаллик даражаси 3 мартадан кўпроққа камайди. Фан-техника борасида эришилаётган ютуқлар таъсирида иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасининг кескин ўсиши дунё аҳолиси сонининг жадал суръатларда ортишига сабаб бўлди. Фан-техника ютуқлари дунё аҳолиси сонининг ўсиш суръатларига нисбатан юқори иқтисодий ривожланиш суръатларини таъминлаб берди. Жумладан, ХХ аср давомида дунё аҳолиси 3,6 мартага ўсгани ҳолда, дунё ялпи ички маҳсулоти миқдори 18 мартадан кўпроққа ортган1. Таҳлиллар кўрсатишича, дунё аҳолисининг кўпайиши ва иқтисодий ўсишнинг мунтазам равишда атроф муҳитга бўлган юкнинг ошиб боришига олиб келди. Сўнги юз йилликдаги аҳолининг сони ва иқтисодий фаоллигининг ошиши ҳисобига дунё океанининг оксидланиш даражаси деярли 1,2 мартага (2000 йилда 1900 йилга нисбатан) ошди, тропик ўрмонларнинг йўқотилиш даражаси 6 марта ошди, углерод оксиди чиқарилиши 1,5 мартага кўпайди2. Дунё аҳолиси иқтисодий фаоллигининг ошиши натижасида юз бераётган бундай иқлим ўзгаришлари ўрта муддатли истиқболда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.


БМТ Тараққиёт Дастури (UNDP) бўйича агентлик фикрига кўра, ривожланиш ва эҳтиёжларни қондириш учун сезиларли миқдордаги углеводордларни талаб этувчи жаҳон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳанинг жорий ҳолати ўзгартирилмаса 2050 йилда 2030 йилга нисбатан инсоният 5 млн. кишини йўқотиши мумкин3. Иқлим ва глобал табиий тизимнинг ўзгариши инсон ҳаётининг барча жиҳатларига салбий таъсир кўрсатади ва мамлакатлар аҳолиси турмуш даражасини ёмонлаштиради.
Жаҳон ялпи истеъмолининг ўсиши чекланган ресурслардан фойдаланиш муаммосини келтириб чиқаради. Ресурсларнинг чекланганлиги, ер курраси ва океанда қанча миқдорда мавжудлиги уларга хос хусусият ҳисобланади. Назарий жиҳатдан минерал ресурслар узоқ муддатли даврда интенсив ишлатиш оқибатида тугаши мумкин. Ер куррасидаги мавжуд аксарият ресурсларнинг умумий ҳажми истеъмол қилинаётганидан минглаб, миллионлаб марта кўпдир. Мисол учун 1990 йилда саноат захираларининг ўртача йиллик истеъмолга нисбати темир рудаси бўйча 250 йилни, никель бўйича – 76, алюминий бўйича – 280, кумуш бўйича – 60, кўмир, табиий газ ва нефть бўйича – мос равишда 400, 71 ва 45 йилни ташкил этган. Қазиб чиқариш ҳажмининг ортиши натижасида хом-ашё захиралари миқдори камайиб бормоқда. Саноат учун ишлатиладиган хомашёдан самарали, тежамкорлик билан фойдаланиш ва янги конларни қидириб топиш ресурсларни кўпайтиради. Жумладан, BP (“Би-Пи”) трансмиллий нефть компанияси маълумотларига кўра 2009-2019 йилларда нефть ва табиий газнинг аниқланган захиралари ўртача 1,2 мартага ошган.
Чекланган ресурслардан оқилона фойдаланиш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, “соф технологиялар”га нисбатан инновацион ёндашишни кучайтириш, “яшил иқтисодиёт”ни шакллантириш муаммолари халқаро иқтисодий, экологик, инвестицион форумларда мунтазам равишда муҳокама этиб келинмоқда. Жумладан, БМТнинг 2014 йилда тақдим этилган “An Action Agenda for Sustainable Development” номли ҳисоботида мамлакатларнинг барқарор ривожланиш даражасини белгилаб берувчи қуйидаги кўрсаткичлар келтирилган4: иқтисодий ривожланиш, ижтимоий барқарорлик, атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва сақлаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш. Иқтисодий ўсиш мамлакат барқарор ривожланишининг муҳим жиҳати хисобланса-да, бунда атроф муҳит мувозанатининг таъминланиши, экологик муаммолар келтириб чиқарувчи омилларнинг бартараф қилиниши, аҳоли даромадлари даражасидаги тенгсизлик, тинчлик каби кўплаб омиллар инобатга олинади.



Download 39,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish