ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ТЕРМИЗ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИННОВАЦИОН
РИВОЖЛАНИШ ИНСТИТУТИ
Тузувчи: Т.Р.Кенжаева, Н.Ж.Нурматов
ПАТИССОН (CUCURBITA PEPO VAR) ЎСИМЛИГИНИ
ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА
Т А В С И Я Н О М А
Термиз -2022
Тузувчи: Мева-сабзавотчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш kафедраси, мустақил тадқиқотчи
Т.Р.Кенжаева, қ.х.ф.д. Н.Ж.Нурматов
Тақризчилар: 1. Арамов М.Х. -қ.х.ф.д. профессор.
2. Саломов Б.С. қ.х.ф.ф.д. Республика сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик илмий- тадқиқот институти ходими..
МУНДАРИЖА-------------------------------------------------------------------3-бет
1.Кириш-------------------------------------------------------------------------------4-бет
2.Патиссон (кулча қовоқ) ўсимлигининг морфо-биологик хусусиятлари-----6-бет
1.Ерни экишга тайёрлаш-------------------------------------------------10-бет
2.Нав намуналари ва нав саралаш------------------------------------11-бет
3.Патиссонни очиқ майдонда экиш технологияси------------------17-бет
4.Қовоқдош экин касалликлари------------------------------------------18-бет
5.Касаллик ва зараркунандалар, уларга қарши кураш чоралари-23-бет
6.Фойдаланилган адабиётлар рўйхати----------------------------------24-бет
КИРИШ
Сабзавотлар муҳим озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланиб, ғоят фойдали озуқа ҳисобланади, бундан ташқари парҳезлик ва шифобахшлик хусусиятига эга. Уларнинг таркибида углеводлар, оқсиллар, аминокислоталар, витаминлар, эфир мойлари, органик кислоталар, калий, натрий, фосфор, кальций, темир тузлари ва бошқа моддалар борки, инсон танаввул қилган озиқ-овқатларнинг ҳазм бўлишида катта рол ўйнайди. Баъзи сабзавотлар эса бактерицид характерга эга.Тиббий тавсияларга кўра, инсон озиқ-овқат рационининг 25% сабзавотларнинг ҳар-хил турларидан иборат бўлиши, унинг нормал фаолият кўрсатиши учун бир йилда 140-150 кг сабзавот ва полиз маҳсулотини истеъмол қилиши керак.
Ўзбекистонда етиштирилаётган сабзавот маҳсулотлари миқдори ҳозирги пайтда 2,35-2,50 млн. тоннадан иборат бўлиб унинг маълум қисми эса чет элларга экспорт қилинади. Демак, юртимизда яшовчи ҳар бир кишига ҳозир 100 кг дан камроқ сабзавот тўғри келади. Шундай экан мамлакатимиз сабзавотчилиги олдида турган асосий вазифалар қуйидагича:
- республикамизда сабзавот экинлари майдонини жамоа, шахсий ва фермер хўжаликларида кенгайтириш ва ҳосилдорлигини ошириш;
- уларнинг янги навларини яратиш ҳисобига сабзавотларнинг сифатини ошириш, ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиб, аҳолига тез етказиб бериш, уларни қайта ишлашни кенг йўлга қўйиш, савдо-сотиқ ишларини такомиллаштириш;
- ширин қалампир, гулкарам, бақлажон, қовоқча, патиссон, салат, равоч, кўп йиллик пиёзлар, кўкат ва бошқа сабзавотлар уруғи ва кўчати экиладиган майдонларни кенгайтириб, сабзавотлар ассортиментини яхшилаш.
Турли муддатларда пишадиган навларни танлаш ҳисобига, очиқ далага турли усулларда қўллаб, эртаги маҳсулот олиш, ҳимоя қилинган ерларда сабзавотларни етиштириш ва ҳажмини кўпайтириш, ҳосилни йиғиштиришда, уни сақлашда ва транспортда жўнатишда нобудгарчиликни кескин камайтириш, маҳсулотни сақлашни илмий асосда ташкил қилиш сабзавотларни истеъмол қилиш муддатларини узайтирилди. Кам тарқалган сабзавот экинлари турларини ўрганишга, уларнинг истиқболли навларини танлаш, яратиш етиштириш технологияларини ишлаб чиқишга, уруғчиликни йўлга қўйиб, сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқаришга жорий қилишга катта эътибор бериш керак. Мазкур тавсиянома шу нуқтаи- назардан келиб чиқиб, назарий ва амалий маълумотлар асосида яратилди. Бу тавсиянома соҳа мутахассислари, қишлоқ хўжалигига мослаштирилган Олий ўқув юрти талабалари ва сабзавотчиликка қизиқувчи кенг жамоатчилик фойдаланиши учун тавсия этилади.
Қовоқдош экинлар таъм сифати юқори бўлганлигидан қадимда Ўрта Осиё халқларининг энг муҳим ва севимли маҳсулоти бўлиб келган. Инсонларнинг соғлом турмуш тарзини яратишда қовоқдош ўсимликларнинг ўзига хос ўрни бўлиб, у шифобахшлиги, витаминларга бойлиги билан қадимдан маълум. Патиссон етиштиришучун шўр босмаган сер ҳосил ерлар зарур. Бир йилда икки марта экилади. Кулча қовоқ учун мўлжалланган ерни кузда юмшатиб кузги шудгор қилинади. Ерга экишдан олдин ишлов бериш экиш муддатига қараб белгиланади.Баҳорги экиш пайтида у эрта баҳорги бароналаш, чизеллаш ёки бароналаш билан бир пайтда ағдармасдан ҳайдаланади. Патиссонга қулай шароит бўлса жадал ўсади. 4-8 барг чиқарганда ён новдалар пайдо бўлади. Энг қулай ҳарорат патиссон учун 25-30 градус. Бундай ҳароратда ниҳол 4-6 кундан кейин ўсиб чиқади. Ўсимликнинг нормал ўсиши учун зарур ҳарорат 25-27 градус бўлиши керак. Ҳарорат 15 градусдан паст бўлганда ривожланиши секинлашади. 8-10 градусда касалланади, 3-4 градусда эса 3-4 кундан кейин ҳалок бўлади. Қовоққа нисбатан қуруққа чидамли экин, бироқ суғоришни яхши кўради. Патиссон ёки кулча қовоқ кабачкига нисбатан сувга талабчан. Салқин даврда 15-20 кун давомида кун узунлигининг 10-12 соатгача қисқариши урғочи гулларининг очилишини тезлаштиради. Патиссон кенг қаторлаб экилади. Бироқ ўсимлик оралиғи анча очиқ (60-70 см) олинади. Қовоқдош экин патиссонни етиштиришда бу тавсияномани фойдаси бўлади деб умид қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |