Шаҳар ва туманлар
|
Аҳоли сони
|
1.
| Термиз шаҳар |
136,300
|
2.
|
Термиз тумани
|
95,300
|
3.
|
Ангор тумани
|
116,500
|
4.
|
Музработ тумани
|
124,200
|
5.
|
Қизириқ тумани
|
148,200
|
6.
|
Шеробод тумани
|
170,300
|
7.
|
Бойсун тумани
|
106,100
|
8.
|
Жарқўрғон тумани
|
192,400
|
9.
|
Шўрчи тумани
|
180,100
|
10.
|
Қумқўрғон тумани
|
203,300
|
11.
|
Денов тумани
|
382,860
|
12.
|
Сариосиё тумани
|
179,900
|
13.
|
Олтинсой тумани
|
153,700
|
14.
|
Узун тумани
|
155,100
| | Вилоят бўйича жами |
2.307.500
| Вилоятда жами 23 та ёнғин ўчириш қисмлари мавжуд.
Шулардан:
4 та Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари:
19 та Касбий ёнғин хавфсизлиги қисмлари:
вилоятда жами 50 та ёнғин ўчириш автомобиллари мавжуд.
Шулардан:
5 та асосий ёнғин ўчириш автомобиллари.
45 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари.
Ёнғин ўчириш автомобилларидан фойдаланиш муддати қуйидагича:
8 таси 15 йилгача, 25 таси 20 йилгача, 16 таси 20 йилдан ортиқ.
ЁХХ ходимлари 945 нафар. Шулардан:
224 нафари шаходатланган ходимлар:
721 нафари эркин ёлланган ишчи-хизматчилар.
Аҳоли турар жойлари 422697 та.
Шулардан:
421541 таси фуқаролар уйлари
1156 таси кўп қаватли уйлар
Корхона ва ташкилотлар 11870 та
Шулардан:
3021 таси давлат тасарруфидаги масканлар:
8849 таси хўжалик юритувчи субъектлар:
ДЁН инспекторлари 34 нафар.
Шулардан:
34 нафар шаҳар ва туман инспекторлари.
Вилоятда 22 та ўта муҳим тоифаланган объектлар мавжуд бўлиб, ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан 1 та ёнғин хавфсизлиги қисмлари, 1 ДЁН ходимлари томонидан қўриқланади ва 20 таси қўриқланмайди.
Донни қайта ишлаш корхоналари 3 та:
Донни қабул қилиш шаҳобчалари 14 та:
Пахта тозалаш корхоналари 10 та:
Пахта қабул қилиш пунктлари 44 та:
Минтақавий махсус терминаллари 3 та:
ДЕНОВ ТУМАНИНИНГ ДЕМОГРАФИК МАЪЛУМОТЛАРИ
(туман бўйича)
№
|
Маълумотлар
|
Сони
|
1
|
Аҳолиси
|
382,760
|
2
|
Майдони (кв.км)
|
1,13 минг кв.км
|
3
|
Ҳудудлар (шаҳар-туманлар, маҳаллалар)
|
104 та маҳалла
|
4
|
Давлат тасарруфидаги масканлар
|
320 та
|
Шулардан;
|
|
Мактаблар сони
|
102 та
|
Мактабгача таълим муассасалари сони
|
39 та
|
Олий ўқув юрти сони
|
1 та
|
Коллежлар сони
|
15 та
|
Даволаш муассасалари сони
|
37 та
|
Масжидлар сони
|
14 та
|
Бошқа объектлар сони
|
112 та
|
5
|
Хўжалик юритувчи субъектлар
|
895 та
|
6
|
Маҳаллалардаги хонадонлар
|
61411 та
|
7
|
Кўп қаватли уйлар
|
140 та
|
8
|
Шахсий таркиб сони
|
82 та
|
9
|
Ёнғин ўчириш автомобиллари сони
|
8 та
|
10
|
Ёнғинлар сони 5 йиллик
|
2014 йилда 88 та
|
2015 йилда 94 та
|
2016 йилда 62 та
|
2017 йилда 63 та
|
2018 йилда 65 та
|
С УРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ ФВБ ТАРИХИ
Инсоният тарихида турли сабабларга кўра ёнғинлар кўп бўлган ва ҳозирда ҳам ҳар куни йигирма мингдан зиёд ёнғинлар рўй бериб турибди.
Инсонлар содир бўлган фалокатнинг олдини олишга, унинг ноҳуш оқибатларга олиб келмаслигига ҳамиша интилиб келишади. Вилоятда дастлабки ўт ўчириш командаси 1939 йилда ташкил этилиб, Термиз харбий гарнизонида жойлашган эди. Ўша даврларда ўт ўчириш командалари от аравалар ортилган ва қўл билан сув бериш насослари ёрдамида ёнғинларни ўчиришга чикишган. Ўт ўчириш техника воситаларининг етишмаслиги, алоқа тармоғининг ташкил этилмаганлиги бир қанча муаммоларни келтириб чиқарган. Аҳоли турар жойларида содир бўлган ёнғинларни аниқлаш ишлари махсус кузатув постлари (вишка)лар орқали назоратга олинган.
1941-45 йилларда барча жойларда булгани каби, Термиз шахрида Россия, Украина, Белорусия Республикаларидан урушда бошпанасини йўқотган болалар олиб келинган.
Аста секинлик билан шахар кўп миллатли ахолини ўз ичига ола бошлаган. Шахарда Украина театри, 1-сонли ўрта мактабда харбий госпитал хамда қўшни Афғонистон давлати билан чегарани мустаҳкамлаш мақсадида, чегара қўшинларининг қисмлари фаолият юритган. 1948 йилга келиб Шеробод тумани худудида дастлабки ўт ўчириш командалари ташкил этила бошлаган. Вилоятнинг турли худудларида саноат ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиб бориши ва аҳолининг ўсиб бориши натижасида ўт ўчириш қисмларига бўлган эхтиёжнинг ортишига сабаб бўлган. Вилоятимизда 4 та ҳарбийлаштирилган ёнғин ўчириш қисмлари, 19 та касбий ёнгин ўчириш қисмлари фаолият кўрсатмокда. Уларни моддий техника базасини янада, мустаҳкамлаш содир бўлаётган ёнғинларни самарали ўчириб олишида вилоят ФВБ ва унинг қуйи тизим ходимлари хормай-толмай хизмат қилиб келмокдалар. Хозирги кунда вилоят ФВБ рахбариятининг саъйи характлари билан вилоятнинг Шеробод туманидаги касбий ёнғин ўчириш қисмининг янги типдаги замонавий биноси қурилиш ишлари ниҳоясига етказилган.
Хозирги кунда вилоят Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимларимиз билан қанчалик фахрлансак арзийди.
Шеробод тумани 3-КЁҚҚ бошлиғи Р.Даминов 1979 йилдан буён кисмда турли лавозимларда хизмат килиб келиш билан биргаликда ёшларга ўз билимларини ўргатиб келган. Устознинг қилган мехнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг биринчи йиллиги муносабати билан кўкрак нишони ҳамда 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ФВББ бошлиғи номидан қўл соати билан тақдирланган.
Узун тумани 2-КЁҚҚ бошлиғи Р.Хамзаев вилоятимизнинг чегара худудларида жойлашган Сариосиё ва Узун туманлари касбий ёнғин ҳавфсизлиги қисмларида бир неча йиллардан буён раҳбарлик лавозимларида хизмат қилиб, қисмларда ишни замон талаби даражасига келтиришда барчага ўрнак бўлиб келмокда.
1918 йил 17 апрель куни «Олов билан курашишда давлат чораларини ташкил килиш хакида»ги Низоми имзоланган бўлиб, унда фуқаролар турар жойлари, ишлаб чиқариш масканларини ёнғиндан муҳофоза қилиш масалалари кўрсатиб ўтилган. Туркистонда ёнғиндан сақлаш хизматини ташкиллаштириш ўта қийин даврга тўғри келган. Сурхондарёда фақат унча катта бўлмаган иккита ўт ўчириш қисми фаолият кўрсатди, булар 11 кишидан иборат бўлиб Эски шахар худудудида жойлашган эди. Қисм таркибида яна 7 та от битта арава 3 та ёғоч идиши ва бошқа анжомлари бўлган. Бошқа ўт ўчириш қисми 40 кишидан иборат бўлиб, Гоголь кўчасида жойлашган 16 та отдан иборат бўлган. Архив хужжатларида ёнғиндан сақлаш хизматини ривожлантириш жуда қийин бўлганлигини кўриш мумкин. Ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иш режалари, анжомлар транспорт билимдонлари бўлмаган.
Ёнғиндан сақлаш хизматини мустахкамлашда Республика хукумати хужжатлари катта ахамиятга эга. Бунга 1921 йил 6 октябрь кунидаги «Эгаллаб турган хоналар, уйларда фукароларнинг ва маъмурий муассасаларнинг жавобгарлиги хақида»ги қарори мисол бўла олади. 1921 йил ўт ўчириш техникаларини тайёрлаш бўйича дастлабки кўнгиллилар ташкил этилди, вақт ўтган сари ёнғиндан сақлаш хизматининг иши такомиллашиб борди, 1926 йилда Давлат ёнғин назорати органлари ташкил қилинди, уларнинг асосий вазифасига ёнғинлар билан курашиш, ёнғинга қарши чоралар ишлаб чиқиш, ўт ўчириш анжомларини тарқатиш ва уларни ҳисобга олиш, ёнғиндан сақлаш ташкилотларига раҳбарлик қилиш вазифалари юклатилган.
1934 йилда Ўзбекистонда ташкил қилинган ёнғиндан сақлаш техник мактаби кўплаб мутахассисларни етиштириб чиқара бошлаган. 1931 йилда республика ўт ўчириш қисмларига ўт ўчириш машиналар кела бошлаган 1936 йилга келиб республикада 20 та ўт ўчириш қисмлари фаолият юритган.
Ўзбекистонда ёнғиндан сақлаш ходимлари учун урушнинг қийин йиллари жиддий синов бўлди. Урушнинг биринчи кунлари республикага кўплаб завод фабрикалар кўчирилиб жихозлари билан қайта ўрнатилиши ёнғин хавфсизлигини таъминлашни янада кучайтиршни такозо этади.
Вилоятимизда дастлабки ўт ўчириш командаси 1939 йилда ташкил этилиб, улар Термиз гарнизонида жойлашган эди. 1948 йилга келиб Шеробод тумани худудида дастлабки ўт ўчириш командалари ташкил этила бошлаган.
Ушбу командалар шахар ва унинг атрофидаги халқ хўжалиги корхоналари аҳоли турар жойларини ёнғиндан химоя қилар эди. 1957 йилга келиб «Ёнғиндаги жасорати учун 2 медали таъсис этилган, 1973 йилга келиб Ўзбекистонда 178 нафар ўт ўчириш хизмати ходимлари мукофотланганлар. 1996 йилга келиб ўт ўчириувчилар қаторида жамоатчилик ходимлари жами 250 киши унвон сохиби бўлишган. Урушдан кейинги йилларда ишлаб чиқаришда бўлгани каби ўт ўчириш хизматида хам бир қатор ўзгаришлар рўй берганлигини кузатиш мумкин. Хозирга келиб республикамизда малакали мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистон Республика Олий техник мактаби ташкил килинди. Ёнғин ўчириш машиналари қаторига янги замонавий «Мерседес-Бенц» фирмасининг автонарвонлари «Рено» фирмасининг автоцистерналари «Ўзбек –Турк» қўшма корхонасида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши режалаштирилган ихчам ёнғин ўчириш техникалари айтиш мумкин. Ушбу кунда ёнғиндан сақлаш хизматини янада юқори даражага кўтарилишида ўз мехнатларини аямаган устоз ва мураббийларни доимо эслаш уларнинг сабоқларидан тўғри хулосалар чиқариш биз ёшларнинг вазифаси бўлиб қолмокда. Вилоят ФВБ бошлиғи лавозимларида самарали мехнат қилган ички хизмат подполковниги Н.Тихонов, ички хизмат подполковниги А.Сохибов, ички хизмат подполковниги Р.О.Бегимов, ФВБ бош мутаҳассиси ички хизмат подполковниги Н.Жўраев, майор Р.Абдуллаев хамда мархум ички хизмат полковниги А.А.Ёрматов ички хизмат подполковниги Н.Сафаровларни эслаш ва хотирлаш издошлар учун хам қарз хам фарздир. Хозирги кунда вилоят Ёнғин ҳавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимларимиз билан қанчалик фахрлансак арзийди.
Булардан вилоят ЁЎШ гуруҳ бошлиғи капитан И.Шахназаров, МДХ диспетчери сафдор Р.Башилова, бошқарма ЖТБ бошлиғи подполковник У.Қурбонов, ФВБ ЁЎШ бошлиғи майор К.Назаров, 3-ХЁХҚ бошлиғи капитан Ш.Тошмуродов, ФВБ катта муҳандиси майор Х.Норбековлар Ўзбекистон Республикаси мустакиллигининг 10 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони соҳиби, ФВБ катта муҳандиси капитан Р.Эргашев, Термиз шаҳар 1-ХЁХҚ бошлиғи капитан Ш.Ёрматов Жасорат медали сохиби, катта прапоршик К.Баратов хамда Шеробод тумани ФВБ бошлиғи капитан Т.Тошбеков, Бандихон тумани ФВБ бошлиғи майор Б.Жабборов, Қизириқ тумани ФВБ бошлиғи капитан Ч.Фозилов, Шўрчи тумани ФВБ бошлиғи капитан Х.Чориев, Сариосиё тумани ФВБ бошлиғи капитан К.Худойбердиевлар ўзларининг билим ва малакаларини ёшларга ўргатиб келмоқдалар.
Шеробод тумани 3-КЁҚҚ бошлиғи Р.Даминов 1979 йилдан буёндан қисмда турли лавозимларда хизмат қилиб келиш билан биргаликда ёшларга ўз билимларини ўргатиб келмоқда. Устознинг қилган мехнатлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигининг 1 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони хамда 1993 йилда Ўзбекистон Республикаси ФВББ бошлиғи номидан қўл соати билан такдирланган.
Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатаётган 5 та ҳарбийлаштирилган ёнғин ҳавфсизлиги қисмлари ҳамда 19 та касбий ёнғин хавфсизлиги қисмларида хизматни ўтаётган штат бирлиги 219 нафар шаҳодатланган,
720 нафар эркин ёлланган ходимлар халқ хўжалиги масканлари ва ахоли турар жойларида ёнғинга қарши профилактик тадбирларини амалга ошириш ишларини замон талаби даражасида давом эттиришмокдалар.
Ёнғин ўчириш қисмларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида, 8 та ёнғин ўчириш жанговор экипажлари капитал таъмирлашдан чиқарилиб, Термиз дарё порти худудида 19-КЁҚҚ, Денов туманидаги 4-ХЁКҚ, 5-КЁҚҚларда қайта капиталь таъмирлаш ишлари амалга оширилган. 2006 йилнинг октябрь ойида Шеробод тумани марказида 7-КЁҚҚ биноси, 2009 йилда бошқарманинг маъмурий биноси хамда 2010 йилнинг ноябрь ойида Қумкўрғон туманидаги 12-КЁҚҚнинг янги биноси ишга туширилган.
Вилоят худудида ёнғинга қарши профилактик ва жанговор тадбирларни ташкиллаштиришда ўзларининг билим ва малакалари билан подполковник Ш.Кодиров, сержант П.Холлиев, майор А.Алимов, смена бошлиги капитан Ж.Гойипов, подполковник У.Хожиев, капитан Н.Эшонов, майор К.Тошмуродов, майор О.Омонов, майор Х.Норбеков, майор А.Номозов, майор З.Алимов, майор А.Косимов, сержант Х.Курбонов, сержант О.Азизов, майор И.Узмонов, капитан З.Омонов, А.Бобомуродов, каптан Ш.Омоновлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллиги муносабати билан кўкрак нишони соҳиблари ФВБ катта муҳандиси майор Р.Эргашев, сержант О.Хушшиев, сержант М.Тулагановлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги 15 йиллиги муносабати билан кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимида турли йилларда хизматни ўтаган ходимларимизнинг фарзандлари хам оилавий сулолаларни давом эттирган ҳолда ишлаб келмокдалар.
Вилоятимизда фаолият юритаётган Халқ таълими, ўрта-махсус таълими бошқармаси, соғликни сақлаш муассасалари, «Сурхонпахтасаноат АЖ», «Толабазаси терминал МЧЖ», Жарқўрғон туманидаги Ўзбекистон –Россия нефтни қайта ишлаш корхонаси, «Вилоят дон махсулотлари» АЖ, Термиз ва Денов нефт махсулотлари унитар корхоналари, «Вилоят электр тармоқлари» ОАЖ, «Жанубгазтаъминоти» унитар корхонаси вилоят филиали, Термиз дарё порти, Термиз аэропорти, Термиз темир йўл вокзали, «Қишлоқхўжаликкимё» бирлашмаси хамда Термиз, Денов нефт базалари унитар корхоналари ҳамда 217 та автомобиларга ёқилги қуйиш ҳамда 55 та автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ тўлдириш шахобчаларида ва бошқа ёнғин ҳавфи кучли бўлган масканларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида ишлар амалга ошириб келинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |