Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 2,92 Mb.
bet14/16
Sana28.04.2022
Hajmi2,92 Mb.
#588779
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
КУРС ИШИ

1. Ер майдони бўйича: “Шахарсозлик. Туман ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш” ШНҚ-2.07.01-03* нинг 109-бандига асосан Денов туманнинг майдони бўйича 5 та депо (ёнғин ўчириш қисмлари биноси) керак бўлади.
2. Ёнғин ўчириш деполарини ҳисоблаш гарафиги майдони бўйича: Ёнғин ўчириш деполарини ҳисоблаш графиги бўйича биринчи ёнғин ўчириш бўлинмаси чақирув жойига меъёрий вақт яъни 10 дақиқа ичида бориш учун
2 та депо
мавжуд бўлган ҳолда 8-9 дақиқа ичида 3 та депо мавжуд бўлган ҳолда 6-7 дақиқа ичида 9 та депо мавжуд бўлган ҳолда эса бўлинмаларнинг туман ҳудудидаги ёнғин жойига 5 дақиқада етиб бориши таъминланади. Бу эса ёнғинни ривожланишидан олдин бартараф этиш имкониятини беради.
3. Ёнғин хавфсизлиги хизматининг ташкилий тузилиши бўйича:
Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари аҳоли яшаш пунктларида аҳолининг умумий сони 50 минг ва ундан кўп бўлган ҳолатларда ташкил этилади ва ёнғин хавфсизлиги профессионал қисмлари билан мустаҳкамланиши мумкин.
Ёнғин хавфсизлиги профессионал қисмлари аҳоли пунктларидаги аҳолининг умумий сони 50 мингдан кам бўлган ҳолатларда ташкил этилади.
Денов туманнинг аҳолиси 382 минг кишини ташкил этганлигини инобатга олган ҳолда 7 та ҲЁҚҚлари туман ҳудудининг ёнғиндан муҳофаза этилиши учун талаб этилади.
Қўшимча таклифлар:

Денов туманининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари томонидан хозирги кунга қадар туман атрофидаги 4 та Узун, Шўрчи, Сариосиё ва Олтинсой туманларида катта ва мураккаб ёнғинларни бартараф этиб келмоқда, Термез шаҳрида жойлашган 1-сонли ҲЁҚҚ негизида иккинчи даражали таянч маскани томонидан юқорида қайд этилган туманлар ҳудудига содир бўлаётган ёнғинларни ўз вақтида бартараф этишга тўлақонли эришилмаётганлигининг асосий сабаби ҳисобланиб мисол учун 2017 йил


18 май куни тунги соат 2355лар чамасида Денов тумани “Гулзор” кўчаси
1-уйда жойлашган “Хабибобод-Денов” савдо комплекси МЧЖ ҳамда “Хабибий-саҳовати” хусусий корхонасига қарашли буюм бозорида ёнғин содир бўлган, ёнғин оқибатида 3.900 м.кв майдонда жойлашган 780 та турғун савдо шаҳобчалари ёнғиндан зарарланган;
2017 йил 23 май куни соат 0755 лар чамасида Сурхондарё вилояти Узун тумани Жума Пирназаров СИУ «Маландиён» маҳалласида жойлашган «Шамс-Арз» хусусий фирмасига қарашли омбор ёнган, унинг оқибатида мархум Ашуралиев Аслиддин Қодиралиевич воқеа жойида вафот этган, шунингдек, фуқаро Холов Қодирали Ашуралиевич ва амакиси фуқаро Нарзуллаев Собир Турдиевичлар 1-2 А-Б-даражали 10-15 % куйиш тан-жароҳати олган;
2018 йил 18 апрель куни соат чамаси 04.35ларда Шўрчи туманида жойлашган “Шўрчи пахта” АЖнинг пахта хом ашёсини сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлиб, унда таҳминан 3 минг 623 дона пахта тойлари ёниб кетган;
2017 йил 22 октябрь куни тунги соат 0200лар чамасида Денов тумани Охунбобоев СИУ “Қорақўз” маҳалласи 18 хонадонда ёнғин содир бўлиб, унда мархум Тошбоева Гулмира ва унинг фарзандлари жами тўрт нафар фуқароларнинг куйган ҳолдаги жасадлари ёнғин ўчириш вақтида топилган.
Шу каби содир бўлаётган ёнғинларни бартараф этишда ва фуқароларни ўз вақтида қутқариб олишда бир мунча ноқулай шароитларни келтириб чиқармоқда. Бунга асосий сабаблардан бири Термез шаҳрида жойлашган таянч масканидан ушбу бўлиб ўтган ёнғинлар масофаси 100 км ва ундан ортиқни ташкил қилади.
Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, Сурхондарё вилоятининг марказлашган ҳудудидан бири Денов туманида 4-сонли ҲЁҚҚ негизида таянч масканининг ташкил этилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Бу эса вилоятнинг қарийиб асосий аҳолиси жайлашган 5 та (Узун, Саросиё, Шўрчи, Олтинсой ва Денов) туманларига хизмат қилиши таъминланган бўлади. Хозирда ушбу туманларда аҳолининг ўсиши, тадбиркорлик субъектларини кўпайиши ва кўп қаватли аҳоли турар жойлар бунёд этилишини шунингдек, ҳаёт маромини таъминловчи давлат объектлари ҳам мавжудлигини ҳисобга олишимиз керак бўлади.

Download 2,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish