Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти


Ерни экишга тайёрлаш ва экиш технологияси



Download 1,59 Mb.
bet4/10
Sana22.07.2022
Hajmi1,59 Mb.
#836814
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Patisson ekish bo\'yicha tavsiyanoma (2)

Ерни экишга тайёрлаш ва экиш технологияси.
Патиссон мамлакатимизнинг жанубий районларида унча катта бўлмаган майдонларда етиштирилади. Қатор оралиғига ишлов бериш КОП-4.2, КПҲ-4.2, КПҲ-2.8, МО, КПОШ-2.8 ўсимликни озиқлантирувчи кул’тиваторлар ёрдамида амалга оширилади. Қатор ораларига 1-ишлов беришда культиваторга бир томонли ясси кескич ҳамда юқори ҳосил етиштириш учун у мева туга бошлагунга қадар 7-8 кунда мева тугиш даврида эса 4-5 кунда ҳаво орқали суғориб турилиши лозим. Суғориш миқдори мева туккунча гектарига 500-600 м3, ҳосилни йиғиштириб олиш пайтида эса 400-500 м3, тугиш даври давомий бўлган баҳорги экин сизот сувлари яқин жойлашган тупроқларга экилган бўса 9-11 марта, сизот сувлари чуқур жойлашган тупроқларда эса 13-16 марта сув берилади.
Нисбатан муддатда ҳосил берадиган ёзги экин эса сизот сувларининг жойлашган даражасига қараб 8-11 марта суғорилади. Патиссон маринадлаш учун 2-3 кунлигида узилади. Тузлаш ва қовуриш учун эса 5-7 кунлигида узилади, териб олишга тайёр мевалар бандини бармоқ билан сиқиш ёки қайчи билан кесиш орқали узиб олинади. Ҳосилни йиғиб олиш пайтида палакни ағдариш ёки босиш мумкин эмас, зеро бу унинг ўсишига салбий таъсир этади, ҳосилдорлигини камайтиради. Узилган мевалар сават ёки яшикка терилади ва ўша заҳоти тегишли жойларга жўнатилади. Патиссонни қўлда териш жуда мураккаб жараён. У мазкур экинларни етиштиришга сарфланадиган харажатнинг 60-70 % ни ўзида жамлайди. Меҳнат сарфини 1,2-1,5 баробар камайтириш учун қўл теримидан ПОУ -2 терим платформаси, сабзавотни терувчи АЦ -1 ва кенг қамровли ТШП-25 транспортёрини қўллаш орқали эришиш мумкин. Платформалар ҳамда транспортёрлар ёрдамида ҳосилни йиғиштириб қатор ораларини ўсимлик палагидан холи этилади. Бу иш тракторга ўрнатилган мослама ёрдамида бажарилади. Ўтиш йўли платформа ёки транспортёрнинг эгаллайдиган кенглигига ҳисобга олган ҳолда олинади. Теримчиларнинг олдида терим платформаси соатига 0,1 -0,2 км тезликда ҳаракатланади. Ишчилар ҳосилни қўлдатериб платформада турган яшик ёки челакка жойлаб кетишади. Платформа вақти-вақти билан пайкал четига чиққанда бўшатиб турилади.Уруғлик ҳосилни етиштириш учун 3-4 ой керак бўлади. Шу сабабли улар ёзда етиштириб бўлмайди. Уруғлик экиш майнинг бошларида экилади. Уруғлик чангланишдан қочиш мақсадида ҳаво изоляцияси очиқ жойда камида 1000 м ҳамда ҳимояланган жойда 500 м бўлиши керак.
Нав намуналари ва нав саралаш. Уруғчилик технологияларуда нав саралаш гуллаш бошлангандан кейин эса 2-3 марта яшил меваси йиғиштириб олингандан кейин ўтказилади. Бегона навлар дурагайлар нимжон ҳамда тусининг ўзгарганлигидан қобиғининг қаттиқлашганидан аниқланади. Уруғлик танлаб берилади ёки МОП-1.4 терим машинаси, ПТ-3.5 платформаси ёрдамида бир йўла ялпи йиғиштирилиб олинади. Ажратиб олинган ҳамда ювилган уруғ 9% намликда қуритилади. Патиссон уруғи қўлда олинади. Кейин улар анча кўп бўлмаган миқдордаги сувда 1-2 кун давомида ачитилади. Уруғ ўзи тозаловчи К-21, К-531, К-541 машиналарда ОНС-2 пневмоколонкада, МСС-2.5 пневмостолда тозаланади ва навларга сараланади.1 тонна мевадан уруғ чиқиши қовоқча ва кулча қовоқда 10-15 кг, сабзавот қовоқчалариники эса 60-120 кг.;
Патиссон меваси – кўп уруғли сохта резавор мева, яъни қовоқча бўлиб, уларнинг оғирлиги бир неча 10 гр дан 80 гр гача бўлади.Патиссон иссиқ ва илиқ ҳавода яхши ўсади.Салқин ҳавода ўзгариб қолади. Ҳарорат 0-1 градусда нобуд бўлиши мумкин. Патиссоннинг гуллаши ва мева тугиши даврида талаб қилинадиган ҳарорат 28-32 градусни ташкил қилади. Ҳарорат 12-15 градусгача пасайса, гули тўкили, кетади, ўсишдан тўхтаб, секин-аста қуриб қолади. Қурғоқчиликка чидамли. Уларнинг усбу хусусиятифақат сувнинг кам сарфланишига эмас, балки илдизлари орқали тупроқдан ўзлаштирилиб олаётган сув миқдорига ҳам боғлиқ.



Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish