Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти


Сохта ун шудринг ёки псевдопероноспороз



Download 1,59 Mb.
bet8/10
Sana22.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#836814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Patisson ekish bo\'yicha tavsiyanoma (2)

Сохта ун шудринг ёки псевдопероноспороз. Касаллик кўпинча қовоқдош экинларда ривожланади ва асосан мазкур тур ўсимликларнинг баргини зарарлайди. Уларнинг устки томонида бурчакли, дастлаб сариқ, кейинчалик жигарранг доғлар пайдо бўлади. Улар кўпинча катталашади ва қўшилиб кетади. Баргнинг остки қисмида доғларнинг ўрнида мўл кулранг-бинафша ранг ғубор ҳосил бўлади. Барглар буришади, қурийди, қўнғир тусга киради, жуда мўрт бўлиб қолади ва тўкилади. Намлик юқори бўлганда ( айниқса иссиқхоналарда ) касаллик баргларнинг черишини келтириб чиқаради.
Касаллик қўзғатувчиси – Пероноспоралес тартибига мансуб Псеудопероноспора cубенсис Ростоwз. Тубан замбуруғи.Кулранг-бинафшаранг ғубор – бу унинг зооспорангийли зооспорангийбандлар билан ифодаланувчи жинссиз спора ҳосил қилишидир. Зооспорангийбандлари дихотомик шохланган , ўткир учли. Улар баргнинг юзасига оғизча орқали 2-7 тадан, камдан-кам ҳолларда биттадан чиқиб туради.Зооспорангийлари оч бинафшаранг, эллипссимон, юқорисида қавариқли, диаметриc 20-28х16-20 мкм.Замбуруғнинг жинсий спора ҳосил қилиши ооспоралар билан ифодаланади, улар шарсимон, сариқ бурмасимон қобиқли, диаметриc 36-43 мкм. Ооспоралар зараланган ўсимлик тўқималарига жойлашиб олади ва ноқулай шароитларни ўтказгандан кейингина (музлаш ва эриш) етилади. Зооспорангий ва ооспораларнинг ўсиши учун 15-20C ҳарорат энг қулай ҳисобланади.
Антракноз.
Касаллик патиссон ва шунга ўхшаш қовоқдошларни кўпроқ зарарлайди. Антракноз ҳимояланган жойда ҳам, очиқ далада ҳам катта ва ёш ўсимликларнинг барчасининг ер устки а’золарида пайдо бўлади.Баргларда думалоқ, ноаниқ, сарғиш ёки қўнғир доғлар ҳосил бўлади. Улар қуриб, уқаланиб кетади, натижада барг япроғида тешиклар пайдо бўлади.Пояда доғлар чўзинчоқ, қўнғир-сариқ ва қўнғир , ботиқ бўлади. Доғланган жойидан поя кўпинча синиб кетади, натижада ўсимлик нобуд бўлади.
Фузариоз сўлиш.
Касалланган катта ёшли ўсимликлар яхши ривожланмайди, кўпинча сўлийди ва сўнгра нобуд бўлади.Поя ва илдизи кесиб кўрилганда ўтказувчи найларнинг қорайганлиги кузатилади.Ба’зан соғлом бўлиб кўрилган ўсимликлар кечаси нобуд бўлади.Замбуруғ қовоқдошлар қайта-қайта экилаверадиган тупроқларда тўпланиб сапрофит ҳаёт кечиради.Патогеннинг мицелийси илдиз тукчалари ёки унинг шикастланган жойи орқали киради ва ўсимликни зарарлайди. Касалликнинг ривожланишига тупроқнинг паст ҳарорати ( 16-18) ва паст намлик имкон беради. Патоген тупроқда склероциал ҳосилалар ва хламидоспора шаклида сақланади.
Илдиз чириш.
Илдиз чериш касаллиги ҳамма жойда тарқалган. Ўсимликлар ҳимояланган жойда ҳам , очиқ майдонда ҳам зарарланади.Илдиз чериш юзага келганда бурглар сўлийди. Ва ўсимлик ётиб қолади. Касаллик одатда ноқулай ҳарорат ва тупроқ шароитлари ( ортиқча намлик, қатқалоқлар ва ҳ.к. та’сирида кучсизланиб қолган ўсимликларда ривожланади. Касаллик айниқса ўсимликларни иссиқхоналарда гидропон усулида етиштиришда кучли ривожланади.Кўчатларда поя ва илдизнинг қўнғир тусга кириши ва ингичкаланиши кузатилади. Уруғпалла ва ёш бурглар сўлийди, натижада ўсимлик ётиб қолади.Катта ёшли ўсимликларда касаллик пастки барглардан бошлаб уларнинг сарғайиши ва аста-секин сўлиши кўринишида юзага келади.Поянинг пастки қисмида ва илдизда пўстлоқнинг қўнғир тусга кириши кузатилади, илдиз патаклари бўлмайди, поя эса тутилиб кетади. Касалликни ярим сапрофит ҳаёт кечирувчи Фусариум.Улар кучсизланган ўсимликлар илдизига жойлашиб олишади.Илдиз чириши ҳосилдорликни кескин пасайтириб юборади ва кўпинча ката ёшли ўсимликларнинг вақтидан илгари нобуд бўлишига олиб келади.Қовоқдошлар экинлари палларида шиллиққуртлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак. Бунинг учун уларга қарши комплекс тарздаги агротехник, механик ва кимёвий чоралар тадбирларини қўллаш мумкин. Ҳосилни йиғиштиргандан кейин полиз экинлари палагини йиғиштириб олиш шиллиққуртларнинг яшаши учун қулай бўлган нам ва ботқоқ ерларнинг сувини қочириш.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish