Ҳукуматларни тан олиш. Янги ташкил топган давлатни тан олиш унинг ҳукуматини тан олиш, демакдир. Ҳукуматни алоҳида тан олиш масаласи ғайриконституциявий йўл билан, инқилоблар, тўн- таришлар натижасида ҳукумат ташкил топган ҳолларда юзага келади.
Ҳукуматни тан олиш тан олувчи давлат ушбу ҳукуматга тегишли давлатнинг халқаро муносабатлардаги қонуний ва ягона вакили сифатида қарашини англатади.
Ҳозирги замон амалиётида ҳукуматни тан олишнинг ҳал қилувчи шарти унинг бошқаруви самарадорлигига боғлиқ экани тобора катта аҳамият касб этмоқда. АҚШнинг ҳисоблашича, «ҳар қандай давлат- нинг қонуний ҳукумати ўзига тегишли ҳудудда самарали назоратни амалга ошираётган ҳамда халқаро мажбуриятларни зиммасига олишга ва бажаришга лаёқатли экан, мазкур ҳукумат билан расмий муносабатлар ўрнатилиши» мумкин.
Шу билан бир қаторда, давлат бошқарув шаклини назорат қилиш тенденцияси ҳам кўзга ташланмоқда. 1990 йилда Европада Хавф- сизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) доирасида қабул қилинган Янги Европа учун Париж хартияси давлатларда бошқарувнинг демократик шаклини ягона мақбул шакл сифатида эътироф этган1.
Баъзан ҳукуматни тан олмаслик халқаро ҳуқуқнинг императив нормаларини бузганлиги учун халқаро ҳамжамият томонидан ўзига хос санкция сифатида қўлланилиши мумкин. Бу ўринда ХХ асрнинг 60 йилларида БМТнинг Жанубий Родезия ирқчилик режимини тан олмасликни таъминлаш борасидаги ўрнини эслаш кифоядир.
Ҳукуматларни тан олиш тўғрисида баёнот бериш амалиётидан воз кечиб, дипломатик муносабатлар ўрнатиш ёки ўрнатмаслик билан чекланишни мақбул кўраётган давлатлар сони борган сари кўпайиб бормоқда.
Давлат билан боғлиқ ҳолда бўлгани каби Ҳукуматни тан олиш акти фактик ва юридик бўлиши мумкин. Ҳам фактик, ҳам юридик тан олиш тескари таъсир кучига эга бўлиб, тан олинаётган ҳукуматнинг тан олинишига қадар чиқарган ҳуқуқий актларига тааллуқли ҳисобланади. Фақатгина давлатнинг хориждаги мол-мулки сифатида, масалан, архивлар, банк омонатлари, кўчмас мулк саналади.
Ҳукуматнинг тан олинмаслиги унинг кўп томонлама шартно- маларда иштирок этишига тўсқинлик қилмайди. Унинг халқаро таш- килотларда иштироки тўғрисидаги масала тегишли ташкилотлар қо- идаларига мувофиқ тарзда ҳал этилади.
Тан олишнинг алоҳида турларидан бири - муҳожирликдаги (қувғиндаги) ҳукуматни тан олишдир. Бундай ҳукуматлар давлат ҳудудида самарали назоратни амалга ошира олмайди, уларнинг халқаро мажбуриятларни олиш ва бажариш лаёқатлари чекланган. Тан олиш ҳукумат ғайриқонуний равишда, зўравонлик билан қувғин
Do'stlaringiz bilan baham: |