Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги



Download 0,56 Mb.
bet18/79
Sana20.04.2022
Hajmi0,56 Mb.
#565961
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   79
Bog'liq
Xalqaro huquq akademiya

ланаётган шахслар тушунилади. Конвенциянинг асосий мазмун- моҳияти умум эътироф этган инсон ҳуқуқларининг мигрантларга ҳам тааллуқли эканини тан олишдан иборатдир.
Конвенциядаги бир қатор қоидаларда мигрантлар мақомининг ўзига хос жиҳатлари акс этган. Улар орасида «насл-насаби дахлдор давлатлар» талаби бўйича киритилган қоиданинг эътиборли жиҳати шундаки, унга кўра, давлатлар мигрантларнинг маданий ўзига хослиги ҳурмат қилинишини таъминлайди ва уларнинг насл-насаби дахлдор давлат билан маданий алоқаларни амалга оширишига тўс- қинлик қилмайди.
Фуқароликни йўқотиш. Фуқароликни йўқотиш, унинг тўхтати- лиши билан боғлиқ масалалар давлатнинг ички ҳуқуқи асосида ҳал этилади.
Шахс фуқароликни қуйидаги ҳолларда йўқотиши мумкин:
биринчидан, ўз хоҳиш-истагига кўра;
иккинчидан, давлат ташаббуси билан.
Иккинчи ҳолатда фуқароликдан маҳрум этиш ҳақида сўз боради. У ғайриихтиёрий равишда, масалан, шахс бошқа фуқароликка эга бўлганида, чет элда узоқ муддат яшаб қолганида, чет эл қуролли куч- ларига хизматга кирганида амалга оширилиши мумкин. Фуқаро- ликдан маҳрум этишнинг бошқа бир тури - бу ҳақда давлатнинг махсус ҳужжати, олий орган қарори ёки суд ҳукми чиқишидан иборат.
Сиёсий фаолияти туфайли оммавий тартибда фуқароликдан маҳрум этиш тажрибаси ҳам мавжуд. 1917 йил Октябрь инқилобидан кейин Россияда худди шу асос бўйича қарийб икки миллион киши фуқаролигидан маҳрум этилган эди. Айнан шундай вазият 1941 йилда Германия томонидан Фуқаролик бўйича империя ҳуқуқи тўғрисидаги 11-декрет чиқарилганда юз берган ва чет элларда яшаётган германия- лик яҳудийлар фуқароликдан маҳрум этилган эди.
Сўнги ўн йилликларда давлатларнинг фуқароликдан маҳрум этиш ҳуқуқини чеклаш тенденцияси кузатилмоқда. Россия Конс- титуциясида белгиланишича, фуқаро ўз фуқаролигидан маҳрум эти- лиши мумкин эмас (6-модданинг 3-қисми).
1961 йилдаги (1975 йил 13 декабрдан кучга кирган) Фуқаросиз- ликни камайтириш тўғрисидаги конвенцияда фуқароликни йўқо- тишга тааллуқли бир қатор нормалар мавжуд. Конвенцияда қайд этилган умумий қоидага кўра, агар оқибатда фуқаро фуқаролиги
бўлмаган шахсга айланиб қоладиган бўлса, давлат уни фуқаро- лигидан маҳрум этмаслиги керак.
Аксарият давлатлар қонунчилигида (масалан, АҚШнинг 1952 йилдаги Иммиграция ва фуқаролик тўғрисидаги қонунида) мавжуд яна бир нормага кўра, бошқа бир фуқаролик қабул қилиниши муно- сабати билан тегишли фуқаролик ғайриихтиёрий равишда барҳам топади. Бундай норма 1963 йилдаги Кўп фуқароликни чеклаш ва кўп фуқаролик ҳолларида ҳарбий мажбурият тўғрисидаги Европа конвен- циясида ҳам бор.
Ҳудудий ўзгаришларда фуқаролик масаласининг ҳал этилиши. Бир давлат ҳудудининг бошқасига ўтиши чоғида аҳолининг фуқа- ролик масаласи халқаро аҳамият касб этади. Бундай вазиятда фуқаро- лик масаласи ялпи хусусиятга эга бўлиши натижасида ушбу муаммо янада жиддий тус олади. Топширилаётган ҳудуд аҳолисининг ялпи равишда бошқа давлат фуқаролигига ўтиши трансферт, дейилади. У турли вазиятларда турлича ўзига хосликларга эга бўлади.
Бир давлатнинг бошқасига қўшилишида аввалги давлатнинг фуқаролиги барҳам топади. Бошқа ҳолларда трансферт оптация, яъни мавжуд ёки имкони бор ҳолатларнинг икки ёки ундан кўпроғи ора- сидан танлаб олиш ҳуқуқи билан биргаликда амалга оширилади.
Бир давлат ҳудудининг бошқасига ўтиши билан боғлиқ ҳол- лардан ташқари, бошқа вазиятларда, масалан, ўзга фуқароликка эга бўлган шахс билан никоҳга кириш пайтида, туғилишига кўра икки фуқароликка эга бўлган шахс балоғат ёшига етганида ҳам оптация қўлланилиши мумкин. СССРнинг тарқалиб кетиши даврида бу борада ҳаётнинг ўзи катта тажрибани амалга оширди. Ўшанда янги мустақил давлатлар - собиқ иттифоқдош республикалар томонидан ялписига
«аҳолининг ҳудуд изидан бориши» принципи қўлланилди. Иттифоқ- дош республикалар ўз давлат мустақиллигини эълон қилар экан, одатда ўз ҳудудидаги жами аҳолига ўзларининг фуқаролиги ҳуқуқини берди. Кўпинча ушбу ҳуқуқ оптация билан биргаликда амалга оширилмасди. Аммо аста-секин янги давлатлар оптация билан бир- галикда ялпи равишда фуқаролик бериш томон юз тутдилар.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish