Қовоқдош экин патиссоннинг морфо-физиологик хусусиятлари.
Полиз экинлари мевасидан истеъмолда янгилигича ва саноатда қайта ишлаш учун хом- ашё сифатида, чорвачиликда ширали озуқа сифатида фойдаланилади. Тиббиётда даволашдаги аҳамияти ҳам катта. Патиссон меваси эти таркибида осон ҳазм бўладиган қанд бўлиб, буйрак, жигар ва юрак-қон-томир касалликларини даволашда ишлатилади. Патиссоннинг эти яллиғланишга қарши восита сифатида, уруғини қайнатмаси гижжани ҳайдаб чиқарувчи восита сифатида ишлатилиши аҳамиятлидир. Патиссон меваси таркибида оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва бошқа минераллар мавжуд.
ёғлар-0.1 г,
углеводлар 4.1 г,
органик кислоталар 0.1г,
витамин Б4-7.3 мг,
витамин Б9- 30 мг
витамин С- 23 мг,
кал’сий- 13 мг,
кремний- 29 мг,
натрий- 14 мг,
фосфор-12 мг,
моно ва дисахаридлар- 4.1 мг,
кобальт- 1 мг,
бор- 19.7 мг,
- 6.4 мг,
тўйинган ёғ кислоталар- 0.041 мг
патиссон витаминлар ва минералларга бой
С витамин - 25.6 %,
Кремний - 96.7 %.
Витамин C оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида, иммунитет тизимининг ишлашида иштирок этади, темир етишмаслигини олдини олади. Патиссон ичак фаолиятини нормаллаштиради, холистеринни сўрилишини тўхтатади. Шунинг учун семириб кетмаслик учун, атеросклероз ва диабет касаллигини олдини олиш учун парҳез таом сифатида тавсия этилади. Патиссон ич қотиши, юрак ва қон томир касалликлари ва қандли диабет учун фойдалидир. Патиссон таркибидаги моддаларнинг кўп миқдори кальций эканлиги сабабли тромбоз, ишемик касаллиги, варикоз ва атеросклероз билан касалланган беморларни даволашга ёрдам беради. Ушбу мевалар ажойиб аминокислоталарга бойлиги туфайли жигар, ичакни тозалашга ёрдам беради. Витаминлар ва аминокислоталар инсон иммунитетини оширади. Патиссон уруғлари косметикада ёғ безларини тартибга солиш учун хизмат қилади. Патиссоннинг Заркокил ва Оқ-13 нави кенг тарқалган. Патиссон ( Cucrbita pepo var), кулча қовоқ – қовоқдошлар оиласига мансуб, бир йиллик ўсимлик. Палаги тик, бутасимон сершох ўсимлик. Илдизи яхши ривожланган. Пояси ва барг бандлари нисбатан йўғон. Барглари ўртача катталикда, дағал, 3 ёки 5 қиррали. Гуллари бир уйли, бир жинсли, йирик, ранги сариқ, пояларда якка-якка жойлашади. Меваси –қовоқча, майда, шакли юлдузсимон. Четлари кунгурали. Янги туккан мевалари ранги оч яшил, мева катта бўлган сари ранги оқариб, айрим мевалар юзасида оч яшил доғлар ёки тасмалар пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг 2-4 кунлик меваси истеъмол қилинади. Патиссон иссиқсевар ўсимлик. Патиссон плёнка остида феврал ойининг биринчи 10 кунлигида, очиқ далага эса апрелнинг биринчи 10 кунлигида экилади. Қатор ва туп оралиғи 70х70 схемада экилади. Ҳар бир уяга 4-5 тадан уруғ экилиб, ниҳол униб чиққач, чин барг ёзганда ягана қилинади. Ўсув даврида қатор оралари юмшатилади, озиқлантирилади ва суғорилади. Патиссон сувга талабчан. Ошқовоқ каби парвариш қилинади. Мева таркибида 6,0-6,5 қуруқ модда, 2,5-2,9 % қанд ва витаминлар мавжуд. Уруғида мой ва сантанин бор. Ҳосилдорлиги 150-200 ц\га. Асосан, тузланган , консерваланган ( 6-8 кунлик меваси ) ҳолда истемол қилинади, катта бўлиб кетганлари моллар учун яхши озуқа ҳисобланади.Ўзбекистонда 1988 йилдан патиссоннинг Оқ-13 нави экилади. Унинг ҳосилдорлиги 110-159 ц\га. Патиссон патия юнонча патос- дард, французча pate – кулча қовоқ ёки пирог маъносини билдиради. Хом патиссонларнинг калория миқдори – 100 гр маҳсулот учун 19 ккал, улардан қуйидагилар:
1.Оқсиллар- 0.6 гр
2.Ёғлар-0.1 гр
3.Углеводлар-0.1 гр
4.Сув-92 гр
5.Озиқ-овқат толалари-1.3 гр
100 гр учун витаминлар :
- тиамин, Б 1-0, 03 мг
-Рибофлавин, Б2 -0.04 мг
- Аскорбин кислота, C – 23 мг
- Никотин кислотаси, РР- 0.25 мг
Ҳар 100 грамда
1.Кал’сий- 13 гр
2.Натрий- 14 гр
3.Калсий- 203 гр
4.Фосфор-12 мг
Қовоқдош экинлар маданий қовоқларнинг кўпчилик навларини поя тузилиши бўйича икки гуруҳга, яъни туп ҳосил қилувчи ва палак отиб ўсувчиларга ажратиш мумкин. Қовоқдошлар ичида қовоқ палак отиб ўсувчи, патиссон ва сабзавот қовоқчалари эса туп ҳосил қилувчиларга мансуб. Уларнинг барчаси серет мевалар ҳосил қилади ва очиқ майдонда етиштирилади. Патиссон бир йиллик ўт ўсимлик бўлиб қовоқдошлар оиласига киради. Ёввойи ҳолдагиси номаълум. Патиссоннинг барги қалин, тукли. Гуллари сариқ рангда. Патиссон етиштиришда дастлаб эркак гуллар очилади ва улар чангланмай қолади. Шунинг учун эркак гуллар мева ҳосил қилмайди. Мева ҳосил бўлмай қолишини баъзи бир сабаблари ҳам бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |