КИРИШ
Сўнги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳаларнинг барча тармоқларини юксалтириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш, моддий-маънавий ҳаётни яхшилаш орқали халқнинг турмуш тарзини фаровонлаштиришга эришилди. Жумладан, республикамизнинг қатор шаҳар ва вилоятлар марказларида янгидан янги савдо-саноат тармоқлари, маъмурий-маданий ва турар жой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Албатта яратилган моддий-маънавий бойликлар буларнинг барчаси инсон учун, унинг манфаати учун хизмат қилиши керак ва ўз навбатида уларнинг хавфсизлигини ҳам таъминлашни унутмаслик лозимдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифатли янгича тизимини тадбиқ этиш тўғрисида»ги ПФ-5706-сон фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “Фавқулодда вазиятлар тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4276-сон қарори қабул қилиниши эса фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ривожланган хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда амалдаги тизим самарадорлигини ўрганиш натижалари, фуқароларнинг хавфсиз хаётий фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш масаласи хозир кунда соҳанинг кун тартибидаги долзарб масала сифатида давлатимиз раҳбари томонидан топшириқ ва вазифалар белгилаб берди.
Шу нуқтаи назардан яратилган моддий бойликларни ёнғин офатларидан ҳимоялаш ҳам шу куннинг энг муҳим долзарб вазифаларидан бирига айланганлигини эътироф этган ҳолда, ёнғин хавфсизлиги соҳасига етук мутахассисларни тайёрлаш ва бу борада туб ислоҳотларни амалга ошириш, жамият учун малакали кадрларни тайёрлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Денов туманидаги ёнғинлар билан боғлиқ тезкор вазиятнинг таҳлиллари, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланиши ҳамда аҳоли сонининг ўсишидан келиб чиқиб, ҳудуднинг ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш ишларини янада такомиллаштириш, туманнинг ёнғиндан хавфли даражасини аниқловчи омилларни чуқур ўрганиш, сўнги йилларда содир бўлган ёнғинларни батафсил таҳлил қилиш, ёнғин хавфсизлиги қисмлари учун керакли бўлган куч ва воситаларни, шунингдек туманнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ёнғин ўчириш деполарини ташкил этиш ва ёнғин хавфсизлиги хизматининг техник таъминланганлиги амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида тадқиқот ишларини олиб бориб таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Денов туманининг ёнғинлар билан боғлиқ тезкор вазияти таҳлилилари, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши ҳамда аҳоли сонининг ўсишидан келиб чиқиб, туманнинг ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш ишларини янада такомиллаштириш; Денов тумани ёнғин хавфи даражасини аниқловчи омиллар кўрсатгичларини таҳлил қилиш; Денов туманидаги ёнғинлар билан боғлиқ тезкор ҳолатнинг статистик таҳлили ва асосий миқдорий параметрларини таҳмин қилиш; Денов тумани учун керакли асосий ва махсус ёнғин ўчириш автомобиллар сонини ҳисоблаш; Денов тумани ФВБнинг ташкилий тузилиши лойҳасини ишлаб чиқиш; Денов тумани ФВБ гарнизони учун керакли бўладиган ёнғин техникаларини тақсимлаш; Денов туманининг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши ҳамда аҳоли сонининг ўсишидан келиб чиқиб, ҳудуднинг ёнғин ҳавфсизлигини таъминлаш ишларини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Денов туманининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ёнғин ўчириш деполарини ташкил этиш ва ёнғин хавфсизлиги хизматининг моддий-техника базасини яхшилаш ишларига қаратилаган ишлар ўрганилган бўлиб, ШНҚ-2.07.01-03* “Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш” меъёрий ҳужжати асосида керакли сондаги ёнғин ўчириш деполарини аниқлашга қаратилаган графикли таҳлил ҳисоблашларнинг ўтказилиши ва ёнғин ўчириш деполарининг қурилиш лойиҳалари ишлаб чиқилган; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги "ЎзР ИИВнинг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги 566-сонли 700-сонли Қарори асосида ёнғин хавфсизлиги хизматининг ташкилий тузилиши лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2013 йилнинг 28 мартида қабул қилинган 89-сонли Қарори асосида аҳоли пунктларида Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил қилишга қаратилаган таклифлар берилган.
I БОБ. ТАҲЛИЛ БЎЛИМИ
1.1-§. Бошланғич маълумотлар
Сурхондарё вилояти бўйича асосий маълумотлар.
Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳри.
- майдони 20,1 минг кв.км
- чегара ҳудуди Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон Республикалари билан чегарадош.
- вилоят ҳудудида 13 туман, 1 та шаҳар мавжуд.
- аҳолиси 2 миллион 307 минг 500 нафар.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |